TGTGInsightintelligence telegramLIVE / telegram public index
Torna ai canali
Kitobxonlar Davrasi (rasmiy kanal) avatar

TGINSIGHT CHAT

Kitobxonlar Davrasi (rasmiy kanal)

@kitobxonlar_d

Libri

Facebook ijtimoiy tarmog'idagi "Kitobxonlar davrasi" guruhining telegramdagi rasmiy kanali. Facebookdagi guruhga link: https://m.facebook.com/groups/159059447495836 Bog'lanish uchun : @kitobxonlar_davrasibot

Iscritti205Iscritti attuali
Post tracciati415Post indicizzati
Reach recente10,736Visualizzazioni post recenti
Post recenti

Post recenti

Pag. 27 di 35 · 415 post

Pubblicato 1 ott

Китоб номи : Қиёмат Муаллиф: Чингиз Айтматов Китобни юклаб олинг : 👆

897 views

Pubblicato 1 ott

Тақризлар танловининг 3-босқичи учун асарларни эълон қиламиз: 1. Ўзбек адабиётидан Эркин Воҳидовнинг "Руҳлар исёни" асари қўйилди. Кўчириб олиш: http://n.ziyouz.com/books/uzbek_zamonaviy_sheriyati/Erkin%20Vohidov.%20Ruhlar%20isyoni.pdf 2. Жаҳон адабиётидан кўпчилигимизга қадрли ёзувчи Чингиз Айтматовнинг "Қиёмат" асари қўйилди. Кўчириб олиш: https://ziyouz.uz/jahon-nasri/chingiz-aytmatov/chingiz-ajtmatov-iyomat-roman 3-босқичга тақриз ёзиш учун муддат 25-октябргача белгиланади. Ҳар иккала асарнинг ўзбекча электрон варианти Телеграмдаги @kitobxonlar_d каналига жойланади.

686 views

Pubblicato 1 ott

​Ҳаммага салом! Ниҳоят Тақризлар танловининг 2-босқичини ҳам якунладик. Танловни эндиликда 11 киши давом эттирмоқда.Қуйида 2 босқич бўйича алоҳида ва умумий баллар келтирилган. Биринчи босқичда хакамлардан камина Maftuna Nurboyeva га 10 балл, бошқалар 9 балладан қуйиб Мафтуна энг юқори баллни қўлга киритганди. Бу сафар эса хакамлардан Илёс Сафаров Раҳимжон Қудратовга 10 балл қолган барча хакамлар 9 баллдан қўйиб, худди шу натижа такрорланди. Бошқа бирон иштирокчиларга ҳали хакамлар 10 балл қўйишмаган. Nigora Xon бу босқичда иштирок этмадилар, шу сабабли бал қўйилмаган. Танловнинг бош ҳомийси - «Asaxiy Books» жамоаси. Танлов ғолиби ​​«Asaxiy Books» электрон китоблар дастуридан китоб сотиб олиш учун 150 минг сўмлик кўпонга, 2-ўрин соҳиби 100 минг сўмлик, 3-ўрин соҳиби эса 50 минг сўмлик купонларга эга бўлади. Иштирокчиларга танлов якунигача омад тилаб қоламиз!

