TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
Nazaj na kanale
SIYOSIY FANLAR AKADEMIYASI avatar

TGINSIGHT CHAT

SIYOSIY FANLAR AKADEMIYASI

@uz_sfa

Politics

Maqsadimiz siyosiy bilimlarni rivojlantirishdan iborat. Muloqot uchun: @sfafikrbot

Naročniki3,770Trenutni naročniki
Sledene objave1,010Število indeksiranih objav
Nedavni doseg12,174Vsota nedavnih ogledov
Nedavne objave

Nedavne objave

Stran 83 od 85 · 1,010 objav

Objavljeno 22. sep.

ЎЗБЕКИСТОН – БМТ АЛОҚАЛАРИ Ўзбекистон 1992 йил 2 март куни БМТнинг тўла ҳуқуқли аъзосига айланди. 1993 йил 24 октябрда Тошкентда БМТ ваколатхонаси очилди. Ўзбекистон ва БМТ ўртасида ҳамкорликнинг устувор йўналишлари сифатида минтақавий хавфсизликни таъминлаш, таҳдидларга қарши курашиш, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, камбағалликни қисқартириш ҳамда пандемиялар даврида ўзаро ҳамкорликни ривожлантириш, таълим, фан ва маданиятни ривожлантириш, экологик муаммоларни бартараф этиш, терроризм ва уюшган жиноятчиликка қарши кураш ва бошқаларни келтириш мумкин. Бугунги кунда БМТнинг 20 дан ортиқ дастурлари Ўзбекистонда фаолият олиб бормоқда. 👉🏻 батафсил танишиш учун 👉🏻@uz_sfa

1,190 views

Objavljeno 22. sep.

Юз жангда юз марта ғалаба қозониш - ҳарбий санъатнинг энг юксак чўққиси эмас. Жанг қилмасдан душманни мағлуб этиш – мана бу ҳақиқий маҳоратдир. СУНЬ ЦЗИ . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . Одержать сто побед в ста битвах – это не вершина воинского искусства. Повергнуть врага без сражения – вот вершина. СУНЬ ЦЗЫ 👉🏻@uz_sfa

1,030 views

Objavljeno 21. sep.

БМТ ТИЗИМИГА КИРУВЧИ ЖАҲОН САВДО ТАШКИЛОТИ Жаҳон савдо ташкилоти (ЖСТ) – аъзо-давлатлар ўртасида халқаро савдони либераллаштиш ҳамда савдо ва сиёсий муносабатларни тартибга солиш мақсадида 1995 йилда ташкил этилган халқаро иқтисодий ташкилот. БМТ тизимига кирувчи мазкур ташкилот жаҳон савдоси қоидаларини ишлаб чиқиш йўли билан давлатлар савдо сиёсатига таъсир кўрсатиш, савдо муносабатларини эркинлаштирадиган ва қатъий тартиб-қоидага соладиган музокаралар учун йиғилишлар ўтказиш, давлатлараро савдода юзага келадиган низоларни ҳал қилиш ва бошқа вазифаларни бажаради. ЖСТ фаолияти аъзо мамлакатларнинг ўзаро манфаатларини турли тадбирлар (асосан бож имтиёзлари, тўсиқлари ва бошқалар)ни қўллаш билан ҳимоя қилишга қаратилган. Аъзо мамлакатлар ЖСТ талабларини бажариш билан бирга ташкилотнинг бошқа аъзоларига савдода мумкин қадар қулайлик бериш режимини (биринчи навбатда бож тарифларини пасайтириш) қўллайди, ўз ички бозорини чет эл корпорациялари учун очиқ қилиш мажбуриятини олади. 👉🏻батафсил танишиш учун 👉🏻Каналга уланиш – @uz_sfa

962 views

Objavljeno 21. sep.

😄 Сиёсий латифалар * * * Талаба устозидан сўрайди: – Демократия нима? Устоз жавоб беради: – Бу сен эркин фикр айтасан, сенинг фикрингни ҳеч ким эшитмайди, лекин ҳеч ким сени жазоламайди. * * * 👉🏻@uz_sfa

830 views

Objavljeno 21. sep.

БУ МАШҲУР ИБОРАНИНГ ТАРИХИ «Ким ахборотга эга бўлса – у дунёга эга бўлади» машҳур ибораси бугунги кунда сиёсатчилар, молиячилар, журналистлар ва илмий доиралар томонидан кенг қўлланилади. У замонавий ҳаётда ахборотнинг беқиёс аҳамиятини яна бир бор намоён этади. XIX асрдаги машҳур молиявий магнат Натан Ротшильд номи билан боғлиқ ривоятга кўра, у Наполеоннинг Ватерлоо жангида мағлуб бўлгани ҳақидаги хабарни қолганлардан олдин билган. Шундан фойдаланиб, у аввало Лондон биржасига ўз акцияларини сотган, ортидан ҳамма сотишга тушган ва нархлар кескин пасайган. Шу пайтда Ротшильд агентлари арзон акцияларни оммавий сотиб олишган. Бир кундан кейин ғалаба ҳақидаги расмий хабар келганда эса нархлар яна кўтарилиб, Ротшильд катта бойликка эга бўлган. Бу воқеа ҳақиқатдан тўлиқ исботланмаган бўлса-да, «Ким ахборотга эга бўлса – у дунёга эга бўлади» деган машҳур ибора тарихда Ротшильд номи билан боғланиб қолди. 📌Ахборот – сиёсатда ҳам, иқтисодда ҳам, ҳаётнинг ҳар бир соҳасида энг кучли қуролдир. 📊Тезкор ва тўғри маълумот – муваффақият калитидир. 👉🏻Каналга уланиш @uz_sfa

1,380 views

Objavljeno 21. sep.

