TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
Nazaj na kanale
Xidirov formati avatar

TGINSIGHT CHAT

Xidirov formati

@Xidirovformat

Linguistics

Naročniki301Trenutni naročniki
Sledene objave159Število indeksiranih objav
Nedavni doseg104,210Vsota nedavnih ogledov
Nedavne objave

Nedavne objave

Stran 3 od 14 · 159 objav

Objavljeno 15. mar.

Фаҳрлансак арзийди! Каъба мусулмонларнинг Ҳаж ва Умра қиладиган жойига айланган ўша даврдан ҳозиргача Каъба 14 марта таъмирланган. Каъбанинг Пайғамбаримиз давридаги эшиги Туркиянинг Истамбул шаҳридаги музейида сақланади. Турклар ҳукмронлик қилган йиллари олиб кетган экан. 1943 йили Абдулазиз ибн Сауд қимматбаҳо ёғочдан эшик ясатган (30000 риёлга). 1977 йили Подшоҳ Фаҳд ибн Сауд 250 кг соф тилладан эшик ясатди. Тилла эшикка ўймакорлик санъати билан оятлар ёзиш танловини ўтказди. Танловда Наманганнинг Тўрақўрғон туманидан 1927 йили бориб қолган Абдураҳмон қори ғолиб бўлиб топилади. Подшо уни тилла эшикка хат битиш учун таклиф қилади. Қори хатни ҳеч қандай ҳақ олмай ёзишни, фақат эшикнинг бир четига «Абдураҳмон Намангоний» деб ёзиб қўйишларини илтимос қилади. Подшо олдин кўнмасдан, кейин розилик берган экан. Борсангиз, кўрасиз. Кисва - Каъбанинг устига ёпилган ёпғич - Каъбапўш. Пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в.) 630 йилда Маккага келганларида Каъба устидаги кисвани кўриб, Ямандан келтирилган матодан янги кисва қилдирган эканлар. Кисвалар доим чет элдан келтирилар, ҳар йили Қурбон ҳайити, Ҳаж мавсуми олдидан янгисига алмаштирилар экан. 1938 йили Саудия подшоси Абдулазиз мутахассисларни тўплаб, кисвани энди хориждан олиб келмай, шу ерда тайёрлашни маслаҳат беради. У шу йилдан бошлаб Макка шаҳрида тайёрлана бошланган. Энг қизиғи 1938 йилда подшо Абдулазизхоннинг йиғилишида наманганлик юртдошимиз Аббосхон қори Абдулҳамид қори ўғли ҳам бўлган экан. У киши «Масжидул ҳарам»да чироқбон (электрик, монтёр) бўлиб ишлар экан. Аббосхон подшонинг таклифини эшитиб, рухсат сўраб: «Мен муҳожирман, Ватанимда бўз, алак, реза тўқиганман, агар рухсат этсангиз, шу ерда цех қуриб, кисва тўқишга ҳаракат қилсам» дебди. Подшо рози бўлган. Аббосхон Қурбон ҳайитигача янги кисва тайёрлаб, Каъбага борган ҳожилар олдида кийдиради. Подшо хурсанд бўлиб Аббосхонга «Кисватул Каъба» деган фабрика қурдириб беради. 1977 йили фабрика кенгайтирилиб, Германиядан янги дастгоҳлар келтирилади. Битта кисва бир йил давомида тайёрланади ва унда 250 нафар ишчи ишлайди, 700 кило табиий ипак қора рангга бўялади. Мустаҳкам пахталик астарни бириктириш учун эса 120 кило олтин ва кумуш симлар ишлатилиб олтин ва кумуш шакллар билан безатилади. Унга камида 17 000 риёл ёки 5 ярим миллион доллар сарфланади. Ҳозирда юртдошимиз Аббосхоннинг фабрикасида бир йилда 3 та кисва тайёрланади. Иккитаси Мадинадаги Расулуллоҳ қабрлари устига, биттаси Каъбага ёпилади. Ёпиш маросимида подшо қатнашади. Аббосхон қори 1907 йилда туғилганлиги 10 ёшида «Қуръон»ни тўлиқ ёд олганлиги ва 1928 йили Макка шаҳрига келиб қолганлиги айтилади. 2002 йилида Маккага борган юртдошларимиз Аббосхон қорини 98 ёшда хали ҳам фабрика раиси эканлигини айтишган. Унинг катта ўғли - ҳарбий қўмондон, яна икки ўғли - дўкондор эканлигини. Подшо бу улуғ зотни Саудия фуқаролигига қабул қилганлигини айтишган. Жуда кам одам бу номга эга бўлади. Ўзбекнинг номи ўша соф олтиндан ясалган Каъбанинг эшигида ҳам ёниб турипти. Каъбанинг устига ёпилган ёпғич - Каъбапўшни ўзбегимнинг усталари асос солган фабрикада ишлаб чиқарилади. Дунёда шунча миллат турганида нега айнан шу замидан чиққан инсонларга бундай шарафлар насиб этган? Ўзбеклигингдан фаҳрлан эй ўзбек боласи! Тафаккур қил! Социолог, Сухробхўжа Хидиров @Xidirovformat

