TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
Назад на канале
Дайди ўқ avatar

TGINSIGHT CHAT

Дайди ўқ

@daydi2021

Politics

‼️ДАЙДИ ЎҚ! динга эмас, сохта диндорларга, радикал мутаасибларга қарши курашади ва бу кураш мунтазам давом этади.

Претплатници1.1万Тренутни претплатници
Праћени постови1,010Број индексираних постова
Недавни досег149,590Збир недавних прегледа
Недавни постови

Недавни постови

Страница 15 од 85 · 1,010 постова

Објављено 1. јан

Афғонистонликлар шариатдан кўра билим устувор бўлган, инсон манфаати биринчи ўринга қўйилган жамиятни истаяпти Жафокаш афғон халқи сўнгги қирқ–эллик йил давомида уруш, ички ихтилофлар ва террористик хуружлар ичида яшаб келди. Афғонистонда шаръий тўдалар пайдо бўлиши ортидан авлодлар йўқотилди, тақдирлар парчаланди ва жамият издан чиқиб кетди. Бугунга келиб, Афғонистонда яшаётган ўзбеклар биздаги тинчликка қараб хулоса чиқаряпти. Улар учун Ўзбекистон тинчлик, барқарорлик ва тараққиёт намунаси сифатида кўринаётгани очиқ билдиришмоқда. Чунки бизда мактаблар ишлайди, университетлар очиқ, тиббиёт тизими ривожланяпти, шаҳарлар обод бўляпти. Энг муҳими, одамлар эртанги кунга ишонч билан яшаяпти. https://t.me/daydi2021

13,300 views

Објављено 31. дец

🎄🎄🎄🎄🎄🎄🎄 ⭐️⭐️⭐️⭐️⭐️⭐️⭐️⭐️⭐️ Сиз Янги йилни нишонламаслигингиз мумкин. Бу сизнинг қарашингиз, сизнинг йўлингиз. Лекин болангиз ҳали танлов босқичида. У ҳали дунёга ишонишни, қувонишни, орзу қилишни ўрганяпти. Шу пайтда унинг қувончини шариатча талаблар билан бўғиш ўта разилликдир. Болангизга бир қарангда. У бутун йил давомида нима қилди: ўқиди, боғча ёки мактаб талабларига мослашди, катталар айтганини бажарди, жим турди. У ҳам чарчади. Интернет ва Телевизорлан кўплаб стресслар олди. Мана энди шуларнинг барини унутиши бир кун бўлсада уйнаб-қувнашига шароит яратиб бера олмасангиз сиз қандай ота-онасиз? Янги йилни байрам қилиш болаларга хос чарчоқдан чиқиш, қалбни енгил қилиш учун берилган имконият. Қорбобо ва арча бола учун ақида эмас, тасаввур дунёси. Ана шу дунёда бир кеча яшаш уни линдпн чиқармайди. Болаликни шариат тарбияси билан ўғирламанг. Қўрқув билан тарбияланган бола сизнинг сўзингизни эслаб қолиши мумкин, лекин меҳрингизни умуман эсламайди. Эртага у катта бўлади, лекин қалбида бўшлиқ қолади. Ана шу бўшлиқни ҳеч қандай тақиқ тўлдирмайди. Дин ҳақида ўйлайдиган бўлсангиз, аввало шафқатни ўйланг. Боланинг кулгусини асраш маънавиятга қарши эмас. Аксинча, инсонпарварликнинг энг содда кўриниши холос. Болангизга бир кечалик байрамни раво кўринг. Унинг бахти сизга зарар қилмайди. Лекин унинг болалигидан олиб қўйсангиз, бунинг оғирлигини у эмас, сиз кейин ҳис қиласиз. Бу сўзларни янги йилни нишонламасдан ўтирган яқинингизга жўнатинг https://t.me/daydi2021

12,200 views

Објављено 30. дец

Маккадаги манови ўғрилик ҳолати орқали бутун миллатимиз ҳақида хулоса чиқарилади Ислом таълимотида бировнинг мулкига сўроқсиз қўл теккизиш гуноҳ ҳисобланади. Дарахт бўладими, мева бўладими, эгаси бор нарсага рухсатсиз тегиш гуноҳ бўлади. Ўғри, фирибгар, порахўр, сотқин одамнинг елкасига оқ эхром ташлаб ҳаж қилиши уни покламайди. Бундайлар ўн марта ҳажга борса ҳам ўзгармайди. Чунки ичидаги чирикликни Макка ҳам, Мадина ҳам ювиб ташламайди. Умра инсонни тартиб-интизомга, масъулиятга, бошқаларнинг ҳаққига ҳурмат билан қарашга ўргатганда эди, минглаб ўзбеклар Саудия қамоқхоналарида ётмасиди, юзлаб мошенник фирмалар одамларни пулини олиб хор қилмасди. https://t.me/daydi2021

