TGTGInsightаналитика telegramLIVE / telegram public index
К списку каналов
ПАМ в РФ avatar

TGINSIGHT CHAT

ПАМ в РФ

@pamvrf

Право

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлигининг Россия Федерациясидаги Ваколатхонасининг расмий Telegram канали ☎️Мурожаат учун: +7 925 045 4744 🏢 Манзил: Москва, 1-й Казачий переулок 11/2

Подписчики1,470Текущее число подписчиков
Постов407Проиндексировано постов
Охват17,900Просмотры последних постов
Последние посты

Последние посты

Стр. 6 из 34 · 407 постов

Опубликован 23 окт.

🗣Москва шаҳридаги ватандошларимиз билан учрашув ℹ️ Москва шаҳридаги Остров-4 турар жой мажмуаси қурилиш объектида меҳнат қилаётган ватандошларимиз билан навбатдаги учрашув бўлиб ўтди. ✈️Учрашувда Миграция агентлигининг Россия Федерациясидаги Ваколатхонаси, Ўзбекистон Республикаси Элчихонаси дипломатлари, ҳамда Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Шокиржонович Абдураззоқов иштирок этдилар. 💬Суҳбат давомида ватандошларимиз билан очиқ мулоқот ўтказилиб, уларнинг меҳнат шароити, яшаш имкониятлари, фуқаролик ва ҳуқуқий масалалар бўйича фикр ва таклифлари тингланди. 💬 Хотин-қизлар билан алоҳида суҳбат ўтказилиб, уларни уй-жой билан таъминлаш ва оилавий ҳаётдаги қўллаб-қувватлаш чоралари ҳақида маълумот берилди. ❗️Учрашув якунлангач, меҳнаткаш ватандошларимиз учун ош тарқатилди, самимий муҳитда мулоқот ва суҳбатлар давом этди. 🛡Фуқароларимизга хавфсизлик, ҳуқуқий ёрдам ва зарур маълумотлар бўйича тушунтиришлар берилди. 🔖Ҳамюртларимизга доимий равишда ёрдам бериш ва уларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш — асосий вазифаларимиздан бири ҳисобланади. Алоқа учун: ☎️Телефон: +7 (925) 045-47-44 😎Telegram: @PAMRF #Москва#Остров4#Ватандошлар#Миграция#Элчихона#Наманган#МеҳнатМигрантлари#Ўзбекистонлилар_учун_иш 😎Telegram 💙RuTube😎Instagram

1,800 views

Опубликован 23 окт.

