TGINSIGHT CHAT
SIYOSIY FANLAR AKADEMIYASI
@uz_sfa
PoliticsMaqsadimiz siyosiy bilimlarni rivojlantirishdan iborat. Muloqot uchun: @sfafikrbot
Nedavne objave
Stran 8 od 85 · 1,010 objav
Objavljeno 2. maj
2 май — Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси, сиёсий фанлар доктори, профессор Муқимжон Қирғизбоев таваллуд топган кун. Ҳурматли УСТОЗ, Муқимжон Қирғизбоев! Сизни таваллуд айёмингиз муносабати билан самимий муборакбод этамиз! Узоқ йиллар давомида Ўзбекистонда давлат бошқаруви соҳасида самарали фаолият юритиб, юртимиз тараққиётига муносиб ҳисса қўшган етук мутахассиссиз. Шу билан бирга, фуқаролик жамиятини барпо этиш масалаларига бағишланган илмий тадқиқотларингиз орқали сиёсий фанлар ривожига улкан ҳисса қўшиб келмоқдасиз. Айниқса, сиёсий фанлар соҳасида 220 дан ортиқ илмий ишларингиз чоп этилгани Сизнинг серқирра ва самарали илмий фаолиятингизнинг ёрқин ифодасидир. Сизга мустаҳкам соғлик, узоқ умр, илмий ва ижодий фаолиятингизда янада улкан ютуқлар тилаймиз. Келгусида академик илмий унвонига сазовор бўлишингизни тилакдошмиз. ✨ Янги ғоялар, янги ютуқлар Сизга доимо ҳамроҳ бўлсин! 📌Сиёсий фанлар академияси канали жамоаси номидан профессор Илёс Исломов ✅Kanalga ulanish: 👉🏻@uz_sfa
Objavljeno 2. maj
Мен раҳбарларга ёқиш учун эмас, Худога ёқиш учун ишлайман. сиёсий фанлар доктори, профессор Муқимжон Қирғизбоев ✅Kanalga ulanish: 👉🏻@uz_sfa
Objavljeno 1. maj
Objavljeno 1. maj
Апрель ойи мамлакатимиз ҳаётида муҳим сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий ташаббусларга бой бўлди. Президентимиз иштирокида қатор стратегик аҳамиятга эга тадбирлар ўтказилди. ✅Kanalga ulanish: 👉🏻@uz_sfa
Objavljeno 1. maj
СССР давридаги Ўзбекистонда 1 май СССРнинг бошқа ҳудудларидаги каби Ўзбекистонда ҳам 1-май арафасида рассомлар томонидан транспорантлар ва ранг-баранг шиорлар тайёрланарди. 1-май куни эса намойиш (парад) иштирокчилари эрта тонгдан ўз корхоналари олдида тўпланиб, у ердан автобусларда ёки пиёда шаҳарнинг бош майдони томон йўл олишарди. Тошкентда уюшқоқлик билан тузилган колоннолар Ленин майдонига (ҳозирги Мустақиллик) етиб бориб, майдон бўйлаб ўтишарди. Бунда ҳар бир ташкилот ўз ютуқларини намойиш этар, ташкилотларнинг байрамона кийинган ходимлари турган юк машиналари ранг-баранг безатиларди. Меҳнаткашлар билан бирга колонноларда Тошкентнинг оддий аҳолиси ҳам қатнашар ва параднинг ҳар бир иштирокчиси Ленин ҳайкали ёнидаги минбарда турган партия ва ҳукумат раҳбарларига қўл силкиб ёки гул отиб ўтишга ҳаракат қиларди. Минбарларда, шунингдек, ҳукумат энг муносиб деб топган кишилар ҳам бўларди. Бу каби парад барча мамлакатимизнинг барча шаҳарларида ўтказилган. P.S.: Тошкентдаги сўнгги расмий 1 май намойиши 1990 йилда бўлиб ўтган. Шундан сўнг меҳнаткашларнинг халқаро бирдамлик байрами аста-секин унутила бошлади. Бу сана коммунистик қурилиш даври руҳининг рамзи сифатида ката авлод хотирасида сақланиб қолди. ✅Kanalga ulanish: 👉🏻@uz_sfa
Objavljeno 1. maj
СССРДА 1 МАЙ: БАЙРАМ ОРТИДАГИ СИЁСАТ Меҳнаткашлар куни Россияда 1890 йилда Варшавада ўтган ишчилар намойишларидан бошланган. Кейинчалик бу ҳаракатлар кучайиб, 1917 йилги революциядан кейин очиқ нишонлана бошлаган. Октябрь инқилобидан кейин 8 соатлик иш куни жорий этилди ва 1 май давлат байрамига айланди. Бу кун нафақат дам олиш куни, балки муҳим сиёсий байрам сифатида нишонланарди. СССРда 1 май социализмнинг капитализмдан устунлигини тарғиб қилувчи рамзий кун эди. Бутун иттифоқ бўйлаб милионлаб одамлар намойишларга чиқиб, доҳийлар расмларини кўтариб, Ленин ҳайкаллари олдида юришлар ўтказишарди. Парад ва намойишларга жиддий тайёргарлик кўрилган – корхона ва ташкилотлар колонналари олдиндан шакллантирилиб, байроқлар, шиорлар ва оркестрлар билан катта тадбирлар уюштириларди. Вақт ўтиши билан байрам расмий ва бироз мажбурий тус олди. Аммо шу давр болалари учун бу кун доим қувончли эди – янги кийим кийиш, шариклар, байроқчалар ва байрам муҳити эсда қолган. 1990 йилда СССРдаги сўнгги 1 май намойиши бўлиб ўтди. ✅Kanalga ulanish: 👉🏻@uz_sfa
