TGINSIGHT CHAT
Дайди ўқ
@daydi2021
Politics‼️ДАЙДИ ЎҚ! динга эмас, сохта диндорларга, радикал мутаасибларга қарши курашади ва бу кураш мунтазам давом этади.
Недавни постови
Страница 20 од 85 · 1,010 постова
Објављено 21. нов
Динга кўр-кўрона тақлид қилиш оқибати шунақа бўлади 😂 https://t.me/daydi2021
Објављено 21. нов
Тўғриси ман эслолмайман, ҳижоб модалашмаган йилларда, бирорта аёлнинг эркаклар ўртасига тушганини, эркак билан айтишгани-ю, бетма-бет олишганини. Ҳозир кўпчилик аёллар ҳижобда бўла туриб, эркакка сапчийди. Уни ёқасидан тортиб, провокация қилади. Жамиятда ҳижобли кўпайди шу билан бирга юзсиз, ювиқсизлар ҳам каррасига кўпайди. Ажрашганларнинг 90 фоизи ҳижобда, бозорчи олиб-сотарларнинг ҳаммаси ҳижобда-ю, аммо намоз ўқимайди, Вояга етмаган қизчалардан тортиб, бир оёғи гўрда юрган кампирларгача ҳижобга ўтволишаяпти, аммо самимийлик йўқ, одамийлик йўқ. Аммо иншаллах, машаллах, жума муборак тилидан тушмайди. https://t.me/daydi2021
Објављено 20. нов
‼️‼️‼️‼️ Бизнинг миллатнинг араблашиши ёки руслашиши генетик муаммоимиз эмас, вақтинчалик ижтимоий касалликдир Биз қултабиат миллат эмасмиз. Араблар келгунга қадар ўз тилимиз, ўз динимиз ва ўз урф-одатларимиз бўлган, ҳамон яшаб келмоқда ва абадий яшажак. Қутайба бошчилигидаги еввойи араблар босқинларидан кейинги 14 аср мобайнида бизнинг ерларимиз ва халқимизни юзлаб тизимлар бошқарди. Аммо бирортаси туб маданий импульсимизни ўзгартира олмади ✊ Туркий халқлар тарихан ақл-заковат ва инсонийлик жиҳатидан кучли бўлган. Масалан, бизнинг юртдан чиққан туркийлар Яқин Шарқда арабларга кун бермаяпти. Ўзбеклар эса руслар таъсиридан чиқиб, дунё бўйлаб буй кўрсатмоқда. Қисқа қилиб айтганда, биз кучли ва бўйсунмас миллатмиз. Эртами-кечми араблашишга мойил бўлганлар йўқолади, биз эса яна ўзлигимизда мустаҳкам турамиз. Бизнинг ҳақиқий устунлигимиз ақл-заковатимизда, ҳалол меҳнат ва метин иродамизда. Ўзбекдан гапирса, Россияда юрган муҳожирлар ва Дубайдаги суюқ оёқларни мисол қилавермасдан, Корея, Япония, Европа давлатлари ва Америкада ўқиб, ишлаб, тил ўрганиб кучайиб кетаётганларни ҳам мисол қилишни ўрганайлик. Миллатни камситаётган “дурагай ва гибрид одам” лардан узоқ бўлайлик. https://t.me/daydi2021
Објављено 20. нов
ОТАСИГА ҲАМ ЎҒЛИГА ҲАМ (Ҳаётда бўлган воқеа) Унинг шаръий ўтмишини эшитган инсоннинг,пешанаси тиришади. Ҳаётда шунақа инсонлар борлигидан афсус қилади. Айримлар ҳатто жирканишни бошлайди. Хуллас, Мубина ҳаётда ўз йўлини тўғри танлай олмай, гоҳида у эркак билан гоҳида бу эркак билан омадини синай-синай, йигирма еттига кирганда турмуш қурди. Унда ҳам эрга тегиш учун ҳижобдан бурқага ўтиб, 50 ёшли ғирт намозхон эркакнинг шаръий хотинига айланиб олди. Бир қизни туғиб, уйда бола тарбияси баҳонасида эркакнинг буйнига осилиб яшади. На ўқиди, на ҳунар ўрганди. Ҳаётнинг маъноси, эркакка бор “меҳрини” бера олса, бўлди эди. Эшшак эркак доим топилади деб уйлаб яшарди у. Мубина эрини ҳафтада нари борса икки