689 views

Pubblicato 28 set

#togrisini_aytganda Яшаб турган онидаги ҳақсизлик, адолатсизлик, зулм ва қатағонга жим қолган киши ўтмишдаги ҳақсизлик, адолатсизлик, зулм ва қатағонлар ҳақида ҳам сўзламасин. Кўкрагига уриб оғиз кўпиртирмасин. Уялсин! Маънавий ҳақи йўқ! Чунки у бугун қаерда турган бўлса, у замонда ҳам ўша ерда - томошачилар ва қўрқоқлар даврасида турган бўларди. Нуруллоҳ Муҳаммад Рауфхон© Ассалому Алайкум! «Дунёда инсон ҳақида, оддий ва ҳаққоний ёзишдан кўра қийинроқ иш йўқ», деган эди Эрнест Хемингуэй. Бугунги меҳмонимиз анашундай қийин ва шарафли ишни маромига етказиб уддалаётган, замонавий адабиётимизнинг атоқли вакилларидан бири-ёзувчи ва таржимон Нуруллоҳ Муҳаммад Рауфхон Адиб ҳақида кичик таржимаи ҳол: 1955 йил 14 февралида Фарғона вилояти Ўзбекистон тумани Ойимча қақир қишлоғида туғилган. 1972 йили ўрта мактабни, 1981 йили Тошкент Давлат (ҳозирги Миллий) университетининг Ўзбек филологияси факултетини тугатиб (1981), “Ёшлик” журнали таҳририятида муҳаррир ва бўлим мудири (1982 – 1989), “Ўзбекистон адабиёти ва санъати” газетаси таҳририятида мухбир (1989), “Муштум” журнали таҳририятида масъул котиб (1989 – 1991), “Мовароуннаҳр” нашриётида бош муҳаррир (1991 – 1993), “Шарқ юлдузи” журнали таҳририятида бўлим мудири (1993 – 1999), “Ҳидоят журнали таҳририятида бош муҳаррир (1999 – 2013) ва “Мовароуннаҳр” нашриёти Бош директори (2010 - 2013) вазифаларида ишлади. “Йўл бошида” жамоа тўпламида ҳикоялари (1984), “Дунё кенг” (ҳикоялар, 1986), “Шу ерлик киши” (қисса ва ҳикоя, 1988), “Этакдаги кулба” (қисса ва ҳикоялар, 2014), “Бу кунлар” (рўман, 2016) китоблари чоп этилган. Асарлари турк, инглиз ва рус тилларида эълон этилган. Турк тилида “Kuytudakı Kulübe” китоби 2016 йили Истанбулда босилган. “Оқ бино оқшомлари” бадиий филми сенарий муаллифи. Алишер Навоийнинг “Лайли ва Мажнун” достони асосида икки қисмли киносенарий ёзган (“Шарқ юлдузи” журнали 1991 йил 12-сон). Турк, гуржи, хитой, ўрис адибларининг бир қатор асарларини ўзбекчага таржима қилган. Жумладан, ўристилли ўзбек ёзувчиси Темур Пўлатовнинг “Завсегдатай” (“Шинаванда”) қиссасини ҳамда “Черепаха Тарази” (“Торозий тошбақаси”) рўманини ўзбекчага ўгирган. Ҳозирги замон турк адиби, Ислом олими Аҳмад Лутфий Қозончининг олти жилдлик “Саодат асри қиссалари” асари унинг таржимасида йигирма йилдан бери ўн марта қайта нашр этилган. Шунингдек, кўплаб адабиётнинг таржимони ва муҳарриридир. Долзарб мавзуларда ўнлаб оммабоп, илмий, адабий мақолалари бор. Нуруллоҳ домла авваламбор қимматли вақтингизни аямасдан, суҳбатга розилик берганингиз учун сизга катта раҳмат. Ўйлайманки суҳбатимиз чиройли ва мазмунли ўтади. Ёзувчи бўлишингизга қарамай, энг янги тариҳимиз билмдони сифатида сиёсий саволлар бериб қолишса малол олмайсиз деган умиддамиз. Қоидаларимиз ҳақида қисқача: Меҳмонимиз учун: 1.Берилган барча саволларга виждонан жавоб берасиз. (Фақат бита саволга жавоб бермаслик хуқуқингиз бор) 2. Энг яхши савол эгасини аниқлаб беришингиз талаб қилинади. 3.Кейинги дастурларимиз учун, номзод тавсия қиласиз. Савол берувчилар учун: 1. Гуруҳ қоидаларига зид саволлар бериш тақиқланади. 2.Шахсий келишмовчиликларга оид, гуруҳ ва кузатувчилар вақтини ўғирлаб, асабни бузувчи савол, изоҳлар ўчирилади. П.С Энг яхши савол соҳибини ажойиб китоб кутиб турибти. Мақсадимиз кимгадир ниманидир исботлаш эмас, илм улашиш китобларга меҳрни янада ошириш. https://m.facebook.com/groups/159059447495836?view=permalink&id=2444117858989972

