TGTGInsightаналитика telegramLIVE / telegram public index
К списку каналов
ZAMON | Расмий канал avatar

TGINSIGHT CHAT

ZAMON | Расмий канал

@zamon

Новости и СМИ

🔞КАТТАЛАР УЧУН! ✅ Расмий «ZAMON» телеграм каналига хуш келибсиз! ⚡️Фақат янги, долзарб мавзулар! Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз: @murojaatchilar_uchun_bot ☎️Реклама: @zamonga_reklama

Подписчики7.7万Текущее число подписчиков
Постов1,001Проиндексировано постов
Охват172,200Просмотры последних постов
Последние посты

Последние посты

Стр. 81 из 84 · 1,001 постов

Опубликован 30 дек.

❗️Иқбол табиб қамоқдан чиқиб, табиблик лицензиясини қайтариб олишни режа қилмоқда. Хозирда вилоят хокими қабулига кириб, табибликка рухсат оберишини сўрар эмиш. 👉@ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!

16,900 views

Опубликован 30 дек.

Янги йил совғаси: 8 мингдан ортиқ етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бола учун омонат депозитлари очилди 0–17 ёшдаги болалар депозитларига давлат $500 дан маблағ ҳам ўтказди, деб хабар қилди Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги. Маблағлар ошиб боради ва бола 18 ёшга етгач, улардан фойдаланиши мумкин бўлади. «Таскин» хосписида даволанаётган болалар эса маблағни зарурат бўлганда исталган вақтда банк картасига ўтказиши мумкин. 👉@ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!

15,300 views

Опубликован 30 дек.

«Фақат 12 дан кейин» — Янги йил арафасида кулгу ва ҳаётий воқеалар уйғунлигидаги комедик бадиий фильм. Асар инсон тақдири, оила қадриятлари ва жамиятдаги ўзгаришларни самимий ва содда тилда очиб беради. Фильм воқеалари 31 декабрь куни турли маҳаллаларда яшовчи бир нечта оилалар ҳаёти атрофида кечади. Ҳар бир хонадон эшиги олдида пайдо бўлган сирли қути уларнинг кундалик ҳаётига кутилмаган саволлар ва умид олиб киради. Қутиларнинг барчасида эса битта ёзув бор: «Фақат 12 дан кейин очинг». Бу оилаларнинг умумий жиҳати — уларнинг ҳеч бири Янги йилни нишонлашга тайёр эмас. Ижтимоий муаммолар, оилавий келишмовчиликлар ва ҳаётга ишончсизлик кайфиятни босиб турган бир пайтда, қутилар атрофидаги тахминлар одамларни аста-секин ўзгартира бошлайди: ранжиганлар ярашади, совуққонлик ўрнини меҳр эгаллайди. Соат 12 бўлганда эса энг муҳим ҳақиқат аён бўлади: ҳақиқий совға буюм эмас, балки инсоннинг ўзи ва унинг қарорларидир. Фильм томошабинни Янги йилга бошқача нигоҳ билан қарашга, уни янгиланиш ва ижобий ўзгаришлар рамзи сифатида қабул қилишга чорлайди. 👉@ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!

15,000 views

Опубликован 30 дек.

Тошкент Янги йилни қандай кутиб олмоқда? Янги йил келишига оз фурсат қолди. Пойтахда байрамона кайфият ҳукм сурмоқда. Кўчалар рангба-ранг чироқлар билан безатилган, майдон ва хиёбонларда байрам арчалари ўрнатилган. Ҳар гўшадан ўйин-кулгу, хурсандчилик ва яқин байрам нафаси уфуриб турибди. Янги йилнинг жилокор либосини кийган Пойтахтни лавҳамизда томоша қилинг. 👉@ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!

13,800 views

Опубликован 30 дек.

Premier'дан "жимгина" қилинган инқилоб! 🔥 Одатда компаниялар янги ютуғини дарров реклама қилишни бошлайди. Аммо Premier Electronics бошқача йўл тутди. Улар телевизорларини аэропорт ва метрога ўрнатиб, 1,5 йил кутишди. "Вақт ва юклама синовидан ўтсак, кейин гапирамиз", дейишди. Ва натижа рекорд даражада бўлди: 1 000 000 дақиқа тўхтовсиз иш! Мутахассисларнинг айтишича, шу вақт ичида бирор марта сервис хизматига эҳтиёж туғилмаган. Бу нафақат бренднинг, балки бутун Ўзбекистон ишлаб чиқаришининг ғалабаси. Энди бу сифатни уйингизда ҳам ҳис қилинг — Premier'ни танланг.

14,400 views

Опубликован 30 дек.

Теҳронда валюта қадрсизланиши сабаб намойишлар бўлиб ўтди Доллар курсининг 1,4 млн риялдан ошиб кетиши пойтахтда савдогар ва тадбиркорлар норозилигига сабаб бўлди, деб ёзади Fars нашри. Намойишларда қарийб 200 киши қатнашиб, уларнинг айримлари молиявий талаблар доирасидан чиқадиган шиорлар остида ҳам юриш қилишган. “Эрон халқ мужоҳидлари” ташкилоти етакчиси Марям Ражавий оммани янги акциялар ўтказишга чақирган. Расмий манбаларга кўра, бу чақириқлар мамлакатда ижтимоий-сиёсий беқарорликни кучайтиришга қаратилган. 👉@ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!

13,900 views

Опубликован 30 дек.