марта кўрарди. Ўша кўришиш ҳам фақат жимолашиш билан ўтарди. Эри ва фарзанди билан на боғ-у роғларга, на тоғ-у хиёбонларга чиқа оларди. Чунки қўшнилари ва яқинларига мисрга келин бўлдим дея алдаган, синфдошларини бой эркак билан четда яшаётганига ишонтирганди. Уч йил деганда шаръий эрнинг ёлғонларининг миси чиқди. Эркак “сенга” деб олиб берган квартираси ижарада бўлгани маълум бўлди ва эрнинг ишлари юришмагач, квартирадан чиқишга мажбур бўлишди. Аксига олиб, ота уйига икки келин тушгани учун у ерга қайтиб боролмади. Носир акаси эса майда-чуйда жанжал сабабли унинг талоқини бериб юборди. Мубина шаръий эридан ҳеч нарса даъво қилолмади. Судга беролмади, алимент ундиролмади ва эри яшаётган уй эшигини тақиллатиш учун адресини ҳам билмасди. Кунлар кетидан, ойлар келавериб, эрсизлик йилга яқинлашиб қолди. У аввалига Фотима деган таниш аёлнинг уйида яшаб, эркак овлаб кўрди. «Постоянный» Эркак тополмагач, қизини онасига бериб, коллеж дипломини қўлига олиб иш излади, 30 дан ошган қўлидан иш келмайдиган, тил билмайдиган хотинни кўпчилик ишга олишни истамади. Шундай омадсиз кунларнинг бирида хомуш бўлиб скамейкада ўтирганида, бир эркак келиб: “Тинчликми, опа, қоронғуда бир ўзингиз нима қилиб юрибсиз?” дея хаёлини бузди. Қараса, одмигина кийинган, буй-басти келишган навқирон эркак. Вазиятдан унумли фойдаланмоқчи бўлиб, кўзларини ердан узмади да: “Ассалому алайкум, шунчаки ўзим, ҳуфтон намозидан кейин тоза ҳаводан нафас олиш учун чиққандим”, дея артистлик қилди. Эркак унинг саломига алик олгач, яна саволга тутди. “Динимизда аёлнинг ёлғиз юриши гуноҳ бўлади, юринг, уйингизга кузатиб қўяман. Эрингиз ва болаларингиз ҳам хавотирда ўтиришгандир”, деб гап қистирди. Мубина секингина солиҳа ролига кириб: “Хўп бўлади”, деб эркакка эргашди. Йўл-йўлакай эркак уни гапга тортишга ҳаракат қилди ва улар ўзаро телефон алмашиб, хайрлашишди. Мубина ўртоғи Барноникига, эркак эса ўз уйига кетди. Бироқ ҳали манзилига етмасдан эркакдан смс келди: “Яхши етиб олдингизми?” Шундан кейин бошланган смслашиш тонг отгунча давом этиб, барча масалалар ҳақида гаплашишга улгуришди. Ўзаро расм алмашиш даражасига ҳам борди. Эркак ҳали уйланмаган бўлиб, бир хусусий фирмада складга масъул эди. Фирма эгалари ва ишчилари ҳам тақводор бўлиб, беш вақт намозни ва жумани канда қилмайдиганлардан иборат эди. Эркакнинг исми Моҳирбек бўлиб, у Мубинани ўзи ишлаётган фирмага уборщица бўлиб жойлашишига ёрдам берди. Уларнинг муносабати меҳрли сўзлашувдан складда амалий жараёнларга кўчди. Шаръий никоҳ ўқитилиб, “кекс”ни ҳалоллаштириб олишди. Фирмадаги бошқа эркаклар ҳам ошдан келишгач, Мубинага ёвқараш қилишарди-ю, аммо Моҳирбекни қўчқор бўлиб олганини эшитишиб, жим юришарди. Кунлардан бир куни Моҳирбек шаръий прошмандовкасини уйига таклиф қилди, аёл ҳам рози бўлди. Ўшанда Моҳирбекнинг ота-онаси ва яқинлари қандайдир сабаб билан 2–3 кун уйда бўлмасликлари керак эди. Бироқ Моҳирбекнинг отаси ўша куни паспортини