1,690 views

Pubblicato 28 set

Diqqat, diqqat, diqqat! Yap-yangi loyiha! "KD"da "Intellektual duel"ning yangi mavsumi yangi koʻrinishda! Siz oʻz bilimingiz va bilimdon doʻstlaringizga ishonasiz? Unda hoziroq uch kishilik jamoa tuzib, oʻz guruhingizni nomlang. Haftaning juma va shanba kunlari oʻtkaziladigan "Duel" loyihasida oʻz jamoangiz sharafini himoya qiling va final tomon boshlab boring. Chempionatda jami boʻlib 32 jamoa ishtirok etadi va ular olimpiada uslubida oʻzaro guruhlarda oʻyin olib borishadi. Guruhlarda yaxshi koʻrsatkich koʻrsatgan jamoalar keyingi bosqichlarga yoʻl olishadi. Oʻyin davomida turli xil sohalar boʻyicha jami boʻlib 20 ta savol beriladi. Ana shu savollarga birinchi boʻlib toʻgʻri javob yozgan (birinchi boʻlib javobi koʻringan) jamoaga bir ochko beriladi. Oʻyin soʻnggida esa 5 ochkolik bitta mantiqiy savol beriladi. Futboldagi oʻyin soʻnggida berilgan penaltiday gap. Shu tariqa gʻalaba qozongan jamoaga 3 ball, durrang oʻynagan jamoaga 1 ball va yutqazgan jamoaga esa 0 ball taqdim etiladi. Guruh aʻzolari faqat uch kishidan iborat boʻladi va oʻyin navbati kelganda ikki guruhdan faqat olti kishigina qatnasha oladi. Agar jamoa aʻzolaridan kimdir qatnasha olmasa, oʻyinni ikki kishi oʻtkazishga majbur boʻladi. Agar biror guruhning uch aʻzosi ham qatnasha olmasa unda jamoaga 7:0 hisobida texnik magʻlubiyat yoziladi. Qolgan shartlar guruhlar tuzilib, musobaqa jadvali aniq boʻlgandan keyin batafsil tushuntiriladi. Hozir esa oʻz jamoangizni tuzish uchun sheriklaringiz bu yerga chaqirishni boshlashingiz mumkin. Ushbu chempionatlarni loyihalashtirish uchun homiylarni chorlab qolamiz. Uchrashuvlar davomida sizning reklamalaringiz chop etilishi kafolatlanadi. Demak, barchaga omad tilagan holda, chempionatga start beramiz.

742 views

Pubblicato 28 set

https://m.facebook.com/groups/159059447495836?view=permalink&id=2470683169666774

618 views

Pubblicato 27 set

#togrisini_aytgandada Дастуримизнинг эртанги меҳмони, Shahnoza Soatovaдан болаларга китоб ўқитиш учун ажойиб лайфхак😃 Болалар китоб ўқимаяпти. Жаҳлим чиқиб уйдаги вай-файнинг паролини ўзгартириб қўйдим. 2 ҳафта ялинишлар бефойда. Охири ўғлим масаланинг бошқача ечим йўлларини излай бошлади ва топди! Ҳар бир ўқиб тугатган китоби эвазига паролнинг 1 та белгисини берадиган бўлдим. Парол 7 белгидан иборат, демак, 7 та китоб ўқийди камида! Ажойиб! Бу ечимни ўзи топиб таклиф қилгани қувонтиряпти ҳаммадан. Фойдаланинг! Ўзбекнинг энг фаол аёлларидан бири бўлган қаҳрамонимизга саволларингиз бўлса тайёрлаб туринг, эртага бизни ажойиб суҳбат кутмоқда. https://m.facebook.com/groups/159059447495836?view=permalink&id=2469087069826384

1,510 views

Pubblicato 27 set

#Mumtoz_adabiyot #tavsiya #tanlov Barchamiz yoshligimizdan o'qib katta bo'lgan Navoiy hazratlarining mashhur asarlaridan biri "Hayrat ul-abror"(Yaxshi kishilarning hayratlanishi)dir. Alisher Navoiy “Xamsa”sining birinchi dostoni “Hayrat ul-abror” didaktik ruhning ustuvorligi, obrazlar rang-barangligi, oʻsha davr jamiyatidagi bir qator dolzarb muammolarning roʻy-rost ochib berilishi bilan “Xamsa”ning keyingi dostonlaridan ajralib turadi.Doston 1483-yilda yaratilga. U 3988 baytdan iborat bo‘lib, Nizomiy Ganjaviyning “Maxzan ul-asror”, Amir Xusrav Dehlaviyning “Matla’ ul-anvor” hamda Abdurahmon Jomiyning “Tuhfat ul-ahror” dostonlariga javob tariqasida yozilgan. “Hayrat ul-abror” 63 bob, 20 maqolat va 20 hikoyatdan tashkil topgan. Navoiy har bir maqolatni ortidan hikoyat keltiib,ularni asoslab beradi. Dostonda keltirilgan maqolatlar orqali Navoiy komil insonga xos adab,qanoat,karam va saxovat,futuvvat,rostlik,vafo kabi xislatlar bilan bog'liq masalalarni bayon etadi. Xullas,asarni o'qishni tavsiya etaman. P.s Seshanba kungi (1-oktabr) viktorinada aynan mana shu asardan 10 ta savollar beriladi,kim ko'p to'g'ri javob bersa, o'sha g'olib bo'ladi va kitob bilan taqdirlanadi(bosh homiy Sadoqat opam kutubxonasi). Barchangizni ushbu viktorinada faol bo'lishga chorlayman. https://www.facebook.com/groups/badiiy/permalink/2467784086623349/?app=fbl

