TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
Назад на канале
Дайди ўқ avatar

TGINSIGHT CHAT

Дайди ўқ

@daydi2021

Politics

‼️ДАЙДИ ЎҚ! динга эмас, сохта диндорларга, радикал мутаасибларга қарши курашади ва бу кураш мунтазам давом этади.

Претплатници1.1万Тренутни претплатници
Праћени постови1,010Број индексираних постова
Недавни досег170,000Збир недавних прегледа
Недавни постови

Недавни постови

Страница 49 од 85 · 1,010 постова

Објављено 7. мар

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистонда хотин-қизларнинг ҳуқуқлари ва имкониятларини янада кенгайтириш тарафдори Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 8 март – Халқаро хотин-қизлар байрами муносабати билан ўтказилган тантанали маросимда аёлларнинг жамиятдаги ролини юксак баҳолади. У ўз нутқида хотин-қизларнинг ҳуқуқлари ва имкониятларини кенгайтириш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш Янги Ўзбекистоннинг давлат сиёсатида устувор йўналишлардан бири эканлигини таъкидлади. Президентимизнинг сўзларига кўра, сўнгги йилларда Ўзбекистонда хотин-қизларнинг давлат ва жамият ҳаётидаги иштироки сезиларли даражада ошди. Хусусан, бошқарув соҳасида аёлларнинг улуши 20 фоиздан 35 фоизга етди, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатларининг 38 фоизини, Сенат аъзоларининг 27 фоизини аёллар ташкил этмоқда. Ш. Мирзиёев ўз фаолияти давомида доимо хотин-қизларнинг таълим олиши, касб-ҳунар эгаллаши, тадбиркорлик билан шуғулланишига жиддий эътибор қаратиб келади. Жумладан, 2024 йилнинг ўзидп 250 минг нафар хотин-қиз олий таълим билан қамраб олиниь, 2 миллион нафар аёлнинг бандлиги таъминланган эди. Юртбошимиз хотин-қизлар масаларига оид нутқларида ибратли оилаларнинг жамиятдаги ўрнини алоҳида таъкидлаб келади. Бундай оилаларда ҳар томонлама етук баркамол авлодни вояга етказиш ва камбағалликка қарши курашиш ишлари доимо асосий мақсад ҳисобланади. Бугунги кунда хотин-қизларни янада қўллаб-қувватлаш мақсадида бир қатор янги ташаббусларни илгари сурилмоқла. Хусусан, Савдо-саноат палатаси ҳузурида Тадбиркор аёллар кенгаши ташкил этилиши, “Ёрқин келажак” лойиҳаси доирасида иқтидорли қизлар хорижда ўқитилиши, “Ҳамроҳ” компанияси аёллар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаши каби дастурини амалга ошириши барчани қувонтирмоқда. Президентимиз Ўзбекистонда хотин-қизларнинг ҳуқуқлари ва имкониятларини кенгайтириш борасида олиб борилаётган ислоҳотларни жадаллаштириш мақсадида, масъулларга алоҳида топшириқлар бергани, таҳсинларга сазовордир. @daydi2021

14,800 views

Објављено 7. мар

11,900 views

Објављено 7. мар

Мусулмоннинг амаллари бошқаларнинг ишига халал бермаслиги керак Намоз ўқимоқчимисан ёки Рўза тутмоқчимисан ? Бу сен билан Аллоҳ орасидаги иш – бошқаларни вақтини олиб, ишидан тўхтатиб, қилган ибодатинг ўтмайди. Дуч кеган жойда жойнамозингни ташлаб, ўзингни “пи…ц диндор” қилиб кўрсатмагин. Бу ишинг риёкорлик ва кўзбўямачиликдан бошқа нарса эмас. Эпласанг режалаштириб ибодат қил, сани ибодатинг мен учун эмас, меники сен учун эмас! Рўза тутаётган бўлсанг ўзинг учун тутаяпсан, буни бошқаларга пеш қилаверма. Рўза тутмаганлар билан ишинг бўлмасин, атрофингда еб-ичаётганларга ўқрайма, “рўзамни ҳурмат қил” деб таъмагирлик қилма. Сабринг етса тут рўзангни. Дин – бу одоб, ахлоқ, ваъз-насиҳат. Дин – бу зўравонлик ёки ўзингни бошқалардан устун қўйишинг учун эмас. Худога фақат сен яқин эмассан ! @daydi2021

