TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
Назад на канале
Дайди ўқ avatar

TGINSIGHT CHAT

Дайди ўқ

@daydi2021

Politics

‼️ДАЙДИ ЎҚ! динга эмас, сохта диндорларга, радикал мутаасибларга қарши курашади ва бу кураш мунтазам давом этади.

Претплатници1.1万Тренутни претплатници
Праћени постови1,010Број индексираних постова
Недавни досег117,770Збир недавних прегледа
Недавни постови

Недавни постови

Страница 3 од 85 · 1,010 постова

Објављено 28. мар

Соқол нафсни яшира олмайди, ҳижоб ҳирсни беркита олмайди Ҳозирги кунда тобора урф бўлаётган соқол ва ҳижоб диний қиёфа сифатида баҳоланади. Лекин дангалини айтганда, одамлардаги соқол нафсни яшириш хусусиятига эгами? Ёки ҳижоб ҳирсни беркита оладими? Албатта ЙЎҚ ! Чунки эркакда тестостерон гормони қўзғалганда, унинг соқоли ҳам намозхонлиги ҳам эсидан чиқиб кетиб, ғАмга боши билан калла ташлайди. Аёл эса гормонал беқарорликка тушганда, ҳижобига қараб ўтирмасдан, ёшу-қари демасдан меҳрини бериб ташлайверади. Шу боис ташқи қиёфани, тем более “диний қиёфани” илоҳий юз сифатида талқин қилиш катта хато. Чунки ҳеч қандай соқол ёки ҳижоб инсоннинг ички дунёсидаги нафсни, заифликни, эҳтирос ва ҳирсни йўқ қила олмайди. Ҳақиқий ташқи қиёфа бу инсоний амаллар, маънавият, одоб-ахлоқ ва самимиятда кўринади. Диний қиёфа эса фақат юзаки кўриниш, ўзини ва бошқаларни алдашдан бошқаси эмас. https://t.me/daydi2021

9,170 views

Објављено 27. мар

Кимнидир, бой ёки қамбағал бўлиши аввало ўша инсоннинг ўзига боғлиқ. Замонавий фикрлашга, ҳеч ким тўсиқ қўя олмайди. Сиз ва сиздан бўлганлар дамасни тирикчилик манбаи сифатида кўришдан тўхтамас экан, ҳукумат бундан 50 йил ёки 100 йил ўтса ҳам сиз учун ёмон бўлиб қолаверади. Тил ва ҳунар ўрганиб, рўзғорини, болаларини келажагини яхшилаш ўрнига, умрини рулга ёпишволиб ўтказиши, ҳаётидан нолиши дангаса эркакларга хос. Ўзимиздаги завод, фабрикаларда иш йўқ дейдиганлардан қочингда, жойнамоз қўлтиқлаб, мачитга югурмасдан, чет элда ишлаб келиб турмушни яхшилашга ҳаракат қилинг. Замонавий касб ва ҳунар эгалари бутун дунёда танқис, четда ҳам ўзимизда ҳам қиммат туришади улар. Сиз ҳам ўзингизни бироз қийнаб, рулни қуйворинг барака топгур. Яқин 5-10 йилдан сўнг “шопир”лик умуман кераксиз касбга айланади ишонинг! Турли ғийбат ва тарафкашликни йиғиштиринг, ўз устингизда тинмай ишланг, шунда мақсадингиз томон қадам ташлайсиз. https://t.me/daydi2021

10,000 views

Објављено 26. мар

“Бу ҳижоб эмас” дейдиганлар диққатига: Бу ҳижоб бўлмасдан энангни этагими 😂 https://t.me/daydi2021

9,180 views

Објављено 25. мар

Аҳолини фавқулодда вазиятлардан огоҳлантириш мақсадида масжидлардаги овоз кучайтиргичлардан фойдаланилади БМТ Тараққиёт дастури ташаббуси билан, Ўзбекистоннинг 7 та вилоятидаги 272 та масжидга махсус техник ускуналар ўрнатилди. Бу орқали фавқулодда вазиятлар тўғрисидаги тезкор хабарлар масжидларнинг ташқи овоз кучайтиргичлари ёрдамида кенг жамоатчиликка етказилади. https://t.me/daydi2021

