TGINSIGHT CHAT
Дайди ўқ
@daydi2021
Politics‼️ДАЙДИ ЎҚ! динга эмас, сохта диндорларга, радикал мутаасибларга қарши курашади ва бу кураш мунтазам давом этади.
Недавни постови
Страница 30 од 85 · 1,010 постова
Објављено 2. сеп
Инсон нафс ва эҳтиёжларига берилса унинг учун ҳеч қандай чегара қолмайди. Пул топиш йўлида, турли ифлос ишларга қўл уриш оддий ҳолга айланган жамиятда диний масхарабозлар саҳнага чиқа бошлайди. https://t.me/daydi2021
Објављено 2. сеп
Аҳли аёлингизга кўрсатинг https://t.me/daydi2021
Објављено 1. сеп
Россия ҳудудларида ҳижоб ва бурқа билан мактабга келиш тақиқланмоқда Хусусан, Магадан, Нижневартовск ва Новосибирск шаҳарларида мактаб қизларига мактабга ҳижоб ва ниқоб кийиб келиш қатъий тақиқланди. Бу қарор янги ГОСТ талаблари асосида маҳаллий меъёрий ҳужжатларга киритилган ўзгаришлар асосида жорий этилган. Расмийларнинг таъкидлашича, ўзгаришлардан мақсад таълим муассасаларида ягона кийиниш меъёрларини жорий этиш, ўқув жараёнида барча болалар учун тенг шароит яратиш ва ҳар қандай диний ёки сиёсий рамзлардан ҳоли муҳитни яратишдир. Маҳаллий маъмуриятлар томонидан барча мактабларга тегишли расмий хатлар юборилган. Эндиликда синф раҳбарлари орқали ота-оналар ҳам бу ҳақда хабардор қилинади. Асосий мақсад таълим жараёнида ягона тартиб ва интизомни таъминлашдир https://t.me/daydi2021
Објављено 29. авг
Муллалар тусовкаси 😂 Мулла, имом, ноиб, муаззин, азончи, қозончи борингки ҳар қандай дин пешвоси ҳам аввало инсон. Уларнинг ҳам бошқалар каби уйнаб-кулишга ҳаққи бор ахир https://t.me/daydi2021
Објављено 29. авг
Хижобашкалар тусовкаси 😁 “Касални қанча яширма, барибир иситмаси ошкор қилади” деган гап бор. Ҳижобга кирган ҳар бир аёлни солиҳа, мўмина-муслима деб ўйламанг. Айримлари ёшлигида (16 ёшдан 38 ёшгача ) шунақанги эҳтиросли бўлишадики. Уларни ҳижоб тугур темирдан қилинган кийимга солсанг ҳам бутун баданини ликкилата олади. 40 ёшдан кейин эса ҳаётдан кўнгли тўлмаган “қониқмаган опажон”га айланиб, ёш муслимчикларни бошини айлантириб юришади 🤣 https://t.me/daydi2021
Објављено 27. авг
Инсон тараққиётининг асосий мезонлари билим ва эркин фикрдир Саводсиз, илмдан узоқ халқ эса ҳар доим турли аферист ва қаллобларнинг қўлига тушади. Афсуски, бугунги кунга келиб, одамларнинг бир қисми замонавий илм-фан ва тиббиётдан юз ўгириб, мутаассиблик домига тортилаяпти. Мулла ва “жинкаш” деган тоифалар ўзини “шипо берувчи” қилиб кўрсатиб, одамларни алдаяпти. Улар замонавий шифокорнинг билимига ишониш ўрнига, туфлаш, уриш, силаш каби қадимий ва илмий асосдан йироқ усуллар билан “даволаш”ни даъво қилмоқда. Яқинда икки мулла “жин чиқарамиз” деб бир аёлни уриб ўлдиргани бунга яққол мисол. Касалликдан шифо излаган халқ жинкашлар эшигига бориб, мол-дунёсини уларга топширмоқда. Илмсизлик ва ишончнинг кўрлиги эса соғлиқни йўқотиш, ҳатто ҳаётдан айрилишга олиб келмоқда. Бу ҳолатни тўхтатишнинг ягона йўли саводлиликни ошириш, замонавий илм-фан ва тиббиётга ишониш, танқидий фикрлашни ўргатишдир. Жамиятда ақл ва билим устувор бўлса, ҳеч қандай “куф-суфчи”, “жин чиқарувчи” ёки навбатдаги қаллоб “фикриб даволайман” деб чиқиб, оммани алдай олмайди. Шундай экан, тараққиёт йўлидаги энг катта душман саводсизлик ва мутаассибликдир. Тафаккур қилинг https://t.me/daydi2021
Објављено 25. авг
Исломий туй, аёллар исломий тарзда кийинган. Аммо … Аммо ҳаммаси бефаросат, ақлсиз, ҳижоб ичида мияси айниган тавиялардан иборат ҳижобашкалар тўдаси. https://t.me/daydi2021