Objavljeno 1. maj
Президентимиз Чехия Бош вазири билан музокара ўтказди. ЎЗБЕКИСТОН–ЧЕХИЯ ҲАМКОРЛИГИ: АСОСИЙ ФОЙДА НИМА? Сўнгги йилларда ўзаро савдо қарийб 2 баробарга ошди. Бугунги кунда юртимизда Чехия капитали иштирокида 37 та қўшма корхона фаолият юритмоқда. Эндиликда товар айирбошлаш ҳажмини 1 млрд долларга етказиш мақсади қўйилди. Бу эса маҳсулот турларини кенгайтириш ва янги бозорларга чиқиш имконини беради. Чехияда Ўзбекистоннинг биринчи сертификатлаш филиали очилмоқда. Шунингдек, “Евро-6” стандартлари бўйича автомобилларни сертификатлаш ва замонавий лаборатория ташкил этилади. Машинасозлик, “яшил” энергия, кимё, фармацевтика каби соҳаларда янги технологик ҳамкорлик дастури ишлаб чиқилади. Экспортни қўллаб-қувватлаш, инвестициялар жалби ва меҳнат миграциясини тартибга солиш бўйича ҳам келишувларга эришилди. ✅Kanalga ulanish: 👉🏻@uz_sfa
Objavljeno 1. maj
⚡️"Европа ўзини тартибга келтириши керак, акс ҳолда Европа бўлмайди," — Трамп. Сиёсатга кириб келишимдан аввал ҳам мен Европани доим қоғоз йўлбарс деб айтганман. Европа энергетика ва иммиграция масалаларида ўзини тартибга солиши шарт. Улар ўзларини ўнглаб олишлари керак, акс ҳолда Европадан айрилиб қолишади. ✅Kanalga ulanish: 👉🏻@uz_sfa
Objavljeno 30. apr.
Джумаева Г. Геополитические интересы великих держав в Центральной Азии на современном этапе: общее и особенное / Монография – Ташкент: Издательство «Voris-nashriyot» 2024. – 444 стр. ✅Kanalga ulanish: 👉🏻@uz_sfa
Objavljeno 30. apr.
"Геополитические интересы великих держав в Центральной Азии на современном этапе: общее и особенное" Сиёсий фанлар доктори, доцент Гульнор Саттаровна Джумаеванинг мазкур монографияси Марказий Осиёдаги замонавий геосиёсий жараёнларни чуқур таҳлил қилган илмий тадқиқотлардан бири ҳисобланади. Асарда Россия, Хитой ва АҚШ каби йирик давлатларнинг минтақага оид стратегик манфаатлари, уларнинг тарихи ва бугунги сиёсий, иқтисодий ҳамда ҳарбий ёндашувлари атрофлича ўрганилган. Китобнинг яна бир муҳим жиҳати – Марказий Осиё давлатларининг мазкур геосиёсий таъсирларга нисбатан тутган ўрни ва мослашув жараёнларини таҳлил қилишидир. Муаллиф расмий ҳужжатлар, статистик маълумотлар ва эксперт фикрларига таянган ҳолда, минтақада шаклланаётган янги халқаро муносабатлар тизимини очиб берган. Ушбу асар халқаро муносабатлар, сиёсатшунослик ва минтақашунослик соҳасидаги мутахассислар, талабалар ҳамда глобал сиёсатга қизиқувчилар учун муҳим манба бўлиб хизмат қилади.👇 ✅Kanalga ulanish: 👉🏻@uz_sfa
Objavljeno 30. apr.
2026 йил май ойида халқаро ва республика миқёсида ўтказиладиган илмий ва илмий техник тадбирлар рўйхати❗️ Жорий йилнинг май ойида жами 133 та илмий ва илмий техник тадбирлар ўтказилиши режлаштирилган бўлиб, шундан халқаро миқёсдаги тадбирлар сони 93 тани,республика миқёсдаги тадбирлар сони эса 40 тани ташкил қилади. 🔽📩https://anjumanlar.uz/ сайти орқали анжуманларнинг ахборот хати билан танишиш ва иштирок этиш учун мақола юбориш имконияти мавжуд. ✅Kanalga ulanish: 👉🏻@uz_sfa
Objavljeno 30. apr.
Ўзбекистон Республикасининг Биринчи хоними, "Замин" халқаро жамоат фонди Васийлик кенгаши раиси Зироат Маҳмудовна Мирзиёеванинг ижтимоий тармоқларда расмий саҳифалари ва Телеграм канали очилди. Энди бу ерда Биринчи хоним фаолияти, сафарлари, учрашувлари, муҳим лойиҳалари ва ташаббуслари ҳақидаги долзарб янгиликларни кузатиб бориш мумкин. Воқеалардан хабардор бўлиш учун Ўзбекистон Биринчи хонимининг расмий саҳифаларига обуна бўлинг: Telegram: t.me/Ziroat_Mirziyoyeva_First_lady Instagram: instagram.com/ziroat_mirziyoyeva_ Facebook: facebook.com/share/1AznLKkuSx ✅Kanalga ulanish: 👉🏻@uz_sfa