TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
Back to channels
Кўрганларим / канал avatar

TGINSIGHT CHAT

Кўрганларим / канал

@bi_chann

Blogs

Subscribers979Current channel subscribers
Tracked posts993Indexed post count
Recent reach11,207Sum of recent post views
Recent posts

Recent posts

Page 32 of 83 · 993 posts

Posted Jun 29

https://www.youtube.com/watch?v=GGIqigUxiTA

1,060 views

Posted Jun 28

2018 йилда ишга кирмоқчи бўлиб, бир чет эл корхонасининг турк директори билан суҳбатлашгандим. Ширкат ҳақида қисқа маълумот берди, алавийлар капитали айланади, деди. Соқолимни кўриб, биз бу ерда ундай нарсаларга вақт сарфламаймиз, соқол қўйиш мумкин эмас, деди. Яъни, мусулмонларни четлаштириш, ўзини олиб қочиш, апартеид қилиш фақат Ўзбекистонда, фақат ўзбеклар орасида эмас, Ислом глобал феномен, уни фақатгина Тошкент ёки Фарғона водийси билан чегаралаш керак эмас. Бир АҚШ қ.к. сержанти билан гаплашиб қолгандим, сенларнинг ишинг ҳам оғир экан, ҳар йил, ҳар ой битта нарсани қайтаравер экансизлар, қайтараверар экансизлар, машқ, машқ, машқ, дегандим. Ҳа, бизнинг иш одамлар билан ишлаш, сағал вақт ўтиши билан уқувлар эсдан чиқиб қолади, деганди. Бу бизга ҳам тегишли. Мусулмонлар ҳар янги авлодга, ҳар бир янги одамчалар-қаламчаларга ўз маданиятини ўргатиши керак бўлади, ҳар доим огоҳ бўлиши керак бўлади, фитналар тугамайди, давомли режа асосида амалиётга киритилаверади. 2002 йилда, адашмасам, Россияда олинган ўша замоннинг бадиий фильмини кўргандим. Эсимда қолгани, кинода иккита ёш рус йигити битта хонада яшашади, бир лавҳасида қаҳрамоннинг шериги хонага севган қизини олиб келиб, сикади. Ҳалиги бош қаҳрамон буни кўриб, бошқа тарафга ўгирилиб ётади. Хуллас, жирканчлик, тубанлик, эркакларни ахта қилиш, рашксиз ҳайвонга айлантириш... Яна эсимда қолгани, кинофильм Россия Федерацияси маданият вазирлиги томонидан молиялаштирганлиги тўғрисида титрлардаги ёзув эди. Бизда ҳам Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси Женнифер Лопес концертини ташкил қилишга кўмаклашибди. Айтганча, Россия ҳукумати оилавий қадриятларни бузувчи барча объект, ташаббус ва ҳатти-ҳаракатларни таъқиқламоқчи. Кеч бўлса ҳам.

970 views

Posted Jun 27

Гейдар Жемал сўфилар ҳақида қисқа ва мазмунли маълумот берган экан, бошқа интервьюсида ҳам қайтарган. Ўзбекистондаги аҳволни ҳам гапириб берган. Одамлар ҳайрон бўларди, Каримов даврида сўфилар соқол қўйиб юришарди, биров индамасди, деб. Ëшлигимда, адашмасам, 2004 йилда Термизда бир киши билан учрашиб қолганман, ўша пайтда 45-50 ёшли киши, ўзига тўқ, менга уни эшон авлодидан, деб таништиришганди, "эшон ака", деб чақиришарди, давранинг тўрида ўтирарди. Шунда менга ўша ҳафта Тошкентга дам олишга кетаётганини, — ўзи, аёли биланми ва телехи, — уч киши "Роҳат"даги гольф-клубга бормоқчилигини айтганди. Банкка бориб, 3 млн сўм олганини айтиб берганди, ўша даврда тахминан 3-3,5 минг доллар бўларди. Нақд пул билан муаммолар бўларди, одамлар билан нима ишим бор, одамлар бир оми пода, деганди. Мен ҳеч кимдан қўрқмайман, юрфакда бирга ўқиган ўртоқларим ҳозир прокурор, катта амалдорлар, деган. Адашмасам, 1988 йиллар бўлиши керак, ўша даврларда қизлар ўзини ўзи ёқиб юборарди Ўзбекистонда. "Жинсий зўравонлик", деган иборани этишиб қолгандим, телевизорда, катталардан қанақа яна жинси, киядиган жинси шим ҳақидами, деб сўраганим эсимда. Хуллас, эсимга тушган ҳолатларни ёзиб қўйяпман. https://www.youtube.com/watch?v=cbdjuVHot8k

