TGINSIGHT CHAT
ZAMON | Расмий канал
@zamon
Новости и СМИ🔞КАТТАЛАР УЧУН! ✅ Расмий «ZAMON» телеграм каналига хуш келибсиз! ⚡️Фақат янги, долзарб мавзулар! Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз: @murojaatchilar_uchun_bot ☎️Реклама: @zamonga_reklama
Последние посты
Стр. 29 из 84 · 1,001 постов
Yandex Uzbekistan va payme #AyolTadbirkorligiTarafida 8-mart munosabati bilan kompaniyalar ayol tadbirkorlarning mehnatini yanada kengroq targ‘ib qilmoqda: 🚕 Yandex Go ilovasidagi 🍔Taomlar va 📦Market bo‘limlarida ayollar boshqaruvidagi restoran va do‘konlarning maxsus to‘plamlarini toping va buyurtmalaringiz bilan ularni qo‘llab-quvvatlang! 🚀 payme ilovasidagi “Joylarda to‘lov” orqali ayollar va oilaviy korxonalarda qilingan xaridlar uchun 10% keshbekka ega bo‘ling. Taklif 10-martga qadar payme plus obunachilar uchun amal qiladi. Har bir buyurtma muhim! Bu orqali siz to‘siqlarga qaramay o‘z ishini yuritayotgan insonning orzusini qo‘llab-quvvatlaysiz.
Hashtags
Опубликован 5 мар.
Расман: Ойига 715 минг сўмдан кўп пул топадиган ўзбекистонликлар бой ҳисобланади Расмийлар 2026 йил учун минимал истеъмол харажатлари миқдорини қайта ҳисоблаб чиқди — улар киши бошига ойига 715 000 сўмни ёки кунига тахминан 23 800 сўмни ташкил этди. Даромади бу миқдордан юқори бўлган ўзбекистонликлар расман камбағаллик чегарасидан юқори ҳисобланади. 👉@ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!
Опубликован 5 мар.
Германиядаги ўзбекистонлик шифокорлар Ўзбекистонлик шифокор Жавоҳир Ҳакимов Инстаграм саҳифасига ўз фаолиятидан видео жойлаган. Унда Германиядаги шифохоналардан бирида бир вақтнинг ўзида 5 нафар ўзбекистонлик шифокор навбатчилик қилаётганини кўриш мумкин. 👉@ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!
Опубликован 5 мар.
Расман: Ўзбекистон Марказий банки P2P ўтказмаларида мажбурий тўлов мақсадини бекор қилди Энди мобил иловалар орқали пул ўтказмаларини амалга оширишда банклар ва финтех компаниялари ўз хизматларида ушбу функцияни жорий этиш ёки этмасликни ўзлари ҳал қиладилар. Бу фойдаланувчилар учун таржималарни соддалаштириш ва тезлаштириш, шунингдек, компанияларга иловалар интерфейси ва функционалини мослашувчан тарзда созлаш имконини беради. 👉@ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!
Опубликован 5 мар.
Хайрулла Асадов жаримага тортилиб, юзта китоби мусодара қилинди Ижтимоий тармоқларда “тирик китоб” сифатида танилган китоб сотувчиси Хайрулла Асадов ноқонуний тадбиркорлик фаолияти билан шуғуллангани учун жаримага тортилди. У 20 минг сўмга харид чеки бермаган…
Опубликован 5 мар.
Озарбайжон Ташқи ишлар вазирлиги Эрон элчисига нота топширди Мамлакат ТИВнинг маълум қилишича, дронлар иккита бўлган. Улардан бири аэропорт биносига урилиб, портлаган. Иккинчиси Шакаробод қишлоғидаги мактаб биноси олдига қулаган. Расмлар Нахичевон аэропортига қилинган ҳужум жойидан олинган. 👉@ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!
Опубликован 5 мар.
