TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
Назад на канале
Дайди ўқ avatar

TGINSIGHT CHAT

Дайди ўқ

@daydi2021

Politics

‼️ДАЙДИ ЎҚ! динга эмас, сохта диндорларга, радикал мутаасибларга қарши курашади ва бу кураш мунтазам давом этади.

Претплатници1.1万Тренутни претплатници
Праћени постови1,010Број индексираних постова
Недавни досег152,200Збир недавних прегледа
Недавни постови

Недавни постови

Страница 45 од 85 · 1,010 постова

Објављено 9. апр

‼️‼️‼️ DAYDI O’Q каналидаги маълумотлардан сўнг, Тошкент аэропортида махсус рейдлар бошланди. Лицензиясиз тур-фирмалар орқали Умрага кетаётган фуқаролар ортга қайтарилмоқда. Ҳатто чиптаси ва визаси бўлганлар ҳам, агар расмий тур фирма орқали бормаётган бўлса, учирилмаяпти. Бир кунда 300 нафардан ортиқ арабсеварлар ортга қайтарилган. Рейд тадбирлари мошенник тур-фирмалар битта ҳам қолмагунча давом эттирилади. Умрага боргиси келиб қистанаётганлар, САБР 🤌 қилиб туришса яхши бўларди. https://t.me/daydi2021

20,800 views

Објављено 9. апр

Ўзбекистон тарихида шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфдан ҳам баланд, таъсир доираси кенг ва нуфузи катта бўлган шайх ўтган. — Эшон Бобохон ибн Абдумажидхон. У киши СССРнинг бешта республикасига муфтийлик қилган. “Шайх ул Ислом” мақоми берилган. Сталин билан шахсан учрашиб, 1946 йилда Мир Араб мадрасасини қайта очтирган. Энг қизиғи — бу мадраса СССР даврида ҳам ёпилмаган, фаолияти расман давом этган ягона диний ўқув юрти бўлиб қолган. Ретро видеодаги йигитлар — 1982 йилги Мир Араб мадрасаси талабалари. Телевизор орқали дунёда нима бўлаяпти, деб кузатяпти. Улар “манқурт” эмас, улар ўз даврининг интилувчан, замонавий ва билимга чанқоқ ўғлонлари. Биз шайхларни ҳам, сиёсатчиларни ҳам, ўқитувчи ва деҳқонни ҳам шундай баҳолашни ўрганишимиз керак. Постни, Шайх Муҳаммад Содиқни илоҳийлаштираётган манқуртларга улашинглар! https://t.me/daydi2021

10,300 views

Објављено 9. апр

Баттар бўлинглар 🙄🙄🙄 Дунё, сизлардек анқовлар, лохлар ва соддаларни кўрмаган бўлса керак. Ахир биз беш йилдан буён огоҳлантириб келаяпмизку! Аъзо бўлинг, кузатиб боринг, динни ниқоб қилиб сизни шилаётган фирибгарларни, сохта диндорларни, радикал мутаасибларни асл юзини кўринг, фикр қилинг, доим тафаккурингизни ишга солинг! https://t.me/daydi2021

