TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
Nazaj na kanale
SIYOSIY FANLAR AKADEMIYASI avatar

TGINSIGHT CHAT

SIYOSIY FANLAR AKADEMIYASI

@uz_sfa

Politics

Maqsadimiz siyosiy bilimlarni rivojlantirishdan iborat. Muloqot uchun: @sfafikrbot

Naročniki3,770Trenutni naročniki
Sledene objave1,010Število indeksiranih objav
Nedavni doseg15,211Vsota nedavnih ogledov
Nedavne objave

Nedavne objave

Stran 13 od 85 · 1,010 objav

Objavljeno 18. apr.

1. Бжезинский, З. Буюк шахмат тахтаси. инглиз тилидан «Шарқшунос таҳлилчилар» жамоаси таржимаси. Тошкент: "TRUST AND SUPPORT" МЧЖ, "Тирилиш" nashriyoti,, 2022. 304 бет.

1,720 views

Objavljeno 18. apr.

Ўқишга тавсия этилади!

1,380 views

Objavljeno 18. apr.

Дунё сиёсатининг сирлари ёхуд “Буюк шахмат тахтаси” асари ҳақида Америка нима учун дунёда етакчи? Россия ва Хитой қандай рақобатчи? Ўзбекистон қай тарзда геосиёсий харитага тушган? каби саволларга Збигнев Бжезинскийнинг “Буюк шахмат тахтаси” китобида жавоб берилган! Машҳур сиёсатшунос, АҚШ президенти маслаҳатчиси бўлган Бжезинский бу китобда Америка ташқи сиёсатининг махфий стратегиялари, Совуқ урушдан кейинги дунё тартиби, ва Марказий Осиёнинг геосиёсий аҳамияти ҳақида гапиради. Агар халқаро сиёсатнинг ортидаги ҳақиқий манзарани тушунишни, тарихий воқеаларга бошқача назар билан қарашни, илмий ишлар, эссе ва таҳлилий фикрлар учун ажойиб манбани қидираётган бўлсангиз, мазкур асар билан танишиб чиқинг! Батафсил танишиш учун 👉🏻@uz_sfa

1,260 views

Objavljeno 18. apr.

1. Бжезинский З. Буюк шахмат тахтаси, инглиз тилидан «Шарқшунос таҳлилчилар» жамоаси таржимаси. Тошкент: "TRUST AND SUPPORT" МЧЖ, "Тирилиш" nashriyoti,, 2022. 304 бет.

1,400 views

Objavljeno 18. apr.

Хаёлий шахматдан ..... ҳақиқий чемпионга айланди.

1,840 views

Objavljeno 18. apr.

64 катакли жанг майдонида дунёни забт этди Жавоҳир !!! Президент Шавкат Мирзиёев шахматчимиз Жавоҳир Синдоровни "Меҳнат шуҳрати" ордени билан тақдирлади. — Президент Шавкат Мирзиёев наградил шахматиста Жавохира Синдарова орденом «Меҳнат шуҳрати». Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X

1,200 views

Objavljeno 18. apr.

Сиёсат – бу шахмат ўйини; тажрибанг қанчалик ошса, шунчалик донороқ бўлиб борасан. * * * * * * * * Политика – это шахматная игра; чем больше опыта ты приобретаешь, тем мудрее становишься. ✅Kanalga ulanish: 👉🏻@uz_sfa

1,270 views

Objavljeno 17. apr.

АМИР ТЕМУР – ЎЗБЕК ТИЛИ ШАКЛЛАНИШИГА ЗАМИН ЯРАТГАН Кўпинча она тилимиз ривожини фақат Алише Навоий номи билан боғлаймиз. Албатта, бу тўғри. Аммо бу жараён анча олдин – Амир Темур даврида бошланганини унутмаслигимиз керак. Санкт-Петербургдаги Эрмитаж музейида Амир Темур даврига оид оғирлиги 11,2 тонна бўлган машҳур битиктош сақланади. У 1937 йилда Марказий Қозоғистоннинг Улуғтоғ ҳудудидан топилган. Бу ёдгорликда Соҳибқироннинг Дашти Қипчоққа юриши ҳақида қуйидаги ёзув битилган: “Тарих етти юз тўқсон учта, қўй йили ёзнинг ора ойи Туроннинг султони Темурбек икки юз минг черик била ислом учун Тўхтамишхонни(нг) хониға йуриди. Бу ерга етиб, белгу бўлсун теб бу йўбани қўпарди. Тангри нусрат бергай, Иншаоллоҳ. Тангри эл кишига раҳмат қилгай, Бизни дуо била ёд қилғай” Ушбу сатрлардан бир неча муҳим хулосалар келиб чиқади. Биринчидан, Амир Темур ўзини “Турон султони” сифатида англаган ва таъкидлаган. Иккинчидан, юришни ислом манфаатлари йўлида олиб борганини таъкидлаган. Учинчидан, давлат бошқарувида адолат ва халқ дуосини асосий мезон деб билган. Бу ҳолат ўша даврда араб тилининг диний ва маънавий мақоми юксак бўлганини, туркий тил эса давлатчилик ва ҳарбий муҳитнинг асосий мулоқот воситаси сифатида қўлланганини кўрсатади. Бу матн мумтоз ўзбек тилида ёзилган муҳим манба ҳисобланади. Шунингдек, Амир Темур даврига оид туркий тилда ёзилган 10 дан ортиқ ҳужжатлар, ёрлиқлар ва бошқа давлатларга юборилган мактублар ҳам мавжуд. Амир Темур ўзбек тилига “сиёсий Ватан” берган бўлса, Алишер Навоий унга “маданий Ватан” бахш этди. ✅Kanalga ulanish: 👉🏻@uz_sfa

