TGINSIGHT CHAT
SIYOSIY FANLAR AKADEMIYASI
@uz_sfa
PoliticsMaqsadimiz siyosiy bilimlarni rivojlantirishdan iborat. Muloqot uchun: @sfafikrbot
Nedavne objave
Stran 77 od 85 · 1,010 objav
Objavljeno 9. okt.
КАПИТАЛИСТИК ОЧКЎЗЛИК ОҚИБАТИ ЁХУД АҚШ-РФ АЛОҚАЛАРИДА ЯНА БИР ИПНИНГ УЗИЛИШИ
Objavljeno 9. okt.
🇿🇦НЕЛСОН МАНДЕЛА — ЭРК ВА АДОЛАТ РАМЗИ✊ “Эркинлик — фақат зиндандан чиқиш эмас, балки бошқаларнинг эркинлигини ҳурмат қилиш ва уни ҳимоя қилишдир.” — Нелсон Мандела 🌍 Нелсон Мандела — Жанубий Африка Республикасининг биринчи қора танли президенти, апартеид режимига қарши курашнинг рамзи. У 27 йилни қамоқда ўтказган, аммо нафрати билан эмас, кечирими билан дунёга умид бағишлаган инсон эди. 🕊 Унинг ҳаёти бизга шундай сабоқ беради: Адолат йўли оғир бўлиши мумкин, лекин ҳақиқат ва сабр охирида ғалаба қозонади. 📅 Ҳар йили 18 июль — БМТ томонидан “Мандела куни” сифатида нишонланади. Бу кун — яхшилик қилиш, инсонпарварлик ва кечиримлиликка чақирув кунидир.
Objavljeno 8. okt.
Исломов И.Н., Хамдамов А.Қ., Ялгашев Б.А., Сиёсий фанлар ва касблар каталоги – Т.: «Complex Print», 2025 👉🏻@uz_sfa
Objavljeno 8. okt.
СИЁСИЙ СОЦИОЛОГИЯ Сиёсий социология – сиёсий жараёнлар ва ижтимоий (социал) ҳодисаларнинг ўзаро алоқаларини ўрганадиган фан ҳисобланади. Ушбу фан сиёсат ва жамиятнинг бир-бирига таъсирини, ижтимоий омилларнинг сиёсий жараёнларга боғлиқлигини, сиёсий институтлар ва сиёсий тизимнинг қандай шаклланиши ва жамиятда қандай фаолият юритишини тадқиқ этади. Сиёсий социологиянинг предмети шахсларнинг сиёсий хатти-ҳаракатларини ва сиёсий манфаатларини, сиёсий маданиятини, сиёсий партиялар ва ташкилотларни, ижтимоий ҳаракатларни ва протестларни, сиёсий институтлар ва ижтимоий гуруҳларни бир-бирига, социал синфларни ва бошқа ижтимоий омилларни сиёсий ҳаётга таъсирини ўрганишга қаратилган. 👉🏻@uz_sfa
Objavljeno 8. okt.
Президентимиз Туркий давлатлар ташкилоти саммитидаги нутқи сўзлади ... Яқинда Нью-Йорк шаҳрида бўлиб ўтган Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг юбилей сессиясидаги жаҳон етакчиларининг чиқиш ва ёндашувлари ҳам замонавий дунёнинг сиёсий ва хавфсизлик архитектураси бўйича якдил позиция йўқлигини яна бир бор намоён этди. ... Ғазо секторидаги фожиа, Украина атрофидаги вазият, Эроннинг ядро дастури муаммоси, Афғонистоннинг барқарорлиги масалалари барчамизни жиддий ташвишга солади. ... озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашда органик қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва етказиб беришда мамлакатларимиз дунё етакчиларидан бўлишлари мумкин. 👉🏻батафсил танишиш учун 👉🏻Каналга уланиш – @uz_sfa
Objavljeno 8. okt.
