TGTGInsightаналитика telegramLIVE / telegram public index
К списку каналов
ПАМ в РФ avatar

TGINSIGHT CHAT

ПАМ в РФ

@pamvrf

Право

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлигининг Россия Федерациясидаги Ваколатхонасининг расмий Telegram канали ☎️Мурожаат учун: +7 925 045 4744 🏢 Манзил: Москва, 1-й Казачий переулок 11/2

Подписчики1,470Текущее число подписчиков
Постов407Проиндексировано постов
Охват24,870Просмотры последних постов
Последние посты

Последние посты

Стр. 5 из 34 · 407 постов

Опубликован 9 дек.

🇺🇿🇷🇺Подписан меморандум о сотрудничестве в сфере защиты прав трудовых мигрантов 🗣5 декабря в Тронном зале ГУ Минюста по Санкт-Петербургу и Ленинградской области Представительство Агентства миграции при Посольстве Республики Узбекистан в Российской Федерации подписало меморандум о партнерстве с Адвокатской палатой Санкт-Петербурга и МКА «Санкт-Петербург». ✈️Документы направлены на развитие сотрудничества в сфере оказания юридической помощи и правового просвещения гражданам Узбекистана, работающим в Санкт-Петербурге и Ленинградской области. В частности, предусматривается создание реестра адвокатов, готовых предоставлять бесплатные первичные консультации и квалифицированную юридическую поддержку. 🛡Руководители ГУ Минюста, Адвокатской палаты, МКА «СПб», а также представители Агентства миграции отметили практическую значимость меморандумов и необходимость системной работы по защите прав трудовых мигрантов. ✔️Представительство Агентства продолжит укреплять взаимодействие для обеспечения правовой поддержки граждан Узбекистана в РФ. Контакты Представительства Агентства Миграции: ☎️Телефон: +7 (925) 045-47-44 😎Telegram: @PAMRF 😎Telegram 💙RuTube😎Instagram

1,690 views

Опубликован 8 дек.

🇺🇿Конституциямиз 33 ёшда! 📕Бугун — давлатчилик, қонунийлик ва фуқаролик ҳуқуқларининг энг олий кафолати бўлган Конституциямизнинг қабул қилинган куни. 📌 Миграция агентлиги хорижда ишлаётган юртдошларимизнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, уларга муносиб иш шароитларини яратишда айнан шу Асосий Қонунга таянади. ⚖️ Ҳамюртларимизнинг Конституцияда белгиланган ҳуқуқлари — мустаҳкам ишонч, эркин ҳаракат ва янги имкониятлар кафолатидир. ⭐️ Юртимиз равнақи ва фуқароларимиз фаровонлиги йўлида хизмат қилиш — бизнинг устувор вазифамиз. Байрам муборак, азиз юртдошлар! @uzmigration

1,470 views

Опубликован 28 нояб.

🔍Россия Федерациясининг Калуга вилояти, Боровский туманида Ўзбекистон фуқароларини ишга жойлаштириш масалалари юзасидан учрашув ўтказилди. 🔍Жорий йилнинг 28-ноябрь куни Калуга вилоятида жойлашган гўшт маҳсулотларини қайта ишлаш соҳасига ихтисослашган “ИНВЕСТ АЛЬЯНС” АЖ корхонаси раҳбарияти билан учрашув ташкил этилди. Бугунги кунда корхонада 2 минг нафардан зиёд ватандошларимиз иш фаолиятини юритиб келаётганлиги маълум қилинди. Иш берувчи корхона раҳбари томонидан Ўзбекистондан 600 дан зиёд нафар мутахассисларни ташкилий тарзда жалб этиш, шунингдек, таклиф этилган мутахассислар учун 95 000 – 110 000 рублгача ойлик маошлари тўлашга тайёрлигини билдирди. ✈️Учрашув якунида Ўзбекистон Республикаси фуқароларини ташкилий тарзда ишга жалб этиш ва уларга қулай шарт-шароитлар яратиш масалалари бўйича келишиб олинди. ☎️Телефон: +7 (925) 045-47-44 😎Telegram: @PAMRF 🔖Янгиликлардан хабардор бўлиш учун каналимизга обуна бўлинг! 😎Telegram 💙RuTube😎Instagram

2,260 views

Опубликован 26 нояб.

