TGINSIGHT CHAT
Дайди ўқ
@daydi2021
Politics‼️ДАЙДИ ЎҚ! динга эмас, сохта диндорларга, радикал мутаасибларга қарши курашади ва бу кураш мунтазам давом этади.
Недавни постови
Страница 51 од 85 · 1,010 постова
Објављено 24. феб
Реал Ўзбекистон: Ҳақиқатни тан олиш мардлик Телефонни қўлингизга олиб, интернетни титсангиз, икки хабардан биттаси озиш, диета қилиш, қоринни йўқотиш ҳақида бўлади. Гўёки ҳамма озишни хоҳлаяпти, аммо атрофга назар ташласангиз, бутунлай бошқача манзара: оғирликка ботган одамлар, мешқорин эркаклар, териси осилиб ётган аёллар, семиз болалар… Битта ёлғон аниқ: моддий ҳолатдан нолийдиган интернет лўлилари ва ижтимоий тармоқ фаоллари хаёлдаги қашшоқлар, аслида эса тўкислик ичида яшайдиганлар. Ижтимоий тармоқларда камбағаллигидан шикоят қилаётганларнинг кўпчилиги кафе ва ошхоналарнинг доимий мижози, икки қўли билан овқатни ямламай ютадиганлар. Ҳозирги кунда интернет ҳақиқий ойинага айланди: ким-кимни алдаяпти, ким ўзини нимагадир мосламоқчи бўляпти – ҳаммаси кўриниб турибди. Интернетда “озиш ҳақида маслаҳат” излаётганларнинг 90 фоизи худди боқишга тайёрланган қўйдек семиз. Энди диний доираларга қаранг: у ердаги одамларнинг аксарияти қоринбой ва билқиллаган беллар билан юради. Улар кам еб, озғин бўлиши, руҳий ва чиройли жисмоний кўриниш тимсоли бўлиши керак эмасмиди? Семиз Ҳижобашкалар ҳақида гапирмаса ҳам бўлади. Улар одамларни дунёвий ҳаётдан воз кечишга, нафсни жиловлашга чақиришади, лекин ўзларини назорат қила олишмайди. Бу қандай мунофиқлик? Ҳеч ким тан олишни хоҳламайди, лекин ҳақиқат шу: халқимиз тўкин яшаяпти, камбағалликни эслаб-эслаб юради. Овқатга келганда, бой-камбағал йўқ – ҳамма бир хил. Тўйларимиз, зиёфатларимиз, эҳсонли ошларимиз, ҳаттоки мотам маросимларимиз ҳам дабдабали таомларсиз ўтмайди. "Камбағалман" деган одам ҳам ҳафтасига камида ярим килограмм гўшт ейди, паловни кўрса, сомсани кўрса ҳамма нарсани унутиб овқатга ғарқ бўлади. Ҳар бир халқда ҳақиқат бор: баъзилари оч қолишдан, баъзилари эса кўп еб, семизликдан азият чекишади. Биз иккинчисимиз. Семизлик оқибатида пайдо бўлаётган касалликлар – қандли диабет, юрак хасталиклари, қон босими – буларнинг барчаси нотўғри овқатланишнинг ҳосиласи. Энди ўзингизга савол беринг: реал Ўзбекистон қандай? Ҳамма нолишни билади, лекин деярли ҳамма (90-йиллар бн солиштирганда) шоҳона яшаяпти. Ҳамма қашшоқлигидан шикоят қилади, аммо кафе, ресторанлардан жой йўқ. Қоринбойлар "камбағалмиз" дейишади, ошхонада эса "камбағаллик йўқ". Бизга реаллик керак, ёлғон эмас. Илтимос, бир бор тўғри ойинага қарайлик! https://t.me/daydi2021
Објављено 24. феб
Објављено 21. феб
Фарзандини диний таълимга мажбурлайдиган ота-оналар жазоланади Диний таълим – ҳар бир инсоннинг шахсий иши. Аммо давлат болаларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мақсадида қонуний меъёрлар белгилаган. Ўзбекистон Республикасида рўйхатдан ўтмаган ёки лицензияга эга бўлмаган ташкилотларда, шунингдек, махсус диний маълумотга эга бўлмаган шахслар қўлида диний таълим олиш тақиқланган. Ўзбекистон Республикасининг N-1035-сон, 20.02.2025 йилда қабул қилинган