Таълим – дунёни ўзгартира оладиган энг кучли қуролдир. Нельсон Мандела * * * * * * * Образование – это самое мощное оружие, с помощью которого можно изменить мир. Нельсон Мандела 👉🏻Каналга уланиш @uz_sfa
Objavljeno 7. okt.
Сиёсий социолог касби Сиёсий социолог касби социология ва сиёсатшунослик фанлари кесишмасида пайдо бўлган ва унинг ривожланиши сиёсий жараёнлар ҳамда хатти-ҳаракатларга ижтимоий омилларнинг таъсирини таҳлил қилиш зарурати билан боғлиқ ҳисобланади. Сиёсий социолог – бу сиёсий жараёнлар ва ижтимоий структуралар ўртасидаги ўзаро муносабатларни ўрганувчи мутахассис ҳисобланади. У сиёсий тизим, сиёсий институтлар, сиёсий партиялар, ижтимоий синфлар, гуруҳлар ва уларнинг жамият сиёсий ҳаётига таъсирини таҳлил қилади. Сиёсий социологнинг маоши унинг маълумот даражаси, иш тажрибаси, иш жойи, қайси мамлакатда фаолият юритиши ва бошқа бир қатор омиллар йиғиндисидан келиб чиқади. Мазкур соҳа мутахассисларининг энг юқори маоши Америка Қўшма Штатларига тўғри келади. Бу ерда сиёсий социологнинг йиллик ўртача даромади 70 000 минг АҚШ долларни, Буюк Британияда тахминан 32 минг еврони ташкил этади. 👉🏻Каналга уланиш – @uz_sfa
Objavljeno 7. okt.
Бюджетни қабул қилишда парчаланган парламентни айланиб ўтиш ўрнига у билан келишувга эришишни истаган бош вазир Себастьен Лекорню бугун истеъфо берди. Истеъфо ҳукумат шакллантирилганидан 14 соат ўтиб содир бўлди. Нега парламентни айланиб ўтишни истамади? Чунки аввалги бош вазирлар 2023 йилги пенсия ёшини 62 дан 64 га ошириш бўйича қонунга парламент қарши чиққан, ўшандаги бош вазир Элизабет Борн эса Франция Конституциясининг 49.3-моддасини (ҳукуматга парламент овозисиз қонун қилишга имкон беради) қўллаган ҳолда ислоҳотни амалга оширган эди. Бу ҳолат жамият томонидан анти-демократик ва авторитар чора сифатида қабул қилинган. Шундан кейин парламент иқтисодий қонунларни ўтказмаган, ҳукумат эса 49.3-моддадан яна ва яна фойдаланаверган. Парламент эса жавоб сифатида бунга қўл урган бош вазирларга (Борн, Аталь, Байру)ишончсизлик вотуми билдираверган. Лекорню айнан шу нохуш анъанани бузмоқчи бўлди. Парламент ва ҳукуматни муросага келтиришга уринди. Техник ва вақтинчалик бош вазир бўлиш ўрнига муроса қилиш йўлини танлади. Бошқа томондан, 49.3-моддани ишга солган тақдирда, унинг учун ҳам ишончсизлик вотуми нақд эди. Нега барибир кетди? Шунчаки, у ҳукуматни шакллантиришда хатога йўл қўйди. Лекорню ҳукуматга янги руҳ олиб келишни ваъда берган, парламентдаги блоклар ҳам шу шарт билан уни қўллаб-қувватлашга сукут орқали ризолик билдиришаётган эди. Бироқ, у энг муҳим лавозимларда(молия ва ички ишлар вазирлари) Макроннинг эски вазирларини қолдирди. Бу жамият ва парламент учун, французлар қабили билан айтганда, “янги шишадаги