13,300 views

Објављено 29. дец

Оилавий ривожланиш олдида икки катта тўсиқ бор: диндан нотўғри фойдаланиш ва коррупция Бугун коррупционерлар ўз манфаатларини ҳимоя қилиш учун одамларни дин орқали чалғитишни уддаламоқда. Диндорлар эса тизимли муаммоларни англамасдан, арча ёки янги йил мавзусида баҳс очиб, жамиятни иккинчи даражали масалалар билан банд қилишаяпти. Ҳар иккаласи ҳам илм-фан четга суриб, оддий одамларни майда-чуйда баҳслар билан овора қилишга уринади. Порахўр ҳам интернет муллалар ҳам заиф фикрли жамиятга интилишади. Бу жараённи кўпчилик ҳали ҳам англаб етмаяпти. Шу сабабли бирорта интернет мулла даъватларини ёки порахўрлигини башараси айтиб турган амалдорнинг ваъдаларига ишонмасдан ,оилавий билим-заковатни ошириш зарур. Энг тўғри инвестиция бу фарзанд таълимига бор имкониятни йўналтириш. Болангиз сифатли билим олиши учун ҳеч нарсани аяш керак эмас, чет тилларни пухта ўргатиб, қизиққан соҳасида уни қўллаб-қувватланг. Бола дунёни қанча чуқур англаса, ўз қадрини ҳам шунча теран ҳис қилади. Ўзини англайдиган ва қадрлайдиган инсонлар эса интернет муллаларининг кўрмуридига, коррупционерларнинг кам пул бериб ишлатадиган лохига айланмайди. https://t.me/daydi2021

10,900 views

Објављено 29. дец

10,500 views

Објављено 27. дец

АРАБЛАР АГРЕССИЯСИ БИЗГА КЎЧАЯПТИМИ ? Манови расм билан дунёвий давлатга очиқдан очиқ провокация уюштиришибди. Қорбобога яъни одамлар онгида байрам, болалик ва яхшилик билан боғланган образга соқолли эркак томонидан мушт туширилгани тасвирланган. (Шайҳонтоҳур тумани, Алоқа кўчаси) Бундай зўравонликни нормаллаштириш жуда хавфли сигнал. Чунки бу нафақат эстетик масала, балки хавфсизлик масаласи. Бугун бу расмга кўз юмган маҳалла ва туман масъуллари ҳамда ички ишлар органлари, эртага қорбобо кийимини кийган ҳақиқий инсонга шу тажовуз қилинмаслигига кафолат бера олишадими ? Нега бундай тарғиботга йўл қуйиб берилаяпти ? https://t.me/daydi2021

14,200 views

Објављено 26. дец

🇸🇦Саудия Арабистони шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмон: "Биз ишлаб чиққан Исломнинг янги версияси туфайли энди Рождествони нишонлашимиз мумкин." Шундай қилиб, Саудия Арабистонида янги 2026 йил замонавий ҳолатда кутиб олинади. Макка ва Мадинада арчалар қад ростлаб, безантирилади. https://t.me/daydi2021

17,000 views

Објављено 26. дец

🇺🇿Yangi O‘zbekistonning ertasi qanday bo‘ladi? Prezident Murojaatnomasini o‘tkazib yubormang! 🔝 O‘zbekiston Respublikasi Prezidenti Shavkat Mirziyoyevning Oliy Majlis va O‘zbekiston xalqiga Murojaatnomasi joriy yil 26 dekabr kuni bo‘lib o‘tadi. 🎙Soat 11:00dan boshlab MTRK telekanallari muxbirlari voqea joyidan jonli reportajlarni efirga uzatishni boshlaydi. Bu voqea nafaqat davlat boshqaruvi tizimidagi, balki har bir fuqaro hayotidagi muhim palla hisoblanadi. Murojaatnomada mamlakatimiz taraqqiyotining yaqin istiqboldagi strategik yo‘nalishlari belgilab beriladi hamda Yangi O‘zbekistonni barpo etish yo‘lidagi tub islohotlar yangi bosqichga ko‘tariladi. ✈️Yilning eng muhim siyosiy voqeasini o‘zingizga qulay tilda tomosha qiling: ✈️Surdotarjima bilan (o‘zbek tilida): «O‘zbekiston» telekanalida; ✈️Rus tilida tarjima bilan: «Dunyo bo‘ylab» va «Toshkent» telekanallarida; ✈️Ingliz tilida tarjima bilan: «Yoshlar» telekanalida. 〰️〰️〰️〰️ 🔘Onlayn: Prezidentning rasmiy veb-sayti (president.uz), Facebook, Instagram, YouTube va Twitter (X) sahifalari orqali. 📌Yangi O‘zbekiston taraqqiyotining yangi bosqichiga oid strategik rejalarni birinchilardan bo‘lib kuzating! https://t.me/Rasmiy_axborot_official