🇺🇿🇷🇺В Посольстве Республики Узбекистан прошел приём граждан с омбудсменами двух стран ✈️21 октября 2025 года в Посольстве Республики Узбекистан в Российской Федерации состоялся выездной приём граждан. 📇 В мероприятии приняли участие Уполномоченный по правам человека Республики Узбекистан Феруза Фархадовна Эшматова и Уполномоченный по правам человека в Российской Федерации Татьяна Николаевна Москалькова. ✈️Приём был посвящён вопросам правового пребывания граждан Узбекистана в России, защите их трудовых, социальных и личных прав. В нём приняли участие более 30 граждан, представители дипломатического корпуса Узбекистана, а также МИД, МВД и других компетентных органов Российской Федерации. ✈️В ходе встречи граждане обратились с вопросами, касающимися миграционного учёта, трудовой деятельности, доступа к образованию, а также оказания юридической помощи. ✈️Каждое обращение было внимательно рассмотрено, участникам предоставлены правовые разъяснения и рекомендации. ✈️Все зафиксированные вопросы взяты на контроль омбудсменами двух стран для дальнейшего взаимодействия профильных ведомств. ✅Встреча прошла в дружественной и конструктивной атмосфере, что подтвердило стремление сторон к укреплению сотрудничества в сфере защиты прав и законных интересов граждан Республики Узбекистан в Российской Федерации. #ПАМ_РФ#Омбудсмен#Узбекистан#Россия#Миграция ————————— 🇺🇿🇷🇺Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили ҳамда Россия Федерациясининг омбудсмани ҳамда ваколатли органлари сайёр қабули ✈️2025 йил 21 октябрь куни Ўзбекистон Республикасининг Россия Федерациясидаги Элчихонасида фуқароларни сайёр қабул қилиш тадбири бўлиб ўтди. 📇 Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) Феруза Фарҳодовна Эшматова ва Россия Федерацияси Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили Татьяна Николаевна Москалькова иштирок этдилар. ✈️Қабул жараёнида Россия ҳудудида ўзбекистонлик фуқароларнинг ҳуқуқий мақоми, уларнинг меҳнат ва ижтимоий ҳуқуқларини ҳимоя қилиш билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинди. Учрашувда 30 дан ортиқ фуқаролар, шунингдек Ўзбекистон дипломатлари ва Россиянинг ТИВ, ИИВ ҳамда тегишли идоралар вакиллари қатнашдилар. ✈️ Фуқаролар миграция ҳисоби, меҳнат фаолияти, таълимга кириш имконияти ва ҳуқуқий ёрдам масалалари бўйича мурожаатлар билдирдилар. ✈️ Ҳар бир мурожаат юзасидан қонуний тушунтириш ва тавсиялар берилди . ✈️ Барча масалалар икки давлат омбудсманлари томонидан назоратга олинди ва тегишли идоралар билан ҳамкорликда кўриб чиқилади. ✅Учрашув дўстона ва конструктив муҳитда ўтди ҳамда икки давлат ўртасида фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш соҳасидаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга хизмат қилди. Биз билан боғланиш учун: ☎️Телефон: +7 (925) 045-47-44 😎Telegram: @PAMRF 🔖Янгиликлардан хабардор бўлиш учун каналимизга обуна бўлинг! 😎Telegram 💙RuTube😎Instagram #ПАМ_РФ#Омбудсмен#Ўзбекистон#Россия#МиграцияАгентлиги

1,300 views

Опубликован 20 окт.

⚠️ Россия Федерациясида фаолият юритаётган ўзбекистонлик халқаро юк ташувчи ҳайдовчилар учун муҳим маълумот 2025 - йил ҳолатига кўра, Россиядаги халқаро автоюк ташишларнинг 25 фоизга яқини ўзбекистонлик ҳайдовчилар томонидан амалга оширилмоқда. Бироқ миграция қоидаларига амал қилмаслик оқибатида кўплаб фуқаролар Россия ички ишлар органларининг «кириши ман этилган шахслар» рўйхатига тушиб қолмоқда. ❗️Ҳар бир юк автомобили ҳайдовчи қуйидагиларга қатъий риоя қилиши шарт: ▪️Чегарадан ўтиш вақтида миграцион картани аниқ ва тўғри тўлдириш (мақсад графасида — «туризм» эмас, «служебная» ёки «транзит»ни кўрсатиш). ▪️ Россияга киргандан сўнг 15 иш куни мобайнида миграция рўйхатига қўйилиши лозим → бу одатда қабул қилувчи ташкилот ёки иш берувчи зиммасида бўлади. ▪️90/365 муддатини доимий равишда назорат қилиш (яъни 365 кунлик даврда 90 кундан ортиқ қолиб кетмаслик); ▪️Транспорт воситаси бузилиши ёки бошқа форс-мажор ҳолат юз берса — албатта расмий акт ёки далолатнома олиш. ▪️ Ҳар бир ҳаракат — фақат расмий ҳужжат билан асосланган бўлиши керак. ▪️ Такрорий ҳуқуқбузарликлар → 3–10 йил муддатга Россияга кириш тақиқини келтириб чиқаради. 📌Агар хато содир бўлган бўлса: ▪️дарҳол Россия Федерацияси Ички ишлар органлари (ГУВМ МВД РФ)га ёзма ариза билан мурожаат қилиш; ▪️ ҳужжатлар орқали сафарнинг ҳақиқий мақсадини исботлаш; ▪️агар «кириши тақиқланганлар» рўйхатига тушган бўлсангиз — апелляция бериш орқали рўйхатдан чиқаришни талаб қилиш мумкин. 📌 Муаммоли ҳолатларда Миграция агентлигининг Россия Федерациясидаги Ваколатхонасига мурожаат қилинг. ☎️Мурожаат учун: +7 925 045 4744 🏢 Манзил: Москва, 1-й Казачий переулок 11/2 📢 Хабарни тарқатинг! 👉 Сўнгги янгиликлар учун — @uzmigration

1,340 views

Опубликован 17 окт.

