TGINSIGHT CHAT
ZAMON | Расмий канал
@zamon
Новости и СМИ🔞КАТТАЛАР УЧУН! ✅ Расмий «ZAMON» телеграм каналига хуш келибсиз! ⚡️Фақат янги, долзарб мавзулар! Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз: @murojaatchilar_uchun_bot ☎️Реклама: @zamonga_reklama
Последние посты
Стр. 27 из 84 · 1,001 постов
Опубликован 7 мар.
Фарғонада солиқ инспекцияси бош инспектори 20 минг доллар пора билан қўлга тушди ДХХ томонидан ўтказилган тадбирда солиқ ходими тадбиркорга туман ҳокимлиги захирасидаги 10 гектар ер майдонини ажратиб беришни ваъда қилгани маълим бўлди. Инспектор ушбу хизмати эвазига жами 101 минг доллар талаб қилиб, шундан 20 минг долларини олаётган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган. 👉@ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!
Опубликован 7 мар.
Россияда маст чилангар мижознинг Матизини олиб қочди Унинг ҳайдовчилик гувоҳномаси ҳам бўлмаган. Полиция ходимларидан қочишга уриниб, у йўл-транспорт ҳодисаси содир этган ва жами еттита машинага шикаст етказган. 👉@ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!
Опубликован 7 мар.
Ангренда 8 ёшли бола дайди ит тишлаши оқибатида вафот этди Болани мактабдан қайтаётганда ҳозирда вилоят ҳудудида кўпайиб кетгани айтилаётган кўчадаги дайди итлардан бири талаган. Тошкент вилояти ҳокимлигининг маълум қилишича, айни пайтда шаҳар ва вилоят ҳудудида дайди ҳайвонларни назорат қилиш, уларни тутиш ҳамда белгиланган махсус жойларда сақлаш ишлари кучайтирилган. Ўқувчи болани талаган ит ҳам Ангрен шаҳар ободонлаштириш бўлими дайди ҳайвонларни тутиш гуруҳи томонидан тутилган ва акт тузилиб, махсус сақлаш жойига олиб борилган. 👉@ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!
Опубликован 7 мар.
Қашқадарёда кўчада турган Damas портлаб кетди Воқеа бугун соат 10:30да Косон туман Янгиобод маҳалласида содир бўлган. ФВВга кўра, портлаш машинага ўрнатилган метан газ баллонининг техник носозлиги оқибатида содир бўлган. Ҳодиса оқибатида ҳеч ким тан жароҳати олмагани айтилди. 👉@ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!
Опубликован 7 мар.
Ўзбекистон Қонунчилик палатаси спикери Нуриддин Исмоилов Эрон элчихонасида таъзия билдирди У Оятуллоҳ Али Хоманаий вафоти муносабати билан очилган хотира дафтарини имзолаган. Спикер Ўзбекистон давлати ва халқи номидан Эрон томонига чуқур ҳамдардлик билдирди. 👉@ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!
Опубликован 7 мар.
Фарғона тумани солиқ инспекциясининг бош инспектори 20 минг доллар олган вақтида қўлга олинди Давлат хавфсизлик хизмати ва Ички ишлар вазирлигининг Наманган вилояти бўйича бошқармалари ходимлари ҳамкорлигида Янги Наманган туманида ўтказилган тезкор тадбирда, бош инспектор олдиндан 20 минг доллар олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди. Ҳозирда унга нисбатан Наманган вилояти прокуратураси томонидан Жиноят Кодексининг 168-моддаси 4-қисми «a» банди ва 28,211-моддаси 2-қисми «a» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилди. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. 👉@ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!
Опубликован 7 мар.
Навоийда бир мактабнинг 23 ўқувчиси муддатидан олдин талаба бўлди Навоий шаҳридаги 11-мактабнинг 23 ўқувчиси 4-5 тадан миллий сертификатга эга чиқиб, олийгоҳга кириш учун муддатидан аввал юқори балл тўплади. Уларнинг 2 нафари 10-синф ўқувчиси. Маълумот учун, миллий сертификат – умумтаълим фанлари бўйича талабгорнинг билимини аниқлаб бериш учун мўлжалланган синов ҳисобланади. Унда турли фанлардан сертификат имтиҳонлари ўтказилади. Тест синови натижаси бўйича энг юқори баллнинг камида 60 фоизини тўплаган шахсларга 3 йил муддатга амал қилувчи сертификат тақдим этилади. 👉@ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!
Опубликован 7 мар.
Тадбиркор президентга: барчани миллионерга айлантирдингиз 5 март куни Шавкат Мирзиёев раислигида фармацевтика соҳасида ишлаб чиқариш қувватларини ошириш ва технологияларни тезкор ўтказиш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилишида «Grand Pharm Trade» компанияси асосчиси Азизхўжа Аббосхўжаев илгари фармацевтика соҳаси доимий текширувлар ва назорат органларининг кутилмаган ташрифларидан қўрқиб ишлаганини айтди. 👉@ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!
Опубликован 7 мар.
Блогер Бозорчи Элёр муҳим мавзуни кўтариб чиқибди Рамазонда бировдан, айниқса бегона аёллардан рўза тутгани сўраш тўғри эмас. 👉@ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!
Опубликован 7 мар.
📹BMW уриб кетган ЙПХ ходими иши: авария тасвирлари пайдо бўлди 25 феврал куни пойтахтнинг Нукус кўчасида вояга етмаган Дониёр Турғунов ўз бошқарувидаги BMW М4 машинасида ЙПХ ходимини уриб кетганди. Ҳодисада олган тан жароҳатлари оқибатида кичик сержант Ҳосилбек Эшназаров шифохонада вафот этди. Ҳолат юзасидан автотранспорт воситасини олиб қочиш ва одам ўлимига сабаб бўлган қасддан баданга оғир шикаст етказиш айбловлари билан жиноят иши қўзғатилиб, вояга етмаган Дониёр Турғунов эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олинган. 👉@ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!
Опубликован 6 мар.
Наманганда аёл жазмани билан биргаликда ёлланма қотил орқали эрини ўлдирмоқчи бўлди Олинган тезкор маълумот асосида тадбир ўтказилиб, жабрланувчининг ўлдирилгани саҳналаштирилган. Шартли ёлланма қотил ҳолатни тасвирга олиб, буюртмачиларга кўрсатган. Эрининг ўлганига ишонган аёл ва унинг жазмани шартли ёлланма қотилга келишилган 6 минг доллардан 5,5 мингини бераётганда қўлга олинган. 👉@ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!
Опубликован 6 мар.
Охирги 7 йилда 38 минг хонадонли кўп қаватли уй қурган тадбиркорларга жиноят иши қўзғатилган Жами 570 та кўп қаватли уйдан иборат 170 та объект муаммоли лойиҳа деб топилган ва уларнинг иши прокуратура органларига тақдим қилинган. 👉@ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!