TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
Назад на канале
Дайди ўқ avatar

TGINSIGHT CHAT

Дайди ўқ

@daydi2021

Politics

‼️ДАЙДИ ЎҚ! динга эмас, сохта диндорларга, радикал мутаасибларга қарши курашади ва бу кураш мунтазам давом этади.

Претплатници1.1万Тренутни претплатници
Праћени постови1,010Број индексираних постова
Недавни досег137,940Збир недавних прегледа
Недавни постови

Недавни постови

Страница 50 од 85 · 1,010 постова

Објављено 28. феб

Рамазон ойида баъзи одамлар ўзларини диндор сифатида кўрсатиб, ой тугагач, аввалги ҳаёт тарзига қайтишади. Бу ҳолат иккиюзламачиликнинг яққол намунасидир. Кечагина ичиб-чекиб юрган шахснинг бирданига тақводорга айланиши масхарабозликдан бошқа нарса эмас. Бундай одамлар ўзларини ва атрофдагиларни алдаб, динни фақатгина ташқи кўриниш учун фойдаланишади. Бу нафақат уларнинг шахсий обрўсига, балки жамиятдаги умумий диний қадриятларга ҳам салбий таъсир кўрсатади. Ҳақиқий диндорлик доимий ва самимий бўлиши керак, фақат муайян вақтда эмас. @daydi2021

14,700 views

Објављено 27. феб

#Ретро Шаллақидан Ватан хоинига айланган иззатталаб ва бўҳтончи журналист Жаҳонгир Маматов Маълумки, совет даврида турли ҳуқуқ-тартибот идораларидан ҳам кўра қўрқинчлироқ, ваҳималироқ лавозимлар бўлган. Масалан, партия вакиллари, партия нашрларида ишлайдиган, пропаганда билан бевосита шуғулланадиган журналистлар бўлган. Улар маҳаллий бошлиқлар, туман партия секретарлари, ижроқўм вакиллари ва колхозлар раисларини чин маънода террор қилган, десак адашмаган бўламиз. Бирор соҳадаги муаммоларни пеш қилиб, раҳбарларни қоралаб, фельетонлар, танқидий мақолалар чиқаришган. Танганинг иккинчи томони бўлгани каби, уларнинг орасида холис, халқига ва юртига содиқ журналистлар ҳам бўлган. Лекин, мана шундай ғаламиз журналистлар ўзларини туман ва шаҳар партия секретарларидан ҳам баланд қўйиб, уларнинг гапини бажармайдиган, иззатини жойига қўймайдиган, ҳар байрамда совға-салом юбормайдиган раҳбарларни ҳолига маймунларни йиғлатишган. Партия нашрларида ишлайдиган мухбирларнинг тили бир қарич бўлган. Тагида машина, уйидан эса шароб иси аримаган. Эл-у амалдорнинг ардоғида бўлишган. Айримллари турли лавозимларга тавсия қилинган, мукофотлар олишган, депутат бўлишган. Депутат бўлса-ку сўзининг таъсири, обрўйи каррасига ошган. Юқорида келтирилган ҳолатлар узоқ вақтдан буён Америка Қўшма Штатларининг Виржиния штатида яшаб келаётган, 68 ёшга кириб ҳам ақли кирмаган, ўз юртида кексалик гаштини сурмасдан, миллат хоини ва сотқин сифатида қочоқ сифатида яшаётган Жаҳонгир Маматовнинг ҳаёт йўлини билдиради. 