TGTGInsightаналитика telegramLIVE / telegram public index
К списку каналов
ZAMON | Расмий канал avatar

TGINSIGHT CHAT

ZAMON | Расмий канал

@zamon

Новости и СМИ

🔞КАТТАЛАР УЧУН! ✅ Расмий «ZAMON» телеграм каналига хуш келибсиз! ⚡️Фақат янги, долзарб мавзулар! Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз: @murojaatchilar_uchun_bot ☎️Реклама: @zamonga_reklama

Подписчики7.7万Текущее число подписчиков
Постов1,001Проиндексировано постов
Охват198,600Просмотры последних постов
Последние посты

Последние посты

Стр. 26 из 84 · 1,001 постов

Опубликован 9 мар.

Қирғизистонда экстремистларнинг юқори лавозимли раҳбари ушланди Қирғизистоннинг Жалолобод вилоятида Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси (МХДҚ) ходимлари тақиқланган «Ҳизб ут-Таҳрир» диний-экстремистик ташкилоти раҳбарларини зарарсизлантириш бўйича тезкор-қидирув тадбирларини ўтказган. Операция давомида махсус хизматлар ташкилотнинг Сузоқ тумани бўйича масъули (раҳбари) лавозимида бўлган нуфузли етакчисини қўлга олган. Тергов маълумотларига кўра, қўлга олинган шахс ташкилотнинг республика раҳбарияти ва «Ҳизб ут-Таҳрир» тизимининг жаҳондаги вакиллари билан бевосита алоқада бўлган. 👉@ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!

16,800 views

Опубликован 9 мар.

Баҳрайндаги энг йирик нефтни қайта ишлаш заводига зарба берилди Bapco давлат компанияси етказиб беришда форс-мажор ҳолатини эълон қилган – бу фавқулодда ҳолат туфайли компания томонидан энергия ресурслари етказиб берилиши тўхтатилишини англатади. 👉@ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!

17,000 views

Опубликован 9 мар.

Исроил Ливандаги Россия маданият марказига зарба берди Ливан жанубидаги Набатия шаҳрининг Ал-Баяд ҳудудига уюштирилган авиаҳужум оқибатида Россия маданият маркази биноси тўлиқ вайрон бўлган. 👉@ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!

15,700 views

Опубликован 9 мар.

Марказий банкданмиз деб қўнғироқ қилаётганларга ишонманг! Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ аҳолини огоҳлантирди. Маълум қилинишича, фирибгарлар ўзларини Марказий банк ходими сифатида таништириб, фуқаролардан шахсий маълумот ва банк картаси маълумотларини сўрамоқда. 👉@ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!

16,100 views

Опубликован 9 мар.

Тошкентда болаларнинг автомобиль бошқариши билан боғлиқ яна бир ҳолат кузатилди Маълум бўлишича, ота фарзандига машинани бошқаришга рухсат берган. Бу унинг қўшнилари орасида норозилик келтириб чиқарган. Муросасиз эркак қўшниларининг хавотирига қарамай улар билан жанжаллашган. Ҳозирда машина жарима майдончасига олиб кетилган. 👉@ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!

15,800 views

Опубликован 9 мар.

Байрам тугади: Ўзбекистонлик қизлар совғага берилган гулларни ёппасига сотишмоқда. OLX гулдасталар сотилиши ҳақидаги эълонларга тўлиб кетди. Кўпчилик қизлар кеча совға қилинган гулларни сотиб олинган нархидан анча арзонга, ҳатто 2-3 баробар пастроқ нархда сотувга қўйишган. 👉@ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!

15,400 views

Опубликован 9 мар.

Бошқирдистонлик фермер аёлларни ўзига хос тарзда табриклади У кенг дала майдонида қўйлар ва отлардан иборат подани жамлаб, уларни махсус тартибда жойлаштирган. Натижада ҳайвонлар “8 март билан” деган ёзув шаклида саф тортган. 👉@ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!

15,100 views

Опубликован 9 мар.

Исроилдаги ресторанда шаҳар мери ва унинг ўринбосари қуролланган шахс томонидан отиб ташланди Полиция ҳодиса юзасидан тергов бошлаган. Ҳозирча ҳужумнинг сабаби ҳам, гумондорлар ҳам аниқланмаган. 👉@ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!

15,100 views

Опубликован 9 мар.

Уйланганига 20 кун бўлган эронлик йигит дафн қилинди АҚШ ва Исроилнинг Эронга қилган ҳаво ҳужумлари оқибатида турмуш қурганига тахминан 3 ҳафта бўлган Муҳаммад Маҳдининг жасади тупроққа қўйилган. 👉@ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!

15,300 views

Опубликован 9 мар.

«Қуёш ғойиб бўлди». Теҳрондаги нефт омборлари ёниши оқибатида осмон қора тусга кирди Исроил мудофаа армияси 7 март куни кечқурун Эрон бўйлаб навбатдаги зарбалар сериясини амалга оширди – бу сафар энергетика инфратузилмаси объектлари нишон бўлган. Исроиллик ҳарбийлар берган хабарга кўра, ушбу объектларда ишлаб чиқарилган ёқилғи маҳсулотлари Эрон қуролли кучлари эҳтиёжлари учун ишлатилган. Теҳронга қўшни бўлган Алборз вилоятидаги нефт омборлари бўйлаб ҳам зарбалар берилган. Эрон пойтахти шимоли-ғарбида жойлашган базалардан бири бўлган Шаҳран базаси 2025 йил июнида 12 кунлик уруш чоғида ҳам Исроил зарбасига учраганди. Аммо бу сафарги зарбалар кўлами кенгроқ бўлди. 👉@ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!

17,600 views

Опубликован 7 мар.

Энди Тошкент кўчаларидаги фото ва видеокамералар орқали айрим қоидабузарликлар автоматик аниқланади Хусусан, Face ID технологияси ёрдамида ҳайдовчилик гувоҳномасидан маҳрум этилган фуқароларнинг транспорт воситасини бошқариш ҳолатлари ҳам қайд этилади. 👉@ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!

19,000 views

Опубликован 7 мар.

Андижонлик қиз келинлик уйига 800 та китобдан иборат сеп билан борди Қашқадарё вилояти Кўкдала туманига Андижондан келин бўлиб тушган Насибахон Иброҳимованинг сепи ижтимоий тармоқларда олқишларга сазовор бўлмоқда. У келинлик уйига 800 та китоб билан борган. Турмуш ўртоғи Миржалол Маҳмарайимовнинг Kun.uz'га айтишича, бўлажак рафиқаси билан бир неча йил биргаликда китоб йиғишган, тўйдан кейин эса жуфтликнинг қўшма кутубхонасидаги китоблар сони 1,5 мингтага етган. 👉@ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!

19,700 views
12•••5•••10•••15•••20•••2425262728•••30•••35•••40•••45•••50•••55•••60•••65•••70•••75•••80•••8384