27,500 views

Objavljeno 13. mar.

Prezidentimiz bugun ijtimoiy-sotsiologik tadqiqot natijalaridavlat siyosati va islohotlarining asosiy yo‘nalishlarini belgilab berishi kerakligini ta’kidladi. Shu bois, sotsiologiya fan sifatida qayta tiklandi, oliygohlarda sotsiologlar tayyorlash yo‘lga qo‘yildi. Mazkur ishlarning mantiqiy davomi sifatida ijtimoiy-sotsiologik tadqiqotlar ko‘lami va sifati oshiriladi. Endilikda bir martalik so‘rovlar emas, balki qayerda ishonch ortayotgani, qayerda zaiflashgani, qaysi qarorlar adolatli, qaysilari odamlarga manfaat keltirmayotgani bo‘yicha doimiy ravishda monitoring va tahlillar o‘tkaziladi. Prezident Administratsiyasi Kommunikatsiyalar departamenti hamda Strategik va mintaqalararo tadqiqotlar institutiga hudud va tarmoqlar rahbarlari reytingi metodologiyasini ishlab chiqib, tahlillar asosida reytingni shakllantirish va muntazam ravishda Prezidentga kiritib borish topshirildi. Ijro intizomi masalalari ham ko‘rib chiqildi. Berilgan har bir topshiriqning real ijro holati bo‘yicha kundalik nazorat o‘rnatish, mas’uliyatni his qilmagan, sustkashlikka yo‘l qo‘ygan rahbarlar bo‘yicha tanqidiy, ochiq va xolis axborot kiritib borish vazifasi qo‘yildi. Yig‘ilishda mutasaddilarning hisobotlari tinglandi. Facebook|Instagram|X

395 views

Objavljeno 13. mar.