30 йилки Ўзбекистонда яшамаса ҳам, турли ижтимоий тармоқлардаги ресурслар орқали мамлакатимизда амалга оширилаётган ҳар бир ислоҳотдан кир қидиришга, мамлакат раҳбариятига турли буҳтон ва туҳматлар уюштиришга қаратилган иғвогарона чиқишлар қилиб келмоқда. Унинг ўтмишига қаралса, советларнинг газетасида ишлаб, қанча-қанча таъмагирлик қилган, иззатталаб бўлганини кўриш мумкин. 1985-1991 йиллар давомида партиянинг марказий нашрларидан бири — «Совет Узбекистана» газетасининг Самарқанд вилояти бўйича мухбири вазифасида ишлаб келган Жаҳонгир Маматов вилоят ҳаётидаги ижтимоий-иқтисодий жараёнларни ёритиш билан бирга, турли мавзуларда танқидий чиқишлар қилади. У шу орқали одамлар, жамоатчилик эътиборига тушади. Шундай ҳолатда унинг нафақат яхши ёзишга, балки товламачилик, таъмагирлик, ўз обрўйи ва иш жойидан устамонлик билан фойдаланишга ҳам таланти кучли эди. Маматов ўзининг ва қариндошларининг нафсини қондириш билан бирга, иззат ва ҳурматталаб бўлиб қолганди. Ана шу иззатталабилигидан охири депутат сифатида сайланишга (тайинланишга) ҳам улгурди. Жаҳонгир Маматов вилоятда кўплаб туман ҳокимлари, жамоа хўжалиги раислари томонидан йўл қўйилган камчиликларни партия газетасида ёритиш билан қўрқитиб, товламачилик йўли билан улардан пул, совға-салом олиб келган. Иззатталаб шахс Маматов бу ишларидан уялмаган, очиқча талаб қилган. Масалан, 1989 йилда Жаҳонгир Маматовнинг туғилган куни муносабати билан Самарқанд вилоятининг барча туман раҳбарлари томонидан қимматбаҳо қўл соати совға қилинган. Ўша вақтда маълум сабаблар билан Жонбой ва Пайариқ туманлари раҳбарлари ўтказилган маросимга келмаган ҳамда табиийки, ваъда қилинган совғаларни бермаган. Бундан эса Маматовнинг жаҳли чиққан. Шу воқеадан кўп ўтмай эса айни шу туманлар раҳбарлари тўғрисида газетада танқидий мақолалар эълон қилган. Шу йўл билан улардан ўз ўчини олган. Бугун YouTube, Facebook’да итдек аккиллаб, Ўзбекистонга тош отаётган Жаҳонгир Маматовнинг қилиқларига қараб, унинг ўтмиши беҳосдан ёдга тушади. Бундай Ватанхоинлари ҳали ҳам ўзини юлдуз, обрўли одам деб ўйлаши абсурд ҳолатдир. Бугунги кунда уни деярли ҳеч ким умуман танимайди, тенгдош ҳамюртлари хотирасида эса Маматов умрбод Ватан хоини сифатида қолган. Интернетда тарқалган хабарлардан. @daydi2021

