TGINSIGHT CHAT
Дайди ўқ
@daydi2021
Politics‼️ДАЙДИ ЎҚ! динга эмас, сохта диндорларга, радикал мутаасибларга қарши курашади ва бу кураш мунтазам давом этади.
Недавни постови
Страница 10 од 85 · 1,010 постова
Објављено 13. феб
Болаларни уйнатиб-кулдириб, хурсанд қиладиганлар кўпайсин https://t.me/daydi2021
Објављено 13. феб
Хайрли тонг ҳожакалар Жума муборак 👻 Жаннатда шунақасидан 4 та насиб қилсин десангиз каналимизга аъзо бўлинг 🤲 👇👇👇 https://t.me/daydi2021
Објављено 12. феб
Умрага бориб келган қўшнига ёки танишга эътибор берганмисиз ? 1-2 ҳафта фариштадек юрадида, 15 кундан кейин асл ҳолига қайтади. Чунки қилиб келган Умраси унга нон-чой бермайди. Тирикчилик қилмаса бўлмайди. Шу учун ҳожилик кийимларини токчага қуйиб, одамларга қўшила бошлайди. На@@й шунча пул сарфлаб келдим деб куюнадиганлари ҳам бор 😂 https://t.me/daydi2021
Објављено 12. феб
🎄🎄🎄🎄🎄🎄🎄🎄 🎄🎄🎄🎄🎄🎄🎄🎄 Опанинг гаплари бироз қўполроқ туюлиши мумкин, аммо у ҳақиқатни гапирган. Хотинни ҳирс ва кайф учун кўпайтирган танишлариз хафа бўлса ҳам шу видеони жўнатиб қўйинг. https://t.me/daydi2021
Објављено 11. феб
Жамоат хавфсизлигига таҳдид солувчи диний материалларни тарқатиш БҲМнинг 200 бараваридан 400 бараваригача жарима ёки 3 йилдан 5 йилгача озодликни чеклаш ёхуд 3 йилдан 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан, (Олдиндан тил бириктириб ёки интернет орқали содир этилса 5 йилдан 8 йилгача қамоқ билан, • 244-2-модда. Диний экстремистик ташкилотлар тузиш, раҳбарлик қилиш ёки аъзо бўлиш 5 йилдан 15 йилгача озодликдан маҳрум қилиш. (Оғир оқибатлар билан — 15 йилдан 20 йилгача) қамоқ билан, • 244-3-модда. Диний мазмундаги материалларни ноқонуний тарқатиш (маъмурий жазодан кейин) БҲМнинг 100 бараваридан 200 бараваригача жарима ёки 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан, • 246-модда. Диний экстремистик материалларни контрабанда қилиш (чегарадан ўтказиш) 5 йилдан 10 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан ЖАЗОЛАНАДИ. Уйингизда, компьютерингизда, телефонингизда тинтув бошлангандан сўнг ва жиноят иши қўзғатилгандан кейин ўзингизни ҳимоя қилишингиз жиддий қийинлашади. 9️⃣Постни ота-оналар ва қариндошлар гуруҳларига ташланг https://t.me/daydi2021
Објављено 11. феб
ДИНИЙ ФАОЛИЯТ БИЛАН ШУҒУЛЛАНАЁТГАНЛАРГА ВА ДИНИЙ КОНТЕНТЛАРНИ БИР-БИРИГА ЮБОРАДИГАНЛАРГА ОГОҲЛАНТИРУВ ❗️ Қуръон ва араб тилини ўргатаётганлар, диний сабоқ бераётганлар, Жума Муборак ва бошқа диний маъно касб этган контентларни тарқатаётганлар диққатига! Жиноят кодексида, “Аллоҳ розилиги учун”, “савоб учун”, “динни шунчаки тарғиб қилиш учун” ён босилсин деган тушунча йўқ. Дин давлатдан ажратилган! Амалдаги қонунчилик диний масалалардаги ҳар бир ҳаракатни аниқ тартибга солган. Ўзбекистонда ҳеч қандай дин ёки эътиқод қонунлардан устун эмас. Буни ақлан тушунган ҳолда қуйидагиларни ёдлаб олинг ! ❤️❤️❤️❤️❤️❤️❤️❤️ ❤️❤️❤️❤️❤️❤️❤️❤️❤️❤️❤️ Ўзбекистон Республикаси МЖТКнинг диний масалаларга оид моддалари 47-модда 3-қисми. Ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар томонидан ўз боласини қонунга хилоф равишда диний таълим олишга жалб этишБҲМнинг 10 бараваридан 15 бараваригача жарима билан жазоланади 47-3-модда. Никоҳ ёши тўғрисидаги қонунчиликни ёки никоҳ тузиш тартибини бузиш (Диний маросим қисми): • Никоҳи қайд этилмаган шахслар ўртасида диний маросим (никоҳ) ўқиш: 15 баравардан 30 бараваргача жаримага сабаб бўлади. 