🍏 Озиқ-овқат исрофи ва ахлоқий бошқарув: социологик таҳлил Озиқ-овқат фақат иқтисодий ресурс эмас. Социология нуқтаи назаридан у жамият барқарорлиги, ижтимоий адолат ва инсон фаровонлиги билан чамбарчас боғлиқ. Шунинг учун озиқ-овқат тизимларини бошқаришда қабул қилинадиган қарорлар нафақат иқтисодий самарадорлик, балки ахлоқий масъулият нуқтаи назаридан ҳам баҳоланиши керак. 📊 Глобал ҳолат (илмий манбалар): БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (FAO) маълумотларига кўра: - дунёда ишлаб чиқарилган озиқ-овқатнинг тахминан 30–33% қисми исроф бўлади; - бу ҳар йили қарийб 1,3 миллиард тонна маҳсулот дегани; - шу билан бирга, 735 миллионга яқин инсон очлик ёки етарли овқатланмаслик муаммосига дуч келмоқда (FAO, The State of Food Security and Nutrition in the World, 2023). Бу рақамлар озиқ-овқат муаммоси кўп ҳолларда ишлаб чиқариш эмас, балки тақсимот, логистика ва бошқарув муаммоси эканини кўрсатади. 🇺🇿 Ўзбекистондаги вазият: Ўзбекистон Республикаси Статистика агентлиги маълумотларига кўра, мамлакатда ҳар йили 20–22 млн тонна атрофида мева-сабзавот маҳсулотлари етиштирилади. Бироқ FAO ва минтақавий тадқиқотлар натижаларига кўра, ривожланаётган мамлакатларда, шу жумладан Марказий Осиёда, мева-сабзавот маҳсулотларининг 20–25% қисми сақлаш, транспорт ва бозор инфратузилмаси муаммолари сабаб йўқотилиши мумкин. 📉 Бу ҳолат бир нечта ижтимоий оқибатларга олиб келади: • фермерлар даромадининг пасайиши • бозорда нархлар беқарорлиги • кам таъминланган аҳоли учун озиқ-овқатга кириш имконияти чекланиши • ижтимоий тенгсизликнинг кучайиши 👥 Социологик хулоса: HECI (ахлоқий бошқарув) тамойилларига кўра, озиқ-овқат сиёсати фақат иқтисодий самарадорликка эмас, балки инсон фаровонлиги, адолат ва жамият барқарорлигига ҳам хизмат қилиши лозим. 📌 Шунинг учун самарали озиқ-овқат сиёсати қуйидагиларни назарда тутади: ✔ озиқ-овқат исрофини камайтириш сиёсати ✔ сақлаш ва логистика инфратузилмасини ривожлантириш ✔ фермерлар ва истеъмолчилар манфаатини мувозанатлаш ✔ озиқ-овқат хавфсизлигини ижтимоий адолат тамойиллари асосида таъминлаш Қисқача айтганда, озиқ-овқат тизимидаги ҳар бир қарор ортида фақат иқтисодий рақамлар эмас, инсон ҳаёти ва жамият келажаги турибди. Соҳа мутасаддилари тафаккур қилишсин! @Xidirovforamat

395 views

Objavljeno 12. mar.

Шажарашунос олим Аскархон Обидов томонидан айтилган Сайит, Хожа, Мир, Шо каби номлар ҳақидаги фикрлари. Маълумки, Марказий Осиё жамиятида Сайит, Хожа, Мир, Шо каби атамалар кўп учрайди. Бу атамалар насаб, диний нуфуз ёки ижтимоий обрў билан боғлиқ номлар сифатида шаклланган. Тарихий манбаларда бу номлар турли маъноларда ишлатилган: Сайит (Sayyid) – ислом анъанасида Пайғамбар Муҳаммад ﷺ авлодларига нисбатан қўлланилган. Ислом тарихи ва генеалогиясида бу тоифа алоҳида ҳурматга сазовор ҳисобланган. Хожа (Xo'ja) – 4 чохарёр, яъни Пайғамбаримиздан кейинги 4 халифанинг авлодлари. Шунингдек, эшонлар диний илм эгалари, тасаввуф шайхлари ёки уларнинг авлодларига нисбатан ишлатилган. Марказий Осиёда Яссавийлик ва Нақшбандийлик тарикатлари тарқалиши билан бу ном кенг ёйилган. Мир (Mir) – “амир” сўзидан қисқарган бўлиб, Амир Темур авлодлари, баъзан зодагонлик ёки нуфузли насабни билдирган. Шо (Shoh) – асли форсий “подшоҳ” маъносини асосан Бобуршоҳ авлодлари билдирса-да, баъзи ҳудудларда у авлодий ёки рамзий обрў белгиси сифатида қўлланилган. Аскархон Обидовнинг қарашларига яқин нуқтаи назар шундаки, бу атамаларни қатъий ижтимоий табақа ёки юридик мақом сифатида эмас, балки тарихий-ижтимоий идентификация шакли сифатида тушуниш керак. Чунки: 1. Антропологик тадқиқотлар (социология ва этнографияда) кўрсатадики, Марказий Осиё жамиятида насабий номлар кўпинча рамзий капитал вазифасини бажарган. Яъни улар инсонга муайян маданий обрў ёки ишонч берган, лекин расмий ҳуқуқий имтиёзлар доимо бўлмаган. 2. Тарихий манбалар (масалан, Темурийлар ва кейинги хонликлар давридаги манбалар)да бу тоифаларга нисбатан ҳурмат мавжуд бўлган, аммо улар доим ҳам ягона ва қатъий ижтимоий синф сифатида шаклланмаган. 3. Генеалогия (шажарашунослик) нуқтаи назаридан эса, бу номлар баъзан ҳақиқий насабни, баъзан эса маданий анъана ёки маҳаллий урфни акс эттириши мумкин. Шунинг учун замонавий шажарашуносликда ҳар бир даъво манбалар, қўлёзмалар, ва тарихий ҳужжатлар орқали текширилиши лозим. Шу маънода, “фуқаро” тушунчаси эса бу номлардан фарқли равишда умумий ижтимоий категория, яъни муайян насабий даъвосиз оддий аҳолини англатган. Хулоса қилиб айтганда, илмий нуқтаи назардан Сайит, Хожа, Мир, Шо каби атамаларни: мутлақ табақавий устунлик белгиси сифатида эмас, балки тарихий, маданий ва генеалогик идентификация шакли сифатида ўрганиш тўғрироқ ҳисобланади. Сиз ўз насабингизни биласизми? Социолог, Сухробхўжа Хидиров @Xidirovformat