1,430 views

Pubblicato 26 set

Джон Грант - Ишонмайман! Қандай қилиб дезинформация ичида ҳақиқатни кўриш мумкин. Уйдирмаларнинг тарқатилиши - жиноят ва бу баъзан қурбонларни четлаб ўтмайди. *** 2009 йили 2 ёшли Кент Шейблда томоқ оғриғи, диарея кузатилади. Унинг ота онаси Ҳерберт ва Кетрин Шейбл биринчи асрнинг Евангелия Черковига ергашувчилар бўлиб, черков раҳнамоси бўлган Нельсон Кларк барча дардларда Яратганга суянишни тақозо қилиб, ёвузлик ва касалликларни тангри бартараф этишини тасдиқларди. Шу сабабли Ҳерберт ва Кетрин фарзандини шифокорларга кўрсатмай, фақат тоат-ибодат билан чекланишади. Орадан 10 кун ўтиб Кент Шейбл бактериал пневмониядан вафот этади. Касаллик жиддий, аммо даволаш имкони бор эди. Судда ота она ўғлининг аҳволи бунчалик оғирлигини билмаганлигини таъкидлашган. Суд уларни қасддан қилинмаган қотилликда айбдор деб топади ва шартли равишда қамоққа хукм қилган. Шунингдек, энди бошқа фарзандлари касал бўлса албатта малакали шифокор хизматига мурожаат қилишларини шарт қилиб қўяди. 2013 йил апрелида воқеа яна такрорланди. Бу сафар Шейблларнинг 8 ойлик ўғли Брендон даволанмай ўтиб кетган бактериал пневмония ва инфекциялар сабабли вафот этган. Бу сафар суд ота-онани 7 йилга озодликдан маҳрум қидишга хукм чиқаради. Биринчи аср Евангелия Черкови аллақачон бундай сканддалларга ўралашиб қолган эди. 1991 йил черковга эргашувчилар оилаларида 500 га яқин бола вакцинация олмаганни учун қизамиққа чалинган. Улардан 6 нафари вафот этган. Юқорида Шейблларга ҳукм ўқиган судья судда шундай деган: Иккала фарзандингизни ҳам Худо, диний фанатизм ёки черков эмас - ўзингиз ўлдирдингиз. Дарҳақиқат Шейблларнинг, ўзлари авторитет ҳисоблаган одамлар уйдирмасига ишониши шундай оқибатларга олиб келганди. Канал: @kitobxonlar_d

593 views

Pubblicato 25 set

#taqriz_tanlov Волтер асарига бир назар ёхуд Задиг исмли тақдири ғаройиб йигит ҳақида Ушбу асарни аҳамиятга молик томони шундаки, у ўзига кўринмас занжирдек кишини кишанбанд қилади. Асар ниҳояси сиз учун жуда қизиқлигича қолади. Хотима ҳам бош қаҳрамоннинг бахти билан ниҳоя топади. Фикру ҳаёлингиз асарда бўлиб қолади. Нафақат бош қаҳрамон балки персонажлар тақдири ҳам сизни ўзига ром этади. Содда ва шеърий мисраларга ўхшаш ёзилганлиги асарни яна бир ютуғидир. Бош қаҳрамон Задиг ақллилар ичида ақлли эди. Гўзал қиз Замирага кўнгил берди. Шу қиз сабаб бир кўзидан жудо бўлди. Аммо қиз садоқат нелигин билмади. Бошқасига ёрини кўзидан жудо қилганга турмушга чиқди. Задиг сарой муҳитида катта бўлганларда садоқат бўлмайди дея, енгил феъли аёл Азорага уйланди. Бироқ турмушнинг иккинчи ойидаёқ Задигни синовидан аёли ўтолмади. Задиг бахтини табиатни ўрганишда ва илм олишда деб билди. Бу йўлда кўп меҳнат ва захмат чекди. Унинг зардушт таълимотига асосланган ҳаёти бесамар кетмади. Катта мақсад қўйди ва асар сўнгида олий мақсадга эришди. Малика Астартага уйланиб, шоҳлик тожини кийиб муродига етди. Олмосга айланган қум заррасини ҳам унутмади. Асарда дўстликка ҳам катта эътибор берилган. Задигни хизматкори ва яқин кишисига айланган Кадор шоҳни ягона маслаҳатгўй дўсти бўлиб қолди. Хулоса ўрнида шуни айтоқчиманки, кимки эзгулик йўлида фидокорона меҳнат қилса, мукофоти шоҳона бўлади. Зебинисо Сапарова