Миграция соҳасида янги тартиб: масъулият кучайди ⚖️ Қонунчиликка (ЎРҚ–1095-сон, 11.11.2025 й.) киритилган ўзгаришларга мувофиқ: Миграция агентлигининг ваколатлари аниқлаштирилди, хусусий бандлик агентликларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари кенгайди. 📌 Эндиликда, Хусусий бандлик агентликлари тўғрисидаги қонунни бузиш ҳолатлари Миграция агентлиги томонидан кўриб чиқилади. Маъмурий жарима солиш ҳуқуқи — Агентлик директори ва унинг ўринбосарларигаберилди. 🔹 Хусусий бандлик агентликлари учун янги ҳуқуқлар: ✔️ иш изловчилар учун касбий тайёргарлик ва хорижий тил курсларини ташкил этиши мумкин; ✔️ чет эл иш берувчиларини ўзи жалб қилиш ҳуқуқига эга. 🔹 Хусусий бандлик агентликлари мажбуриятлари: ✔️ хорижга юборилган фуқароларнинг меҳнат фаолиятини назорат қилишга мажбур; ✔️ агар меҳнат шароити ёки маош билан боғлиқ муаммо юзага келса — тезда янги иш берувчи топиши, ёки фуқарони Ўзбекистонга қайтаришни ташкил этиши шарт. ✈️ Фуқароларни қайтариш харажатлари — агентликнинг резерв маблағлари ҳисобидан қопланади. 🔹 Молиявий ҳуқуқлар кенгайтирилди: Хусусий бандлик агентликлари захира маблағларини тижорат банкларининг депозитларига жойлаштириб, олинган фоиз даромадларини мустақил тасарруф этиш ҳуқуқига эга бўлди. Батафсил ўқиш 📢 Хабарни тарқатинг! 👉 Сўнгги янгиликлар учун — @uzmigration

1,680 views

Опубликован 19 нояб.

⚠️Россия Федерацияси ҳудудида истиқомат қилиб келаётган ватандошларимиз диққатига ℹ️ Россия Федерациясининг Ички ишлар вазирлиги расмий ижтимоий тармоқларида маълум қилинишича эндиликда Москва, Санкт-Петербург, Новосибирск, Сочи, Қозон, Красноярск, Екатеринбург ва бошқа йирик аэропорт ҳудудларида қўшимча миграция назорати пунктлари иш бошлади. 👮‍♀️Қўшимча миграция назорати пунктларини ташкил этишдан мақсад Россия Федерацияси ҳудудида вақтинчалик бўлиб туриш қонунини бузган хорижий фуқароларни аэропортнинг ўзида аниқлаш этиб белгиланган. 🔖Россия Федерацияси ҳудудида истиқомат қилиб келаётган яқинларингизга юбориб қўйинг Миграция агентлигининг Россия Федерациясидаги ваколатхонаси билан боғланиш учун: ☎️Телефон: +7 (925) 045-47-44 😎Telegram: @PAMRF 😎Telegram 💙RuTube😎Instagram

4,810 views

Опубликован 15 нояб.

🔍Нижний-Новгород шаҳрида бахтсиз ҳодисага учраган фуқаро Ватанга қайтарилди. 🗣Жорий йилнинг 14 ноябрь куни Миграция агентлигининг Россия Федерациясидаги Ваколатхонаси томонидан Нижний-Новгород шаҳридаги қурилиш объектларидан бирида эҳтиётсизлик оқибатида 4-қаватдан йиқилиб турли тан жароҳат олган ватандошимизга тезкор ёрдам кўрсатилиб ватанга қайтарилишида амалий ёрдам берилди. ✈️Миграция агентлигининг Россия Федерациясидаги Ваколатхонаси вақтинчалик меҳнат фаолиятини олиб бориш даврида доим хавфсизлик қоидаларига риоя этишга чорлаб қолади. Миграция агентлигининг Россия Федерациясидаги ваколатхонаси билан боғланиш учун: ☎️Телефон: +7 (925) 045-47-44 😎Telegram: @PAMRF 🔖Янгиликлардан хабардор бўлиш учун каналимизга обуна бўлинг! 😎Telegram 💙RuTube😎Instagram

2,090 views

Опубликован 14 нояб.

