TGINSIGHT CHAT
Дайди ўқ
@daydi2021
Politics‼️ДАЙДИ ЎҚ! динга эмас, сохта диндорларга, радикал мутаасибларга қарши курашади ва бу кураш мунтазам давом этади.
Недавни постови
Страница 35 од 85 · 1,010 постова
Објављено 6. јул
🟠 🔴 🟠 🔴 🔴 🟠 🟠 🔴 🟠 🟠 Энди боласини араб тили курсларига берган ота-оналар ҳам қамалади Болам араб тилини ўрганиб “Қуръон ўқий олиши учун”, деб уни яқин атрофдаги араб тили курсларига юбордингиз. Аммо ўша курсда у фақат тил ва қуръон ўрганмасдан радикал ғоялар билан тарбияланди. Ҳозирги кунда кўплаб ноқонуний курслар ва ҳужралар орқали араб тили ва қуръон ўргатиш баҳонасида ёш онгларга экстремистик қарашлар сингдирилаётгани кун сайин фош этилмоқда. Айрим курслар Саудияда таҳсил олган “устозлар” томонидан олиб борилади. Уларнинг мақсади тил ўргатиш эмас араб тили орқали террористик мафкурани болангизга сингдиришади Бундай курсларда “жинсий тенглик кофирларнинг фитнаси”, “ҳокимият фақат шариатники бўлиши шарт”, деган каби радикал фикрлар нормалдек талқин этилмоқда, Янги қонунчиликка кўра, бундай ноқонуний курсларга боласини юборган ота оналар ҳам жавобгарликка тортилади. Бу нафақат маъмурий жарима, балки озодликдан маҳрум этилишгача олиб бориши мумкин. Чунки фарзандингиз тақдири фақат унинг эмас, жамият тақдири ҳамдир. Араб тили ўргатиш бахонасида мақсад шаръий мафкуравий уринишдир. https://t.me/daydi2021
Објављено 5. јул
Исломдан аввалги аёллар сиймоли бўлган Ислом кириб келишидан аввал Турон заминида давлатчилик шаклланган, туркий халқлар аёлни она, маслаҳатчи, ҳатто элчи сифатида қадрлаган. Хотин-қизлар давлат ишларида қатнашган, сиёсий қарорларда сўз ҳаққига ва фикрига эга бўлишган. Бироқ шариат тузуми жорий этилгач, аёллар ёппасига жамиятдан четлатилди. Ниқоб, 4 девор, сукут ва итоат туркий аёлларнинг аянчли тақдирига айланди. Туркий аёл шариат қоидалари остида бир қоп жонзотга айлантирилиб, инсон сифатида қадри пасайтирилган. Яхши ҳамки, бугунги кунда бутун Марказий Осиё давлатлари секулярлик йўлини танлаб, турон заминида яшаётган ҳар бир аёл зотини эркаклар билан тенг ҳуқуқлигини таъминлашди. https://t.me/daydi2021
Објављено 4. јул
Миллати араб бўлган, Германиялик блогер ярим миллион евро хайрия маблағини жиғилдонига урди Блогер Абдель Хамид 2021–2024 йиллар оралиғида “Ғазодаги фаластинликларга ёрдам” мақсадида 37 марта хайрия йиғимлари ташкил этиб, эфирларда йиғлаган, пайғамбаримизни уялтираяпмиз деб 497 минг евро пул жамғарган. Тергов материалларига кўра, йиғилган маблағлардан бирорта ғазолик арабга пул етказилмаган. Айбланувчи уларни шахсий эҳтиёжларига — қимматбаҳо соатлар, замонавий енгил автомашиналар, модавий либослар хариди учун ишлатган. Эътиборли жиҳати шундаки, айбланувчи ушбу даврда расман иш жойига эга бўлмаган ва давлатдан ижтимоий нафақа ҳам олиб келган. Айни пайтда унга нисбатан жиноий иш қўзғатилган бўлиб, суд қароридан сўнг озодликдан маҳрум этилади. Биздаги хайриячи блогерларни ҳам терговга тортсак, кўп махинациялар фош бўлиб кетармиди… https://t.me/daydi2021
Објављено 4. јул