184-2-модда. Диний мазмундаги материалларни қонунга хилоф равишда тайёрлаш, сақлаш, олиб кириш ёки тарқатиш Фуқароларга БҲМнинг 20 бараваридан 100 бараваригача, мансабдорларга эса 50 баравардан 150 бараваригача жарима солиниб (ашёларни мусодара қилинади). 184-3-модда. Миллий, ирқий, этник ёки диний адоватни тарғиб қилувчи материалларни тайёрлаш, сақлаш ёки тарқатиш: БҲМнинг 50 бараваридан 100 бараваригача жарима ёки 15 суткагача маъмурий қамоқ билан жазоланади. 184-4-модда. Жамоат жойларида шахсини идентификация қилиш имконини бермайдиган кўринишда ҳижоб, бурқа, соқолда бўлиш БҲМнинг 10 бараваридан 15 бараваригача жаримага асос бўлади. 201-модда 2-қисми. Диний йиғилишлар, кўча юришлари ва бошқа диний маросимлар ўтказиш қоидаларини бузиш БҲМнинг 60 бараваридан 100 бараваригача жарима ёки 15 суткагача маъмурий қамоққа сабаб бўлади. 240-модда. Диний ташкилотлар тўғрисидаги қонунчиликни бузиш (рўйхатдан ўтмаган фаолият ёки прозелитизм)БҲМнинг 50 бараваридан 100 бараваригача жарима ёки 15 суткагача маъмурий қамоққа асос бўлади. 241-модда. Диний таълимотдан сабоқ бериш тартибини бузиш (махсус рухсатсиз таълим бериш)БҲМнинг 5 бараваридан 10 бараваригача жарима солинади ёки 15 суткагача маъмурий қамоққа олинади. ❤️❤️❤️❤️❤️❤️ ❤️❤️❤️❤️❤️❤️❤️ Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексидаги диний соҳадаги жиноятлар учун қўлланиладиган жазолар 1. Оила ва таълим тартибига қарши жиноятлар • 125-1-модда. Қонуний қайд этилмаган шахслар (шу жумладан вояга етмаганлар) билан диний никоҳ ўқиш (маъмурий жазодан кейин) БҲМнинг 75 бараваридан 150 бараваригача жарима ёки 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки 1 йилгача озодликни чеклаш ёхуд 1 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан, • 229-2-модда. Диний таълимотдан сабоқ бериш тартибини бузиш (маъмурий жазодан кейин) БҲМнинг 50 бараваридан 100 бараваригача жарима ёки 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки 6 ойгача қамоқ ёхуд 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан, 2. Жамоат тартиби ва хавфсизлигига қарши жиноятлар • 156-модда. Диний адоват қўзғатиш (бошқа дин вакилларини ҳақоратлаш, камситиш): 2 йилдан 5 йилгача озодликни чеклаш ёки 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш. (Оғирлаштирувчи ҳолатларда 5 йилдан 10 йилгача). • 216-модда. Ноқонуний диний ташкилотлар тузиш ёки улар фаолиятини тиклаш БҲМнинг 200 бараваридан 600 бараваригача жарима ёки 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан, • 216-1-модда. Ғайриқонуний диний ташкилотларда қатнашишга ундаш (маъмурий жазодан кейин) БҲМнинг 25 бараваридан 50 бараваригача жарима ёки 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан, • 217-модда 2-қисм. Диний маросим ва йиғилишлар ўтказиш қоидаларини бузиш (маъмурий жазодан кейин) БҲМнинг 200 бараваридан 300 бараваригача жарима ёки 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан, 3. Экстремизм ва материаллар билан боғлиқ жиноятлар • 244-1-модда.
