TGINSIGHT CHAT
SIYOSIY FANLAR AKADEMIYASI
@uz_sfa
PoliticsMaqsadimiz siyosiy bilimlarni rivojlantirishdan iborat. Muloqot uchun: @sfafikrbot
Nedavne objave
Stran 12 od 85 · 1,010 objav
Objavljeno 22. apr.
Қонун бўйича тенглик ҳали ҳаётда тенглик дегани эмас. Владимир Ильич Ленин * * * * * * Равенство по закону не есть еще равенство в жизни. Владимир Ильич Ленин 🟥 Владимир Ленин ҳақида қисқача маълумот Владимир Ильич Ульянов (1870–1924), Владимир Ленин номи билан машҳур — рус инқилобчиси, сиёсатчи ва сиёсий назариячи. У 1917–1924 йилларда Россия Совет Федератив Социалистик Республикаси ҳукуматига асос солган ва 1922 йилдан вафотигача Совет Иттифоқининг биринчи раҳбари бўлган. Унинг бошқаруви даврида давлат бир партияли социалистик тизимга айланган. Мафкуравий жиҳатдан у марксист бўлиб, унинг таълимоти “ленинизм” номи билан танилган. P.S.Собиқ Совет Иттифоқида у доҳий ва буюк раҳбар сифатида улуғланган. Коммунистик мафкурани сингдиришда сиёсий рамз сифатида Лениндан фойдаланилган. Шу орқали жамиятда ягона идеологияни шакллантириш, халқ онгига социалистик қадриятларни сингдириш мақсад қилинган. ✅Kanalga ulanish: 👉🏻@uz_sfa
Objavljeno 21. apr.
Оролни қутқариш халқаро жамғармаси – Орол денгизи ҳавзасида экологик инқирозга барҳам бериш ва ижтимоий-иқтисодий вазиятни яхшилаш мақсадида Марказий Осиё давлатлари раҳбарлари ҳамкорлигида 1993 йилда тузилган минтақавий ташкилот. 1999 йилда Марказий Осиё давлатлари томонидан “Оролни қутқариш халқаро жамғармаси мақоми ва уни ташкил этиш тўғрисида”ги битим имзоланди. Таъсисчи давлатлар ушбу жамғармага навбатма-навбат уч йил муддатга раислик қилади ва Марказий Осиё давлатлари раҳбарлари навбати билан Оролни қутқариш халқаро жамғармаси Президенти этиб сайланади. 2008 йилда унга БМТ Бош ассамблеясида кузатувчи мақоми берилган. Ўтган даврда ОҚХЖ доирасида минтақада мураккаб сув хўжалиги масалаларини ҳал этиш, сув тақсимоти, Орол денгизи ҳавзасида сув ресурсларини биргаликда бошқариш, фойдаланиш ва муҳофаза қилиш бўйича ҳамкорлик борасида қатор шартномалар ҳамда битимлар имзоланди. ОҚХЖ ташкилий тузилмаси қуйидаги таркибий элементлардан иборат: • Ижроия қўмита (филиаллари Марказий Осиёнинг барча давлатларида мавжуд); • Давлатлараро сув хўжалигини мувофиқлаштириш комиссия (ДСХМК); • “Амударё” ва “Сирдарё” ҳавзаси сув хўжалиги ташкилотлари (БВО); • Туркманистондаги Чўлларни ўрганиш институти қошидаги илмий-аҳборот маркази. ✅Kanalga ulanish: 👉🏻@uz_sfa
Objavljeno 21. apr.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Минтақавий экологик саммит ва Оролни қутқариш халқаро жамғармаси таъсисчи давлатлари раҳбарлари кенгашининг йиғилишида иштирок этиш учун 21-22 апрель кунлари амалий ташриф билан Остона шаҳрида бўлади. — Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев 21-22 апреля посетит с рабочим визитом город Астану для участия в Региональном экологическом саммите и заседании Совета глав государств–учредителей Международного фонда спасения Арала. P.S. “Экологик хавфсизликни таъминлаш — бугунги куннинг энг долзарб вазифаси. Орол фожиаси барчамиз учун огоҳлик қўнғироғидир. Табиатни асрамасак, келажак биздан ўз ҳаққини сўрайди. Шу боис, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ҳар қачонгидан ҳам муҳимдир.” ✅Kanalga ulanish: 👉🏻@uz_sfa
Objavljeno 21. apr.