1,140 views

Objavljeno 17. apr.

Қўшилмаслик ҳаракати хақида эшитгансиз-ми?👨🏻‍🎓 Қўшилмаслик ҳаракати – ҳарбий-сиёсий блоклар ва гуруҳларда қатнашмасликни ўз ташқи сиёсатининг асосий йўли деб эълон қилган мамлакатларни бирлаштирувчи ҳаракат. Қўшилмаслик ҳаракати “совуқ уруш” йилларида АҚШ ёки ССРИ таъсирига қарши туриш мақсадида, 1961 йил сентябрда Белграддаги конференцияда тузилган. Унинг таркибига НАТОга ёки Варшава келишувига аъзо бўлишни истамаган Югославия, Ҳиндистон ва Миср каби йирик давлатлар кирган. Ҳозирда Қўшилмаслик ҳаракати ҳарбий блокларга киришни истамаган 120 га яқин давлатни ўзида бирлаштириб, 17 давлат ва 10 та халқаро ташкилот кузатувчи мақомига эга ҳисобланади. Қўшилмаслик ҳаракатида қатнашувчи давлатлар 1961 йилда “Қўшилмасликнинг беш тамойили”ни эълон қилганлар. Улар: • турли тузумдаги давлатлар билан тинч-тотув яшаш, қўшилмаслик; • халқларнинг мустамлакачиларга қарши қаратилган миллий озодлик ҳаракатини қўллаб-қувватлаш; • буюк давлатлар ўртасидаги низоларга тааллуқли ҳарбий иттифоқларда қатнашмаслик; • ҳарбий келишувларда қатнашмаслик; • ўз ҳудудида хорижий ҳарбий базаларни жойлаштирмаслик. Қўшилмаслик ҳаракатининг 60 йиллик юбилей саммити 2020 йил 11-12 октябрь кунлари Сербиянинг Белград шаҳрида бўлиб ўтди. Унда ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси қатнашди. Мазкур саммитда Ҳаракатнинг замонавий дунёда давом этаётган аҳамияти, унинг тинчлик ва хавфсизлик, барқарор ривожланиш ҳамда инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишдаги ролининг ортиши муҳокама қилинди. ✅Kanalga ulanish: 👉🏻@uz_sfa

1,160 views

Objavljeno 17. apr.

“Замонавий халқаро муносабатларда Марказий Осиё: барқарорлик ва тараққиёт истиқболлари” мавзусида халқаро илмий-амалий конференция АХБОРОТ ХАТИ ✅Kanalga ulanish: 👉🏻@uz_sfa

838 views

Objavljeno 17. apr.

ЭЪЛОН !!! Тошкент давлат шарқшунослик университети “Халқаро муносабатлар” кафедраси томонидан 2026 йил 16 май куни “Замонавий халқаро муносабатларда Марказий Осиё: барқарорлик ва тараққиёт истиқболлари” мавзусида халқаро илмий-амалий конференция ўтказилади. ✅Kanalga ulanish: 👉🏻@uz_sfa

933 views

Objavljeno 17. apr.

Джон Эмерих Эдвард Дальберг-Актон – инглиз тарихшуноси ва сиёсатчиси. Ҳокимият одамни бузади, мутлақ ҳокимият эса одамни мутлақ равишда бузади. Джон Дальберг-Актон . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . Власть развращает, абсолютная власть развращает абсолютно Джон Дальберг-Актон 👉🏻@uz_sfa

1,070 views
12•••5•••101112131415•••20•••25•••30•••35•••40•••45•••50•••55•••60•••65•••70•••75•••80•••8485