🔍Екатеринбург ҳамда Новосибирск шаҳарларида вақтинчалик ишлаб келаётган ватандошлар ҳолидан хабар олинди. 💬Урал Федерал округи ҳудуди Лабытнанги шаҳрида ўз фаолиятини юритиб келаётган “РГС-Групп” қурилиш корхонаси вакиллари ҳамда ушбу корхонада меҳнат фаолиятини олиб бораётган 50 нафар ватандошларимиз билан учрашувлар ўтказилди. 💬Ўзбекистон Республикасининг Новосибирск шаҳридаги Бош консулхонаси билан ҳамкорликда Сибир Федерал округи ҳудудида вақтинчалик ишлаб келаётган 20 нафар ватандошларимизни қамраб олган ҳолда учрашувлар ўтказилди. 🗣Учрашувларда Россия Федерацияси ҳудудида ишлаш ҳуқуқини берувчи ҳужжатларни расмийлаштириш, меҳнат фаолиятини қонуний тарзда олиб бориш ҳамда ижтимоий, молиявий қийин аҳволга тушиб қолган фуқароларимиз учун Агентлик томонидан кўрсатиладиган ёрдам турлари юзасидан маълумотлар берилди. ❗️Учрашувлар якунида фуқароларга тегишли ахборот материаллари ва мурожаат учун ишонч телефон рақамлари тақдим этилди. Миграция агентлигининг Россия Федерациясидаги ваколатхонаси билан боғланиш учун: ☎️Телефон: +7 (925) 045-47-44 😎Telegram: @PAMRF 🔖Янгиликлардан хабардор бўлиш учун каналимизга обуна бўлинг! 😎Telegram 💙RuTube😎Instagram

2,150 views

Опубликован 9 нояб.

🗣Калуга, Тула, Воронеж шаҳарларида ватандошларимиз билан учрашув! ℹ️Жорий йилнинг 5-7 ноябрь кунлари Ўзбекистон Республикасининг Россия Федерациясидаги Элчихонаси дипломатлари ҳамда Миграция агентлигининг Россия Федерациясидаги Ваколатхонаси ходимлари томонидан Россия Федерациясининг Калуга, Тула ҳамда Воронеж шаҳарларининг ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш ва қурилиш соҳаларида вақтинчалик ишлаб келаётган ватандошларимиз билан бир қатор учрашувлар бўлиб ўтди. ✈️Бунда, ватандошларимиз учун иш берувчи ташкилотлар томонидан яратиб берилган шарт-шароитлар ҳамда қишки мавсумга тайёргарлик ишлари ўрганилди. Шу билан биргаликда, ватандошларимиз ишлаб келаётган ташкилот раҳбарлари билан уларга янада қулайликлар яратиш масалалари юзасидан музокаралар ўтказилди. 💬Учрашув якунида фуқароларимиз билан Россия Федерацияси ҳудудида ишлаш ҳуқуқини берувчи ҳужжатларни расмийлаштириш, меҳнат фаолиятини қонуний тарзда олиб бориш ҳамда ижтимоий қийин молиявий қийин аҳволга тушиб қолган ватандошларимиз учун агентлик томонидан кўрсатиладиган ёрдам турлари юзасидан сўз юритилди. Миграция агентлигининг Россия Федерациясидаги ваколатхонаси билан боғланиш учун: ☎️Телефон: +7 (925) 045-47-44 🔖Янгиликлардан хабардор бўлиш учун каналимизга обуна бўлинг: 😎Telegram: @PAMRF 😎Telegram 💙RuTube😎Instagram

1,890 views

Опубликован 7 нояб.