Објављено 22. авг
Бир қиз диний талаблардан қочиб ўзини ўлдирмоқчи бўлибди Ҳодиса Фарғона вилояти Олтиариқ туманида юз берди. Бир қиз уйидаги қаттиқ диний талаблардан чарчаб, ўзини бино томидан ташлаш орқали ҳаётига нуқта қўйишга уринган. Бахтига, уни қутқариб қолишди. Қутқарувчилар ва масъул идоралар билан суҳбат жараёнида маълум бўлишича, қиз замонавий ва дунёвий ҳаёт кечиришни, ўқишга кириб, билим олиб, ўз устида ишлашни орзу қилган. Аммо оила аъзолари унинг бу истакларини қўллаб-қувватламай, аксинча ундан ибодатларда қатъий бўлишни, ҳижобда юришни ва имкони борича тезроқ турмушга чиқишини талаб қилишган. Орзулари ва эркинликка бўлган интилишлари рад этилгани, ўз фикрини билдириш имконияти берилмагани қизни руҳий қийин аҳволга солиб қўйган. Натижада у оғир қарорга ўз жонига қасд қилишга ҳаракат қилган. Бу воқеа жамиятдаги муҳим муаммолардан бирини ёшларнинг эркинлиги ва орзуларига нисбатан ҳурмат билан муносабатда бўлиш зарурлигини, ота-оналар ва фарзандлар ўртасида очиқ мулоқот йўқлиги қанчалар оғир оқибатларга олиб келишини яна бир бор исботлади. Бундай ҳолатлар профилактикаси учун ота-оналар фарзандларини эшитиш, уларнинг орзуларини ҳурмат қилиш ва замонавий ҳаётга мос шароит яратишлари жуда муҳим. https://t.me/daydi2021
Објављено 21. авг
Ўзбекистондаги диний бағрикенглик ҳақида сўзлайдиган сурат Суратда Сурхондарё вилояти, Шеробод туманида жойлашган Фаёзтепа ёдгорлигида ибодат қилаётган Тибет роҳиб(монах)ларини кўришингиз мумкин Фаёзтепа — эрамизнинг I–III асрларига оид 2000 йиллик қадимий буддавийлик ибодатхонаси мажмуаси ҳисобланади. У қадимги Бақтрия ҳудудига мансуб бўлиб, Кушонлар даврида қурилган. Бу жойда бир пайтлар будда монастр комплекси фаолият юритган: ибодатхона (ступа), монахлар ҳужралари, ошхона ва бошқа хўжалик бинолари мавжуд бўлган. Диний бағрикенглик бевосита туризм ривожига ҳам ҳисса қўшади. P.S: "Вой-дод копирларни ким юртимизга киритди" деб жанжал қиладиган радикал мияларни руҳий изнасиловать қиладиган сурат бу... @Otabek https://t.me/daydi2021
Објављено 20. авг
🔠🔠🔠🔠🔠🔠🔠🔠 🔠🔠🔠🔠 Инсонни табиий эҳтиёжларидан маҳрум этиш унинг Яратувчисини инкор этишдир Аллоҳ табиатни ва унинг қонунларини яратган. Демак, табиат қонунларини инкор қилиш Яратувчининг иродасига қарши чиқиш билан баробар тўғрими ? Дин ўз йўли билан, табиат қонуниятлари эса ўз йўли билан яшайди. Инсон ҳам ана шу табиатнинг бир парчаси сифатида биологик эҳтиёжлари билан яшайди. Жинсий эҳтиёж эса инсон табиатидаги энг кучли инстинктлардан бири бўлиб, уни рад этиб бўлмайди. Балоғатга етган ҳар қандай инсон, табиий равишда, шахсий жинсий ҳаётига қадам қўяди. Бу эҳтиёжни чеклаш ёки бутунлай йўққа чиқариш мумкин эмас, акс ҳолда инсоннинг руҳий ва жисмоний саломатлигида мувозанат бузилади. Қандай қилиб пешоби қистаган одам табиий эҳтиёжини чиқариб енгиллик топса, худди шундай жинсий эҳтиёжни қондириш ҳам инсоннинг табиий руҳий қониқиши ва тинчлигини таъминлайди. Айтайлик, ёшгина аёл турли сабабларга кўра эрсиз қолди. Бу ҳолда унинг хоҳишларини ёпиш, чеклаш ёки инкор қилиш табиатга қарши чиқиш билан баробар. Чунки табиат қонунлари инсон иродасидан юқори туради. Аёлни хоҳишларидан маҳрум этиш уни ҳирсий даври келган ғунажиндек боғлаб қуйиб азоблаш деганини тўғри тушунишимиз керак. Ҳозирги кунда кўплаб