12,800 views

Објављено 8. апр

Умрачи фирибгарларнинг шериклари кимлар?Ёхуд лицензиясиз ҳаж "сотувчилари" қандай қилиб одамлар онгини заҳарламоқда? Агар ушбу сарлавҳа сизни ҳайратлантирган бўлса, билингки, бу биз учун реалликдан келиб чиққан оддий ҳолат. Айнан шу муаммо жамиятда ўнлаб, юзлаб, ҳатто минглаб содда инсонларнинг чув тушишига сабаб бўлмоқда. "Умра зиёрати" ниқоби остида лицензиясиз, назоратсиз ва ҳатто фирибгарлик йўли билан иш юритаётган шахслар ва компаниялар жуда кўп. Уларга алданиб қолаётганларнинг сони эса беҳисоб. Қонунга мувофиқ, Ўзбекистонда истеъмолчиларни чалғитиши мумкин бўлган ҳар қандай реклама, жумладан диний туйғуларни суиистеъмол қилувчи реклама учун масъул ташкилотлар мавжуд. Хўш, бу мутасаддилар уларнинг реклама роликларини кўрмаяптими? Ҳожиларнинг аянчли аҳволини эшитмаяптими? Ёки кўриб ҳам кўрмасликка оляптими?.. Айнан уларнинг бепарволиги туфайли лицензиясиз "умрачи"ларнинг рекламалари телевидениедан тортиб Instagram'гача кенг тарқалди. Бугун ҳар биримиз ана шундай сохта рекламалар қурбонига айланишимиз мумкин. Масъуллар! Айтингларчи, умрачи фирибгарлар масаласида айб кимда? * Реклама ва контентни назорат қилувчилардами? * Лицензиясиз савдога қарши курашувчилардами? * Содда ва ишонувчан аҳолидами? * Ёки Аллоҳнинг номини соатбай "ижарага" бераётган фирибгарлардами ? https://t.me/daydi2021

11,300 views

Қирғизистонда юзини бурқа ва ҳижоб билан тўсиб юрадиган аёлларга қарши рейдлар бошланган Жамоат хавфсизлиги, қонун устуворлиги ва фуқароларнинг шахсий идентификацияси бугунги кунда ҳар қандай диний кўринишлардан устун туриши керак. Ҳеч қандай дин давлат хавфсизлигига таҳдид солишга асос бўла олмайди. Юзи тўлиқ тўсиб юрадиган либослар ортида ким юргани номаълум — бу ўғирлик, қотиллик ва ҳатто террорчиликка қулай шароит яратади. Бундай ҳолатларга ҳеч қандай муроса бўлиши мумкин эмас! Шу билан бирга, биз очиқ кийинишни ҳам тарғиб қилмаймиз – у ҳам шарқ халқларининг маънавий қадриятларига тўғри келмайди. Кийиниш маданияти одоб доирасида, шарқона бўлиши керак. #Қирғизистон #ДинийЭкстремизм #БурқаМасаласи #Хавфсизлик #ЖамоатТартиби #ИдентификацияМуаммоси #ОдобВаМаънавият #ШарқонаҚадриятлар #ИсломВаҲуқуқ #ТинчликВаТартиб #ҚатъийҚонун #ДинийЛибосЧегараси https://t.me/daydi2021

11,000 views

Ҳар бир рўдапога ўралиб олган қизнинг ичида ликкилайдиган раққоса яшайди. Бу — шунчаки ҳазил эмас, ҳаёт ҳақиқати. Арабча услубдаги рўдапога ўраниш остида нафақат тан, балки руҳ ҳам қизийди. Натижада, ташқи бўйсуниш ичидаги исённи аланга олдиради. #ҲижобОстида#ИчкиИсён#ДинийКийим#ЗўрликЭмасЭътиқод#АёлТанлови#РақсВаРидо#ҲижобваРақс https://t.me/daydi2021

11,500 views

ЮЗ ТЎСИЛГАН, ҚЎЛ ОЧИҚ — ИСЛОМДАНМИ, САҲРОДАНМИ? Манови сурат 1870 йилда олинган. Икки араб муслима аёли. 155 йил аввал. Улар юзларини тўсиб, лекин қўлларини очиқ қолдиришган. Нега ? Кўпчилик бундай ҳолатни исломий мажбурият деб ўйлайди. Аслида эса: Юз тўсиш — диндан эмас, саҳродан ҳимоя. Қум, шамол, чанг — араб саҳросининг қатағон муҳити. Бу ерда аёллар эмас, эркаклар ҳам юзини тўсади, бошини латта билан ўрайди. Бу дин эмас — табиий шароитга жавоб. Демак, юзини тўсган ҳар бир аёлни “ислом шундай буюрган” деган қараш билан баҳолаш нотўғри. Юзни тўсиш — шармдан эмас, шамолданлигини шу расм исботлаб қуйди. Дин — фақат мажбуриятлардан иборат эмас, балки маданият, муҳит ва инсон эҳтиёжлари билан шаклланадиган ҳаёт тарзи. #ТарихийҲақиқат #ИсломВаМаданият #АёлЛибоси #БедуинҲаёти #СаҳроФалсафаси #ЮзНиқоби #ОчиқФикр #МуслимаАёл https://t.me/daydi2021