13,000 views

Објављено 25. дец

Муаммо Қуръондами ёки унинг талқинидами ? Яшар Нури Ўзтурк деган туркиялик исломшунос олимнинг китобларини ўқиб чиқдим. Сизларга ҳам тавсия қиламан. У мусулмон оламида кенг танилган илоҳиётчи, профессор ва жамоат арбоби бўлиб, анъанавий диний тасаввурларни танқид қилган фикрлари билан ном қозонган. Ўзини “Қуръоний ислом” тарафдори сифатида кўрсатган, яъни ислом таълимотининг асосий ва етарли манбаи сифатида бевосита Қуръонга қайтишга даъват қилган, кейинчалик шаклланган ҳадислар тўплами ва мазҳабий бўлинишлар ҳамда шариатни бемаънилик деб ҳисоблаган. Унинг “Қуръондаги ислом” (туркча: Kur’an’daki İslam) ва “Ўйлаб топилган дин (Қуръондаги диндан фарқли)” (туркча: Uydurulan Din ve Kuran’daki Din, 2007) каби асарларида қуйидаги фикрлар илгари сурилади: 🔹 Қуръон инсондан энг аввало иймон ва адолат талаб қилади. Биз эса кўпроқ ташқи кўриниш ва шакл билан бандмиз. 🔹 Қуръон ҳалоллик, омонатга хиёнат қилмаслик, сўзга вафо қилишни шарт қилади. Биз эса ким қанча ракаат ўқиётганини ҳисоблаймиз. 🔹 Қуръон камбағал, етим, мазлум ҳақида қайта-қайта эслатади. Биз эса қайси дуо кучлироқ экани ҳақида тортишамиз. 🔹 Қуръон ақл билан фикрлашга чақирди. Биз эса “шундай келган” деган жавобга қаноат қиламиз. 🔹 Қуръон золимга қарши туришни амр қилади. Биз эса сукутни “тақво” деб атаймиз. 🟢Ўйлаб кўрайлик: Агар Қуръон биз ўқийдиган китоб бўлиб қолиб, ҳаётимизни ўзгартирмаса муаммо Қуръондaми ёки биздами? https://t.me/daydi2021

12,000 views

Објављено 25. дец

9,200 views

Објављено 25. дец

Масжид ислом динида энг муқаддас ибодат масканларидан бири саналади. У ерда қўйиладиган ҳар бир ғишт ва бажариладиган ҳар бир иш мусулмон жамоати онгида маънавий аҳамият касб этади. Ҳозирда масжид қурилишида худони тан олмайдиган ёки динни давлат сиёсати даражасида рад этадиган мамлакатларда ишлаб чиқарилган қурилиш маҳсулотларидан фойдаланиш, шунингдек, турли миллат ва турли эътиқодга мансуб ишчилар меҳнат қилаётгани кузатилмоқда. Шу ҳолатдан келиб чиқиб савол туғилади: ислом дини поклик ва муқаддасликка алоҳида аҳамият берар экан, бундай давлатларда ишлаб чиқарилган маҳсулотлардан масжид барпо этиш қай даражада жоиз? Шу билан бирга, ислом эътиқодига мансуб бўлмаган инсонларнинг масжид қурилишида иштирок этиши шариат нуқтаи назаридан қандай баҳоланади? Бу масалада масжиднинг муқаддаслиги, ниятнинг ўрни ва моддий воситаларнинг келиб чиқиши ўртасида қандай мувозанат бўлиши керак? https://t.me/daydi2021

9,390 views
12•••5•••10•••1314151617•••20•••25•••30•••35•••40•••45•••50•••55•••60•••65•••70•••75•••80•••8485
ПретходнаСтраница 15 од 85Следећа