TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
Nazaj na kanale
SIYOSIY FANLAR AKADEMIYASI avatar

TGINSIGHT CHAT

SIYOSIY FANLAR AKADEMIYASI

@uz_sfa

Politics

Maqsadimiz siyosiy bilimlarni rivojlantirishdan iborat. Muloqot uchun: @sfafikrbot

Naročniki3,770Trenutni naročniki
Sledene objave1,010Število indeksiranih objav
Nedavni doseg18,770Vsota nedavnih ogledov
Nedavne objave

Nedavne objave

Stran 17 od 85 · 1,010 objav

Objavljeno 10. apr.

2026 йил 9 апрель (Эрон тақвимига кўра 1405 йил 20 фарвардин), пайшанба куни эрталабки соатлардан бошлаб Оятуллоҳ Саййид Али Хоманаий шаҳид бўлганининг арбаини (вафотидан 40 кун ўтиб ўтказиладиган “қирқ” маросими) муносабати билан халқ ва азадорлик гуруҳларининг иштирокини акс эттирувчи турли манзаралар. P.S. Уруш ва ташқи босимлар Эрон жамиятини мафкуравий бирлаштирди. Аҳолининг миллий ва диний қадриятлар атрофида янада жипслашиши кузатилди. ✅Kanalga ulanish: 👉🏻@uz_sfa

1,560 views

Objavljeno 10. apr.

https://youtu.be/9UaYBpJsVwk?si=bxEMGHVkiFH3oHL8

1,220 views

Objavljeno 10. apr.

Душманлар билан бир қабрда ётгандан кўра, улар билан музокаралар столида ўтирганинг афзал. Борис Кригер * * * * * * Садиться за стол переговоров с врагами лучше, чем ложиться с ними в могилу. Борис Кригер ✅Kanalga ulanish: 👉🏻@uz_sfa

1,550 views

Objavljeno 9. apr.

1,520 views

Objavljeno 9. apr.

Халқаро Амир Темур жамоат фонди, Давлат хавфсизлик хизмати “Темурбеклар мактаби” ҳарбий-академик лицейи ҳамкорликда Темурийлар тарихи давлат музейида “Амир Темур мероси ва Учинчи Ренессанс” мавзусида республика илмий-амалий конференциясини ўтказди. ✅Kanalga ulanish: 👉🏻@uz_sfa

1,510 views

Objavljeno 9. apr.

1,570 views

Objavljeno 9. apr.

«Амир Темур империяси» Таниқли олим, сиёсий фанлар доктори, профессор Тўлқин Алимардоновнинг «Амир Темур империяси» номли асарининг тўлдирилган 2-нашри чоп этилди. Ушбу китобда давлат бошқарувининг ўзига хос услублари, сиёсий ёндашувлари ва илгари кам ўрганилган жиҳатлари кенг ёритилган. Асар бошқа шу йўналишдаги тадқиқотлардан сиёсий-фалсафий таҳлил ва чуқур талқинлари билан ажралиб туради. Китоб Амир Темур империясининг ижтимоий-сиёсий ҳамда маданий асосларини тадқиқ этишга бағишланган. Унда Амир Темур империясининг моҳияти, бой маданий мероси, Соҳибқироннинг давлат бошқарув тизими, ҳокимият юритиш тартиблари, сиёсий манфаатлар мувозанати, ҳуқуқий муносабатлар, дин ва ҳокимият ўртасидаги уйғунлик, шунингдек миллий ва умуминсоний қадриятлар масалалари атрофлича ёритилган. 📚 Мазкур асар илмий изланувчилар, талабалар ва тарих ҳамда сиёсатга қизиқувчи кенг китобхонлар учун муҳим манба ҳисобланади. ✅Kanalga ulanish: 👉🏻@uz_sfa

2,800 views

Objavljeno 9. apr.

✅Kanalga ulanish: 👉🏻@uz_sfa

1,800 views

Objavljeno 9. apr.

Улжаева Ш. Амир Темур давлат бошкаруви. - Т.: Akademnashr, 2017. – 248 б.

1,380 views

Objavljeno 9. apr.

Ишбилармон, мардлик ва шижоат соҳиби, азми қатъий, тадбиркор ва ҳушёр бир киши минг-минглаб тадбирсиз, лоқайд кишилардан яхшидир. Амир Темур ✅Kanalga ulanish: 👉🏻@uz_sfa

1,430 views

Objavljeno 8. apr.

Эрон оммавий ахборот воситаларига кўра, Доналд Трамп Эронга қарши ҳарбий ҳаракатларни вақтинча тўхтатишга рози бўлган. Бу қарор икки ҳафталик муддатга тааллуқли экани айтилади. Маълумотларга кўра, ушбу келишув доирасида: • Исроил ҳам Эронга қарши ҳужумларни амалга оширмаслиги, • Эрон эса Ормуз бўғозини қайта очиши мумкинлиги билдирилган. Эрон Миллий хавфсизлик кенгаши бу ҳолатни ўз позициясининг устунлиги сифатида баҳолаб, АҚШ томони айрим шартларга рози бўлганини маълум қилган. Clash манбаси келтирган маълумотларга кўра, ушбу шартлар қуйидагиларни ўз ичига олиши мумкин: • ўзаро ҳужум қилмаслик мажбурияти, • Эроннинг Ормуз бўғози устидан назоратини сақлаб қолиши, • уранни бойитишга рухсат берилиши, • санкцияларни бекор қилиш масалалари, • халқаро ташкилотлар қарорларини қайта кўриб чиқиш, • АҚШ қўшинларини минтақадан чиқариш, • ҳамда барча фронтлардаги ҳарбий ҳаракатларни тўхтатиш. Бироқ ушбу маълумотлар ҳозирча мустақил манбалар томонидан тўлиқ тасдиқлангани ҳақида аниқ маълумотлар йўқ. Шунингдек, Axios нашри хабар беришича, АҚШ ва Эрон ўртасидаги тўғридан-тўғри музокараларнинг биринчи босқичи 10 апрель куни Покистон пойтахтида ўтказилиши режалаштирилган. ✅Kanalga ulanish: 👉🏻@uz_sfa

1,320 views

Objavljeno 8. apr.

1,110 views
12•••5•••10•••151617181920•••25•••30•••35•••40•••45•••50•••55•••60•••65•••70•••75•••80•••8485