🔍Тула вилояти билан меҳнат миграцияси соҳасида ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди 🔍6 ноябрь куни Ўзбекистон Республикасининг Россия Федерациясидаги Элчихонаси ҳамда Миграция агентлигининг Россиядаги ваколатхонаси делегацияси Тула вилояти ҳокимияти вакиллари билан учрашув ўтказди. 💬Суҳбат давомида меҳнат миграцияси соҳасида ҳамкорликни ривожлантириш, фуқароларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва қонуний ишга жойлаштириш масалалари муҳокама этилди. 🛡Учрашувда Тула вилояти ҳокимлиги, иқтисодиёт, меҳнат ва ижтимоий сиёсат соҳалари учун масъул раҳбарлар, шунингдек маҳаллий корхоналар вакиллари иштирок этдилар. ✈️ Ўзбекистон делегацияси томонидан вилоят корхоналарида ўзбек фуқароларини ташкилий тарзда ишга қабул қилиш амалиётини кенгайтириш таклиф этилди. Шу билан бирга, ишлаш ҳуқуқини берувчи патент нархлари ошиши масаласи муҳокама қилиниб, бу мигрантлар сонига ва меҳнат бозорига таъсир қилиши мумкинлиги қайд этилди. 💬 Томонлар Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг меҳнат шароити, ижтимоий ва тиббий ҳимояси юзасидан мунтазам мониторинг ўтказиш, шунингдек, ўқувчи ёшлар билан боғлиқ муаммоларни ҳал этиш бўйича ҳамкорликни йўлга қўйишга келишиб олдилар. 🗣Учрашув якунида миграция масалалари бўйича қўшимча ишчи гуруҳ тузиш, фуқароларнинг иш шароитини ўрганиш ва ташкилий тарздаги меҳнат миграциясини кенгайтириш бўйича келишувга эришилди. Алоқа учун: ☎️Телефон: +7 (925) 045-47-44 😎Telegram: @PAMRF 🔖Янгиликлардан хабардор бўлиш учун каналимизга обуна бўлинг! 😎Telegram 💙RuTube😎Instagram

2,150 views

Опубликован 2 нояб.

🔍Россия Федерациясидаги ЦВСИГ (чет эл фуқароларини вақтинча сақлаш марказлари) ҳақида тарқалган маълумот юзасидан 🔍Ижтимоий тармоқларда Россиянинг Владивосток шаҳридаги чет эл фуқароларини вақтинча сақлаш марказларида (ЦВСИГ) фуқаролар “жуда кичик ҳуқуқбузарликлар” учун ушлаб турилаётгани ҳамда уларга махсус ҳарбий операцияларда иштирок этиш бўйича шартнома таклиф этилаётгани ҳақида сўз борган. 🔍Владивосток шаҳрининг ўзида ЦВСИГ мавжуд эмас. Приморье ўлкасининг барча ЦВСИГлари (учта — Артём, Находка ва Спасск-Дальний шаҳарларида) шаҳар маъмурий ҳудудидан ташқарида жойлашган бўлиб, амалдаги қонунчилик талабларига мувофиқ фаолият юритмоқда. 🔍Россия Федерацияси қонунчилигига мувофиқ, ушбу марказларда фуқароларни мажбурий равишда ҳарбий хизматга ёки ҳарбий ҳаракатларда иштирок этишга жалб қилиш ҳолатлари расман аниқланмаган. 🔍Шу билан бирга, айрим ҳолларда фуқаролар ЦВСИГга жойлаштирилишидан олдин, баъзи идоралар ходимлари томонидан уларга Россия Мудофаа вазирлиги билан шартнома тузиш имконияти ҳақида маълумот берилгани қайд этилган. Бироқ, бу каби таклифлар бевосита ЦВСИГларнинг ичида амалга оширилмаётгани таъкидланади. ⚖️ Фуқароларни маъмурий тартибда чиқариш (депортация) фақат суд қарори асосида амалга оширилади. Бу жараён икки усулда ўтказилади: фуқаро ўз маблағи ҳисобидан 5 кун ичида мустақил равишда чиқиб кетиши, ёки маблағ бўлмаган тақдирда, мажбурий тарзда (конвой билан) чиқарилиши мумкин. ✈️ Ўзбекистон фуқароларининг уюшган ҳолда Ватанга қайтиши учун етарли транспорт имкониятлари мавжуд. Владивосток аэропортидан Ўзбекистон шаҳарларига мунтазам парвозлар амалга оширилади: ҳафтасига 2 та — Владивосток–Тошкент, ҳамда 1 та — Владивосток–Самарқанд йўналишида. Ҳар ҳафта суд ижрочилари орқали ўртача 25 нафарга яқин Ўзбекистон фуқароси ташкил этилган ҳолда Ватанга қайтарилмоқда. 🔍Ҳозирги вақтда Приморье ўлкасидаги ЦВСИГларда сақланаётган фуқаролардан дипломатик каналлар орқали расмий мурожаатлар келиб тушмаган. Шу билан бирга, видеомурожаатда тилга олинган шахсларнинг шахсини аниқлаш ва уларга зарур консуллик ёрдамини кўрсатиш бўйича иш олиб борилмоқда. 🔍Ўзбекистон Республикасининг Владивосток шаҳридаги Бош консулхонаси ҳамда Миграция агентлигининг Россия Федерациясидаги Ваколатхонаси томонидан мазкур масала юзасидан вазият доимий назоратга олинган. Миграция агентлигининг Россия Федерациясидаги ваколатхонаси билан боғланиш учун: ☎️Телефон: +7 (925) 045-47-44 😎Telegram: @PAMRF 😎Telegram 💙RuTube😎Instagram