11,800 views

Hashtags

Објављено 27. феб

Жаҳонгир Маматов каби ўз юртидан қочиб, чет элда ўзини “эксперт” қилиб кўрсатишга уринувчи кимсалар ватанга хиёнат қилувчилар қаторига киритилгани бежизга эмас. Бу қочқин, аслида, ўз юртида эмас, бошқа давлатлар учун керакли қўғирчоқ. Ҳеч қандай малакали таҳлилчи ёки эксперт бўлмаган ҳолда, хорижий нашрларда Ўзбекистон ҳақида турли уйдирмалар тарқатиши – бу унинг нақадар разил ва ифлос кимса эканлигини кўрсатади. Биринчидан, Маматов 30 йилдан бери Ўзбекистонда бўлмаган, мамлакат ижтимоий-сиёсий ҳаётини ўз кўзи билан кўрмаган, ўзгаришларни ҳис қилмаган. Лекин шунга қарамай, у бугунги Ўзбекистон ҳақида гапиришга уриняпти. Бу – ақлбовар қилмайдиган мантиқсизлик! У ким бўлибдики, бу юрт ҳақида, халқнинг хоҳиш-иродаси ҳақида ҳукм чиқарса ? Иккинчидан, Маматов ўзини дин тарафдори қилиб кўрсатмоқчи, лекин аслида унинг бу тушунчаси дин ниқоби ортида давлатни ағдаришга даъват қилишдан бошқа нарса эмас. Маматов каби шахсларнинг ахлат миясидан экстремистик ва радикал ғоялар сочилиши бежиз эмас. У динни қалқон қилиб, мамлакатни беобрў қилишга, радикал ғояларни тарғиб қилишга ҳаракат қилмоқда. Учинчидан, бу пиёниста, алкашни хорижий нашрлар ҳам “ижтимоий ташландиқ” одам сифатида топиб, уни “эксперт” қилиб кўрсатишмоқда. Маматов ҳақиқий мутахассис эмас, у фақат ўзининг мағлубиятга учраган ҳаётидан аламзада бўлиб, ҳозирги давлатни ёмонотлиқ қилишга ҳаракат қиляпти. Лекин аслида, у Ўзбекистонга қайтишдан умидини йўқотган, ўзини тута олмай қолган бир абгор қочқин холос. Маматов ва унга ўхшаган қочқинлар, уларнинг шоввозликлари бирор-бир аҳамиятга эга эмас. Чунки улар мамлакатни ташлаб, ўз манфаатини ўйлаб, четда ғаразли гап-сўз тарқатаётган кимсалар. Улар шунақа шўрлик ҳолга тушиб қолганки, ўз юртида ҳеч ким уларни эсламайди ҳам, тўғри йўлга қайтишга умид ҳам йўқ. Улар ўзи яшаб турган давлат учун бир марталик қурол, кераги йўқ бўлса, шунчаки ташлаб юбориладиган шахслар. Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, Маматовнинг ва унга ўхшаганларнинг валдирашлари ўзини ўзгаларга сингдиришга уринган айирмачиларнинг беқурб чақичлари холос. Улар халқ учун эмас, ўз “ҳомийлари” учун мавжуд. Лекин уларга ҳам кераги йўқ. Маматов ва унга ўхшаганларнинг оқибати битта – чет элда аламзада бўлиб, ҳайдармонликда ҳаётини якунлаш. @daydi2021

11,500 views

Објављено 27. феб

Абдураҳмон Ташановнинг хориж нашрларига билдирган иддаолари ҳақиқатдан ҳам реал воқеликка кўз юмиш, ёки, ҳатто, атайлаб воқеаларни бурмалашга уринишдек кўринади. Чунки бугунги кунда интернетдаги очиқ манбаларнинг ўзиёқ Ўзбекистондан чиқиб кетган ва хориждаги турли жангарилик тузилмаларига қўшилган шахслар борлигини тасдиқлайди. Айниқса, ижтимоий тармоқларда ўзбек тилидаги радикал контентнинг кўпайиб бораётгани, ёшлар орасида экстремистик ғояларнинг тарқалаётгани ҳеч қандай сир эмас. Ташановнинг “бундай ҳодисалар йўқ” деган гапи аслида журналистика мезонларига мутлақо зид. Чунки ҳуқуқ ҳимоячиси, чин ҳақиқатни излашни мақсад қилган бўлса, мавжуд ҳолатни бир томонлама эмас, холис таҳлил қилиши керак эди. Бироқ у, аксинча, реал вазиятни бузиб кўрсатишга ҳаракат қилмоқда. Бунинг ортида ёки билиб-билмай жасурлик қилаётган ғаройиб бир шахс бор, ёки Ташанов ўзини маълум бир аудитория олдида “эркин сўз” ҳимоячиси сифатида кўрсатишни хоҳлаяпти. Энг ачинарлиси, бу каби одамларнинг турли хорижий нашрларга берган интервьюлари, ёзаётган постлари халқаро майдонда нотўғри тасаввур ҳосил қилишга хизмат қилади. Агар у ростдан ҳам объектив бўлганида, давлатимизга таҳдид солаётган диний экстремизм ҳақида ҳаққоний фактлар келтирарди, мутасаддилардан расмий ҳисоботларни талаб қиларди. Аммо у бундай қилмасдан олтикетлик қилаяпти. Агар бу “ҳуқуқбон” жиддий фактларга таяна олмаса, ўзбек жамиятида диний радикализмга қарши курашиш учун амалга оширилаётган чора-тадбирларни инкор этса, демак, виждонан иш кўраётгани йўқ, ёки маълум бир гуруҳ манфаатига хизмат қилаётгани ойдинлашаяпти. Икки ҳолатда унинг бундай ёндашув ўз миллатдошларига зиён келтиради. Бу каби “ҳуқуқдон”лар миллат ва давлат келажагини юртига хайрихоҳ бўлмаганлар билан муҳокама қилса, демак, уларнинг сўзи ҳам, фикрлари ҳам шубҳа остида. Ташанов каби “ҳуқуқбоз” деб кўрсатилувчи фаолларнинг позицияси аслида на эркинлик, на ҳақиқат билан боғлиқ – бу ёлғонни чиройли қилиб тиқиштиришдан бошқа нарса эмас. @daydi2021