Эрон дрони Озарбайжон аэропорти ҳудудига қулади Маҳаллий ОАВ Эрондан учирилган дрон Нахичеван халқаро аэропорти ҳудудига қулагани ҳақида ёзмоқда. Бошқа тафсилотлар ҳозирча келтирилмаган. 👉@ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!
Опубликован 5 мар.
Миграция агентлиги хорижда ишлаётган ўзбекистонликларга моддий ва ҳуқуқий ёрдам кўрсатилишини эслатди Мураккаб молиявий аҳвол, касаллик ёки ҳуқуқлари бузилган ҳолатларда фуқароларга бир марталик ёрдам, тиббий харажатлар учун маблағ ва адвокат ажратилиши мумкин. Зарур ҳолларда Ватанга қайтиш чиптаси ҳам тақдим этилади. 👉@ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!
Опубликован 5 мар.
Исроилда ўзбекистонлик мигрант ҳибсга олинди Исроил полицияси ракета огоҳлантириши пайтида суратга олинган видео ижтимоий тармоқларда тарқалиб кетганидан кейин ўзбекистонлик фуқарони ҳибсга олган. Видеода эркак «Мана ҳеч ким қолмади, каламушлар қочиб кетди. Ҳеч ким йўқ», деган гапларни айтган. Тасвирлар интернетда тарқалганидан сўнг бир исроиллик кўчада ўзбекистонлик муҳожирни таниб қолиб, полицияга хабар берган. Муҳожирнинг ишхонасига келган полициячи уни ҳибсга олиб, сўроқ қилиш учун олиб кетган. Ҳибсга олинган шахснинг таъкидлашича, унинг сўзлари исроилликларга эмас, балки танишларига қаратилган бўлган. Унинг танишлари огоҳлантириш пайтида уни ёлғиз қолдириб, бомбапаноҳга қочиб кетишган. У шунингдек, видеонинг кенг тарқалишини кутмаган ҳолда, ўз телефонида суратга олганини айтган. Мазкур ҳолат бўйича тергов олиб борилмоқда. 👉@ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!
Опубликован 5 мар.
«Қасддан одам ўлдиришга тенглаштирилади». Рецидивист педофиллар умрбод қамалиши мумкин Ўзбекистонда болаларга нисбатан жинсий жиноятларни такроран содир этганлар учун умрбод қамоқ жазосини жорий этиш режалаштириляпти. «Бундай жиноятларни қасддан одам ўлдиришдек энг оғир жиноятларга тенглаштириш мумкин. Улар гўдак қизнинг бутун умрини завол қилиши мумкин», — деди ПА раҳбари ўринбосари. «Ўтган йили ҳаммамиз мудҳиш жиноятларнинг гувоҳи бўлдик ва бутун жамият ларзага келди десак бўлади. Боиси, рецидивист педофиллар манзил-колонияларга чиқарилгандан кейин яна вояга етмаган қизчаларимизга нисбатан номусга тегиш жиноятларини содир қилган», — деди у. 👉@ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!
Опубликован 5 мар.
Энди ҳайдовчилик ҳуқуқидан маҳрум этилганлар автомашина бошқарса, ҳолат камералар томонидан аниқланади Йўлларда ўрнатилган камералар ҳайдовчиларнинг юзини идентификация қилиш имкониятига эга, демоқда Йўл ҳаракати хақфсизлиги хизмати. Бу ҳуқуқбузарлик учун 1 маротаба БҲМ нинг 50 баравари жарима, 2 маротаба шу ҳолат такрорланса, 3 йилгача озодликдан маҳрум этиш жазоси қўлланилиши мумкин. 👉@ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!
Опубликован 5 мар.
Наҳотки, шундан бошқа мавзу билан просмотр йиғиб бўлмаса?! Сериалларимиз маиший мавзуларга ўралашиб қолган дердик, энди кино фақат постель мавзусига ёпишиб қолди дейишга тўғри келяпти. 👉@ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!