🟠 🔴 🔴 🟠 🔴 🔴 🟠 🔴 🟠 Ўзбекистон – замонавий, секуляр ва барча учун тенг ҳуқуқларни кафолатловчи давлатдир. Бизнинг Конституциямизда белгиланганидек, давлат диний ва мафкуравий бетарафлик тамойилига амал қилади. Яъни, давлат бирор бир дин ёки мафкурани тарғиб қилмайди, барча фуқароларнинг эътиқод эркинлигини ҳимоя қилади. Шу нуқтаи назардан, давлат раҳбарлари иштирокидаги расмий тадбирларда, жумладан, Президент билан учрашувларда фуқаролардан диний ёки миллий қарашларни эмас, балки умумдавлат, умумфуқаролик маданиятини намоён қилиш кутилса, бу табиий. Бу – ҳеч кимни диний ёки шахсий эътиқоди учун камситиш эмас, балки мамлакатдаги барча миллат ва дин вакилларига нисбатан ҳурмат, бетарафлик ва масъулият билан ёндашишдир. Масалан, ҳижоб, соқол ёки бошқа арабларга хос диний кўринишларда расмий учрашувларда иштирок этиш ҳолати жамоатчилик томонидан давлатнинг секуляр табиатига зид ҳолат сифатида қабул қилиниши мумкин. Айниқса ёшлар орасида бу ҳолат диний тарғибот, ҳатто давлатнинг муайян дин томонида экани ҳақида нотўғри таассурот уйғотиши мумкин. Бу эса, кўп миллатли ва кўп динли жамиятда низоли ҳолатлар, қарама-қаршиликлар келтириб чиқариши эҳтимолини ҳам оширади. Шу боисдан ҳам давлат раҳбарлари билан тўғридан-тўғри мулоқотда фуқароларнинг умумий фуқаролик маданиятига хос, нейтрал ташқи кўринишда бўлиши нафақат одоб ва ахлоқ, балки юксак ижтимоий масъулият белгиси ҳамдир. Ёшлар ва кенг жамоатчилик шунга аниқ тушунчада бўлиши керак: Ўзбекистон – ҳеч қандай диний ёки мафкуравий тарғибот майдони эмас, балки фуқаролик жамияти, барча учун адолат ва тенг ҳуқуқни таъминловчи давлатдир. https://t.me/daydi2021
Објављено 4. јул
Шаръий никоҳ- “шанс”сиз никоҳ Шариат ниқобида отаётган ҳар бир тонг, иккинчи хотин шаънини тепкилаб, расмий никоҳсиз туғилган болаларни савалаб уйғотади. Қонундан қочиб, “иккинчи хотин” деган шанссизликка рози бўлган аёлларнинг никоҳи ҳимояланмайди, эри тан олинмайди, фарзандлари ҳаммага бегонадек ўсади. Сизларга бир сирни айтаман: Шаръий никоҳ- Эркаклар учун фақат “маишат” учун қилинади. Бирорта эркак бола-чақа кўпайтирайин, пайғамбарга уммат қилайин деган мақсадда уйланмайди. Шариатни ниқоб қилиб, ёшроғи ёки бойроғи билан севишишга ошиқади холос. Ҳақиқий муҳаббат шариат билан ҳаромланмайди. https://t.me/daydi2021
Објављено 1. јул
Болаларини ҳужрага берадиган ота-оналарнинг қилмишини реал таҳлил қиладиган борми орангизда? Ноқонуний ҳужраларда болачалар жинсий зўравонликка учраётгани, уларни айнан таълим берадиган “устоз”и томонидан зўрланаётгани ҳақида юзлаб ҳақиқатлар фош этилгани учун ҳам давлат томонидан ҳужралар тақиқланган! Нега? Нима учун яна шундай жойларга боласини беришади? Боласида қасди борми? Ёки баччавозлик ота меросми? “ҳижоб ўраса гуноҳ қилмайди”, “қуръон ўқийдиган бола ёмон бўлмайди” деган ахмоқона стереотипдан қачон воз кечамиз? https://t.me/daydi2021
Објављено 1. јул
🟠 🔴 🟠 Ҳижобда диндор кўриниш кўзбўямачиликка айланиб кетди. Бу кўзбўямачилар фонида “иншаалаҳ муслимаман” деган сохта манжалақилар рўдапога ўранволишди. Шариатпараст махлуқлар хотин-қизларимизни тарбияли эмас, ташқи кўриниш қизиқтирадиган арабшода миллатга айлантиришди қуйишди. Ҳижоб ва бурқа билан жамиятни тартибга сола олишмади. Аксинча, йиллар давомида шакллантирган маънавиятимизни ҳижоб ичига тиқиб юборишди . Постни, кўр-кўрона ва кимгадир тақлид қилиб ҳижобга кирган яқинларингизга жўнатиб қуйинг. Ҳақиқат шундаки: оилада берилмаган тарбияни, катта ҳаётда ҳижоб ва бурқа билан тўлдириб бўлмайди. https://t.me/daydi2021
Објављено 30. јун
Немислар пиво ичади! Ароқ ичади! Чўчқа гўштини ҳам ейди! Лекин, бирорта немиснинг ҳаққини емайди. Бизникилар Қуръон билан қасам ичади, соқол қўяди, ҳижоб ўрайди, пиво ичмайди, чўчқа гўшти ҳам емайди... Аммо, рамазон ойида, карантин пайтида, совуқ кунларда ўз диндошларини шилишни билади. Аҳолимизнинг 90 фоизи мусулмон деб ёқа йиртадиганларга салом 👋😉 ИНСОФ ВА ВИЖДОННИ БИЛМАГАННИНГ ИЙМОНИ БИР ТИЙИН. Каналга ташриф буюринг 👇👇👇 https://t.me/daydi2021