9,640 views

Објављено 27. феб

Ўзбекистонда виждон эркинлиги: Ҳозирги ҳолат ва ривожланиш йўналишлари, “Диний концепция” нега кераклиги ҳақида ! Ҳар бир давлатнинг ДИНИЙ КОНЦЕПЦИЯси бўлиши шарт. Бу концепция давлат ва жамият ўртасидаги муносабатларни тартибга солиб, ижтимоий барқарорликни сақлашда муҳим роль ўйнайди. Агар давлат ўз диний концепциясини белгилаб олмаса, бу ҳолатдан икки хил хавф юзага келади: Экстремизм ва радикаллашув: Ҳукумат томонидан аниқ концепция белгиланмаса, бошқа кучлар бу бўшлиқни ўз қарашлари билан тўлдириши эҳтимоли юқори бўлади.Мутаассибликка қарши чоралар: Диний бағрикенгликни мустаҳкамлаш билан бирга, ноанъанавий ва деструктив оқимлар тарқалишининг олдини олиш муҳим. Шу сабабли, Ўзбекистондаги виждон эркинлиги сиёсати мувозанатли ёндашув талаб қилади ва ягона ДИНИЙ КОНЦЕПЦИЯ қабул қилиши: Диний эркинлик ва давлат барқарорлиги ўртасидаги чегарани белгилаш деб тушунилиши лозим! Сир эмаски, Ўзбекистонда диний муҳит жуда нозик ва жиддий масала ҳисобланади. Расмий жиҳатдан тотувлик ва бағрикенглик тамойиллари ҳукмрон. Лекин амалда дин билан боғлиқ фаолиятлар, айниқса, асл ислом динидан ташқаридаги гуруҳлар давлатчиликка жиддий хавф туғдиришда давом этаяпти. Жумладан ҳуқуқ тартибот органлари томонидан радикаллашган гуруҳлар, жамият бирдамлигига путур етказадиган оқимлар, давлат тузумига қарши ҳаракат қилувчи экстремистик гуруҳлар мунтазам фош этилиб уларга қарши доимий кураш олиб борилади. Шу билан бирга юртимизда виждон эркинлигини таъминлаш йўналишида кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда. 2017 йилдан бошлаб бу жараён янги суръат касб этди. Юзлаб масжид ва черковлар қурилиб, таъмирланди, зиёрат туризми учун шароитлар яратилди. Мамлакатда 16 та конфессияга мансуб 2 300 дан ортиқ диний ташкилот эркин фаолият юритмоқда. Диний таълимни ривожлантириш мақсадида 4 та олий ва 10 та ўрта махсус ислом таълим муассасаси, шунингдек, православ ва протестант семинариялари очилди. Шу билан бирга, сохта диний қарашлар таъсирига тушиб қолган шахсларни ижтимоий мослаштиришга эътибор қаратилмоқда. Афв этиш амалиёти йўлга қўйилиб, 2019—2021 йилларда “Меҳр” операциялари доирасида 531 нафар ўзбекистонлик ҳарбий можаролар ҳудудидан қайтарилди. Халқаро даражада ҳам Ўзбекистоннинг ташаббуслари эътироф этилмоқда. 2018 йилда БМТ Бош Ассамблеяси “Маърифат ва диний бағрикенглик” резолюциясини қабул қилди. Келгуси йилдан бошлаб, 9-11 синф дарсликлари қаторига динлар тарихи дарслиги киритилиб, у ерда нафақат ислом дини тарихи балки бошқа динлар тарихи хам ўргатилиши инобатга олинган. Мухтасар қилиб айтганда, Дунёвий давлат ва диний муҳит Ўзбекистон дунёвий давлат ва диний қадриятларидан чекинмайди, лекин қонунчиликка асосланган бошқарувни устувор қўяди. Ўзбекистонда бу борада тўғри йўналиш танланган: Ислом ва бошқа динларга бир хил эътибор: Давлат исломий таълимотларни ўрганишга ва диний меросни сақлашга эътибор қаратаётгани эътирофга лойиқ. Экстремизмга қарши кураш: Радикал оқимларга қарши кураш ҳукуматнинг устувор вазифаларидан бири бўлиб, бу хавфни бартараф қилиш учун доимий чоралар кўрилиб борилаверади. Мақсад барчага бирдек ва тенг ҳуқуқлиликни таъминлаш. Қонунчиликда муайян чекловлар ва эркинликлар аниқ белгилаб қўйилса, виждон эркинлиги ва эътиқод масалаларига оид барча ҳолатлар муаммосиз тартибга солинади. @daydi2021