6,420 views

Objavljeno 6. mar.

8 март – Халқаро хотин-қизлар куни билан табриклаймиз, аммо... Оилавий қадриятларимиз ҳақиқатан ҳам қанчалик ўзгариб кетди? Бу савол ҳар биримизни ўйлантириши керак. Бугун айрим оилаларнинг мустаҳкамлигига раҳна солаётган омиллар ҳақида холис фикр юритсак, кўп ҳолларда сабаб фақат ташқи шароитлар эмаслигини кўрамиз. Назорат қилинмаган нафс, ортиқча талаблар, нарсапарастлик ва дабдабага берилиш — оилавий муносабатларнинг асл моҳиятини секин-аста заифлаштириб бораётгандек. Аслида эса оила моддий кўрсаткичлар ёки ташқи дабдабага эмас, балки ўзаро ҳурмат, меҳр, сабр-тоқат ва масъулиятга таянади. Шу фазилатлар бор жойда оила мустаҳкам бўлади, фарзандлар эса соғлом муҳитда тарбия топади. 8 мартни баъзан фақат совға-салом ва харажат куни сифатида қабул қилиш ҳам унинг ҳақиқий маъносини соя остида қолдириб қўяди. Бу сана аёл зотига бўлган ҳурмат, эҳтиром ва миннатдорликни билдириш кунидир. Ушбу кун нафақат эркаклар, балки аёллар учун ҳам оилавий қадриятлар, ўзаро масъулият ва инсонийлик ҳақида яна бир бор тафаккур қилишга сабаб бўлса, жамиятимиз учун фойдали бўлар эди. Оила — жамиятнинг пойдевори. Уни асраш ва мустаҳкамлаш эса ҳар биримиздан онгли муносабат ва юксак маънавият талаб қилади. Социолог, Сухробхўжа Хидиров @Xidirovformat

8,820 views

Objavljeno 6. mar.