Ким ахборотга эга бўлса, дунёни бошқаради. Натан Ротшильд * * * Кто владеет информацией – тот владеет миром. Натан Ротшильд 👉🏻Каналга уланиш @uz_sfa

1,190 views

Objavljeno 20. sep.

«Янги Ўзбекистон: Шавкат Мирзиёев йўли» Яқинда Нью-Йорк шаҳрида жойлашган БМТ Бош қароргоҳида «Янги Ўзбекистон: Шавкат Мирзиёев йўли» китобининг тақдимоти бўлиб ўтди. Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Республикаси Президенти этиб сайлангандан буён иқтисодиёт, таълим, соғлиқни сақлаш, тадбиркорлик ва жамият ҳаётининг бошқа қатор соҳаларида инқилобий ислоҳотларни амалга оширди. Шунингдек, яқин қўшничилик муносабатлари тикланиб, минтақавий ҳамкорлик мустаҳкамланди. Бугун бу жараёнлар нафақат халқимиз, балки жаҳон ҳамжамияти томонидан ҳам юксак эътироф этилмоқда. 👉🏻Каналга уланиш @uz_sfa

1,500 views

Objavljeno 20. sep.

📢 19 сентябр куни “Демократик жараёнларни таҳлил қилиш маркази” ташаббуси билан халқаро конференция бўлиб ўтди. 🌍 “Ўзбекистоннинг демократик ривожланишида фуқаролик жамиятининг ўрни: глобал чақириқлар ва истиқболлар” мавзусидаги ушбу нуфузли анжуманда 20 дан ортиқ хорижлик экспертлар, шунингдек, 200 дан зиёд юртимиз олимлари ва етакчи мутахассислари иштирок этди. ✨ Юқори даражада ташкил этилган конференция натижалари шуни кўрсатдики, Ўзбекистонда фуқаролик жамияти янги босқичга қадам қўйди. Батафсил танишиш учун Демократик жараёнларни таҳлил қилиш марказининг расмий каналига уланинг@cadpuz

938 views

Objavljeno 20. sep.

КАМБАҒАЛ ОИЛАЛАР СОНИ ҚИСҚАРМОҚДА 17 сентябрь куни Наманган шаҳрида ўтказилган камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича "Камбағалликдан фаровонлик сари" III халқаро форумда Президентимиз Шавкат Мирзиёев иштирок этди ва нутқ сўзлади. Президентимиз қандай синов ва машаққатлар пайдо бўлмасин, демократик ислоҳотларни чуқурлаштириш, миллий бирлик ва ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш, халқимизни рози қилиш йўлидан асло ортга қайтилмаслигини таъкидлади. Сўнгги йилларда Ўзбекистонда камбағал оилалар сони қисқариб, аҳолининг реал даромадлари сезиларли даражада ошди. 👉🏻Каналга уланиш @uz_sfa

763 views

Objavljeno 20. sep.

2015 йилдан буён глобал иқтисодий ўсиш суръати ўртача 3 фоизни ташкил этиб, олдинги ўн йилликка нисбатан секинлашди. Оқибатда, агар беш йил олдин дунёда 650 миллион аҳоли камбағалликда яшаган бўлса, бугун уларнинг сони 800 миллиондан ошди .

731 views

Objavljeno 20. sep.

Камбағаллик – мамлакатдаги тартибсизликлар илдизи. Мо-Цзи 👉🏻Каналга уланиш @uz_sfa

871 views

Objavljeno 19. sep.

ПАРЛАМЕНТДА “ҲУКУМАТ СОАТИ” “Ҳукумат соати” – парламент назоратининг муҳим институти сифатида Қонунчилик палатасида ҳар ойда камида бир маротаба ўтказилади. Қонунчилик палатасида ўтказилган навбатдаги “Ҳукумат соати”да Қишлоқ хўжалиги вазири Иброҳим Абдураҳмонов депутатлар саволларига жавоб берди. Учрашувда қишлоқ хўжалигини 2030 йилгача ривожлантириш стратегияси, сув тежовчи технологиялар, фермер ва кооперативлар ҳамкорлиги ҳамда бозорларда нарх барқарорлиги масалалари муҳокама қилинди. 👉🏻батафсил танишиш учун: 👉🏻Каналга уланиш @uz_sfa

789 views
12•••5•••10•••15•••20•••25•••30•••35•••40•••45•••50•••55•••60•••65•••70•••75•••808182838485