TGINSIGHT CHAT
SIYOSIY FANLAR AKADEMIYASI
@uz_sfa
PoliticsMaqsadimiz siyosiy bilimlarni rivojlantirishdan iborat. Muloqot uchun: @sfafikrbot
Nedavne objave
Stran 9 od 85 · 1,010 objav
Objavljeno 30. apr.
Ҳокимият элитаси – иқтисодий, сиёсий ва ҳарбий соҳалардаги устувор қарорларни қабул қиладиган кичик бир давра, уларнинг таъсири бутун миллат тақдирини белгилайди. Чарльз Райт Миллс (америкалик социолог) ✅Kanalga ulanish: 👉🏻@uz_sfa
Objavljeno 29. apr.
Objavljeno 29. apr.
⚡️КИМ МИНЕРАЛЛАРНИ НАЗОРАТ ҚИЛСА, У КЕЛАЖАКНИ БОШҚАРАДИ ⚡️Ҳозиргача дунёни нефть бошқарган бўлса (у ҳали ҳам муҳим аҳамиятга эга), бугун у аста-секин литий, кобальт, никель ва бошқа нодир элементларга ўрин бўшатмоқда. Бу – 17 турдаги минераллар гуруҳи бўлиб, уларсиз на электромобилларни, на шамол генераторларини, на замонавий қуролларни тасаввур қилиб бўлмайди. Уларнинг талаби жадал суръатларда ошиб бормоқда ва улар глобал сиёсатнинг муҳим омилига айланмоқда. 📌Доналд Трамп АҚШнинг Хитой таъминотига қарамлиги ҳақида очиқ гапирмоқда. Ҳатто Украина инқирози доирасида ҳам нодир металлар вақти-вақти билан тилга олинади – мамлакат ҳудудидаги конлар ушбу можародаги яширин ютуқлардан бири деб аталмоқда. 💡Хитой жаҳон қазиб олиш ҳажмининг қарийб 70 фоизини назорат қилади, аммо энг асосийси – қайта ишлаш ҳам унинг қўлида. Айнан шу ерда хомашё саноат учун яроқли материалга айланади. Ҳатто бошқа мамлакатлардан олинган руда ҳам кўпинча якуний ишлов бериш учун Хитойга юборилади. Бу эса Пекин учун бутун дунёдаги нархлар ва ресурсларнинг мавжудлигига таъсир ўтказишда реал дастак бўлиб хизмат қилади. ❗️Геологик жиҳатдан эса манзара бошқача. Жаҳон захираларининг тахминан 21 фоизига эгалик қиладиган Бразилия уларни деярли ўзлаштирмайди. Ҳиндистонда қарийб 6,9 миллион тонна, Австралияда 5,7 миллион, Россия ва Ветнамда эса 3–4 миллион тоннадан захира бор. Ўзининг 1,9 миллион тонналик камтарона захирасига эга бўлган АҚШ импортга қарамликни камайтириш учун ўз қазиб олиш саноатига фаол сармоя киритмоқда. 🔥Демак, ресурслар кўринганидан анча кенгроқ тарқалган. Шунчаки, уларни қазиб олиш ва қайта ишлаш учун на Бразилияда, на бошқа аксарият мамлакатларда ҳозирча инфратузилма йўқ. Шундай экан, ким биринчи бўлиб қазиб олишдан то қайта ишлашгача бўлган тўлиқ циклни йўлга қўйса, ўша янги энергетика иқтисодиётининг марказида бўлади. ✅Kanalga ulanish: 👉🏻@uz_sfa
Objavljeno 29. apr.
Президентимиз Фарғонани ривожлантиришнинг келгуси устувор вазифаларини белгилаб берди — Президент нашей страны обозначил дальнейшие приоритеты развития Ферганы. ✅Kanalga ulanish: 👉🏻@uz_sfa
Objavljeno 29. apr.
Давлатимиз раҳбари Фарғонадаги ИТ-паркда бўлди. — Глава нашего государства посетил IT-парк в Фергане. ✅Kanalga ulanish: 👉🏻@uz_sfa
Objavljeno 29. apr.