КЕЛАЖАК ЯҚИН: “Y” АВЛОД (МИЛЛЕНИАЛЛАР) Технологиялар инсоният тарихида илгари кузатилмаган янги авлодни шакллантирди. Бу авлоднинг энг қизиқ жиҳати шундаки, улар ҳаётида фаол қўллаётган кўплаб технологияларни на мактабда, на университетда ўрганган. Аксинча, улар бу билимларни мустақил равишда, амалиёт орқали ўзлаштиришга мажбур бўлган авлоддир. Чунки рақамли технологиялар бўйича билимларни институционал тарзда бериш тизими узоқ вақт шаклланмаган, айрим жиҳатларда ҳозир ҳам етарли эмас. 1980-йиллар охири ва 1990-йилларда туғилганлар одатда “миллениаллар” ёки “Y авлод” деб аталади. Улар рақамли муҳитда ўсган, интернет, смартфон ва ижтимоий тармоқлар билан табиий равишда яшайдиган авлод ҳисобланади. Бу авлод янги корпоратив маданият ва янги иш услубининг вакилларидир. Шунинг учун ҳам уларнинг дунёқараши, ҳаёт тарзи ва меҳнатга муносабати “Х авлод” (1980 йилдан олдин туғилганлар) қарашларидан сезиларли даражада фарқ қилади. Миллениаллар учун: иш ва шахсий ҳаёт мувозанати муҳим, эркинлик ва индивидуаллик қадрланади, рақамли мулоқот табиий ҳолат ҳисобланади. Шу билан бирга, катта авлод учун тушуниш қийин бўлган баъзи ижтимоий ҳодисалар ҳам айнан шу авлод билан боғланади: онлайн ўйинларга юқори даражада берилиш, ижтимоий тармоқларда “селфи” маданияти, доимий равишда онлайн бўлиш (“one line”) каби ҳолатлар шулар жумласидан. Шунинг учун дунёдаги кўплаб ривожланган давлатларда “Y авлод”нинг ижтимоий-психологик хусусиятлари чуқур илмий тадқиқ қилинган. Натижада уларга мос таълим усуллари ишлаб чиқилган. Жумладан: Individual learning (индивидуал таълим), Gamification (ўйинлаштирилган таълим), Design Thinking, Тренинг ва коучинг технологиялари. Бу усуллар анъанавий лекция моделини тўлдириб, янги авлоднинг ўрганиш услубига мослаштирилган. Савол туғилади: биздачи? Биз таълим тизимида авлодлар ўртасидаги фарқни чуқур таҳлил қилиб, таълим стратегиясини шунга мос равишда қайта қуряпмизми? Афсуски, кўп ҳолларда муаммонинг сабаби бошқа жойдан изланмоқда. Масалан, баъзан ОТМ битирувчиларининг сифати пастлигига номутахассислик фанлари айбдор қилиб кўрсатилади. Мантиққа қаранг: яхши муҳандис, физик ёки фармацевт етишмаслигига — тарих ёки фалсафа айбдор; яхши рассом ёки актёр етишмаслигига — социология ёки эстетика тўсқинлик қилаётгандек талқин қилинади. Албатта, таълим тизимини такомиллаштириш зарур. Лекин илмий асоси шубҳали ва амалиётда синалмаган қарорлар қабул қилишда жуда эҳтиёткор бўлиш керак. Таълим — бу жамият келажагини белгилайдиган стратегик соҳадир. Шунинг учун: ҳар қандай ислоҳот чуқур таҳлил асосида амалга оширилиши, авлодлар ўртасидаги фарқлар албатта ҳисобга олиниши, қарор қабул қилган мансабдорлар натижа учун жавобгар бўлиши лозим. Биз яқин тарихда катта ресурслар сарфланган, аммо кутилган натижани бермаган ислоҳотларни ҳам кўрдик. Шу сабаб таълим соҳасидаги ҳар бир қарор илмий асосланган бўлиши жуда муҳим. Чунки таълимдаги хатоларнинг нархи — бутун бир авлод тақдири. Тафаккур қилайлик. Социолог, Сухроб Хидиров @Xidirovformat

4,680 views

Objavljeno 3. mar.

Табиат ва жамиятда ҳудудийлик феномени Бўрилар галалари GPS кузатувлари орқали аниқланганидек, имкони борича бир-бирининг ҳудудига чуқур кирмасликка ҳаракат қилади. Чунки тўқнашув — ресурс йўқотиш, жароҳат ва тизим издан чиқиши демакдир. Табиатда барқарорлик кўпинча чеклов ва меъёрларга амал қилиш орқали таъминланади. Шу маънода, бугун одамлар табиатдан — ўз ҳудудий чегараларини ҳурмат қилишни; — бошқа давлатлар суверенитетига тажовуз қилмасликни; — тараққиётни ташқи босқин эмас, ички салоҳият, илм-фан ва ҳамкорлик орқали излашни сабоқ сифатида олиши мумкин. Табиатда ҳатто йиртқичлар ҳам ортиқча можародан қочишга ҳаракат қилади, чунки бу улар учун омон қолиш стратегияси. Инсон эса ақл, ҳуқуқий тизим ва ахлоқий меъёрларга эга. Шунинг учун жамиятлар ва давлатлар онгли равишда тинч ривожланиш йўлини танлаши керак. Аммо, минг афсуски, бугун гегемон давлатлар тупуриб қўйган БМТ Низоми, 2-моддасида халқаро ҳуқуқнинг асосий қоидаларидан бири — давлат суверенитети ва ҳудудий яхлитликни ҳурмат қилишдир деган пункт амалда ишламаяпти. Тафаккур қилиш — бу кучсизлик эмас, балки юксак цивилизация белгисидир! Социолог, Сухробхўжа Хидиров @Xidirovformat

4,680 views

Objavljeno 28. feb.