11,400 views

Објављено 27. феб

9,500 views

Објављено 26. феб

Ўзбек дўпписи бошимизда бўлса, ўқишларимиз доим аъло бўлади Ўзбек дўпписи — нафақат оддий бир бош кийим, балки халқимизнинг тарихини, маданиятини, маънавиятини ўзида мужассам этган муқаддас тимсолдир. Унинг ҳар бир гули, ҳар бир нақши заминимизда ёшнаган ҳунармандлик анъаналаридан дарак беради, эл-юртимизнинг қалб зарвори, ихлоси, удумлари акс этган муқаддас рамз саналади. Чирчиқ шаҳридаги 20-мактабнинг ўқувчилари миллийлигимиз рамзи бўлган ўзбек дўпписини бошларига қўндириб, фахр билан мактабга қатнашмоқда. Улар мода ва замонавийлик ниқоби остида миллийлигимизга ёт бўлган кепка, шапка ва бошқа бош кийимларни улоқтириб, ўзликка қайтиш, аслиятини англаш йўлида дадил қадам ташлаб, бошқа давлат ташкилотларига ўрнак бўлишди. Бундай тарғибот мактаб ўқувчилари ўртасида миллий ғурур ва бирдамликни мустаҳкамлаб, уларнинг ўз миллатига бўлган ҳурмат ва эътиборини оширади. Дўппи кийган бола ўзининг кимлигини ҳис қилади, ота-боболар йўлидан бориб, ўзбеклигидан фахрланади, урф-одатларимизни унутмаслик керак. @daydi2021

