TGINSIGHT CHAT
Дайди ўқ
@daydi2021
Politics‼️ДАЙДИ ЎҚ! динга эмас, сохта диндорларга, радикал мутаасибларга қарши курашади ва бу кураш мунтазам давом этади.
Недавни постови
Страница 47 од 85 · 1,010 постова
Објављено 26. мар
Массажга қатнайдиган яқинларингиздан сўраб кўрингларчи, Сумайя исмли массажисткани танишармикан ? Айтишларича, Сумайя, жума кунлари ишламасмуш, намоз вақтлари унинг массажи перейскурантдан 3-4 баробар қиммат қилинар экан. Қошига бит тушгур патак соқол ҳожиакала унинг доимий мижози эмиш… Реклама бўлиб кетмаслиги учун массажистка қаердалигини ёзмайман. Ҳа айтганча, рамазон ойида чегирмалари бор эканми 😅 https://t.me/daydi2021
Објављено 25. мар
Футболчиларимизнинг бугунги уйини барчамизни қувонтириб, ҳаёжонлантириб, ҳаммамизга ғурур бағишлади. Ҳа дўстлар бизда спорт хусусан футбол зўр ривожланиб бормоқда. Ўзбекистон фақатгина илм-фан, спорт, таълим ва инновациялар билан тараққий этишини ўз кўзимиз билан кўраяпмиз. Дунёвий билимларни эгаллаш, спорт билан мунтазам шуғулланиш ва технологияларни ўзлаштириш – Ўзбекистонни Ўзбекистоооон қилиб бораверади. https://t.me/daydi2021
Објављено 25. мар
Ҳижобашка-психолог ҳижобини ечиб ташлади 9 йиллик тажрибага эга психолог Нилуфар Кадирова дегич ҳижобдан бутунлай воз кечди ва бошқа ҳижобашкаларга ҳам шундай қилишни тавсия қила бошлади. Унинг таъкидича, ҳижоб аёлларни фикрлашини чеклаб, уларни камситилгандек ҳис қилишга мажбур қилади. Инстаграмда 300 минглик аудиторияга эга, Телеграмда “Аёллар салтанати” канали орқали хотин-қизларга психологик ёрдам бериб келаётган мутахассис, динга чуқур берилган аёлларни “шариат чангалидаги ожизалар” деб атамоқда. У аёлларга маданий ва диний стереотиплардан озод бўлиб, шахсий танловларини қўрқмасдан қилишни маслаҳат бермоқда. https://t.me/daydi2021
Објављено 25. мар
-Дин ишларини давлат ишларидан ажратиш лозим!-деган экан Ақоид илмининг султони Мотурудий ҳазратлари. Давлатчиликдаги айрим ҳолатлар турли динларнинг қоидаларига тўғри келмаслиги бор гап, бунга кўп мисоллар бор! Айнан Мирзо Улуғбекни ўлдирилиши бу ўша пайтдаги динни ниқоб қилиб олганларни фитнаси сабаб содир бўлган эди. Олимларга қирон келтирган бу динфурушлар Самарқанддан минглаб олимларни чиқиб кетишига сабаб бўлиб, илм-фанни ривожини ортга суриб, тамаддунга катта зарар келтиришди. Туркиянинг ривожига эса Туркистондан келган олиму фузалолар катта ҳисса қўшди. Биргина Али Қушчининг қабри ёнида юзлаб олимлар ётибди. Яна қанча жойда уларнинг қабрлари бор бўлса? Агар бу олимлар бизни юртда қолганида борми, еримиз Туркияникида юз карра катта бўлар, энг қудратли давлат ўлароқ дунёни бошқариб турган булур эдик. Бу тарихни ўрганиш бизни хулоса қилишга, юртдан олимларни чиқиб кетмаслиги учун жиддий қарорлар қабул қилишга чорлайди… Дилдора Ҳасанова, журналист, манбашунос. https://t.me/daydi2021
Објављено 25. мар
Эронда етиштирилган ва бизга олиб келинган хандон-писта, хурмолар ҳаром эмасми? Бу тўғрида нима дейсиз сохтакор мулла? Уят эмасми сизга, мусулмонлар орасига нифоқ солиб фитна чиқариш. Ҳамма мусулмонлар, маҳзабидан қатъий назар, ҳар бир ишни, амални Бисмиллоҳ бн бошлашади. Бизда ҳаром қилинган, уларда ҳам ҳаром ҳисобланади. Ундан кўра, мусулмон уммати сунна ва шиаларга бўлиниши сабаблари тўғрисида гапириб беринг! Пайғамбарингиз Мухаммаднинг набиралари Имом Хусайин, Имом Хасанлар нима сабабдан шиалар имоми ҳисобланишади? Постни бу сохтакор муллага етказинглар https://t.me/daydi2021
Објављено 25. мар
Шариатга шўнғиб, замонавий тафаккурни рад этган жойларда ҳайвонларга бўлган бу разил муносабатлар оддий ҳодисага айланиб бораётгани даҳшатли. Инсон ҳайвонга “ошиқ” бўлиши – бу фақат ахлоқий эмас, балки шариатнинг асл таназзулидан дарак берадиган жирканч ҳолат. Муаммо шундаки, ақлли, ўқимишли ва замонавий жамиятларда инсонийлик мезонлари аниқ белгиланган, ахлоқий чегаралар бор. Аммо шариат ҳукмрон бўлган муҳитларда эса шундай ахлоқсизликлар жиноят сифатида эмас, шунчаки ғалати одат сифатида қабул қилинади. https://t.me/daydi2021