Инсонларга буйруқ берманг, уларни илҳомлантиринг! Бугунги кунда юртимизнинг кўплаб корхона ва ташкилотлари KPI (Key Performance Indicators) тизимига жадал ўтиб бормоқда. Мазкур тизим меҳнат фаолиятида иштирок этаётган инсонларнинг самарадорлигини баҳолаш воситаси бўлиб, кучли назорат ёки қўрқитиш омилига айланмаслиги керак. Тизимни нотўғри талқин қилаётган раҳбарлар шуни билишлари зарурки, ривожланган мамлакатларда KPI қуйидаги қадриятларга урғу берган ҳолда қўлланилади: - одамларни қизиқтириш; - одамларни хабардор қилиш; - одамларни жалб қилиш; - одамларни илҳомлантириш орқали. Ҳар қандай янгиликни шахсий манфаат йўлида ишлатишга ҳаракат қиладиган, ходимларни эзиш, қўрқитиш ёки улар устидан компромат йиғиш мақсадида фойдаланувчи раҳбарлар бу тизимдан фойда эмас, зарар кўрадилар. Яна шуни унутмаслик керакки, айрим мамлакатлар KPI тизимидан воз кечиб, унинг ўрнига янада самаралироқ бўлган қадриятлар тизимига ўтишмоқда. Қадриятлар тизими қандай ишлайди? Қадриятлар тизими натижани фақат рақамлар орқали эмас, балки ташкилот маданияти ва инсон омили орқали бошқаришга асосланади. Барқарор самарадорлик қуйидаги омиллар орқали таъминланади: - Умумий мақсад ва маъно — ходим ўз меҳнатининг мазмун ва аҳамиятини англайди. - Ишонч ва очиқлик — раҳбарият шаффоф ахборот алмашинувини йўлга қўяди. - Ички мотивация — инсон фақат мукофот ёки жазо учун эмас, ўз қадриятлари ва қизиқиши асосида ишлайди. - Жамоавий масъулият — натижа шахсий эмас, умумий ютуқ сифатида қабул қилинади. - Ривожланишга эътибор — баҳолаш жазо воситаси эмас, ўсиш имкониятига айланади. Бундай ёндашувда рақамлар иккинчи даражада, инсон қадри ва ташкилот маданияти эса биринчи ўринда туради. Натижада қўрқувга эмас, ишонч ва илҳомга асосланган самарадорлик шаклланади. Социолог, Сухробхўжа Хидиров @Xidirovformat

5,200 views

Objavljeno 27. feb.

#maromiylik Турмушга чиқаётган, жоним синглим, зинҳор шайтоний Marri Me маросимига розилик билдирманг! Биласизми, нима учун? Marri Me – бу маросим ғарб мамлакатларида шаклланган ва ғарбда христианлик динининг инқирозидан сўнг пайдо бўлган бир одатдир. Унда одамлар беникоҳ, зино асосида бир-бири билан яшаш ҳолати авжига чиқиб кетганидан сўнг, давлатлар томонидан зино ва қонунсиз муносабатларни қонунийлаштириш мақсадида шу маросимлар ташкил қилинган. Яхшилаб тушуниб етинг-ки, бу маросим беникоҳ яшаб юрган, зинокорлар олиб бориши мумкин бўлган маросимдир. Тушундингиз-а? Бу маросим ҳеч қандай ҳолда мусулмон дини талабларига ва миллатимизнинг маънавий қадриятларига мос келмайди. Бизда бу маросимнинг ўрнини босувчи – Фотиҳа маросими бор. Бу умматимиз учун суннат бўлиб, маънавий жиҳатдан барча учун асослидир. Шунингдек, бу масаланинг иқтисодий томони ҳам жиддий аҳамиятга эга. Ғарбда шаклланган “Marri Me” маросимлари кўпинча кичик тадбир сифатида ўтказилади, аммо бизда эса бу оилавий иқтисодий барқарорликка зарар келтирувчи, исроф ва дабдаба кўринишидаги тадбирга айланиб кетди. Яна бир томони – хонадонида қизларини тарбиялаётган мусулмон ота-оналар учун! Агар сиз ёшларнинг бу ҳавойи “орзу ва ҳавасини” амалга оширишга рози бўлсангиз, шаън, оила обрўси, ҳаё, ор ва номус масаласи ўйлаб кўрмайсизми? Ахир, тўйхонага келганлар олдида фарзандингизни номуссизлигини, шармандаларча элга билдириш дегани эмасми бу лавҳалар? Ёшларимизни ёт шайтоний хатти-ҳаракатлардан қайтарайлик, тафаккур қилайлик! Социолог, Сухробхўжа Хидиров. @Xidirovformat