13,800 views

Објављено 25. феб

Хайрия ва эҳсонлар фирибгарлардан тозаланади Мамлакатимизда меҳр-мурувват ва хайр-саховат азалдан юксак қадрланган. Бироқ сўнгги йилларда бу муқаддас ишларга соқолтой ва ҳижобашкалар аралашиб ҳамма ёқни дабдаласини чиқариб юборишди. Сохта диндорлар ўз ғаразли мақсадлари билан хайрия ва эҳсон ишларига динни тиқиштириб, Аллоҳ йўлига ёрдам қилинг деб йиғлаб-сиқташди, ёлғондан кўз ёши тўкиб фирибгарлик қила бошлашди. Улар гоҳ уйсизларга, гоҳ оғир касалларга ёрдам бериш баҳонасида ўта ачинарли ҳолатларни кўрсатиб, таъсирли видеолар ишлашиб, уни ижтимоий тармоқларга тарқатишади. Халқдан ва чет элдаги муҳожирлардан маблағ тўплаб, жиғилдонига уради. Хайрия ва эҳсон қилганлар бу маблағларнинг ҳақиқий манзили, улар қандай сарфланаётгани билан қизиқишмайди. Шу сабаб хайриячи мошенникларнинг нафси ҳакалак отиб кетганди. Шахсан ўзим кўп бор шундай ҳолатларга гувоҳ бўлганман: • Касал болалар учун деб очилган хайрия ҳисоб рақамлари, бир қараганда, самимий кўринган видеолар орқали оммага ёйилади, лекин натижада бу пулларнинг кимнинг чўнтагига тушаётгани ноаниқ бўлиб қолади. • “Муҳтожга ёрдам берамиз” шиори остида катта маблағ йиғган баъзи блогерлар ва жамоат фаоллари, афсуски, ўзларининг бизнесини юритиш учун шу иш билан шуғулланяпти. • Энг ёмони, ҳақиқий муҳтож инсонларга хайрия қилинган пуллардан фақат бир қисми етса-етар , қолгани эса кимларнингдир ортиқча шахсий манфаати йўлида ишлатилади худо билади. Бугунга келиб, одамларда хайрияга нисбатан ишонч пасайди, ҳақиқий муҳтожлар эса ҳақиқий ёрдамдан маҳрум бўлмоқда. Бу эса бутун жамиятда ижтимоий адолатсизликни кучайтирмоқда. Шу сабабли, ҳомийлик хайрияларини тартибга солиш ҳақидаги қонун лойиҳасини биз тўлиқ қўллаб-қувватлаймиз. Бу аслида жуда кечиккан қонун эди, лекин энг зарур чора. Ҳеч ким шахсий фойда олиш мақсадида хайрияни бизнесга айлантирмаслиги керак! Қонун қабул қилингач, “фирибгар хайриячилар” учун йўл ёпилади. Бу нафақат шаффофликни таъминлайди, балки ҳақиқий муҳтожларга ҳақиқий ёрдам берилишини кафолатлайди. Одамлар хайрия қилишдан қўрқмаслиги, тўпланган маблағлар эса ўз манзилига тўлиқ етиб бориши шарт! Бу адолат, бу ҳақиқат, ва бу халқ талаб қилаётган қарор! https://t.me/daydi2021

13,500 views

Објављено 25. феб

Жамиятни англаш ва онгли авлодни шакллантириш учун! Кўчада юрганингизда одамларни кузатасизми. Улар қандай кийинишмоқда, қандай гапиришмоқда, ўзларини қандай тутишмоқда. Жамият қайси йўлдан кетаяпти? Агар сиз ўз шахсий муаммоларингиздан ташқари, жамият ҳаёти, миллат келажаги ҳақида ҳам ўйлаш имконига эга бўлсангиз, DAYDI O‘Q канали айнан сиз учун! Биз олти йилдан буён диний радикализм, экстремизм ва сохта диндорлик оқибатларидан огоҳлантириб, реал воқеликни кўрсатиб келмоқдамиз. Бу ишни шунчаки эмас, балки миллат келажаги учун зарур деб биламиз! Бизнинг мақсадимиз: ✅ Одамларнинг фикр доирасини кенгайтириш, мустақил фикрлашга ундаш; ✅ Хотин-қизлар ва болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш; ✅ Жамиятда тенглик ва ҳақиқат устуворлигини таъминлаш; ✅ Давлат қонунларининг ҳар қандай диний қоидалардан устунлигини кўрсатиш; ✅ Ёшларни турли хил хавфли оқимлар таъсиридан ҳимоя қилиш; ✅ Динни ниқоб қилиб одамларни алдаётган сохта “дин пешволари”ни фош этиш; ✅ Боқимандалик кайфиятини йўқотиб, одамларни мустақил ҳаёт кечиришга ундаш; ✅ Илм-фанни тарғиб қилиш орқали ёшлар онгини ривожлантириш; ✅ Диний ақидапарастлар, радикал ва экстремист фикрловчилар таъсирини камайтириш; ✅ Жамиятда тобора кучаяётган диндорликни мўтадиллаштириб, одамларни замонавий фикрлашга йўналтириш. Агар сиз жамият тақдирига бефарқ бўлмасангиз, агар ҳақиқатни англаш ва адолат учун курашишга тайёр бўлсангиз – DAYDI O‘Q билан бирга бўлинг! Биз билан қолинг, кузатинг, фикр алмашинг! Шахсий ўзгаришларни биз билан бошланг, каналга аъзо бўлиб, тафаккурингизни чархланг ! https://t.me/daydi2021