эски вино” эди. Шу сабабли, янги ҳукумат таркиби эълон қилиниши билан барча блоклар уни қўллаб-қувватламаслигини билдирди. Ҳатто партиялар ишончсизлик вотумини тайёрлашга ўзаро келиша бошладилар. Яъни, янги ҳукумат ҳали иш бошламасданоқ ишидан айрилганди. Бундай вазиятда Лекорню нима қилса ҳам ишончсизлик вотумига дуч келарди. У эса шармандали кетишни истамади, дарҳол истеъфо берди. Энди нима бўлади? Барчаси Макронга боғлиқ. Бизнингча, у қуйидаги йўлдан боради: 1. Нейтрал бош вазир номзодини киритиш ва янги (муддатдан олдинги) сайловгача вақт ютиш. 2. Сиёсий “совға-саломлар” эвазига рақиб партиялар билан янги коалиция тузиш. 3. Парламентни тарқатиб юбориш ва сайлов ўтказиш. Бунинг моҳияти шуки , Макрон бир неча ой ичида вазиятни қўлга олгач, парламентни тарқатиб юборади. Бироқ, бу жуда рискли. Унинг центристик иттифоқи йилдан-йилга электоратини йўқотиб бормоқда. Агар янги сайловда ғалаба қозона олмаса, президентлигининг қолган муддатини (2027 йилгача) қўғирчоқ президент сифатида ўтказиши мумкин. Хуллас, Макрон ёмон қарорлар ичидан камроқ ёмонини танлашга мажбур. 6 октябрь бунчалар узун бўлмаса. Балки бу Франция учун “асрга татигулик кун”дир?! 👉🏻Каналга уланиш – @uz_sfa
Objavljeno 7. okt.
ФРАНЦИЯДА СИЁСИЙ ИНҚИРОЗ ДАВОМ ЭТАДИ: ЯНГИ БОШ ВАЗИР 27 КУНДА “ЭСКИ”ГА АЙЛАНДИ
Objavljeno 7. okt.
Objavljeno 7. okt.
".. барча халқлар ўзлари яшашни хоҳлаган бошқарув шаклини танлаш ҳуқуқига эга" “Атлантика хартияси”нинг учинчи тамойили (1941 йил) * * * * * * * * * * «право всех народов избирать себе форму правления, при которой они хотят жить». “Атлантическая хартия” (1941 год) P.S.: Атлантика хартияси (14 август 1941) — Ф. Рузвелт ва У. Черчилл имзолаган декларация. Унда босиб олишдан воз кечиш, халқларнинг ўз тақдирини ўзи белгилаш ҳуқуқи ва урушдан кейинги адолатли тартиб тамойиллари баён этилди. 24 сентябр 1941 куни Лондонда СССР ҳам асосий қоидаларга қўшилди — бу гитлерчиларга қарши иттифоқка замин яратди. 👉🏻@uz_sfa
Objavljeno 6. okt.
ХАЛҚАРО МЕҲНАТ ТАШКИЛОТИ Халқаро меҳнат ташкилоти – меҳнат шароитларини муҳофаза қилиш ва яхшилаш, иш билан тўлиқ бандликни таъминлаш ва турмуш даражасини кўтариш, тадбиркорлар ва меҳнаткашлар ўртасида ҳамкорликни рағбатлантириш чораларини ишлаб чиқиш учун ҳукуматлар, тадбиркорлар ва меҳнаткашларни тенг ҳуқуқларда бирлаштириш мақсадида тузилган ташкилот. Ушбу ташкилот 8 соатлик иш куни, оналикни ҳимоя қилиш, болалар меҳнатига оид қонунлар ва иш ўринларида хавфсизликни таъминлаш юзасидан халқаро меъёрлар ишлаб чиқилишига, иш билан бандлик дастурларини ишлаб чиқишга катта ҳисса қўшди. 1969 йилда тинчликни мустаҳкамлаш йўлида кўрсатган фаолияти учун Нобель мукофотига сазовор бўлган. 👉🏻батафсил танишиш учун 👉🏻Каналга уланиш – @uz_sfa