20,200 views

Објављено 6. мар

Вояга етмаган болаларнинг таровеҳ намозига қўйилмаслиги борасидаги баҳслар юзасидан ҳуқуқий ва ижтимоий ёндашув Ўзбекистонда диний эркинлик Конституция ва халқаро ҳуқуқ нормалари билан кафолатланган бўлиб, ҳар бир фуқаро ўз эътиқодига мувофиқ диний амалларни бажаришда эркин ҳисобланади. Бироқ, бу эркинлик вояга етмаган шахсларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича давлат мажбуриятлари билан мувозанатда бўлиши лозим. Ўзбекистон Республикаси Бола ҳуқуқлари тўғрисидаги Конвенцияга (1989 й.) аъзо, шунингдек, “Бола ҳуқуқлари тўғрисида”ги қонунни қабул қилган (2008 й.) давлат сифатида болаларнинг соғлом ўсиши, таълим олиши ва уларнинг манфаатларини ҳимоя қилишни ўз зиммасига олган. Мазкур қонунчиликка мувофиқ, болаларнинг таълим олиши устувор вазифа ҳисобланиб, давлат уларнинг маънавий, жисмоний ва руҳий ривожланишини таъминлашга масъул. Шу нуқтаи назардан, Ўзбекистон мактаб ўқувчиларини мажбурий меҳнатдан ҳимоя қилгани каби, уларнинг таълимдан чалғишининг олдини олишни ҳам ўз вазифаси деб ҳисоблайди. Мактаб ёшидаги болаларнинг кечаси намозларда иштирок этиши уларнинг соғлиғи, дам олиши ва таълим сифатига таъсир қилиши мумкин. Шу сабабли, Ўзбекистон ҳукумати бу масалада вояга етмаганларнинг манфаатларини биринчи ўринга қўйиб, уларнинг таровеҳ намозларида иштирокини чеклаш ташаббусини илгари сурмоқда. Ота-оналар фарзандларининг тарбияси, таълими ва саломатлиги учун шахсий масъулиятга эга бўлса-да, давлат болаларнинг умумий манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида белгиланган қонунчилик асосида зарур чораларни кўриши мумкин. Бу нафақат таълимга эътибор қаратиш, балки болаларнинг кечқурун ухлаш тартиби, руҳий ва жисмоний ҳолатига ҳам ижобий таъсир кўрсатиш мақсадини кўзлайди. Шу билан бирга, Ўзбекистон қонунчилиги болаларнинг диний таълим олиши ва эътиқод эркинлигига тўсқинлик қилмайди. Аммо бу жараён боланинг ёши, ақлий ва маънавий етуклиги, шунингдек, унинг умумий ривожланишига салбий таъсир этмаслиги каби мезонлар асосида амалга оширилиши лозим. Давлат ва жамият болаларнинг ҳар томонлама ривожланиши учун масъул экани сабабли, уларнинг таълим олиши ва соғлом улғайишини таъминлаш бўйича олиб борилаётган чоралар демократик ва ҳуқуқий тамойилларга мосдир. @daydi2021

13,800 views

Објављено 6. мар

12,900 views

Објављено 5. мар

Манови видео биздаги реал кўзбўямачиликни ифодалаган Видеода, одамлар ўзлари хоҳлагандай эмас, жамият талабларига мослашиб яшашга мажбурлиги кўрсатилган. Яъни 1 мартгача вино-водкали жойларда яшаб, ҳозир мажбурият юкидан ўзларини диндор кўрсатишга мажбур инсонларнинг рамазон ойидаги ҳолати акс эттирилган. Рўзада ҳам ароқ ичишни исташади лекин бошқаларнинг уларга нисбатан салбий фикридан чўчиб, ичишмайди. Айримлар ўзида пайдо бўлаётган буйсинув ёки шартларга бошқани ҳам жалб қилгиси келади. Албатта у чеккан азобни бошқалар ҳам чекишини исташади. Жамиятда ПУРИТАНЛИК кайфияти ҳукмрон. Ҳозирги пуритан шахслар ўз фикри билан яшай олмайди. Барча ташқи қоидаларга мослашади, бироқ ич-ичидан норози бўлиб яшайди. Мунофиқлик мажбурий ҳимоя механизмга айланади. Ҳамма бир-бирининг хаётига аралашиб, ниқоб остида яшай бошлаяпти. Кимдан нимани яшираяпмиз ўзи ? Ахир кўпчилигимизда ёлғон ва иккиюзламачилик оддий ҳолга айланиб бўлганку. @daydi2021

14,900 views

Објављено 5. мар

Хижобашканинг ўзи тушунмаган тилдаги қўшиққа рақс тушиши, унинг маънавий қуллигини исботламоқда . У худди шу алфозда исломни ҳам тушуниб-тушунмай қабул қилган. Ҳозирги қизлар мода ва одат учун ҳижоб ўрашади. Агар ҳижобланиш талабларига риоя этилганда кўча-куйда биттаям ҳижобашкани учратмасдик. Ҳаммаси уйида ўтириб, “номаҳрам”лардан ўзини асраб, кўзимиздан дап бўлишарди @daydi2021