уйида қолдирганини эслаб, уйига қайтади. Уйини ўз калити билан очиб кирганда, не кўз билан кўрсинки, икки йил олдин талоғини берган хотини катта ўғли билан жимо қилаётган экан. Носир ака, бир неча сония қотиб турганидан кейин секингина нафасини ичга торди. Ҳар бир нафас олишида кўкраги узилгандек оғирлик ҳисси бор эди. Унинг кўзларида ғазаб йўқ, балки ўткир алам ва қалбнинг ичидан чир-чир йиртилиб ўзгариб кетган шаръий дарди бор эди. https://t.me/daydi2021
Објављено 20. нов
Објављено 19. нов
20.11.1941 йил, немис аскари, яҳудий асирни масхара қилаётган ҳолати. https://t.me/daydi2021
Објављено 19. нов
20.11.1941 йил, немис аскари, яҳудий асирни масхара қилаётган ҳолати. https://t.me/daydi2021
Објављено 18. нов
Сен дадангни нечинчи хотинидан туғилгансан ? 👏👏👏 Кўп хотинликни даво қиладиганларни башарасига отадиган видео экан. https://t.me/daydi2021
Објављено 18. нов
АҚШ ва ЕВРОПАДА яшаб, интернет тармоқларида жиҳодга тарғиб келганлар ушланиб, депорт қилинмоқда Хусусан шу ишлар доирасида АҚШда яшаб келган ўзбекистонлик террорчи қўлга олинди 31 ёшли Ахрор Бозоровмамлакатга ноқонуний кириб келган бўлсада, унга расман ишлаш рухсатномаси берилган. У Пенсильвания штатидан юк машинаси ҳайдовчиси (CDL) лицензиясини ҳам олган. Бозоров 2022 йилда Ўзбекистондатеррористик ташкилотга алоқадорлик ва интернетда жиҳод тарғиботида гумон қилиниб қидирувга берилган. https://t.me/daydi2021
Објављено 17. нов
Ўзбекистонда асосий дин Ислом дини. Бошқа динга эътиқод қилувчилар ҳам бор, лекин уларнинг жамият ва сиёсатга таъсири кам. Масала шундаки, инсон мусулмон оиласида туғилиши билан «мусулмон» деган тамға олади. У фақат бир муҳитда улғаяди, Ислом энг ҳақ йўл сифатида кўрсатилади, бошқа қарашлар эса нотўғри дейилади. Шу боис у катта бўлганида фақат бир нуқтаи назарни ҳақиқат деб билади ва бошқача фикрларни қабул қилмайди. Жамиятда турли дунёқарашлар билан учрашганда, у ёшликдан сингдирилган мафкурасини ҳимоя қилишга ўтади ва баъзан бошқа қарашдагиларга нисбатан радикал ёки ҳатто таҳдидли муносабатга боради. Бу эса жамиятда зиддиятлар келтириб чиқаради. Болани туғилганиданоқ фақат бир қараш билан чеклаб қўйиб эмас, балки турли фикрларни тушунтириб бориш билан катта қилиш керак. Шунда у кенгқамровли, мустақил фикрлайдиган инсон бўлиб улғаяди. Инсон хоҳласа диндор бўлади, хоҳламаса йўқ, диндорнинг эътиқоди бошқаларга зарар етказмаса ҳеч қандай муаммо туғилмайди. https://t.me/daydi2021
Објављено 15. нов
Бозорчи соқолтойлар мижозларни кийдириб-кийдирволиб, Жума намозини ўқиб айбини ювгандек, Коттароқ пулга ухлатадиганлар Умрага бориб айбини ювиб келаркан 😂 https://t.me/daydi2021
Објављено 15. нов
🩵🤍🩵🩵🤍🩵🩵🩵🩵 Бу манзаралар зиёрат эмас, шаҳват майдонига ўхшайди. Мусулмонларо номаҳрам деган тушунчага ҳамма кўндаланг қуйиб эркагу-аёл бир-бири билан қапишиб ётибди. Аёллар ўзини бегона эркакни бадани тегишидан асрашни ҳам унутиб, қоратошни ўпишга шошилаяпти. https://t.me/daydi2021