TGINSIGHT CHAT
ZAMON | Расмий канал
@zamon
Новости и СМИ🔞КАТТАЛАР УЧУН! ✅ Расмий «ZAMON» телеграм каналига хуш келибсиз! ⚡️Фақат янги, долзарб мавзулар! Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз: @murojaatchilar_uchun_bot ☎️Реклама: @zamonga_reklama
Последние посты
Стр. 16 из 84 · 1,001 постов
Опубликован 23 мар.
🇺🇸Нью-Йорк аэропортида самолёт ўт ўчириш машинаси билан тўқнашди Ҳодиса ўт ўчириш машинаси учиш-қўниш йўлагини кесиб ўтишга уринган пайтда содир бўлган. Самолёт бортида 100 нафар йўловчи бўлган. ОАВ хабарига кўра, камида икки киши қурбон бўлган ўнлаб одамлар жароҳатланган. Тўрт нафар ўт ўчирувчилар ҳам жароҳат олган. 👉@ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!
Опубликован 23 мар.
🇦🇲🇦🇿Арманистон бош вазири Ереван метросида уни Тоғли Қорабоғни Озарбойжонга бериб юборишда айблаган аёл билан баҳслашиб қолди Гувоҳларнинг сўзларига кўра, суҳбат аёл Никол Пашинянни Тоғли Қорабоғни йўқотишда айблаши билан бошланган. Бош вазир бунга жавобан Арманистон ҳукумати одамлар Тоғли Қорабоғда яшаб қолиши учун “миллиардлаб маблағ сарфлаганини” айтди. "Тоғли Қорабоғда яшашларингиз учун қўлимиздан келган барча ишни қилдик. 2023 йилда айнан сизлар мени одамлар бу ҳудуддан Арманистонга кетиб қолмаслиги учун чегараларни ёпишда айбладинглар. Энди эса бу ерга келиб, “биз ортга қайтишни хоҳлаймиз” деяпсизлар", — дея жавоб берган Пашинян. Бир оз вақт ўтгач, Пашинян аёлдан узр сўради. У видеони эълон қилиб, Қорабоғ мавзусида гапирганда ҳиссиётларини жиловлай олмаганини билдирди. "Қорабоғлик аёл ва унинг фарзандидан узр сўрайман ва уларни учрашувга таклиф қиламан", — деб ёзди Арманистон бош вазири ижтимоий тармоқдаги саҳифасида. 👉@ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!
Опубликован 22 мар.
❗️🇺🇿 Абдуқодир Хусанов тарих ёзди! Англиядаги илк совринини қўлга киритди. Лондондаги “Уэмбли” стадионида Англия лига кубоги финали бўлиб ўтди. Унда “Арсенал” жамоаси “Манчестер Сити” клубига 2:0 ҳисобида мағлуб бўлди. Ушбу ўйинда Хусанов тўлиқ ва муносиб ўйин кўрсатди. Абдуқодир Ҳусанов учун бу Англиядаги биринчи соврин ҳисобланади. 👉@ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!
Опубликован 22 мар.
🇮🇷🇮🇱Эроннинг Исроилга тунги зарбалари натижасида 160 дан ортиқ одам жароҳатланди — BBC Бугун тунда Эрон Исроил жанубидаги Димона ва Арад шаҳарларига ракета зарбалари берди. Айрим ракеталар ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари томонидан тутиб қолинмаган. Арадга берилган зарба бир нечта биноларнинг жиддий шикастланишига олиб келди. Исроил расмийлари маълумотига кўра, ҳужумлар натижасида Арадда 84 киши, Димонада 78 киши жароҳатланган. Ушбу икки шаҳар Негевдаги ядровий тадқиқот марказига яқин жойлашган. Эрон давлат телевидениеси бу зарбалар шанба куни Натанздаги Эрон ядро объектига қилинган ҳужумга жавоб бўлганини маълум қилди. МАГАТЭ Натанзга зарбадан кейин “радиация даражасининг ошиши қайд этилмаганини” билдирган. Шунингдек, Исроил ядро тадқиқот марказига ҳам зарар етгани қайд этилмаган. 👉@ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!
Опубликован 22 мар.