Објављено 30. јун
Пиво фестивали — таҳдид эмас, имконият! Баъзилар танқид қилган пиво фестивали, аслида, қонун доирасида, тартибли ва маданиятли ўтди. Вояга етмаганларга ичимлик берилмади, ҳуқуқбузарлик бўлмади, ҳеч ким мажбурланмади. Бу шунчаки “ичиш” эмас — ёшлар учун мулоқот, мусиқа, кайфият, янги маданият. Бугун дунёда бундай тадбирлар туризмни ривожлантиради. Октоберфест каби фестивалларга ҳар йили миллионлаб туристлар келади. Бизда ҳам шундай тадбирлар кўпаяверса, Ўзбекистон замонавий ва очиқ жамият сифатида дунёга намоён бўлади. Ҳақиқий қадрият — маданиятли эркинлик ва ҳуқуқни ҳурмат қилиш. Фестиваллар — таҳдид эмас, янги имконият. Туризм, ёшлар дипломатияси ва жонли шаҳар ҳаёти учун. https://t.me/daydi2021
Објављено 30. јун
Қирғизистондан сўнг Қозоғистонда ҳам жамоат жойларида юзни беркитадиган кийим-кечак буюмларини тақиқловчи қонун қабул қилинди. Ушбу чора юзни аниқлаш имкониятларини такомиллаштириш орқали жамоат хавфсизлигини ошириш ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга қаратилган. Юзни беркитадиган кийим-кечак буюмлари тиббий мақсадларда, маълум об-ҳаво шароитларида, хизмат ёки меҳнат мажбуриятларини бажариш пайтида фойдаланилганда бундан мустасно ҳисобланади. https://t.me/daydi2021
Објављено 30. јун
👾👾👾👾👾👾👾👾😳 Жинсий эҳтиёж — шундай эҳтиёжки: аёл бўлса — аёл билан, аёл бўлмаса — эркак билан, эркак ҳам бўлмаса — ҳайвон билан қондириладиган бу ҳирсни ҳеч қандай дин ва ҳеч қандай қонун билан тартибга солиб бўлмайди. Айрим тадқиқотлар ва кузатувларга таянилса, аёллар қаттиқ изоляция қилинган жамиятларда, ёш ўғил болалар ва ўспирин йигитлардаги жинсий эҳтиёжлар носоғлом қониқишга оғиб кетар экан. Фан томонидан олиб қаралса, бу жараён ўз шахсини англаётган ёшлардаги табиий гормонал қўзғалиш жараёни ҳисобланади. Мана шу жараёнда хотин-қизлар ҳақидаги тасаввур чеклаб қуйилиши, барча бегона аёлларга “номаҳрам” га қараш оғир гуноҳдек сингдирилиши, натижасида масжид, мадраса каби ёпиқ диний муассасаларда ва аёллардан узоқ муҳитда ўсиб камолга етаётган ёшлар ўртасида бир жинсли “жозибалар” кузатилади. Ўғлингиз, ўз жинсдошининг остида қолиши ёки устига чиқишини хоҳламасангиз, жинсий таълимни соғлом ва очиқ шаклда ўрганишига қўйиб беринг, эркак ва аёлнинг табиий ўзаро муносабати шаклланадиган муҳитда яшатинг. 🔠🔠🔠🔠🔠🔠🔠 Жамиятда жинсий эҳтиёжни на инкор қилиб бўлади, на кўр-кўрона тақиқлаб бўлади. Жинсий эҳтиёжни онгли равишда ёшига мос тилда тушунтириш бугунги давр талаби. 🟠DAYDI O’Q телеграм каналига аъзо бўлинг
Објављено 28. јун
Вояга етмаган болаларга нафақат севги-муҳаббат ҳақида қўшиқ куйлашни ман этиш керак, балки уларни намоз ўқишга ёки ибодат қилишга мажбурлаш ҳам мутлақо нотўғрилигини тушуниш керак. Масжид имомлари, диний фаоллар ва блогерлар, Отабек Мамазоитовнинг шу болага берган маслаҳати ва ота-онасига берган танбеҳидан ўрнак олишса бўларкан. Бола ҳали дунёни тўлиқ англамай туриб, муҳаббат ҳақида қийналиб қўшиқ айтиши, гуноҳ тушунчасини ҳали онггига сиғдирмай туриб, 5 маҳал ибодат қилиши — бу разил ва масъулиятсиз ота-оналарнинг иши. Ҳар бир бола, Телевизордаги чиқадиган билағонлардек, билимли, соғлом ва ақлли бўлсин. Бошимизга урамизми арабқулчаларни 😅 https://t.me/daydi2021