975 views

Posted Jun 27

В России в продуктовых магазинах начали продавать кусочки хлеба поштучно. «Пятерочка» выручает. Ничего такого, чтобы вы могли подумать. #НЕновости Подписывайтесь @ar_mukhametov

830 views

Posted Jun 26

918 views

Posted Jun 24

Одам кучли, соғлом бўлишга интилиши лозим, янгиликларни қабул қила олиши керак. Ўзбек мактабларини русча мактаблардан устун қўярдим. Русча мактабларимиз ўғилларни заифлаштириб юборади, қизлар кийиниши, муомаласи замонавийлашиб кетади. Шундаям, ўқувчилар…

877 views

Posted Jun 24

Ўзи шунча бомба отишнинг нима кераги бор эди? Исроилда биноларни қулатиш, Ғазода уйларни бузиб ташлаш? Кадастр ҳужжатларини йўқ қилиш. Эгалик ҳуқуқини бекор қилиш.

916 views

Posted Jun 24

Миллат ҳаётини осонлаштирадиган лайфхаклардан бири, – ким қаерда ўлса, ўша ерда кўмилавериши лозим, Вьетнамда бўладими, Маккадами, ёки Украина черноземидами. Мурдани қийналиб, Ўзбекистонга олиб келишдан воз кечиш керак. Мебельни куёв тарафга юклашни ўргандик, бунга ҳам кўниктирса бўлади. Абдулла Орипов айтгандек: Аслида дунёда танҳо нима бор? Пахта ўсмайдими ўзга элда ё? Ёки қуёшими севгимга сабаб? Ахир қуёшли-ку, бутун Осиё.

1,070 views

Posted Jun 24

https://youtube.com/shorts/YZGvrcXqVA4?si=rhCGna2vR1-llMlk

793 views

Posted Jun 24

2024 йилдаги учрашувда савол беришганди, "ўзбек эркаклари нима учун тез қариб кетишади", деб. Шунда орангизда кимдир эрталаб зарядка қиладими, деб сўрагандим, ҳеч ким қўл кўтармади. Ўтган ҳафта таксига ўтириб, камар тақиладими, деб сўрасам, ҳайдовчи, – ёшроқ…

961 views

Posted Jun 24

2024 йилдаги учрашувда савол беришганди, "ўзбек эркаклари нима учун тез қариб кетишади", деб. Шунда орангизда кимдир эрталаб зарядка қиладими, деб сўрагандим, ҳеч ким қўл кўтармади. Ўтган ҳафта таксига ўтириб, камар тақиладими, деб сўрасам, ҳайдовчи, – ёшроқ йигит, – тақманг, сизга керакмас, деди, яна сўрадим, яна тақманг, деди. Охири жаҳлим чиқиб, "камар тозами, уни ишлатишадими", деб бақириб бердим. Ўзим хижолат бўлдим. Лекин ҳатто шу камар тақиш бўйича ҳам кўп маротаба шундай бўлади, ҳайдовчиларнинг ўзи тақишимни хоҳламайди. Ҳудди шунга ўхшаш ҳодиса, ёшроқ жияним бор, ҳали қирққа чиқмаган, тоза тошканли, зарядка қилгин, фойдаси бўлади, десам, ўйлаб, ўйлаб қабул қилгандей бўлди, качокка ҳам боришинг керак, бу энди сани ёшингда мажбурий, десам, қўрқиб кетди, дунёси ағдар-тўнтар бўлиб кетди. Барибир дунёқарашимиз торлиги билиниб туради, ёллар чўрисига айланиб қолганмиз, фақат пул топиш, фақат яхши овқат ейиш, фақат тирикчилик ғами, лекин эркак муҳимроқ нарсалар учун яратилган, ҳаттоки ўша машинада камарни тақишни ҳам жиҳод ва махсус тактик тайёргарлик элементи, деб қарайман, лекин шуни ҳам қабул қила олмаймиз, ахталанган кўнглимиз қўрқоқ бўлиб қолган, йигитларга пичоқ кўтариб юрларинг, десам, чўчиб тушади. https://www.youtube.com/shorts/49qwkNQiGns

953 views

Posted Jun 22

Тарихга чуқурлашиб кетилса, жазо муқаррар http://youtube.com/post/Ugkxk3hplCPMhFP_UpbBMlg7MzOgu6xK-mmu?si=JqgKV0CyuKv9UUb_

884 views
12•••5•••10•••15•••20•••25•••303132333435•••40•••45•••50•••55•••60•••65•••70•••75•••80•••8283