🔴Тошкентда Амир Темур хиёбони вақтинча ёпилади Юнусобод туманидаги Амир Темур хиёбони 23 мартдан 7 апрелга қадар ободонлаштириш ишлари сабаб тўлиқ ёпилади. Хабар қилинишича, мазкур ҳудудда пиёдалар йўлаклари таъмирланиб, суғориш тизими янгиланади ҳамда кўкаламзорлаштириш ишлари олиб борилади. Шу билан бирга, хиёбонга туташ метро чиқиш йўллари ҳам вақтинча ёпилади. Маълум қилинишича, ишлар давомида бирорта ҳам дарахтга зиён етказилмайди, аксинча қўшимча кўчатлар экилади. Автотранспорт ҳаракати эса туташ кўчаларда одатдагидек давом этади. 👉@ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!
Опубликован 22 мар.
❗️Сибирда қорамоллар оммавий сўйилмоқда Новосибирск вилоятида ҳокимият пастереллёзга қарши кураш баҳонасида қорамолларни олиб қўйиш ишлари якунланаётганини маълум қилди. Айни пайтда фақат битта йирик хўжалик қолган. Маҳаллий аҳоли ҳудудга полиция ва автозаклар келганини хабар қилмоқда. Фермерлар эса ҳайвонлар соғлом бўлганини, таҳлил натижалари тақдим этилмаганини айтмоқда. Мутахассислар бу ҳолат ортида бошқа хавфли касаллик — яшчур бўлиши мумкинлигини тахмин қилмоқда. 👉@ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!
Опубликован 22 мар.
Иссиқ ҳафтага гувоҳи бўларканмиз. Ўзгидромет 24—27 март кунлари республиканинг деярли барча вилоятларида кундуз кунлари +23...+28 даражагача иссиқ бўлишини прогноз қилган. 25 март куни ҳатто Бухоронинг айрим ҳудудларида ҳаво ҳарорати максимуми +30 даражагача исиши мумкин экан. 👉@ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!
Опубликован 22 мар.
🇮🇷Эронлик фуқаро машинасида Теҳрон бўйлаб ўзига хос тарзда айланмоқда Автоуловга у мамлакат байроғи ҳамда унинг номини олган ракета ўрнатган. Тармоқ фойдаланувчиларнинг баъзилари буни кулгили ҳолат сифатида таърифлаган бўлса-да, бошқалари ҳайдовчининг ватанпарварлик ҳиссини эътироф этишган. 👉@ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!
Опубликован 22 мар.
🇺🇲АҚШ вакиллар палатасининг демократлар етакчиси Жеффрис Ҳаким мамлакатдаги сиёсий режимни ўзгартиришни таклиф этди Унинг фикрича, президент Доналд Трумп ва республикачилар олиб бораётган сиёсат оқибатида бензин нархлари ошган, миллиардлаб маблағлар самарасиз сарфланмоқда ва мамлакат хавфсизлиги пасайган. Аввалроқ The Washington Post Пентагон Конгрессдан $200 млрддан ортиқ қўшимча маблағ сўраганини ёзган эди. 👉@ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!
Опубликован 22 мар.
Доимий чарчоқ ва оқариб кетган тери — бу шунчаки тасодиф эмас❕ Бу қондаги ўзгаришлар туфайли содир бўлади. Уни даволаш учун табиий шарбат рецептини билиб олинг. 👉@ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!
Опубликован 21 мар.
🇰🇷Жанубий Кореяда бобо ва бувиларга невараларига қарагани учун 200 доллар тўланади, — Independent Мамлакат оилани қўллаб-қувватлаш дастурини ишга туширмоқда. Тўловлар энага ёки болалар боғчаси ўрнига қариндошлар болаларга қараса амалга оширилади. Масалан, Жежу оролида тўловлар март ойида бошланган. Шунга ўхшаш дастур Сеулда 2023-йилдан бери амал қилиб келмоқда: агар бобо ёки бошқа қариндош ойига камида 40 соат болага қараса, улар тахминан 200 доллар олади. Дастур демографик инқироз туфайли жорий этилмоқда. Жанубий Кореяда туғилиш даражаси дунёдаги энг паст кўрсаткичлардан бири мавжуд. 👉@ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!
Опубликован 21 мар.
“Дўстлик” сумалаги ва президент дуоси Шавкат Мирзиёев байрамдан сўнг Байналминал маданиятлар хиёбонида ҳар бир диаспора томонидан ташкил этилган кўргазмалар билан танишди. Тадбирда турли халқларнинг миллий анъаналари ва маросимлари намойиш этилди. 👉@ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!