1,500 views

Опубликован 2 нояб.

🔍Россия Федерациясининг Краснодар шаҳридаги қурилиш объектидаги рейд бўйича расмий маълумот 🔍Оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда Краснодар шаҳридаги “Точно” қурилиш компанияси объектида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар томонидан ўтказилган рейд ҳақида хабар тарқалди. 🔍Шу муносабат билан Ўзбекистоннинг Ростов-Дон шаҳридаги Бош консуллиги ва Миграция агентлигининг Россия Федерациясидаги ваколатхонаси ҳамкорлигида вазият юзасидан тезкор тарзда маълумот тўплаш ишлари олиб борилди. 🔍Аниқланишича, мазкур тадбир “Нелегал-2025” номли профилактик чора-тадбир доирасида ўтказилган бўлиб, у Краснодар шаҳридаги Соловская кўчаси 3/2 манзилида жойлашган “Точно” қурилиш компанияси объектида бўлиб ўтган. Ушбу объектда 200 нафар Ўзбекистон фуқароси меҳнат фаолияти билан шуғулланган. 🔍Гувоҳлар сўзларига кўра, воқеа 23 октябрь куни содир бўлган. Текширув давомида ишчи ва иш берувчилар ўртасидаги меҳнат шартномалари кўриб чиқилган. Иш берувчи томонидан тегишли ҳужжатлар тақдим этилгандан кейин ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ходимлар объектни тарк этган. 🔍Шунингдек, гувоҳлар маълумотларига кўра, рейд пайтида отишма ёки жароҳатланиш ҳолатлари кузатилмаган. Интернетда тарқалган видеолавҳа эса монтаж қилинган бўлиши мумкинлиги маълум қилинган. 🔍Ўзбекистоннинг ваколатли органлари томонидан мазкур масала бўйича вазият доимий назорат қилинмоқда. Миграция агентлигининг Россия Федерациясидаги ваколатхонаси билан боғланиш учун: ☎️Телефон: +7 (925) 045-47-44 😎Telegram: @PAMRF 😎Telegram 💙RuTube😎Instagram

1,190 views

Опубликован 24 окт.

🔍Москва вилояти Щёлково туманидаги “Вертикаль” МЧЖ корхонасига ташриф 📇 Миграция агентлигининг Россия Федерациясидаги Ваколатхонаси ходимлари томонидан “Вертикаль” МЧЖ корхонаси раҳбарияти ва ватандошларимиз билан учрашувлар ташкил этилди. 🔍Корхонада вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириб келаётган 75 нафар ватандошларимиз билан очиқ суҳбатлар ўтказилди, ишлаш ва яшаш жуйлари ўрганиб чиқилди. Шунингдек, иш берувчи корхона вакиллари томонидан 150 нафар малакали мутахассисларни Ўзбекистондан жалб қилиш истаги билдирилди. Бугунги кунда корхонага ишлаш учун келган ходимларга 70 000 – 120 000 минг рубль миқдорида ойлик иш ҳақи тўланиши маълум қилинди. 🔍Учрашув якунида фуқароларни белгиланган тартибда ишга жойлаштириш ҳамда меҳнат миграцияси соҳасида ҳамкорликни янада ривожлантириш масалалари юзасидан суҳбатлашилди. Миграция агентлигининг ваколатхонаси билан боғланиш учун: ☎️Телефон: +7 (925) 045-47-44 🔖Янгиликлардан хабардор бўлиш учун каналимизга обуна бўлинг: 😎Telegram: @PAMRF #Миграция#Трудоустройство#Узбекистан#Россия#Работодатели 😎Telegram 💙RuTube😎Instagram

1,990 views
1234567•••10•••20•••30•••3334