7,010 views

Hashtags

Objavljeno 25. feb.

Янги миллий руҳият! Агар сиз, хорижда меҳнат қилишга мажбур бўлган ватандошларимизни фақат қора ишчи, ошпаз, фаррош ёки оддий малакасиз бир ходим сифатида тасаввур қилишдек тор ва асоссиз стереотипларга эга бўлсангиз бу янглиш фикрдан воз кечинг. Бундай қарашлар на ҳақиқатга, на адолатга тўғри келади. Бугун ўзбек дунё миқёсида рақобатбардош, юқори малакали мутахассис сифатида тан олинмоқда. У — кучли муҳандис, иқтидорли дастурчи, моҳир шифокор, етук олим ва кашфиётчи. Ўзбек кадрлари жаҳоннинг энг илғор компаниялари ва илмий марказларида муносиб ўрин эгаллаб, юқори талабга эга мутахассислар қаторига кирди. Қадим цивилизация ва буюк мерос вориси бўлган бу миллатнинг генида илғорлик, буюклик муҳрланган. Бугун у Учинчи Ренессанс пойдеворини барпо этиш жараёнини фаол бошлаб юборди. Илм-фан, инновация ва маърифатга таянган тараққиёт йўли — бизнинг асосий таянчимиздир. Европадаги ватандошларимизнинг фикрларини эшитинг, уларнинг тажрибаси ва ютуқлари ҳақида мулоҳаза қилинг. Чунки миллат қудрати — унинг инсон капитали, билим ва салоҳияти билан ўлчанади. Социолог, Сухробхўжа Хидиров @Xidirovformat

10,200 views

Objavljeno 25. feb.

Ўзбекнинг буюк ўғлони Шерали Жўраевнинг “Она Туркистон” номли қўшиғи 1978 йилда куйланган. Мазкур қўшиқ шўроларни, айниқса ўрис амалдорларини шунчалик қўрқитиб юборганки, уни дарҳол тақиққа туширишган. Миллий руҳ, тарихий хотира, Марказий Осиё халқлари бирдамлиги ва озодлик ғоялари мужассам бўлган бу асарни оммага етказмаслик учун турли тўсиқлар қўйилган. Ҳатто мустақилликка эришганимиздан кейин ҳам ОАВда бу қўшиқнинг янграмаслигига, унинг на муаллиф, на бошқа хонандалар томонидан ижро этилмаслигига доир турли уринишлар бўлгани ҳақида фикрлар айтилган. Натижада, бу қўшиқни деярли ҳеч ким эшитмаган. Нима учун? Нега? Қўшиқни батафсил тингласангиз, унинг мазмун-моҳияти, ундаги миллий уйғониш руҳи ва тарихий ҳақиқатга ишоралар сабаб айрим доираларни хавотирга солганини англаш мумкин. Мени яна бир савол ўйлантирар эди: нега бу миллат узоқ йиллар давомида асосан майда-чуйда маиший мавзулар — “ўлдим, ёр”, “куйдим, ёр” каби саёз, ҳиссий шеърлар ва шундай мазмундаги қўшиқлар билан чекланиб қолди? Нега кенг тарихий, ижтимоий ва миллий мавзулар чуқур ёритилмади? Маданият социологияси нуқтаи назаридан бу ҳолат тасодиф эмас, балки муайян мафкуравий муҳит таъсирида шаклланган жараён эканини англаш қийин эмас. Аён бўладики, миллатнинг маънавий майдонини тор доирада ушлаб туриш, уни юксак ғоялардан чалғитиш муайян сиёсий тизим манфаатларига хизмат қилган. Эшитинг, ўйланинг ва хулоса чиқаринг. Социолог, Сухробхўжа Хидиров @Xidirovformat

23,800 views

Objavljeno 23. feb.