Објављено 10. феб
Эркин Воҳидов, бежизга, ўша машҳур мисраларини “Муслим бўлдик арабдан ортиқ” дея бошламаган. Чунки айрим ўзбекларимиз, ҳаддан зиёд араблашиб кетганини кўраяпмиз. Тагини суриштирсанг, тайин амали йўқ, бировга яхшилик қилишни билмайди, йўқсилдан хабар олмайди, ибодатини ҳам қойиллатмайди. Аммо арабшодаликда биринчи-я! https://t.me/daydi2021
Објављено 9. феб
Тошкентда ноқонуний диний таълим билан шуғулланган шахслар фош этилди Бугунги кунда мамлакатимизда диний таълим олиш учун барча қонуний шарт-шароитлар яратилганига қарамай, айрим шахслар шахсий манфаат йўлида ёшларни ноқонуний диний таълимга жалб қилаётгани ачинарли ҳолатдир. https://t.me/daydi2021
Објављено 9. феб
Айримлар, “Дайди ўқ канали динни ва диндорларни ёмон қилиб кўрсатади” деб ёзади. Биз ҳеч қачон бирор бир динни ва ҳақиқий диндорларни ёмон қилиб кўрсатмаганмиз ва кўрсатмаймиз ҳам. Мановиндақа ахмоқгарчиликларни кўрсатиб, сохта диндорлар юзига ойна тутамиз холос 😂 https://t.me/daydi2021
Објављено 9. феб
Аброр Мухтор Алийнинг хотини нега кўплигини энди тушундим 😂 https://t.me/daydi2021
Објављено 7. феб
👳🏼♀️🧕🏼Ноқонуний диний сабоқ бериш ҳолати аниқланди ➡️Давлат хавфсизлик хизматининг Самарқанд вилояти бўйича бошқармаси ҳамда Ички ишлар органлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда, Фарғона вилоятининг Тошлоқ туманида яшовчи, 1991 й.т. фуқаро Ургут тумани “Дўстлик” маҳалласидаги хонадонлардан бирини ижарага олиб, “ҳужра” ташкил қилганлиги ҳолати фош этилди. Аниқланишича, махсус диний маълумотга эга бўлмаган ва тегишли рухсатнома олмаган мазкур шахс моддий манфаатдорлик эвазига, 2011-2016 йиллар оралиғида туғилган 7 нафар ўғил болаларга ноқонуний диний сабоқ бериш билан шуғулланган. Ҳозирда унга нисбатан Жиноят Кодексининг 2292-моддаси 2-қисми (диний таълимотдан сабоқ бериш тартибини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилди. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Ҳурматли ота-оналар фарзандларингизни диний ўқуви етарли бўлмаган шахслар қўлига топшириб, уларнинг келажагини шубҳа остида қолдирманг. Бундай ҳаракатлар келгусида оғир оқибатларга олиб келиши мумкин. https://t.me/daydi2021
Објављено 6. феб
Ислом динида эр-хотин ўртасидаги жинсий яқинликни нафақат насл қолдириш, балки икки томоннинг бир-биридан лаззат олиши ва меҳр-муҳаббатнинг кучайиши учун восита деб ҳам тушунилади. Шаръий сексдаги умумий қоида шундаки, жимо вақтида ҳар қандай усул (поза) кўрпа остида бўлгани савоблидир. Кўрпа очиқ қолса, жуфтлик орасига шайтон қўшилади дейишади. Шундай бўлса, ҳижобашкалар реклама қилиб сотаётган эҳтирос уйғотадиган кийимлар нега диндорлар орасида оммалашиб бормоқда ? ( Сотувчиларнинг айтишича, бунақа кийим ва воситалар айнан хижобашкалар томонидан кўп сотиб олинаркан) https://t.me/daydi2021