Сиёсат икки қисмга бўлинади: диний соҳадаги сиёсат ва давлат сиёсати. Диний соҳадаги сиёсат ўтмиш ҳозирги замон устидан ҳукмронлик қилиши керак, деб ҳисоблайди. Биз ўрганаётган давлат сиёсати эса эртанги кунимизни яратишга интилади. Шимон Перес (1923–2016) – Исроиллик сиёсатчи ва давлат арбоби, публицист. Исроил Давлатининг тўққизинчи президенти, шунингдек, икки марта Исроил Бош вазири бўлган. * * * * * * * * Политика делится на две части: религиозная политика и политическая политика. Религиозная политика считает, что прошлое должно властвовать над настоящим. А политика, к которой мы привыкли, она пытается создать наше завтра. Шимон Перес (1923–2016) – израильский политический и государственный деятель, публицист. Девятый президент Государства Израиль, дважды премьер-министр Израиля. ✅Kanalga ulanish: 👉🏻@uz_sfa
Objavljeno 28. apr.
Ахмедов Б. Амир Темур: Тарихий роман (Махсус муҳаррир: Б.Омон). – Т.: Абдулла Қодирий номидаги халқ мероси нашриёти, 1995. 640 б. ✅Kanalga ulanish: 👉🏻@uz_sfa
Objavljeno 28. apr.
Таниқли тарихчи олим ва адиб Бўрибой Аҳмедовнинг «Ўзбек улуси», «Ўрта Осиё халқлари тарихи манбалари», «Мирзо Улуғбек», «Тарихдан сабоқлар» сингари ўнлаб китоблари ва йирик тадқиқотлари нафақат Ўзбекистонда, балки хорижий мамлакатларда ҳам машҳур. Бўрибой Аҳмедов узоқ йиллик изланишлардан сўнг буюк саркарда ва давлат арбоби Амир Темур таваллудининг 660 йиллигига муносиб туҳфа сифатида роман ёзган. Ушбу асарда Амир Темур ҳаётига оид кўплаб манбалар билан танишиш мумкин. ✅Kanalga ulanish: 👉🏻@uz_sfa
Objavljeno 28. apr.
Сиёсатшунослик фани бўйича янги авлод адабиётлари тақдим этилди 🇺🇿 Ўзбекистон Миллий университетида мамлакатимиз ижтимоий-сиёсий ҳаёти ва таълим тизими учун муҳим аҳамиятга эга бўлган янги ўқув нашрлари тақдим этилди. Ижтимоий фанлар факультети Сиёсатшунослик кафедраси профессорлари Бахтиёр Омонов ҳамда Камолиддин Мирзааҳмедовлар томонидан нашр этилган ушбу китоблар соҳа мутахассислари ва талабалар учун қимматли манба ҳисобланади. 📰 Тадбирда профессор Б.Омоновнинг «Сиёсий маданият ва мафкура», «Ёшлар сиёсий маданияти» ҳамда «Давлат фуқаролик хизмати» каби янги асарлари намойиш этилди. Ушбу қўлланмаларда ёшларни мафкуравий хуружлардан ҳимоя қилиш, уларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш ҳамда давлат хизматида коррупцияга қарши курашишнинг ҳуқуқий асослари тизимли таҳлил қилинган. ⏺️Профессор К.Мирзааҳмедовнинг «Амалий сиёсатшунослик», «Давлат бошқаруви» ва «Сиёсатшуносликка кириш» китоблари эса замонавий бошқарув тизимлари ва сиёсий жараёнларда қарор қабул қилиш механизмларини ўрганишда муҳим қўлланма сифатида эътироф этилди. ✅Kanalga ulanish: 👉🏻@uz_sfa
Objavljeno 28. apr.
Президент Шавкат Мирзиёев "Бурҳониддин Марғиноний" мажмуасининг тантанали очилишида иштирок этди. — Президент Шавкат Мирзиёев принял участие в торжественном открытии комплекса «Бурхониддин Маргинони». ✅Kanalga ulanish: 👉🏻@uz_sfa
Objavljeno 28. apr.
Демократиянинг асосий шарти – ҳокимиятнинг қайта сайланиб туришидир. Никола Саркози – француз давлат ва сиёсат арбоби. * * * * * * * * Главное в демократии – чтобы власть переизбиралась. Николя Саркози – французский государственный и политический деятель. ✅Kanalga ulanish: 👉🏻@uz_sfa
Objavljeno 27. apr.