📌 Амур вилояти ҳудудида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисасида Ўзбекистон Республикаси фуқаролари бўлмаган Жорий йилнинг 16 октябрь куни Россия Федерациясининг Амур вилояти ҳудудидаги Благовещенск — Свободный йўлининг 19-чақириғида енгил автомобил ва “Ямата” номли турк қурилиш компаниясига тегишли бўлган йўловчи автобус иштирокида автоҳалокат содир бўлган. Ўзбекистоннинг Владивосток шаҳридаги Бош консулхонаси ва Миграция агентлигининг Россия Федерациясидаги ваколатхонаси томонидан ҳодиса юзасидан тезкор суриштирув ишлари олиб борилди. Расмий маълумотларга кўра, ЙТҲ оқибатида 1 нафар автобус йўловчиси ҳалок бўлган, 14 нафари турли даражада тан жароҳати олган. Ушбу автобусда, Ўзбекистон Республикаси фуқаролари бўлмаган. 📢 Хабарни тарқатинг! 👉 Сўнгги янгиликлар учун — @uzmigration

1,380 views

Опубликован 17 окт.

Хорижий иш берувчилардан ўзбекистонликларни қарийб 2 миллион доллар иш ҳақи ва бошқа пуллари ундирилди 📌Миграция агентлиги хорижда вақтинча меҳнат фаолиятини олиб бораётган ҳамюртларимизни моддий ва ҳуқуқий жиҳатдан қўллаб-қувватлайди! Бу борада жорий йилнинг 9 ойи мобайнида олиб борилган ишлар билан видеода танишинг. 📲Хориждаги юртдошларимиз учун 24/7 режимда бепул ишлайдиган телефон рақамлар ➡️бу ерда⬅️ Миграция агентлигининг хорижий давлатлардаги ваколатхоналари билан боғланиш учун ➡️ҳавола⬅️ сўзини устига босинг. 📢 Хабарни тарқатинг! 👉 Сўнгги янгиликлар учун — @uzmigration

1,060 views

Опубликован 17 окт.

🔍Мурожаатлар манзилга чиққан холда ўрганилди! 💬Миграция агентлигининг Россия Федерациясидаги Ваколатхонасининг ишонч телефонига Москва шаҳрида вақтинчалик қурилиш ишларида ишлаб ойлик иш ҳақларни ўз вақтида тўлаб берилмаганлигини маълум қилиб мурожаат қилган ватандошларимиз мурожаатлари зудлик билан ўрганилди. 📇Учрашув давомида ватандошларимиз Москва шаҳрида жойлашган қурилиш объектларида иш фаолиятини олиб борганлари, лекин, иш берувчи корхона томонидан 40 нафар ходимларга ойлик иш ҳақини тўлаб бермаётганлиги маълум бўлди. ✈️Вазиятга ойдинлик киритиш мақсадида Ваколатхона ходимлари томонидан иш берувчи корхона вакиллари билан алоқалар ўрнатилиб белгиланган тартибда Россия Федерациясининг тегишли давлат органларига мурожаат хатлари юборилди. ❗️Эслатиб ўтамиз Миграция агентлиги Россия Федерацияси ҳудудида меҳнат ҳуқуқлари бузилган ватандошларимизга ҳуқуқий ёрдамлар кўрсатишга тайёр. Биз билан боғланиш учун: ☎️Телефон: +7 (925) 045-47-44 😎Telegram: @PAMRF 😎Telegram 💙RuTube😎Instagram

1,840 views

Опубликован 15 окт.