11,000 views

Објављено 25. феб

Миллий кийим – миллий ғурур, миллат тимсоли! Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатияси университети талабалари ўз билимлари ва дунёқарашлари билан нафақат профессионал дипломат сифатида, балки ҳақиқий миллатпарвар ва ватанпарвар инсонлар сифатида ҳам шаклланиб бормоқдалар. Улар юрт равнақи, миллий қадриятлар ва анъаналарнинг ҳимоячиси сифатида фаолият олиб боришмоқда. Айни пайтда университетнинг талаба қизлари ташаббуси билан миллий кийим тарғиботи кенг кўлам олмоқда. Бу фақатгина бир оддий мода тенденцияси эмас, балки миллий ўзликни англаш, тарихий меросга бўлган ҳурмат ва анъаналаримизга садоқатнинг ёрқин ифодасидир. Дипломатия университети талабаларининг бундай ташаббуслари уларнинг ёт ғояларга алданиб қолмайдиган, ўз юрти ва миллий манфаатларини ҳамиша биринчи ўринга қўядиган, ҳақиқий ватанпарвар шахслар бўлиб камол топаётганини кўрсатади. Чунки ҳақиқий дипломат фақатгина чет тилларни, халқаро муносабатларни ёки иқтисодиётни эмас, балки ўз миллий маданиятини, урф-одатларини ва тарихий меросини ҳам чуқур англаган ҳолда дунёга танита олиши керак. Бу қизлар келажакда юрт дипломатиясининг етакчи вакиллари сифатида халқаро майдонда нафақат Ўзбекистоннинг иқтисодий ва сиёсий манфаатларини ҳимоя қиладилар, балки маданиятимиз ва қадриятларимизни ҳам муносиб тарзда дунёга танитадиган ЎЗБЕГИМ юзи бўлишади. https://t.me/daydi2021

10,300 views

Објављено 25. феб

10,500 views

Објављено 24. феб

Мубашшир Аҳмаднинг қидирувга берилгани ошкор бўлгандан сўнг унинг муассислигидаги Мезана халқаро илмлар академияси ва бошқа унга оид ўқув курсларда таҳсил олаётган фарзандларнинг келажагига бефарқ бўлмаган ота-оналар томонидан ёшларни Ўзбекистонга қайтариш пайига тушилган. Ким ҳам фарзандини террорчиликка алоқадор бўлган шахсдан дарс олишини ва эртага устоз сабабли шунча содда йигит-қизларимизга турли айбловлар бўлишини истарди. Бир пайтлар яқинда вафот этган Фатҳуллоҳ Гулан юртимизда турк лицейларини очиб, ёшларимизнинг онгига нурчилик, туркпарастлик ғояларини сингдириб, ўзининг хизматига шай бўлган ғўр кадрларни тайёрлаётгани фош бўлганди. Балки Туркия ҳам Суриядаги сиёсий жараёнларнинг лойқалари тингач, Мубашшир Аҳмаднинг ўзбек-арқадаш ниқобидаги “ихвончи” эканини аниқлаш бўйича алоҳида шуғулланишни бошлар. Вазиятни кузатишда давом этиб, ахлоқ ва ҳилмга ўралган бўриларга алданмасликни тавсия қилиб қоламиз. ДАЙДИ.ЎҚ каналининг чет элдаги эксперт хулосалари. https://t.me/daydi2021

10,300 views
12•••5•••10•••15•••20•••25•••30•••35•••40•••45•••4849505152•••55•••60•••65•••70•••75•••80•••8485
ПретходнаСтраница 50 од 85Следећа