625 views

Pubblicato 25 set

#taqriz_tanlov_2_bosqich #Köngil_ozodadir Xayriddin Sultonov mustaqillik davri, zamonaviy adabiyot vakillaridan biri bölib, uning ushbu Asarida aks etgan ösha davr nohaqliklari va uning qurboni bölgan sofdil, yuvosh, insofli yigit Ğulomning baxtsiz hayoti, taqdiri haqida hikoya qilinadi. Unga qanday ta'rif berishni köp öyladim, erkak kishi hechqachon bunaqa xarakterli bölmasligi kerak, hatto öz sevgan qizini ham qutqarib qola olmagan yigitning taqdiri ölim bilan yakunlanganidan ajablanmadim! U bunga loyiq edi! Erkak kishiga Bunday yashagandan ölgan afzal, hatto yashaydigan joyi uchun ham özi harakat qilmaganidan, qörqoqligidan taqdiri shunday yakun topdi. Achinmadim, chunki inson taqdiri qisman öz qölida deb öylayman. Tuzum va jamiyat esa yanada ajablantirdi, doimgidek özgarmas ijtimoiy hayot. Mustaqillikdan oldingi tuzum shubhasiz hammaga ayon bölsa kerak, azob va xörliklar, tahqirlanish, yosh avlodga bölgan zörlik, qiz bola taqdirining ahamiyatsizligi, boy badavlat insonlarning qöli doim baland kelishi, adolatsizliklar aks etgan asar. Pok köngilli yigit Ğulom kitoblar ichida yashaydigan ilmli yigit, u hattoki öz hayollarida Gulxaniy bilan gaplashishi, masallar va hikoyalarni hayot bilan taqqoslashi orqali ösha davrning, insonlarning nechoğliq vijdonsiz, shafqatsiz ekanligini körish mumkin. Qunduzning ayanchli taqdiri bunga yaqqol misoldir. Töğrisi mustaqillikdan oldingi xalqimiz hayoti haqida gapirishdan charchadim... #Volterning_Zadig_yoki_taqdir asarida esa tamomila boshqacha ma'no mazmun aks etgan. Asar qahramoni sofdil, adolatli, vijdonli yigit Zadig doim baxtsizlik va omadsizliklarga uchrab, öziga köp tajriba orttiradi, aqlli va topqir bölib yetishadi. U omadsizliklardan charchasa ham, harakatdan töxtamaydi, yengilsa ham, kurashdan töymaydi. Mislsiz qiyinchliklar, xiyonatlar, adolatsizliklaru tuxmatlar qurboni bölsa-da, tushkunlikka tushib qolmaydi. Qandaydir kuch uni hayotga bölgan muhabbatini söndirmaydi. Oxir oqibat u taqdirida mana shu qiyinchiliklar borligiga könikadi, shukur qilishni, kurashib yashasagina baxtga yetishishini tushunib yetadi. Hayron qolarli voqealar köp bolishiga qaramay, asarni öqish mobaynida kitobxon undan öziga kerakli motivatsiya olishi mumkin. Zadig bilan Ğulomni solishtirsak, öxshash xarakter, bir xil hayot, qiyinchiliklar, omadsizlik va adolatsizliklar qurshovida qolgan 2ta yigitning 2xil yakun topadigan taqdirlari... Ajablanarlisi shuki, tuzum va jamiyat qanchalik shafqatsiz bölmasin, hayotda nimagadir erishish, yashab qolish insonning öziga boğliq! Muhimi qörquvni yenga olish! Ayniqsa erkak kishi qiyinchilik va omadsizliklardan qörqmasligi, olğa yurishi kerak! Xuddi Zadig kabi baxtga erishish kaliti faqat va faqat olğa yurishda... P/s: haliyam fikrlarimni jamlay olmadim! Oydin Yusupova