13,500 views

Објављено 5. апр

Аслида одамзоднинг “худо излаши” – билимсизликдан, тушунмасликдан келиб чиққан. Ёруғликни тушунмаган – Қуёшга сиғинган. Тунни англамаган – Ойга, юлдузга ёлворган. Бевосита таъсир қилган ҳар қандай кучни — тоғ, олов, чақмоқ, тош, бут, дарахтни — “худо” қилиб олаверган. Чунки одам ўзидан қудратлироқ нарсани тушунмаса, унга сиғинишни бошлаши табиий инстиктимиз. Илм-фан эса бу қарамликни синдирди. Табиат қонунларини очди. Худоларга бўлган эҳтиёж йўқолди. Сўнгра инсоният “ҳамма нарсани бир Худо яратган” деб яккахудоликни ўйлаб топди. Аммо, Яккахудоликка кўра агар инсонни яратган ягона зот бор бўлса, унда ўша зотни ҳам яратган бошқа бир сабаб ёки куч бўлиши керак. Ва бу мантиқий занжир чексизликкача давом этади. Бу — метафизик парадокс. Асосийси, биз Жаннат ё Дўзахни нариги дунёдан изламасдан, ана шу ҳаётни теран яшашни ўрганишимиз керак. Роҳат ҳам, азоб ҳам шу ерда, шу умрда. Бошқа ҳаёт ҳақида гапираётган ҳар қандай даъво – ваъдадан кўра тасалли кўпроқ. Изланг, ўқинг, тафаккур қилинг. Ҳақиқий инсонийлик шунда. Қолган бари — шунчаки қўрқув ва умид билан йўғрилган сафсата холос. https://t.me/daydi2021

12,100 views

Објављено 5. апр

‼️‼️‼️ Қоривачча СПИД билан қайтди! Бу ҳазил эмас. Кўзимиз билан кўриб, қулоғимиз билан эшитиб турибмиз — СПИД! Ўз боласини дин илмига, Қуръонга, араб тилига ўргатаман деб, йўл ҳақини йиғиб, садақа сўраб, баъзан қарзга ботиб Мисрга юборган ота-оналар! Кўзингизни очинг! Қуръон ўргатаман деган баъзи “устозлар” ҳирси ҳайвондан ҳам баттар, Бу воқеа — ҳамон гўдак, ҳамон ҳаётни энди бошлаган, бор-йўғи 17 ёшли йигитнинг бошига тушган фожеа. У ҳижрат қилдим деб ўйлади. Илм изладим, тақво изладим деб ўйлади. Аммо… Унинг пок танасига итдек суйкалган, руҳи топталган, ва энг даҳшатлиси — у энди СПИД билан юртга қайтди. Бу биринчи ҳолат эмас. Биз билмаган, ютишиб кетилган, “жамоат обрўси” учун яширилган қанча қора сирлар бор. Лекин энди сир қолмади. Мисрдаги юзлаб талабалар орасида бир неча ўн нафар толиби илм СПИД билан қайтгани руйхатга олинган. Сиз фарзандингизга доимо “намозни ўқи, Қуръонни ёдла” дейсиз. Лекин уни кимга ишониб юборяпсиз? Қаерга?! Мисрдаги ҳар бир “устоз” Расулуллоҳнинг ўринбосари эмас! Ҳар бир масжид — паноҳ эмас! Ҳар бир “шайх” — вали эмас! https://t.me/daydi2021