“Янги Ўзбекистон ёшлари – 2030” стратегияси амалга оширилади Президентимиз “Янги Ўзбекистон ёшлари – 2030” стратегияси лойиҳаси юзасидан тақдимот билан танишди ўз таклиф ва тавсияларини билдирди. P.S.: Бугунги кунда аҳолимиз 38 миллион нафарни ташкил этаётган бўлса, шундан 9,5 миллиони, яъни қарийб 25 фоизи 14–30 ёшдаги йигит-қизлардир. Ҳар йили 270 мингта ёш оила шаклланмоқда. “Янги Ўзбекистон ёшлари – 2030” стратегияси доирасида ёшлар учун жуда катта ишлар режалаштирилган. Бу имкониятлар ёшлар учун. Сиз учун!!! ✅Kanalga ulanish: 👉🏻@uz_sfa
Objavljeno 21. apr.
Партиясиз давлат арбоби ҳеч кимдир. Рональд Сайм (1903–1989) – британиялик тарихчи * * * * * * * * Государственный деятель без партии – ничто. Рональд Сайм (1903–1989) – британский историк ✅Kanalga ulanish: 👉🏻@uz_sfa
Objavljeno 20. apr.
Objavljeno 20. apr.
Марказий Осиё халқаро институти Марказий Осиё халқаро институти (МОХИ) – хавфсиз, фаровон ва барқарор Марказий Осиё учун умумий қадриятлар ва умумий манфаатлар асосида ҳамкорлик орқали тинчлик ҳамда барқарор ривожланишни қўллаб-қувватлаш мақсадида тузилган давлат илмий тадқиқот ташкилоти. Институт Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан 2021 йилда ташкил этилган. Институт ўз фаолиятини бошлаганидан буён барча Марказий Осиё давлатлари ўртасида кўп қиррали ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва халқлар ўртасидаги алоқаларни кенгайтиришга бағишлаб келмоқда. МОХИнинг устувор тадқиқот йўналишлари: • минтақадаги сиёсий ва ижтимоий динамика, хавфсизлик ва барқарорлик; • транспорт тармоқларини диверсификatsiя қилиш ва минтақани хорижий бизнес ҳамда инвестициялар учун жозибадор қилиш орқали иқтисодий барқарорлик ва минтақавий боғланиш; • сувни бошқариш муаммолари, иқлим ўзгаришининг та'сири ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш; • тарихий ва маданий меросни асраб-авайлаш, минтақада гуманитар фанларни ривожлантириш. Марказий Осиё халқаро институти МО+Япония, МО+Корея, МО+АҚШ, МО+Россия, МО+Ҳиндистон, МО+Италия, МО+Хитой, МО+Кўрфаз араб давлатлари ҳамкорлик кенгаши, МО+ЙИ, МО+Германия каби асосий давлатларни ўз ичига олган C5+1 форматлар доирасида фаол ҳамкорлик олиб боради. Ушбу платформалар мунтазам мулоқот ташаббуслари орқали ҳамкорликни ривожлантиришга хизмат қилади. Шу билан бирга, Институт Марказий Осиё ва ундан ташқаридаги етакчи тадқиқот ташкилотлари билан кенг кўламли ҳамкорлик алоқаларини ўрнатишга, шунингдек, Марказий Осиёни ўрганишга эътибор қаратувчи олимлар, тадқиқотчилар ҳамда экспертлар ўртасида доимий мулоқотни давом эттиришга кўмаклашади. ✅Kanalga ulanish: 👉🏻@uz_sfa
Objavljeno 20. apr.
📌 Гитлер ва Иккинчи жаҳон уруши ҳақида қисқача фактлар Адольф Гитлер бошчилигидаги нацист Германияси 1939-йил 1-сентябрда Польшага ҳужум қилиб, Иккинчи жаҳон урушига старт берди. Шу уруш инсоният тарихидаги энг қонли қирғинлардан бирига айланди. ⚔️ Уруш 6 йил давом этди ва 72 давлатни қамраб олди. Жангларда ва қирғинларда тахминан 62 миллион инсон ҳалок бўлди. Бу уруш СССРдан 27 млн киши ўлимига сабаб бўлди. 🔥 Гитлер тезкор уруш режаси билан Европани эгаллашни мақсад қилди. Франция, Польша, Норвегия ва бошқа давлатлар босиб олинди. Аммо 1941-йилда СССРга ҳужумдан кейин Германия икки фронтда уруш олиб боришга мажбур бўлди. 🏚 1945-йил май ойида Совет қўшинлари Берлинни эгаллади. Гитлер эса бункерида ўз жонига қасд қилди. Шу билан нацист режимининг охири бошланди. 🕊 Бу уруш инсониятга катта сабоқ бўлди: тажовуз, миллатчилик ва диктатура охири фақат вайронагарчиликка олиб келади. P.S. Уруш бошланган пайтда юртимиз аҳолиси 6 миллион 551 минг нафарни ташкил этган. Ўзбекистондан 1 миллион 951 мингга яқин инсон фронтга сафарбар этилган. Демак, ҳар уч нафар ўзбекистонликдан бири қўлига қурол олиб, фашизмга қарши жанг қилган. 538 минг нафар Ўзбекистон фуқароси урушда ҳалок бўлган 🤲🏼, 158 мингдан ортиқ ҳамюртимиз эса бедарак кетган. ✅Kanalga ulanish: 👉🏻@uz_sfa
Objavljeno 20. apr.
