TGINSIGHT CHAT
ZAMON | Расмий канал
@zamon
Новости и СМИ🔞КАТТАЛАР УЧУН! ✅ Расмий «ZAMON» телеграм каналига хуш келибсиз! ⚡️Фақат янги, долзарб мавзулар! Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз: @murojaatchilar_uchun_bot ☎️Реклама: @zamonga_reklama
Последние посты
Стр. 28 из 84 · 1,001 постов
Опубликован 6 мар.
🌙Вақт кирмасдан оғиз очилса нима бўлади? Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази мутахассиси, шунингдек Тошкент ислом институти ўқитувчиси Абдувоҳид домла Аҳмадалиев бу масалага батафсил тушунтириш берди. Батафсил видеода 👉@ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!
Опубликован 6 мар.
Газ учун тўловлар белгиланганидан кўп ҳисобланяпти. «Ҳудудгазтаъминот» изоҳ берди Табиий газ сарфининг иситиш мавсуми учун белгиланган 500 куб метрлик базавий меъёри Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида 2026 йилнинг 15 мартига қадар узайтирилганди. Истеъмолчилар 100 куб метрдан кейин тўлов ҳар куб метр учун 1800 сўмдан ҳисобланаётганидан шикоят қилишяпти. «Ҳудудгазтаъминот» ҳисоб-китоблар қайта кўриб чиқилишини маълум қилди. 👉@ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!
Опубликован 6 мар.
Ўзбек олимлари грипп ва вирусларга қарши янги “ЦелАгрип” препаратини яратишди Мутахассисларга кўра, препарат вирусга тўғридан тўғри таъсир қилмайди. У организмнинг иммун жавобини фаоллаштириб, табиий ҳимоясини кучайтиради. Ҳозирда дори учун барча зарур норматив-техник ҳужжатлар тайёрланган. Уни яқин вақтда маҳаллий истеъмолга чиқариш режалаштирилмоқда. 👉@ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!
Опубликован 6 мар.
Андижонда бир гуруҳ эркаклар муваффақиятсиз инвестицияларда пулларини йўқотган крипто трейдерни калтаклади Андижон вилоятида тўрт нафар маҳаллий фуқаро крипто трейдинг билан шуғулланган шахсни аёвсиз калтаклаб, пулларини йўқотган. Маълум бўлишича, у танишларига катта фойда ваъда қилган, бироқ сармоя муваффақиятсизликка учраган. Ҳаммаси Асака туманида яшовчи 32 ёшли фуқаронинг ҳуқуқ-тартибот идораларига ариза билан мурожаат қилишидан бошланган. У молиявий можаро туфайли тўрт нафар таниши томонидан зўравонлик қурбони бўлганини маълум қилди. 👉@ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!
Опубликован 6 мар.
Самарқанднинг Пастдарғом туманида судья $300 пора билан қўлга тушди Маълум бўлишича, у алимент ишини фуқаро фойдасига ижобий ҳал қилиб бериш эвазига $300 олаётган вақтида ушланган. Ҳозирда судьяга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. 👉@ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!
Опубликован 6 мар.
Олий таълим вазирлиги ходими 100 минг доллар пора билан ушланди Ўзбекистон Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг лицензиялаш бўлими етакчи мутахассиси Қарши шаҳридаги нодавлат ОТМнинг Сурхондарёда филиал очиши учун лицензия беришни тезлаштириш эвазига 100 минг доллар талаб қилган. У Тошкентда пулни олаётган вақтида қўлга олинган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчига қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилган. 👉@ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!
Опубликован 6 мар.
11–12 март кунлари Ўзбекистонда ҳаво кескин совийди Синоптикларга кўра, 10 мартдан бошлаб арктик совуқ ҳаво оқими кириб келади. 11 март кунидан эса совуқ республика бўйлаб тарқалиши кутилмоқда. Бу хабарни яқинларга ҳам юбориб қўйинг. 👉@ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!
Опубликован 6 мар.
Тошкентда ўқувчи BMW’да уриб кетиши оқибатида вафот этган Ҳосилбек Эшназаровнинг оиласига уч хонали уй совға қилинди Шунингдек, Тошкент шаҳар ИИББда унинг хотирасига бағишлаб ёдгорлик мажмуаси очилди. Шу биларн бирга, Қашқадарё вилояти Ғузор туманидаги 62-мактабда эса Ҳосилбек учун ёдгорлик барпо этилади, деб хабар беради ИИВ. Қайд этилишича, мустақиллик йилларида 118 нафар ички ишлар ходимлари хизмат вазифасини бажариш чоғида ҳалок бўлди. Ҳосилбек Эшназаровнинг исми ҳам ана шундай мард ўғлонлар сафида зарҳал ҳарфлар билан ёзилди. 👉@ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!
Опубликован 5 мар.
«Мен албатта чора кўраман» Лукашенко беларуслик аёллардан агар байрам кунларида уларни «бирорта эркак хафа қилса», тўғридан тўғри унга TikTok`ка ёзишни сўради. «Мен албатта чора кўраман», деб ваъда берди давлат раҳбари. 👉@ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!
Опубликован 5 мар.
Наманганда вояга етмаганлар иштирокидаги порнографик видеоларни тарқатган йигит ушланди Маълум бўлишича, у “Канал 10000” номи билан аккаунт очиб, “Янги видеолар” номли гуруҳ ташкил қилган. Ушбу гуруҳ орқали вояга етмаганлар тасвирланган порнографик видеолар тарқатиб келган. Тергов маълумотларига кўра, у гуруҳ аъзоларидан 8 мингдан 10 минг сўмгача пул олиб, тақиқланган видеоларни 120 нафар фойдаланувчига юборган. 👉@ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!
Опубликован 5 мар.
Тошкентда вояга етмаган шахс бошқарувидаги Lacetti ЙПХдан қочиб, қарама-қарши йўналишда ҳаракатланди Ҳайдовчи ходимларнинг тўхташ талабига бўйсунмай, бир неча кўча бўйлаб қочиб, йўл-транспорт ҳодисаси содир этган. Кейинчалик автомобил Юнусобод туманида тўхтатилган. 👉@ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!
Опубликован 5 мар.
Масъуд Пезешкиён Испанияга Эронга қарши ҳарбий ҳаракатларга қўшилмагани учун миннатдорлик билдирди Эрон президентининг айтишича, Испаниянинг позицияси Ғарбда ҳали ҳам ахлоқ ва виждон борлигини кўрсатади. “Инсон ҳуқуқларининг қўпол равишда бузилишига ва сионист-америка коалициясининг мамлакатларга, жумладан Эронга қарши ҳарбий тажовузига қарши чиқаётган Испаниянинг масъулиятли позицияси Ғарбда ҳали ҳам ахлоқ ва уйғоқ виждон борлигини намоён этади”, — деди у. 👉@ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!