🗣Санкт-Петербург шаҳрида вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириб келаётган ватандошларимиз холидан хабар олинди! 💬Петроград туманида жойлашган “АльФа-Строй” МЧЖ қурилиш ташкилотида ишлаб келаётган ватандошларимиз билан учрашувлар ташкил этилди. Учрашувлар давомида иш берувчи корхона томонидан яшаш ва ишлаш учун яратиб берилган шарт-шароитлар, ойлик иш ҳақи ва мавжуд бўлган муаммолар ўрганилди. ✈️ Ватандошларимизга Россия Федерацияси ҳудудида ишлаш ҳуқуқини берувчи ҳужжатларни расмийлаштириш, меҳнат фаолиятини қонуний тарзда олиб бориш ҳамда ижтимоий, молиявий қийин аҳволга тушиб қолган фуқароларимиз учун кўрсатиладиган ёрдам турлари юзасидан маълумотлар берилди. ❗️Учрашув якунида иш берувчи ташкилот ҳамда Миграция агентлиги ўртасида ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди. ☎️Телефон: +7 (925) 045-47-44 😎Telegram: @PAMRF 🔖Янгиликлардан хабардор бўлиш учун каналимизга обуна бўлинг! 😎Telegram 💙RuTube😎Instagram

1,550 views

Опубликован 15 окт.

🗣Тобольск шаҳрида “Кичик ва ўрта бизнесни ривожлантириш” мавзусида тадбир бўлиб ўтди! 💬Миграция агентлигининг Россия Федерациясидаги Ваколатхонаси ходимлари Жорий йилнинг 8 октябр куни Тюмень вилояти, Тобольск шаҳрида бўлиб ўтган "Кичик ва ўрта бизнесни ривожлантириш" мавзусидаги тадбирда иштирок этдилар. 🔍Миграция соҳасида ҳамкорликни мустаҳкамлаш мақсадида ўтказилган тадбирда Тобольск шаҳар губернатори, шаҳар маъмурияти вакиллари ҳамда 70 дан ортиқ кичик ва ўрта бизнес субъектлари иштирок этди. 🔍Тадбир доирасида Тобольск шаҳрида Миграция агентлигининг Россия Федерациясидаги Ваколатхонаси томонидан Ўзбекистон фуқароларини такиллаштирилган холда ишга жойлаштириш ҳамда меҳнат миграцияси соҳасида ҳамкорлик масалалари юзасидан суҳбатлашилди. ✈️ Шунингдек, иш берувчи корхоналар билан алоқаларни янада ривожлантириш масадида иш берувчи ташкилотларга ташриф буюриш бўйича келишувларга эришилди. ☎️Телефон: +7 (925) 045-47-44 😎Telegram: @PAMRF 🔖Янгиликлардан хабардор бўлиш учун каналимизга обуна бўлинг! 😎Telegram 💙RuTube😎Instagram #Миграция#Трудоустройство#Узбекистан#Россия#Тюмень#Тобольск#Ҳамкорлик

1,280 views

Опубликован 10 окт.

🔍Татаристон Республикаси Елабуга шаҳрида вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириб келаётган ватандошларимиз билан учрашув ўтказилди! 🔍Елабуга шаҳрига ташкилий тарзда ишлаш учун жалб қилинган ватандошларимиз билан учрашувлар давомида иш берувчи корхона томонидан яшаш ва ишлаш учун яратиб берилган шарт-шароитлар, ойлик иш ҳақи ва мавжуд бўлган муаммолар ўрганилди. 🔍Ватандошларимизга Россия Федерацияси ҳудудида ишлаш ҳуқуқини берувчи ҳужжатларни расмийлаштириш, меҳнат фаолиятини қонуний тарзда олиб бориш ҳамда ижтимоий, молиявий қийин аҳволга тушиб қолган фуқароларимиз учун кўрсатиладиган ёрдам турлари юзасидан маълумотлар берилди. ❗️Учрашувлар якунида иш берувчи ташкилот ҳамда Миграция агентлиги ўртасида тузилган ҳамкорлик шартномалари асосида Ўзбекистондан малакали мутахассисларни жалб этиш масалалари муҳокама қилинди. 🔖Янгиликлардан хабардор бўлиш учун каналимизга обуна бўлинг! ☎️Телефон: +7 (925) 045-47-44 😎Telegram: @PAMRF 😎Telegram 💙RuTube😎Instagram

1,570 views

Опубликован 6 окт.