Ёлғонни етарлича узоқ, етарлича баланд ва етарлича тез-тез гапирилса, одамлар унга ишона бошлайди. Адольф Гитлер * * * * * * Если говорить неправду достаточно долго, достаточно громко и достаточно часто, люди начнут верить. Адольф Гитлер P.S. 20 апрель 1889 йилда Адольф Гитлер туғилган. Кейинчалик у Нацистлар партияси раҳбарига айланиб, Германияда тоталитар тузум ўрнатди. У халқнинг оғир иқтисодий аҳволи, ишсизлик ва норозилик кайфиятидан фойдаланиб, тарғибот технологиялари орқали миллионлаб одамларни ишонтиришга муваффақ бўлди. Натижада миллатчилик, нафрат ва зўравонлик сиёсатини давлат даражасига олиб чиқди. Оқибати эса инсоният учун аянчли бўлди. Бу давр немис миллати тарихи учун энг қора саҳифалардан бири ҳисобланади. ✅Kanalga ulanish: 👉🏻@uz_sfa
Objavljeno 19. apr.
ЛЕНИН ҲАР БИР ЧЎНТАККА КИРГАН ДАВР СССРда Ленин нафақат ҳайкалларда ёки китобларда, балки одамлар қўлидаги тангаларда ҳам яшаган. Миллионлаб нусхада зарб этилган юбилей тангалари орқали унинг сурати деярли ҳар бир хонадонга кириб борган. Энг машҳур Ленин ва совет рамзли тангалардан айримлари: — 1 рубль, 1970 йил — Ленин таваллудининг 100 йиллиги 100 000 000дона; — 1 рубль, 1985 йил — В.И. Ленин (1870–1924) 2 000 000 дона; — 50 копеек, 1967 йил — Совет ҳокимиятининг 50 йиллиги 50 000 000 дона — 1 рубль, 1967 йил — Октябрь инқилобининг 50 йиллиги 60 000 000+ дона — 1 рубль, 1977 йил — Октябрь инқилобининг 60 йиллиги 5 000 000+ дона Фақат шу машҳур юбилей тангаларнинг ўзи 220 миллиондан ортиқ нусхада зарб қилинган. Барча СССР юбилей ва хотира тангаларини қўшганда эса умумий тираж 500 миллион донадан ҳам ошади. PS.: СССРда танга пул фақат тўлов воситаси эмас, балки мафкуравий тарғибот қуроли ҳам бўлган. Ленин сурати орқали давлат ўз рамзини ҳар бир чўнтакка, ҳар бир хонадонга олиб кирган. ✅Kanalga ulanish: 👉🏻@uz_sfa
Objavljeno 19. apr.
ТАНГАДАГИ ЛЕНИН: МАФКУРАНИНГ МИЛЛИОНЛАБ НУСХАСИ Владимир Ильич Ленин 1870 йил 22 апрелда туғилган, большевиклар раҳбари ва СССР давлатининг асосий сиёсий тимсолларидан бири ҳисобланади. У Совет Иттифоқида коммунизм қуриш ғоясининг бош рамзи сифатида тарғиб қилинган. Шу сабаб Ленин сурати ҳайкалларда, плакатларда, китобларда ва ҳатто танга пулларда ҳам акс эттирилган. В.И. Лениннинг 100 йиллигига бағишланган 1970 йилги 1 рубллик СССР тангаси жуда катта тиражда зарб этилган. Асосий маълумотларга кўра, 100 000 000 дона оддий муомала учун чиқарилган, қўшимча равишда 111 250 дона коллекция учун нусхаси ҳам бўлган. Яъни умумий ҳисобда тахминан 100,1 миллион донадан зиёд. Бу эса Ленин сурати туширилган танга деярли ҳар бир хонадонга, ҳар бир чўнтакка кириб борганини англатади. P.S. У даврда юбилей тангалар шунчаки хотира учун эмас, балки давлат мафкурасини омма онгига сингдириш воситаси ҳам эди. Танга пул орқали тарих ҳам, сиёсат ҳам тарқатилган. ✅Kanalga ulanish: 👉🏻@uz_sfa
Objavljeno 18. apr.