594 views

Pubblicato 25 set

#taqriz_tanlov "Ko'ngil ozodadir" Xayriddin Sulton "O'sha yili kuz shunday tiniq, shunday ma'yus kelgan ediki, beixtiyor odamning yig'lagisi kelardi". Qissa "Kuz" fasliga ta'rif berish bilan boshlanadi; tiniq va ma'yus. Qissani tugatganimdan keyin, bosh qahramon G'ulom xuddi kuzga qiyoslangandek his qildim; yosh hazon bo'lgan umr, ko'ngil pokligi, qisqa umr yo'lidagi g'am-dardlar, g'amginlik. Qissa davomida, bir guruh insonlarning bemazmun hayoti aks ettirilgan. G'ulomning ishxonadagi faoliyatini bir og'iz qilib "ozgina" deb ta'rif berishi bejizga emas. "Ozgina salom-alik, ozgina gazetaxonlik, ozgina...... Darvoqe, bu orada "ozgina ish" ham qilib qo'yamiz. Bir kunni bir amallab o'tkazayotgan ishxona xodimlari. Bundan hamma mamnun. Adib bu orqali xalqimizning o'sha davrdagi "Qornim to'yib, bugunim o'tsa bo'ldi" deganini shior qilib olingani ko'rsatib bergan. Keyingi voqealar rivojida, insonlardagi illatlar hozirgi kun va bundan 200 yil dan ham ko'proq vaqt oralig'ida taqqoslab ko'rsatilgan. Taqqoslab deyishimga sabab, "Tarixan cheklangan" deb ta'rif olgan Gulxaniyning "Zarbulmasal" asaridagi qahramonlar va ishxonadagi xodimlar. Oradagi shuncha vaqtga qaramasdan, odamlardagi yolg'onchilik (Yodgor po'stindo'z va Rahbar), haddan ziyod soddalik (Muhammad Yusufboy va Jaloliddin) aslo o'zgarmaganligini ko'rishimiz mumkin. Kuz... Kuzni paxtasiz tasavvur qilib bo'lmasa kerak. Adib qissani davomida paxta terimiga shunday ta'rif bergan; Sakson yashar momoning etak tutgani, to'qson yashar boboning himmat kamarini beliga bog'lagani, besh yashar go'dakning g'o'zaga bo'yi yetmasa-da, umumxalq hashariga otlangani, uch kunlik kelinchakning oq saharni paykal og'ushida qarshilagani..... Shu gaplardan ham ko'p narsa bilib olsak bo'ladi. (Bu haqida ko'p gapirmoqchi emasman) Oq paxta. G'ulomning xotirasida qora kunlarni eslatardi. Bolalarcha Tursunni ustidan kulib, keyin bir umrlik afsuslarni, yoshgina Tursunni umrini yegan va baxtidan, Qunduzidan, yulduzidan judo qilgan kunlarni "Oq paxta" yodiga solardi. Asar so'ngida G'ulom boylik tufayli o'zini dunyoning ustini deb hisoblovchi odamlarga duch keldi. Mol-dunyo tarbiya butkul buzgan Shodiyorga ro'paro qildi. Do'stlikni, qizlar iffatini, sof tuyg'ularni, hurmatni pulga sotib olmoqchi bo'lgan betayinga yo'liqtirdi. Qunduzini, jamiyki qizlarni Shodiyorlar qo'lidan qutqaraman deb G'ulom o'zini qurbon qildi. P.s: G'ulom va Gulxaniyning do'stligi haqida juda ko'p o'yladim. Balki G'ulom ruhiy xastadir degan fikrga ham keldim. Keyin bu fikrdan qaytdim. Yo'q u xastamas. U o'ziga xamdard izladi, do'st izladi, yolg'izlikdan chiqaradigan inson izladi. Qunduzni uchratganda Gulxaniyni o'ylamadi. Ammo uni yo'qotgandan keyin yana Gulxaniyga yaqinlashdi. Haqiqiy hayotda o'zidek pok, sofdil inson topolmadi va o'zi uchun hayoliy do'st yaratdi. Mashhura Raxmatova

662 views
12•••10•••20•••252627282930•••3435