🔍Калуга вилоятида иш фаолиятини юритиб келаётган бир қатор йирик иш берувчилар билан учрашувлар ташкил этилди ℹ️ Миграция агентлигининг Россия Федерациясидаги Ваколатхонаси ходимлари томонидан Калуга вилоятида йирик иш берувчилардан ҳисобланувчи «Садаева» ЯТТ, «РГС Групп» МЧЖ, «Персей» МЧЖ корхоналари раҳбарлари билан учрашувлар бўлиб ўтди. 🔖Иш берувчи корхона вакиллари томонидан қурилиш, қандолатчилик ҳамда балиқчилик йўналишларида ишлаш учун келишни режалаштираётган ватандошларимиз учун ўртача 1000-1200 АҚШ доллари миқдорида ойлик маоши тўланиши маълум қилинди. Шунингдек, Ўзбекистондан ташкиллаштирилган тарзда жалб этилаётган ходимларга яратилаётган яшаш ва ишлаш учун шарт-шароитлар ўрганилди. ✔️ Учрашув якунида иш берувчи ташкилот ҳамда Миграция агентлиги ўртасида ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди. ☎️Телефон: +7 (925) 045-47-44 😎Telegram: @PAMRF 🔖Янги хабарлардан хабардор бўлиб туринг ва каналимизга обуна бўлинг! #Миграция#Трудоустройство#Узбекистан#Россия#Работодатели 😎Telegram 💙RuTube😎Instagram

1,710 views

Опубликован 6 окт.

📣Юртдошларимиз диққатига! Рўйхатда келтирилган давлатларда вақтинча меҳнат фаолиятингизни олиб боряпсиз, лекин муаммоли вазиятдамисиз? Ўйланиб ўтирманг, биз ёнингиздамиз! Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлигига 24/7 режимида бепул қўнғироқ қилинг, мутахассислар сиз билан боғланишга тайёр! ❗️Ҳуқуқий маслаҳат учун - @huquqiy_yordam_uzbot @uzmigration

1,370 views

Опубликован 1 окт.

🔍Иркутск шаҳрида ватандошларимиз билан учрашув! 🔍Элчихона дипломатлари ҳамда Миграция агентлигининг Россия Федерациясидаги Ваколатхонаси томонидан Иркутск шаҳрида вақтинчалик меҳнат фаолиятини олиб бораётган ватандошларимиз, Олий таълим муассасаларида таълим олиб келаётган талаба ёшларимиз билан учрашувлар ташкил этилиб, миллий таом ош дастурхони ёзилди! 🔍Шу билан биргаликда, “Фабрика бетонов” МЧЖ ҳамда кўп қаватли уйларни қуриш ишларида ишлаб келаётган ватандошларимиз билан давра суҳбатлари бўлиб ўтди. ❗️Фуқароларимизга Россия Федерацияси ҳудудида ишлаш ҳуқуқини берувчи ҳужжатларни расмийлаштириш, меҳнат фаолиятини қонуний тарзда олиб бориш ҳамда ижтимоий, молиявий қийин аҳволга тушиб қолган ватандошларимиз учун кўрсатиладиган ёрдам турлари юзасидан маълумотлар берилди. 🔍 Учрашув якунида фуқароларга тегишли ахборот материаллари ва мурожаат учун ишонч телефон рақамлари тақдим этилди. 📞Миграция агентлигининг Россия Федерациясидаги Ваколатхонаси билан боғланиш учун: ☎️Телефон: +7 (925) 045-47-44 😎Telegram: @PAMRF 😎Telegram 💙RuTube😎Instagram

1,700 views
12•••45678•••10•••20•••30•••3334