йигитлар ўзидан анча катта аёллар билан шаръий ёки норасмий муносабатларга киришмоқда. Бу ҳолатнинг ўзи ҳам жамиятдаги чекловлар, диний ва маданий омиллар туфайли одамлар табиий эҳтиёжларини турли йўллар билан қондиришга мажбур бўлаётганини кўрсатади. Бу бир вақтнинг ўзида ҳам ачинарли, ҳам табиий ҳолат. Муаммонинг ечими битта: инсоннинг табиий эҳтиёжлари дунёвий принциплар ва инсонийлик меъёрлари асосида эркин тартибга солиниши лозим. Чунки дунёвийлик табиат қонунларига мос йўлдир. Агар инсон табиатини тўғри англаб, унинг эҳтиёжларини соғлом йўл билан таъминлаб берилмаса, ҳижоб ҳам, диний ибодат ҳам маъноларини йўқотиб, сунъий ва сохта кўринишга айланаверади. Яратган табиат қонунларини яратди ва инсонга ақл ато этди. Демак, инсоннинг вазифаси табиат қонунларига зид равишда эмас, балки уларга уйғун ҳолда яшаш. Жинсий ҳаёт ҳам инсоннинг бирламчи эҳтиёжи сифатида тан олиниши, тарбия ва маданият асосида соғлом шаклда йўналтирилиши керак. Инсонни табиий эҳтиёжларидан маҳрум этиш унинг яратувчисини инкор этишдир. Яратувчини эса инкор қилиб бўлмайди. https://t.me/daydi2021
Објављено 17. авг
Шахсан ман бировнинг ибодатига қаршилик қилмайман. Ўзим намоз ўқимаслигимни ва бу кераксиз машғулот эканини айтишим мумкин. Кимдир бу диний ритуалга эҳтиёж сезса бемалол қилаверсин. Мана бу суратдаги воқеъликда ходимни қораламаган ҳолда битта савол келиб қолди. ЙПХ ва ППХ инспекторлари кундалик хизматда кўплаб жиноятчилик, қонунбузарлик ва ҳуқуқбузарликларга қарши курашиб келади. Ходим хизмат вақтида Пешин намозини адо қилишга чоғланди. Ният қилиб такбир айтиб субхонакани ўқийди ва ракатни бошлайди. Шу чоғда қаердадир авария содир бўлса ёки ўғирлик , босқинчилик, ёки яна аллақандай қоидабузарлик. Ходимнинг рациясига оператив-тезкор ҳаракатланиш буйруғи келади. Шу пайт ЙПХ ходими қандай йўл тутади? 1. Намозини бузиб воқеа жойига етиб борадими? 2. Намозини тугаллаб кейин хизматга отланадими? 3. Намозга халақит бермаслиги учун рацияни ўчириб қўядими? Шариатга кўра бундай вазиятда қайси йўлни тутиш жоиз? Намоз шариат кўрсатмаси бўлгани учун шариатчи биродарларни чорлайман! Намозини бузиб чопиб кетса гуноҳ бўлмайдими? © Dilnur Kamilov https://t.me/daydi2021
Објављено 17. авг
Солиҳанинг аяси дадасининг учинчи хотини. Дадаси ойисига кўнгилхушлик учун уйланганини қариндошлар ва қўшнилар яхши билишарди Аясидан 20 ёшлар чамаси катта бўлган Саидносир тоға, охирги йиллар уларникига кам келадиган хотини ва қизининг ҳолидан деярли хабар олмайдиган бўлган. 9 ёшида ҳижоблантирилган қиз, кучли назорат ва диний муҳит таъсирида вояга етади. Аяси унга ўғил болалар ва бегона эркакларга яқинлашмаслигини тинмай таъкидлар, мактабдаги дарслари ўрнига қуръон ёдлаб қория бўлишини миясига қуйиб катта қилди. Аммо Дадаси бошқача одам эди. Уларникига келганда албатта аясини ётоқхонага етаклаб кириб кетарди. Ҳали вояга етмаган қизча, эрталабгача аясининг ғалати инграшларини ва бетга шапиллатиб ургандек шапалоқ овозларини эшитиб ётарди. Аввалига Солиҳа аяси билан дадасини тунда уришиб чиқади деб уйлаб сиқилиб юрди, вояга етгач бу овозлар фаҳший ҳаракатлар эканлигини англади. Ва динга ва диндорларга нисбатан фикри ўзгара бошлади. У эркакларга шунақа ишлар қилса, эркаклар уни боқади, парваришлайди деб тушунди ва кўча бошидаги магазинчи бала билан кўз уруштиришни бошлади. Оқибати эса видеода… https://t.me/daydi2021