15,800 views

Објављено 4. апр

Изоҳ сиздан… https://t.me/daydi2021

11,800 views

Објављено 4. апр

Манқуртликнинг оқибати: интернетда “ҳақиқат” излаб, темир панжара остига тушганлар Янгибозор туман судида чиқарилган ҳукм — бу икки шахсга бериладиган жазодан кўра каттароқ маъно касб этади. Бу ҳукм — бутун жамиятга қаратилган огоҳлантирувчи сигналдир. Биз кимга қулоқ тутаяпмиз? Қайси ғояни “ҳақиқат” деб қабул қилаяпмиз? Қайси каналларни кузатаяпмиз? — деган саволни ҳар бир инсон ўзига беришга мажбур бўлади. 1993 йилда туғилган М.К. ва 2000 йилда туғилган Д.Л. ўзларича оддий меҳнат мигранти эдилар. Уларнинг фаолияти Россия ва Қозоғистондаги бозор, қурилиш ёки завод атрофида кечган бўлиши мумкин. Лекин вақт ўтиб уларнинг онгига шубҳали “даъватлар” сингдирила бошланди. Улар энг хавфли қурол – интернетдаги тарғиботга ишониб қолдилар. Ҳақиқатни қидириш – инсон табиатида бор. Лекин интернет — бу макон эмас. Бу ерда ғоя сотилади, ақл сотилади, ҳатто жон ҳам сотилади. Улар “Тавҳид ва жиҳод катибаси” деган халқаро террор ташкилотига хайрихоҳ бўлишди. Бунинг ўзи етарли эмасдек, молиявий ёрдам беришди. Бу – энди фақат фикрий экстремизм эмас, балки жиноий ҳамкорликдир. Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 155-3 ва 244-2-моддалари асосида уларга 10 йил 6 ой озодликдан маҳрум этиш жазоси тайинланди. Улар суд тергови давомида қилмишларидан пушаймон эмасликларини ва ҳеч қандай кечирим сўрашмаслигини билдиришган. ❗️Интернет шунчаки майдон эмас — мина майдони. Қайси каналларга обуна бўлганингиз, қайси “шайх”ни тинглаётганингиз ва қайси ғояни қабул қилаётганингиз — бу шунчаки шахсий танлов эмас. Бу давлат хавфсизлигига таъсир қилувчи омил бўлиши мумкин. ❗️ Ғоялар фақат китобда яшамайди. Улар банкдаги пулга айланади, қариндошларга оғриқ, болаларга етимлик келтиради. М.К. ва Д.Л. шуни англаб етмагунча, ҳаётларининг ўн йилдан ортиқ қисми темир панжаралар остида ўтади. ❗️Барча ёшларга етказинглар, экстремистик ғояларнинг охири – ё ўлим, ё қамоқ. Бу ерда учинчи йўл йўқ. https://t.me/daydi2021