Објављено 24. мар
Манови видеодаги хижобашкалар оломони, динни чинакамига тушунишганида эди, сабр ва тартиб сақлашарди. Аммо билимсизлик ва маданиятсизлик уларни ҳақиқий ҳижобашка сифатида эмас, оддий очофат истеъмолчиларга айлантирган. Сотувчи эса мижозлар хавфсизлиги учун шароит яратиш ўрнига, уларни масхара қилиб, видеога олаяпти. Ҳаммасидан ачинарлиси – бу манзара жамиятимиздаги ҳақиқий диний муҳитни очиқ кўрсатиб қўйди. Яъни бундайларга “скидка” деса бўлди, калласидаги ҳижоби ҳам аптидаги соқоли ҳам, муслим ва муслималигини ҳам унутворади. @daydi2021
Објављено 23. мар
Агар камбағал оилада бир ўғил ва бир қиз бор бўлса, ота-онанинг улардан фақат биттасини ўқитишга имконият бўлса, қизини ўқитиши керак. Ўғил бола ўқиса, фақат ўзи билимли бўлади, лекин қиз бола ўқиса, у нафақат ўзини, балки келажакдаги оиласини ҳам билимли қилади. Чунки ҳар бир қиз - бу бўлажак она, фарзандларнинг биринчи устози. Агар она билимли бўлса, у ўз фарзандларига ҳам илм беради, уларни ақлли ва маърифатли қилиб тарбиялайди. Натижада, бутун бир оила, ҳатто бутун бир жамият билимли бўлади. Шунинг учун давлатимиз, хотин- қизларнинг таълимига алоҳида эътибор қаратмоқда.Бу эътиборнинг асосий ғояси шундаки, аёлларнинг таълими жамиятга кўпроқ фойда келтиради, чунки улар келажак авлоднинг тарбиясида муҳим рол ўйнайди. Кимнинг онаси олий маълумотли бўлса, постни тарқатсин. @daydi2021
Објављено 22. мар
Олий маьлумотли инсонлар учун мулоҳаза Худо инсонни яратганидан сўнг, инсон ёмонликлар қилишга қодир бўлиб чиқди. Инсон эса, сунъий интеллектни яратганда, уни фақат яхшилик қилишга "дастурлади". Бундан келиб чиқадики, инсон ўз яратганига нисбатан кўпроқ назорат ўрната оладигандек. Демак, Худо одамга фикрлашни ато этганда, уни фақат яхшиликларга “дастурламаган” 😵💫 Фикрларингизни facebook даги саҳифамизга ёзинг. Одамга ўхшаб фикрлашайлик. @daydi2021
Објављено 22. мар
Инстаграмда mulatka__71 деган ном билан танилган ўзбек тилида яхши гаплашадиган Лейла Таннаф Ан-Наеми деган араб қиз бор. У ўзини "кайфиятни кўтарувчи" деб айтади. У бир-икки йил ҳижоб ўраб, ўзини жуда диндор қилиб кўрсатганди. Кеча эса ҳижобини ечиб ташлаб, "хато қилган эканман" деди 😀 Хуллас, кеча диндор, бугун блогер, эртага замонавий бўлиб юрган типик қизладан биттаси. Унинг ҳижобни ечгани шуни исботлайдики, бизнинг жамиятда кўпчилик учун ҳижоб шунчаки ҳозирги урф-одатнинг бир кўриниши. Худди симрўмол бир пайтлар мода бўлгани каби, ҳижоб ҳам 5-10 йиллик мода эди холос. Дайди ўқ, қизларимизга латта-путтадан кўра, ақл-заковат, билим ва малака муҳимроқ эканини таъкидлашдан чарчамайди. Бошига латта ўрагандан кўра, китоб ўқишсин, ўрганишсин, чет тилларини билсин. Чунки ҳозирги замонда билим ва тажриба энг катта бойлик. @daydi2021
Објављено 22. мар
Дунёни диний илм эмас, дунёвий илм олдинга қараб ривожлантиради ҳамма соҳада. @daydi2021
Објављено 21. мар
Аҳлиддин домланинг таъкидлашича, арабларнинг чўл шароитида пайдо бўлган айрим урф-одатлари, масалан, ҳижоб, бурқа ва иъқол каби кийимлар ислом динининг асл моҳиятига алоқаси йўқ. Бу латта-путталар чўл арабларининг иқлим шароити ва турмуш тарзидан келиб чиққан бўлиб, ислом динининг асосий таълимотларида бундай диний атрибутлардан фойдаланиш мажбурий эмас. Ислом дини инсоннинг ички дунёсига, иймонига ва ахлоқига катта эътибор беради. Рўдаполар эса инсоннинг ташқи кўринишини белгилайдиган восита холос. Чўл шароитида шаклланган айрим урф-одатлар ва шароит тақазо қилган амалларни ислом динининг асосий шартлари билан аралаштириб юборадиганлар ғирт ахмоқдирлар Ислом дини инсонни ички дунёсини поклашга, иймонини мустаҳкамлашга ва ахлоқини юксалтиришга чақиради. Латта эса бу жараёнда иккинчи даражали аҳамиятга эга. Додингни деворга айтларинг короче @daydi2021