11,400 views

Објављено 5. мар

Англияда мусулмонлар Виндзор қасрида ифторлик уюштирдилар Видеода турли миллат ва элат вакилларидан иборат эркак ва аёллар бир дастурхон атрофида тўпланиб, умумий ифторлик ўтказгани кўринади. 1070-йилларда қурилган Виндзор қасри тарихий обида бўлиб, маълум вақт давомида Ҳазрати Марям ибодатхонаси сифатида фойдаланилган. Қаср деворларидаги насроний динига оид элементлар мусулмонларга халал бермаган. Англияда насронийлар мусулмонлардан минг карра кўпдир, аммо бошқа динлар камситилмайди, бошқаларнинг ғайридинлиги ёки динсизлиги сабаб агрессив муносабатда бўлишмайди. Диний концепцияси дунёвийлик ва диний эркинликни уйғунлаштирган ҳолда, барча фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлашга қаратилган. @daydi2021

12,000 views

Објављено 2. мар

Биз бир неча марта, ҳайвоний ҳирси ва сексуал хоҳишларини қондириш учун янги ва ёш аёлларни «иккинчи» ва «учинчи» хотин қиволадиган псевдо диндорлар ҳақида пост чоп этганмиз. Аёлниинсон ўрнида эмас, ҳирсни қондириш воситаси сифатида кўрадиган одам билан қандай алоқа қиласизлар, ҳеч ақлим етмайди. У хотиннинг жинсий олами бошқача, бунисиники уникидан бошқача, наригисидаги турли инфекцияларни, ўзиникига индамай қабул қилиш учун инсон эмас, қуйдек ювош бўлиб яшаш ёқадими сизларга? @daydi2021

13,900 views

Објављено 1. мар

ЎЗБЕКЛАРГА ҲАММА БИРДЕК ҲАВАСДА! Рус миллати вакили ўзбекча кийиниб, ўзбек тилида қўшиқ куйлади! Бу нафақат оддий ижро, балки юракдан келган садо – Ўзбекистонга бўлган самимий муҳаббат ва халқлар дўстлигининг ёрқин ифодасидир. ЎЗБЕКИСТОН – ҲАММА УЧУН ОЧИҚ ВАТАН! Ўзбекистон – фақат ўзбекларнинг эмас! Бу юрт бошқаларни ҳам ўзига ром этади, миллий ўзига хослиги билан ҳар қандай миллатни ҳавасга солади! Меҳрибон бағри ва буюк тарихи билан бу давлат ҳар бир миллат вакилига тенглик, муҳаббат ва юртпарварлик ҳиссини улашади! Биз – кўп миллатли, бирдам ва қудратли халқмиз! Бу юртда туғилган ҳар бир инсон, миллатидан қатъи назар, унинг бир бўлаги! ЎЗБЕК ТИЛИ – ХУРМАТ, МАДАНИЯТ ВА ФАХР! Ўзбек маданияти, тили ва анъаналарини ардоқлаш – бу фақат ўзбекларга хос ҳиссиёт эмас! Бу – Ўзбекистонни Ватан деб билган барча миллатлар учун ғурур ва ҳурмат рамзи! Қарийб 200 дан ортиқ миллат ва элат вакиллари ёнма-ён, бир дастурхонда нон еб, бирга яшаб, бир юртнинг келажаги учун меҳнат қилиб келмоқда! @daydi2021

17,500 views

Објављено 28. феб

Эттадан енгил такой Алимовдан олинди @daydi2021

14,000 views

Објављено 28. феб

Ўзбекистон Финландия педагогика институтида ҳатто ҳижобли қизлар ҳам миллий кийимларда таълим олишга келишмоқда Мазкур институтнинг 106-гуруҳ талаба қизлари миллий либосларда чиқиш қилиб, ўзбек халқининг бой маданий меросига бўлган ҳурматларини намойиш этишибди. 👏👏👏 Талаба қизларнинг миллий либослардаги нафис ва дид билан кийган кийимлари ўзбек миллий либосларининг бетакрор гўзаллигини яна бир бор кўрсатиб берган 😍🤩🥰 @daydi2021

12,700 views
12•••5•••10•••15•••20•••25•••30•••35•••40•••45•••4748495051•••55•••60•••65•••70•••75•••80•••8485
ПретходнаСтраница 49 од 85Следећа