10,800 views

Објављено 4. апр

Ниқоб остидаги шаҳват Кечки шом. Қоронғулик қалинлашиб, маҳаллага тинчлик ва номуайян ҳид тарқалган. Фотиҳ домланинг ҳовлисидаги дарвоза эшиги ғичирлаб ёпилди. Домланинг келини Ирода сакраган қалбини жиловлаб, икки қўлини кўкрагига босиб, секингина уй юмушларига уннаб, ҳозиргина ҳовлида меҳмон бўлган Абдулазиз қорининг овозидан сармаст бўлиб, иммилаганча ҳаракат қиларди. Абдулазизнинг овози… у ҳали ҳам унинг қулоғида азондек қайтаю қайта янграётган эди. “Унинг овозида бир сўз бор… Мени титратди… Ҳар бир калимаси қалбимни тешди. Бу илмми? Йўқ, бу ҳукм… Мен унга боидаман.” — деб ўйлади у. Эрта тонгда Ирода, эри ва икки ўғли учун таҳоратга сув тайёрлаш учун турди. Қайнатаси ухлаб ётган даҳлизга кириб, унинг телефонини қўлга олди. Абдулазиз қорининг рақамини ёзиб олди. Уй эркакларини бомдодга кузатгач, Абдулазизнинг Telegram’dаги аккаунтига ёзмоқчи бўлди. Аксига олиб Абдулазиз қори скрытий аккаунт қилиб олган экан. Шунга қарамай қорига смс ёзиб, ўзини Фотиҳ домланинг келини эканлигини билдирди. Овозингиз ёқиб қолди, Аллоҳ учун телеграмдан овозли хабар жўнатсангиз, мендек боидангизни хурсанд қилган бўлардингиз деб иккинчи смсни ёзди. Абдулазиз ҳам ҳижобга ўранган келинни қоматидан ақли-ҳушини йўқотган бўлиб, Аллоҳдан Фотиҳ домланинг келини Ироданинг васлига етказишини сўраб дуолар қилишни бошлаган экан. Хуллас кўр-кўрни қоронғида топди Қори ҳар куни у ерга овозли хабар қолдирар, ҳар бир тавсияси «иффат», «таҳорат», «зинодан узоқлик» каби сўзлар билан бошланар, аммо охирида… охирида ҳар бир аёлни шахсий ҳирси борлигини, у ҳирсини кимга сарфлаши мумкинлигини ёлғиз ўша аёлнинг ихтиёрида деган гапларни айлантириб айтиб оларди. Бу гаплар Иродага худди Аллоҳ амри билан унга берилган лаззатдек туюларди. “Аёл — Аллоҳнинг синови. Унинг назарида муқаддаслик, аммо одамзод назарида фитна. Шунинг учун ҳар бир аёл ўз шаҳвати устидан ҳукмрон бўлиши керак. Баъзан эса… унинг шаҳвати устидан у севган эркак ҳукмронлик қилиши керак.” Бу гап Ирода юрагида мисли кўрилмаган ҳисни уйғотди. У Абдулазиз қорининг суратини телефон экранига фон қилиб қўйди. Кечқурун ухлашидан аввал айнан шу сиймо билан жимолашадиган бўлди. Ўзини кўзгуда ҳижобли ҳолда суратга олди. Қорининг Telegram’dаги шахсий номерига жўнатди. Қисқача: “Мен хоҳлагандек қиласизми.” Бу гап қорини ҳайратга солмади. Аксинча, у худди шу лаҳзани кутгандай, тезда жавоб ёзди. Бир неча кунлик гўё “руҳий тарбия”дан сўнг, қори уни “муқаддас никоҳ”га даъват қилди. — “Бу Аллоҳ йўлидаги сирли қадам,” — деди у. — “Бир зумгагина зинодай туюлади. Аслида бу иймоннинг юқори даражаси.” Ирода бир дақиқа шубҳаланмади. Қорининг ҳар бир гапи унга Қуръон сураларидек туюларди. У кўзини юмди ва юрагига итоат қилди. “Учрашув” марказда бир камтар хонада бўлди. Оқ суфра, ипак гилам, бир уюм диний китоблар. У ерда илм эмас, шаҳват борлигини Ирода ҳис қилмади. Йўқ, ҳис қилди — лекин бу шаҳват эмас, деб ўйлади. Бу “ижозат этилган муҳаббат” эди. Қори уни ўзига тортиб, худди намозга камар боғлаётгандек ечимга бошлади. — “Сен ҳеч ким эмассан. Менинг ниқобимсан. Сен орқали Аллоҳ мени синамоқда,” — деди у паст овоз билан. Бир неча дақиқа ичида Ирода зино қурбонига айланди. Аммо у буни муҳаббат деб қабул қилди. Ҳатто, мукаддас деб сездими — номаълум. Чунки у ҳеч қачон муҳаббатни бундай ҳис қилмаганди. Кетар чоғида оёғи титраб, елкасида ҳижоб, танасида уят, лекин юрагида “қудрат” бор эди. Йўлда у ўзича шивирлади: “Мен Аллоҳ буюрганини қилдим. У мени руҳимни шу йўл билан тозалади. Мен энди тўлиқ солиҳа аёлман.” Ҳовлида, Фотиҳ домла ва ўғли тасбеҳ ўгириб ўтиришарди… https://t.me/daydi2021

10,500 views
12•••5•••10•••15•••20•••25•••30•••35•••40•••4344454647•••50•••55•••60•••65•••70•••75•••80•••8485
ПретходнаСтраница 45 од 85Следећа