янги қонуни билан “Бола ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида” ги қонунга қўшимчалар киритилиб, ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар ўз боласини қонунга хилоф равишда диний таълим олишга мажбурлашга, шунингдек дин ишлари бўйича қўмитанинг рухсатисиз диний таълимни амалга ошираётган шахсларга диний таълим олиш учун топширишга йўл қуйилмайди. Энди фарзандини бундай ноқонуний таълимга жалб этган ота-оналар БҲМнинг 5 бараваридан 10 бараваригача жарима тўлайди. Агар улар бу ҳуқуқбузарликни қайта такрорласа, жазо янада оғирлашади – жарима 15 бараваргача оширилади ёки 15 суткагача қамоқ жазоси берилади! Бу – шунчаки огоҳлантириш эмас, балки қонуннинг қатъий талаби! Болаларнинг келажагини ўз қўлингиз билан хатарга қўйманг. Қонунни бузиш – жазосиз қолмайди! Постни, боласини жумага етаклайдиган ва турли диний тадбирларга олиб борадиганларга жўнатиб қуйинг. https://t.me/daydi2021
Објављено 21. феб
Објављено 21. феб
Шахсийга ташлаб берганлар орасида мени қойил қолдиргани ҳозирча шуниси бўлиб турибди. Давлат ташкилотлари орасида Миллий либосларимиз - миллатимиз кўрки бўйича қилинган ишлар ичида креативлик билан ёндашган Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизматига тасанно. Қолган давлат ташкилотлари сизларники қани шунақаси? https://t.me/daydi2021
Објављено 20. феб
Дайди ўқ pinned «Дин давлатдан бутунлай ажратилади 20 феврал куни Сенатнинг тўртинчи ялпи мажлисида “Ўзбекистон Республикасида фуқароларнинг виждон эркинлигини таъминлаш ва диний соҳадаги Концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги қонун бир овоздан маъқулланди. Мазкур қонуннинг…»
Објављено 20. феб
Дин давлатдан бутунлай ажратилади 20 феврал куни Сенатнинг тўртинчи ялпи мажлисида “Ўзбекистон Республикасида фуқароларнинг виждон эркинлигини таъминлаш ва диний соҳадаги Концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги қонун бир овоздан маъқулланди. Мазкур қонуннинг асосий тамойиллари қуйидагилардан иборат: 1. Ҳар ким ўз эътиқоди бўйича эркин қарор қабул қилиш ҳуқуқига эга. 2. Диний ёки атеистик қарашларни бошқаларга мажбурий тарзда сингдириш ман қилинган. 3. Давлат нейтрал позицияда туради ва ҳеч бир динга ёки дунёқарашга имтиёз бермайди. 4. Ҳар қандай мажбурий диний таъсир – у босим ёки тарғибот бўладими – қонун билан таъқиб қилинади. Бу тамойиллар ҳар кимнинг шахсий ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва жамиятдаги барқарорликни таъминлашга хизмат қилади. Шунингдек қонун, Ўзбекистонда динни давлат ишларидан тўлиқ ажратишни қонуний тарзда мустаҳкамлайди. Ҳеч қандай динга имтиёз ёки устунлик берилмайди. Ҳар бир фуқаро виждон эркинлиги ҳуқуқига эга, лекин диний қарашлар давлат сиёсатига таъсир кўрсата олмайди. Қонунга кўра, радикал диндор – у мусулмонми ёки христиан, фарқи йўқ – бир хил жазоланади. Диний экстремизм, диний тарғибот ва ҳар қандай кўринишдаги диний таъсир кўрсатиш давлат ва жамият ҳаётидан бутунлай четлатилади. Дунёвий давлат тамойиллари қатъий қарор топмоқда! https://t.me/daydi2021
Објављено 20. феб