«Кўринмас қаҳрамонлар»нинг меҳнати эътироф этилди Ўзбекистон Мусулмонлар идораси 30 декабрь куни ободонлаштириш соҳаси ходимлари учун эҳсон дастурхони ташкил этди. Тадбир соҳа ходимларининг мамлакат ривожидаги меҳнатини қадрлашга қаратилди. 200 нафардан ортиқ ишчи-хизматчилар «Яшил ҳаёт меъмори», «Озодалик посбони», «Ҳалол меҳнат ибрати», «Сукутдаги фидойилик» ва «Жасорат намунаси» номинациялари бўйича тақдирланди. Бу жамият натижа ортидаги инсон меҳнатини ҳам кўра билиши кераклигини англатади. Тадбирнинг асосий аҳамияти — ҳалол меҳнат, касб ва инсон шаънига бўлган ҳурматни кучайтиришдир. Чунки ҳар қандай ютуққа фақат меҳнат орқали эришиш мумкин. 👉@ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!

15,200 views

Опубликован 30 дек.

❗️Хитойда электромобиллар учун энг йирик қишги синов ўтказилди Хитойда 67 та электромобил иштирокида тарихдаги энг йирик қишги синов бўлиб ўтди. Автомобиллар −10°C дан −25°C гача бўлган совуқда текширилди. Асосий натижаларга кўра: ➖ Қишги масофада етакчи бўлиб — Xpeng P7 (53,9%); ➖BYD Yangwang U7 (51,8%); ➖Zeekr 001 (49,6%); ➖Tesla Model Y — 31-ўринни эгаллади (35,2%). Энергия самарадорлиги бўйича: ➖BYD Seagull — 100 км га 23,5 кВт·с (энг яхши); ➖ катта кроссоверларда сарф юқори: Tesla Model Y — 35 кВт·с. Тезкор қувватланиш бўйича: ➖Avatr 06 — 30% → 80% 15 дақиқа; ➖ Tesla Model Y — 35 дақиқа. Синовлар қишда электромобил самарадорлиги модель ва тоифага кучли боғлиқ эканини кўрсатди. 👉@ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!

13,800 views

Опубликован 30 дек.

Бир кунда 26 марта Янги йил Янги йил шунчаки календардаги сана эмас. У бутун дунё одамларини бир лаҳзада бир хил ҳиссиёт атрофида жамлайдиган кам сонли воқеалардан бири. Бу кун инсонларга тўхтаб, ўтган йилга назар ташлаш, янги умидлар ва яхшироқ келажак ҳақида ўйлаш имконини беради. Ер шари турли вақт минтақаларига бўлингани сабабли, Янги йил бир сутка ичида 26 марта қарши олинади. Яъни у соатма-соат бутун дунё бўйлаб “саёҳат қилади”. Янги йилни энг биринчи бўлиб Кирибати ороллари нишонлайди. Сабаби, улар дунёдаги энг эрта вақт минтақасида жойлашган. Шундан кейин Янги йил Ер юзи бўйлаб ҳаракатланиб, энг охирида Америка Самоаси ва Атолл оролларига етиб боради. Улар эса дунёдаги энг кеч вақт минтақаларига тўғри келади. Янги йил диний байрам эмас. У муайян миллат, эътиқод ёки маданиятга боғланмайди. Аксинча, у бутун инсониятга хос бўлган умумжаҳон байрамидир. Шунинг учун ҳам дунё бўйлаб турли халқлар уни ўз урф-одатлари ва анъаналари билан нишонлайди. Кимдир уни шовқинли байрам билан, кимдир оила даврасида, кимдир эса сокин муҳитда қарши олади. Аммо қандай нишонланишидан қатъи назар, барчадаги асосий кайфият бир хил, умид, янгиланиш ва янги мақсадлар билан олдинга қадам қўйиш. Шу маънода, Янги йил турлиликлар ичидаги умумийлик, бутун дунё инсонларини боғлаб турадиган бир лаҳзалик, аммо кучли бирдамлик рамзидир. 👉@ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!

14,400 views

Опубликован 30 дек.

Орган ходимлари томонидан таҳқирланганини маълум қилган директор Гулираъно Қосимованинг иши бўйича тафсилотлар очиқланмоқда. Унинг айтишича, тезкор ходимлар уни уриб, кийимларини ечиб ташлаган ва содир бўлаётган жараённи тасвирга олган. Бироқ интернет тармоқларида тарқалаётган видеоёзувларда бу даъволарга зид ҳолат кузатилмоқда. Мазкур видеоларда Қосимова томонидан айтилган зўравонлик ва таҳқирлаш ҳолатлари тасдиқланмайди. Аксинча, тасвирларда унинг аввалдан яланғоч ҳолда бўлгани ойдинлашди. Шу боис ушбу даъволар асоссиз ва унинг томонидан қилинган туҳмат сифатида баҳоланиши мумкин. Ҳақиқатга тўғри келмайдиган маълумотларни тарқатиш жамоатчиликни чалғитишга хизмат қилиб, қонунчиликка мувофиқ жавобгарликка сабаб бўлиши мумкин. 👉@ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!

13,000 views

Опубликован 30 дек.

Фарғоналик табиб Иқбол Солиев қамоқдан чиқди У унга қўйилган айб (халқ табобати соҳасида фаолият олиб бориш учун тегишли ҳуқуққа эга бўлмасдан фаолият олиб бориш) нотўғр талқин қилинганини айтмоқда. Унинг таъкидлашича, унинг бир нечта лицензияси бор. 👉@ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!

13,500 views

Опубликован 30 дек.

Сирдарёда автомобиль каналга тушиб кетиши оқибатида 4 киши ҳалок бўлди Уларнинг барчаси 19-20 ёшдаги йўловчилар бўлган. Фақат ҳайдовчи омон қолган. 👉@ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!

13,000 views
12•••5•••10•••15•••20•••25•••30•••35•••40•••45•••50•••55•••60•••65•••70•••75•••798081828384