TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
Nazaj na kanale
SIYOSIY FANLAR AKADEMIYASI avatar

TGINSIGHT CHAT

SIYOSIY FANLAR AKADEMIYASI

@uz_sfa

Politics

Maqsadimiz siyosiy bilimlarni rivojlantirishdan iborat. Muloqot uchun: @sfafikrbot

Naročniki3,770Trenutni naročniki
Sledene objave1,010Število indeksiranih objav
Nedavni doseg14,608Vsota nedavnih ogledov
Nedavne objave

Nedavne objave

Stran 33 od 85 · 1,010 objav

Objavljeno 21. feb.

ҲИРОТ – ҚАДИМИЙ ШАҲАР ҲИРОТ – Афғонистон ғарбидаги тарихий вилоят ва унинг маъмурий маркази. Ўрта Осиё ҳамда тарихий Хуросоннинг қадимий шаҳарларидан бири. “Бобурномада” кўпинча Ҳирий шаклида қайд қилинади. Ҳирот номи милоддан аввал ҳам маълум бўлган. Сосонийлар даврида йирик шаҳарга айланган. 1221/22 йилларда Чингизхон қўшинлари шаҳарни вайрон қилган. 1381 йилдан бошлаб Амир Темур давлати таркибидаги Хуросон вилояти/мулкининг маркази бўлган. Шоҳрух мирзо ҳукмдорлиги даври (1397)дан Ҳирот бир аср давомида Темурийлар давлатининг пойтахти бўлади ва жуда тараққий этади. 1863 йилдан Афғонистон давлати таркибига кирган. Ҳиротда Алишер Навоий, Абдураҳмон Жомий, Лутфий, Муҳаммад Солиҳ, Мирхонд, Ҳилолий, Беҳзод каби олим, фузало ва мусаввирлар яшаб, ижод қилган. .... Ҳирот транспорт чорраҳаси ва Афғонистон ҳалқа йўлининг таркибий қисми ҳисобланади. Шунингдек, Марказий Осиёни Эрон темир йўл тизими, Форс кўрфази ва Араб денгизидаги портлар билан боғловчи муҳим бўғин ҳамдир. 👉🏻батафсил танишиш учун Бобоқулов И.И. Афғонистон. Луғат – маълумотнома – Тошкент: "Complex Print", 2021. 👉🏻@uz_sfa

1,260 views

Objavljeno 21. feb.

Энг катта муваффақият оқимга қарши сузганда келади. Дональд Трамп * * * * * * Самый большой успех приходит тогда, когда плывешь против течения. Дональд Трамп 👉🏻Каналга уланиш – @uz_sfa

1,400 views

Objavljeno 20. feb.

1,170 views

Objavljeno 20. feb.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Вашингтон шаҳрида Тинчлик кенгашининг биринчи йиғилишида иштирок этди. P.S.: Сиёсатда доимий миллий манфаатларимиз бор. 👉🏻Каналга уланиш – @uz_sfa

1,450 views

Objavljeno 20. feb.

Оғир даврлар кўпинча ажойиб имкониятлар яратади. Дональд Трамп * * * * * * Плохие времена часто дают прекрасные возможности Дональд Трамп 👉🏻Каналга уланиш – @uz_sfa

1,340 views

Objavljeno 19. feb.

СТАРТАП БУ КАФОЛАТЛАНГАН ДАРОМАД ЛОЙИҲАСИ ЭМАС, КЕЛАЖАК УЧУН САРМОЯ. Бугун кўпчилик стартапни оддий бизнес деб ўйлайди, фойда қилмаса демак муваффақиятсиз. Аммо инновация иқтисодиёти бундай ишламайди. Стартап бу кафолатланган даромад лойиҳаси эмас, бу юқори рискли тажриба, янги технологияни синаш, бозорда ўз ўрнини топиш учун кураш жараёни. АҚШда стартапларнинг 70–80 фоизи, Сингапур, Германия ва Австралияда 70–75 фоизи, Швейцария ва Жанубий Кореяда 60–65 фоизи бозор босқичида муваффақиятсизликка учрайди. Демак, муваффақиятсизлик тизим хатоси эмас. Бу инновациянинг табиий қисми. Стартапни фақат фойда мезони билан баҳолаш инновацияни тушунмасликдир. Чунки стартапнинг вазифаси дарҳол пул ишлаш эмас, балки янги маҳсулот, янги технология ёки янги ечимни яратиш, синовдан ўтказиш ва келажакда катта иқтисодий қиймат шакллантиришдир. Давлат стартапни молиялаштирар экан, у кафолатланган фойдага эмас, балки илмий-технологик ривожланиш имкониятига сармоя киритади. Бу стратегик қарор. Инновация хавфсиз ҳудудда туғилмайди. У риск бор жойда пайдо бўлади. Рискни бутунлай йўқ қилсак, инновация ҳам йўқолади. Шунинг учун стартапларни оддий фойда келтирувчи корхона сифатида эмас, балки келажак иқтисодиётини шакллантирувчи тажриба майдони сифатида кўришимиз керак. Муваффақиятсизликдан қўрқадиган тизим инновация ярата олмайди. Рискни бошқара оладиган тизим эса эртанги кунни яратади. 👉🏻Каналга уланиш – @uz_sfa

1,310 views

Objavljeno 19. feb.