11,100 views

Објављено 24. мар

Диннинг тиббиётга, тиббиётнинг динга юзланаётган даври ҳақида ! Ўзбекистонда жуда ғалати парадоксларга дуч келинмоқда. Тиббиёт тобора хусусийлашиб бизнесга айланиб бораяпти. Динлар ҳам медицинадан қолишмай пул қилиш йўлига ўтишган. Энг кулгили жойи мулла касал бўлиб оғирлашса врачга, врачнинг аҳволи оғирлашса муллага югурадиган бўлиб қолишган. Бири фанга иккинчиси иймонига ишонмаяптими шунда ? 😂 Тиббиёт ҳам дин ҳам бизнесга айланиб бораётган юртимизда, малакали шифокор ҳам қилган маърузасига жавоб берадиган домла ҳам деярли қолмаган десам ишонаверинг. Хусусий тиббиёт беморни мижоз ўрнида кўради. Касалликни ташхислашда илмий асосланган мезонларга таянсада, муаммо билан келган одамнинг кўпроқ пулини шилиш мақсадида унга бир нечта дард топиб беради. Баъзида “мижозни” оғир дарди борлигини айтиб руҳиятини синдириб тушкун аҳволга солиб қўяди. Табиийки соғайишни, дарддан тезкор халос бўлишни истаган одам бор-будини сотиб бўлса ҳам врач айтган пулни топиб келиши турган гап. Диндорлар эса бир неча ўн асрдан буён ўз китобида ёзилган эртаклар билан касалликни даволамоқчи бўлишадида, бемор аҳволини оғирлаштириб, ўлимгача олиб бориши ва якунда барча айбни худога тўнкаб қўя қолиши билан ажралиб туради. 🤨 Дейлик динга боши билан шўнғиган одам бирор касалликка чалинса унга даво сифатида муқаддас китоблар (тора, библия, қуръон трипатака) даги муқаддас сўзларни бир неча маротаба қайтаришни тавсия қилишади. Гарчи бунинг фойдасизлигини рухонийлар ёки муллалар билишсада, дин билан одамларни даволашни ҳеч қачон тўхтатишмайди. Чунки бу бизнес бу муллажиринг ! Бири беморнинг иккинчиси диндорнинг пулини шилиш билан овора бўлиб, ўзига дард келганда ожизланиб қолаётгани роса кулгили тўғрими !? 🤣 Фараз қилинг касал мулла, врачнинг олдига келиб; - Дўхтир мени даволасангиз, соғлигингиз учун дуо қиламан! Ёки… Врач мулланинг олдига келиб, - Мени дуо қилинг касалликдан тезроқ қутилсам, сизни даволайман деб турса! кимга ишониш керак ⁉️ https://t.me/daydi2021

13,500 views

Објављено 24. мар

Саудия Арабистони ва Бирлашган Араб Амирликлари АҚШ томонига ўтиб Эронга қарши ҳарбий ҳаракатларга қўшилмоқда Манбаларга кўра, Саудия Арабистони, БАА ва Яқин Шарқдаги бошқа давлатлар Эрондан норози ва АҚШнинг можаро бўйича қарорларига таъсир ўтказа олмаётганидан қониқишсиз. Эр-Рияд аллақачон АҚШ Қуролли кучларига мамлакат ғарбида жойлашган Қирол Фаҳд авиабазасидан фойдаланишга рухсат берган. Мақолада таъкидланишича, урушга кириш масаласи “фақат вақт масаласи”. Бирлашган Араб Амирликлари ҳам Эронга қарши можарога қўшилиш имкониятини муҳокама қилмоқда ва Теҳроннинг ҳарбий салоҳияти тўлиқ йўқ қилинмасдан туриб сулҳга қарши чиқмоқда. Абу-Даби аллақачон мамлакатдаги эрон объектларига қарши чоралар кўрмоқда: Дубайда эрон шифохонаси ва клуби ёпилган. Бундан ташқари, БАА Эронга тегишли миллиардлаб долларлик активларни музлатиб қўйиш эҳтимоли ҳақида огоҳлантирган. https://t.me/daydi2021

9,200 views

Објављено 24. мар

Дарҳақиқат, турмуш ўртоғингиз камчиликларга эга! Aгар у авлиё бўлганида, сиз билан асло турмуш қурмаган бўларди... https://t.me/daydi2021

8,100 views

Објављено 23. мар

💙💙💙💙 💙💙💙💙💙💙💙 💙💙💙💙💙💙 💙💙💙💙💙💙 Фикрларингизни фейсбук саҳифамизда қолдиринг 👇👇👇 https://www.facebook.com/share/r/1FfpWVwemn/?mibextid=wwXIfr https://t.me/daydi2021

9,930 views

Објављено 23. мар

Бу видеода ҳижобнинг вожиблиги, қўш хотинликнинг суннатлиги кўринади 🤣 https://t.me/daydi2021

9,610 views

Објављено 23. мар

Бу дунёдан ўтган инсонни қабрини ҳар қанча безатманг унга ПХ. Энг қиммат мармартош қўясизми, қабр устига сарой қуриб берасизми қабрдаги майит буни ҳис қилмайди. Агар унинг амаллари ва яхши ишларга чорлаган ўгитларини авлодларга етказмоқчи бўлсангиз у ҳақда китоб чиқаринг. Интернетда унинг ҳаётда ким бўлгани ҳақидаги реал маълумотлар жойлаштиртиринг. Қабрни зиёратгоҳ даражасига олиб чиқиш динга тўғри келмайди. Чунки вақт ўтиши билан одамлар бу жойга турли мақсадларда келиб, нотўғри тушунчаларга берилиши мумкин. Бу эса динда маъқул кўрилмаган амалларга олиб келиши хавфини туғдиради. Энг тўғри йўл марҳумни самимий хотирлаш, унинг ҳаққига чин дилдан дуо қилиш ва яхши амалларни унинг номи билан давом эттиришдир. https://t.me/daydi2021

8,610 views

Објављено 23. мар

Ҳозирги дунёнинг дини ҳам қонунлари ҳам нефт ва газдан иборат. Шу маҳсулотларсиз биз ҳеч ким ва ҳеч қандай банда эмасмиз. Нефт ва газга ким эгалик қилса ўша дунё қонуниятини ёзади. Масалан Эрон давлати АҚШ ва ИСРОИЛ билан “масала”ни ҳал қила олса, ЯҚИН ШАРҚ ва ОСИЁда энг таъсирли давлатга айланади. https://t.me/daydi2021

7,770 views

Објављено 23. мар

Туркиялик депутат минбарда туриб, Исроилни карғаетган пайтида ўлиб қолди 😳 https://t.me/daydi2021

11,600 views
12345•••10•••15•••20•••25•••30•••35•••40•••45•••50•••55•••60•••65•••70•••75•••80•••8485