Эркаклар ва аёллар дунёни турлича кўрадилар. Эркакларда кўпроқ “туннельное зрение” ривожланган — улар асосан олдида тўғри жойлашган нарсага диққат қиладилар. Аёлларда эса периферик зрение яхшироқ ривожланган: улар ён-атрофдаги майда тафсилотларни тезроқ пайқайди. Тунги вақт йўлда ўтказилган тажрибада эркаклар дарҳол олдинда ёритилган йўлга қараган бўлса, аёллар атрофни кузатиб, эҳтимолий хавф-хатарларни баҳолаган. Ҳудди шундай фарқни ишга бўлган муносабатда ҳам кузатиш мумкин. Масалан, стратегик вазифа берилганда эркаклар кўпроқ аниқ мақсадни белгилаб, тўғридан-тўғри натижага йўналган ҳолда ҳаракат қиладилар. Улар “асосий йўл”ни танлаб, ортиқча омилларни камроқ ҳисобга олишга мойил бўладилар. Бу услуб қисқа муддатли натижа, техник масалалар ёки тез қарор талаб қиладиган шароитларда самарали бўлиши мумкин. Аёллар эса кўпроқ контекстни ҳисобга олишади: жамоадаги муносабатлар, эҳтимолий хавфлар, иккинчи даражали омиллар, қарорнинг узоқ муддатли таъсири. Тадқиқотларда аёллар мулоқотга йўналтирилган етакчилик услубини кўпроқ қўллаши, жамоавий келишув ва рискларни баҳолашга катта аҳамият бериши қайд этилган. Бу эса мураккаб, кўп омилли лойиҳаларда барқарорликни ошириши мумкин. Когнитив психология нуқтаи назаридан қаралганда: Эркаклар ўртача ҳолда вазифага йўналган диққатни устувор қиладилар. Аёллар эса атроф муҳит ва ижтимоий сигналларни интеграция қилишга мойил бўлишлари мумкин. Нейробиологик тадқиқотлар мия тармоқлари ўртасидаги функционал уланишларда айрим фарқларни кўрсатади: аёлларда икки ярим шар ўртасидаги алоқалар нисбатан зичроқ экани, эркакларда эса айрим локал тармоқлар ичидаги уланиш кучлироқ экани ҳақида маълумотлар бор. Бу фарқлар маълум даражада ахборотни қайта ишлаш услубига таъсир қилиши мумкин. Бироқ муҳим жиҳат — бу фарқлар статистик ўртача даражада кузатилади. Индивидлар ўртасидаги фарқ жинслар ўртасидаги фарқдан кўпроқ бўлиши мумкин. Таълим, тажриба, корпоратив маданият ва шахсий хусусиятлар биологик омиллардан кам таъсир қилмайди. Шунинг учун иш муҳитида “бир услуб тўғри, иккинчиси нотўғри” деган ёндашув эмас, балки турли когнитив стратегияларнинг уйғунлиги энг самарали натижани беради. Масалан, стратегик йўналишни белгилашда тор фокус фойдали бўлса, хавфларни бошқаришда кенг контекстни кўра билиш устунлик беради. Шу боис жамоа шакллантиришда аёл ва эркаклар нисбатининг мувозанатли бўлиши шунчаки формал тенглик эмас, балки стратегик устунлик манбаи бўлиши мумкин. Илмий тадқиқотлар шуни кўрсатадики, қарор қабул қилиш сифати ва хавфларни баҳолаш самарадорлиги кўп ҳолларда когнитив хилма-хилликка боғлиқ. Гендер баланси эса турли фикрлаш услублари, ёндашувлар ва тажрибалар уйғунлигини таъминлаш эҳтимолини оширади. Ташкилот раҳбарлари тафаккур қилишсин! Социолог, Сухробхўжа Хидиров @Xidirovformat

5,110 views
12345•••10•••1314