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti Shavkat Mirziyoyev Vashington shahriga tashrifning ishbilarmonlik dasturi doirasida davra suhbati va ikki tomonlama hujjatlarni imzolash marosimida ishtirok etdi. P.S.: Вашингтондаги учрашув Ўзбекистонга нима беради? Бу Ўзбекистон учун: 🔹Янги инвестициялар ва замонавий технологиялар 🔹Минглаб янги иш ўринлари 🔹Қишлоқ хўжалигида сув тежамкор технологиялар 🔹Энергетика ва минераллар соҳасида экспорт ўсиши 🔹Молия бозори ва инвестиция муҳитининг яхшиланиши 📌Қисқача айтганда, бу ташриф иқтисодий ўсиш ва стратегик шерикликни янада мустаҳкамлайди. 👉🏻Каналга уланиш – @uz_sfa Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X

1,170 views

Objavljeno 19. feb.

Қадрли ватандошлар! Аввало, сиз, азизларни, бутун халқимизни юртимизга меҳр-оқибат, хайру саховат ва шукроналик тимсоли бўлган муқаддас Рамазон ойининг кириб келиши билан чин қалбимдан самимий муборакбод этаман. Албатта, ушбу қутлуғ айёмда барчамизни Рамазони шарифга мана шундай соғ-омон, бирлик ва ҳамжиҳатликда етказгани учун Парвардигори оламга чексиз шукроналар айтамиз. Рўза кунларида қилинадиган барча ибодатлар, эзгу ният ва амаллар ижобат бўлсин! Халқимизни, Ватанимизни Яратганнинг ўзи паноҳида асрасин! Рамазон ойи барчамизга муборак бўлсин! Шавкат Мирзиёев, Ўзбекистон Республикаси Президенти 👉🏻Каналга уланиш – @uz_sfa

1,400 views

Objavljeno 18. feb.

ИККИ МУҲАББАТ – ИККИ ЖАМИЯТ: АВГУСТИН КОНЦЕПЦИЯСИ Аврелий Августин (354–430 йй.) – насроний черковининг энг кўзга кўринган мафкурачиларидан бири ва ғарбий патристиканинг йирик намояндасидир. У Шимолий Африкадаги Гиппон шаҳри епископи бўлган ва насронийлик фалсафасининг асосий қоидаларини ишлаб чиққан. Унинг сиёсий ва ҳуқуқий қарашлари асосан «Илоҳий шаҳар ҳақида» ва «Эркин ирода ҳақида» каби асарларида ўз аксини топган. Августиннинг таълимоти ўрта асрлар давомида Европанинг сиёсий ва ҳуқуқий тафаккурини белгилаб берди. Августиннинг инсоният тарихи ҳақидаги концепцияси Инжилдаги таълимотларга асосланади. Унинг фикрича, барча ижтимоий, давлат ва ҳуқуқ институтлари инсоннинг гуноҳкорлиги оқибатида юзага келган. Одам Ато ва Момо Ҳавонинг «буюк жинояти» натижасида инсон табиати ёмон томонга ўзгарди ва бу гуноҳ авлоддан-авлодга ўтиб, инсонни ўлимга ва азобга маҳкум этди. Бошқарув шаклларини Августин ҳукмдорнинг зиммасига юкланган вазифаларга қараб ажратади. Энг муҳим вазифалар сифатида у ахлоқий ва диний мажбуриятларни – Худога ва инсонга бўлган ҳурматни кўрсатади. • Агар ҳукмдор адолатсиз бўлса, у – золим. • Агар зодагонлар гуруҳи адолатсиз бўлса, у – тўда. • Ҳуқуқ (адолат тимсоли сифатида) инкор этилган давлат – ҳалокатга юз тутган давлатдир. 👉🏻батафсил танишиш учун 👉🏻Каналга уланиш – @uz_sfa

1,080 views

Objavljeno 18. feb.

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti Shavkat Mirziyoyev Amerika Qoʻshma Shtatlari Prezidenti Donald Trampning taklifiga binoan 17-19-fevral kunlari Tinchlik kengashining dastlabki yigʻilishida ishtirok etish uchun amaliy tashrif bilan Vashington shahrida boʻladi. PS.: Бу ташриф Ўзбекистон учун халқаро нуфузни ошириш, АҚШ билан сиёсий ва иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш, инвестиция жалб қилиш ва хавфсизлик соҳасидаги алоқаларни мустаҳкамлаш имконини беради. 👉🏻Каналга уланиш – @uz_sfa

1,040 views

Objavljeno 18. feb.

Агар мактабларимиз коммунизмга қарши тарғибот учун бўлмаса, унда уларнинг нима кераги бор? Ричард Никсон * * * * * * Для чего нужны наши школы, если не для пропаганды против коммунизма? Ричард Никсон P.S. Совуқ уруш йилларида АҚШ президенти Ричард Никсон коммунизмга қарши курашни фақат сиёсат майдонида эмас, балки таълим орқали ҳам олиб бориш керак, деб ҳисоблаган. Унингча, мактаб ёш авлодга демократик қадриятларни сингдириш ва коммунистик ғояларга қарши мафкуравий иммунитет яратишнинг энг муҳим майдони эди. 👉🏻Каналга уланиш – @uz_sfa

1,100 views

Objavljeno 17. feb.

O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining "Muborak Ramazon oyini munosib tarzda o‘tkazish to‘g‘risida"gi Qarori — Постановление Президента Республики Узбекистан "О достойном проведении священного месяца Рамазан" Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X

888 views
12•••5•••10•••15•••20•••25•••303132333435•••40•••45•••50•••55•••60•••65•••70•••75•••80•••8485