ChatGPTга алданиб қолманг. Интернетда мана бунақа мавзуда видеолар кўрдим: кимдир ChatGPT'ни очиб, диний саволлар беради. "Исо Масиҳ худоми, пайғамбарми?" деса, ChatGPT "пайғамбар" деб жавоб беради; "Қуръон илоҳий китобми?" деса, "Ҳа" дейди; "Библия-чи?" деб сўраса, "Қисман" деб жавоб қайтаради. Изоҳда содда одамлар мошаллолаб ётибди табиийки. Ҳатто бот ҳам нажаслардан ақллироқ деб. Сиз ҳам содда одамлардан бўлсангиз, тушунтириш. ChatGPT'ни осонлик билан шунақа жавобларга мослаб қўйса бўлади. Масалан, ўта тақводор мусулмонман, шунга яраша гаплаш, эътиқодимни ҳурмат қил, унга зид нарса айтма дейсиз. Бошқа йўллариям бор. Шунақа жавобларни бераверади кейин. https://t.me/daydi2021
Објављено 20. феб
Миллий кийим – миллий ғурур тимсоли (арабқулларни бирга йўқотайлик) Миллий маданиятимизни асраш ва тарғиб қилиш – ҳар бир юрт фарзандининг бурчи. Тошкент Давлат Иқтисодиёт Университети талабалари миллий либосларда таълим олишга келишаётгани, жамоат жойларида ўзбекона анъаналарни намоён этишаётгани ҳақида DAYDI O’Q каналига хабар юборишибди 🤩👏✊ Талабаларнинг бу ҳаракатлари уларнинг нафақат ташқи кўринишини, балки ички дунёси, руҳияти ва миллатимизга бўлган ҳурматининг ёрқин ифодасидир. Айнан миллий либос кийган йигит-қизларимиз ўз юртининг тарихига, маданиятига ва қадриятларига содиқлигини кўрсатмоқда. Бугунги кунда ташқи таъсирлар остида миллийликдан узоқлашиб, арабларга тақлид қилиш авж олган бир пайтда, бундай ташаббус миллатимиз ғурурини янада мустаҳкамлайди.👏👏👏 Биз ҳар доим ўзбек бўлиб, ўзлигимизга бек бўлиб яшаганмиз. Бизнинг ҳуснимиз, фахримиз ва маданиятимиз ўзимизники. Миллий анъаналаримиз, урф-одатларимиз ва миллий кийимларимиз бизга нафақат чирой, балки тарих ва маънавий бойлик бағишлайди. Миллатни миллат қилувчи унинг тарихи, тили ва маданиятидир. Кимдир тақлид қилиб яшашни хоҳлар, кимдир ўз илдизларини унутар. Лекин ҳақиқий ватанпарвар инсон ўзлигидан юз ўгирмайди. Биз ўзбекмиз, ва шундайлигича қоламиз! Бошқа Университет талабаларидан ҳам шундай хабарлар кутиб қоламиз. https://t.me/daydi2021
Објављено 20. феб
Објављено 19. феб
Мубашшир Ахмадга бир қатор жиноятлари ортидан қидирув эьлон қилинган. Алишер Турсунов Ахмадовичга (тахаллуси Мубашшир Аҳмад) Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексининг бир қатор моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, унга нисбатан халқаро қидирув эълон қилинган. Хусусан, у қўпоровчилик, террорчилик, диний экстремизм ва фирибгарлик каби жиноятлар содир этиб, жазодан қочиш мақсадида тергов органларидан яшириниб, чет элга қочиб кетган. Бу шахсни ижтимоий тармоқлар орқали кузатаётган ва унинг постларини қўллаб-қувватлаётган шахсларнинг алоҳида #руйхати шакллантирилмоқда. #Огоҳлик учун постни яқинларизга улашинг. https://t.me/daydi2021
Објављено 19. феб
Мана шунга ўхшаган видео контентлар, ҳижоб билан енгилтакларни йўқотиб бўлмасликни исботидир Бу каби ҳолатлар иккиюзламачилик ёки фоҳишаликнинг дин ортига беркинган белгисидир. Ҳижоб аёлнинг ички эътиқоди ва ҳаёт тарзи билан мувофиқ бўлмаса билингки, у дин ортига беркинган учига чиққан алдоқчи бўлади. https://t.me/daydi2021