TGINSIGHT CHAT
SIYOSIY FANLAR AKADEMIYASI
@uz_sfa
PoliticsMaqsadimiz siyosiy bilimlarni rivojlantirishdan iborat. Muloqot uchun: @sfafikrbot
Nedavne objave
Stran 18 od 85 · 1,010 objav
Objavljeno 8. apr.
Ҳарбий хавфсизлик ва мудофаа университетида буюк саркарда Амир Темур таваллудининг 690 йиллигига бағишланган халқаро илмий-назарий конференция ўтказилди. 📌 PS. Ҳар йили апрель ойи “Амир Темур ойлиги” сифатида нишонланади. Бу тадбирлар нафақат тарихни ёдга олиш, балки аждодларимиз қолдирган бой меросни қайта англаш ва ундан илҳом олиш учун муҳим имкониятдир. ✅Kanalga ulanish: 👉🏻@uz_sfa
Objavljeno 8. apr.
Саида Мирзиёева АҚШда Вашингтон шаҳрида мамлакатларимиз ишбилармон доиралари ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлаш мақсадида ташкил этилган Америка-Ўзбекистон ишбилармонлик ва инвестиция кенгаши расман ўз фаолиятини бошлади. Учрашув якунида ўзаро англашув меморандуми имзоланди. 📌 PS. Вашингтон шаҳрида имзоланган келишувлар орқали мамлакатимизга инвестициялар кириб келади,янги иш ўринлари яратилади, технологиялар ва экспорт имкониятлари кенгаяди – бу эса иқтисодий ўсишимиз учун муҳим қадам. ✅Kanalga ulanish: 👉🏻@uz_sfa
Objavljeno 8. apr.
Тажрибамда кўрилганким, азми қатъий, тадбиркор, ҳушёр, мард ва шижоатли бир киши мингта тадбирсиз, лоқайд кишидан яхширокдир. Амир Темур 👉🏻@uz_sfa
Objavljeno 7. apr.
Objavljeno 7. apr.
Содиқов Ҳ. Амир Темур салтанатида хавфсизлик хизмати: (тарихий бадиалар) – Т.: “ART FLEX” нашриёти, 2010. – 436 б.
Objavljeno 7. apr.
Юртимиз шарафи, халқимиз ва миллатимиз ифтихори бўлган буюк саркарда Амир Темурнинг мероси қалбларимизда яшамоқда. 💪 Бирлашган халқ — енгилмас куч!
Objavljeno 7. apr.
Президентимиз 6 апрель куни мамлакатимиз мудофаа қобилиятини мустаҳкамлаш ва ҳарбий хизматчиларни қўллаб-қувватлаш масалалари юзасидан йиғилиш ўтказди. • аскарлар учун ҳарбий қисмларда абитуриентларни тайёрлаш курслари ташкил этилиб, олийгоҳларнинг кириш имтиҳонларига тайёрлаш тизими йўлга қўйилади; • олий таълим муассасаларига қабул қилинган аскарлар ҳарбий факультетлар талабаларига тенглаштирилиб, ўқишни тамомлагандан сўнг уларга захирадаги лейтенант ҳарбий унвони берилади; • давлат ташкилотларига ишга кириш истагини билдирган ёшларга эса Бошқарув самарадорлиги агентлиги томонидан ўтказиладиган тест синовларида 10 фоизлик имтиёз баллари қўшиб берилади; • ҳар йили Қуролли Кучларнинг барча тоифадаги ҳарбий хизматчилари ўртасида тўрт босқичли “Маънавият қалқони” республика китобхонлик танлови ўтказилади. ✅Kanalga ulanish: 👉🏻@uz_sfa
Objavljeno 7. apr.
Қудратимизга шак-шубҳангиз бўлса, биз қурдирган биноларга боқинг. Амир Темур * * * * * * Если вы сомневаетесь в нашей силе, взгляните на сооружения, что мы построили. Амир Темур ✅Kanalga ulanish: 👉🏻@uz_sfa
Objavljeno 6. apr.
Objavljeno 6. apr.
✅Kanalga ulanish: 👉🏻@uz_sfa
Objavljeno 6. apr.
СИЁСИЙ ФАНЛАР БУЙИЧА ФОРУМ
Objavljeno 6. apr.
77 ЙИЛЛИГИ НИШОНЛАНМАГАН НАТО ШИМОЛИЙ АТЛАНТИКА ШАРТНОМАСИ ТАШКИЛОТИ (North Atlantic Treaty Organization, Организация Североатлантического договора) – 1949 йилда тузилган ҳарбий-сиёсий ташкилот, иттифоқ. Шимолий Атлантика шартномасининг 5-моддасига мувофиқ, шартнома иштирокчилари “Европа ёки Шимолий Америкада аъзо давлатларнинг бирор-бирига қарши амалга оширилган қуролли ҳужум уларнинг барчасига қарши ҳужум сифатида баҳолайди ва бу каби ҳужум содир бўлган тақдирда, уларнинг ҳар бири БМТ Низомининг 51-моддасида белгилаб қўйилган индивидуал ёки коллектив ўз-ўзини мудофаа қилиш ҳуқуқини амалга ошириш доирасида бундай ҳужумга учраган шартнома иштирокчисига ёрдам кўрсатади…”. Ушбу норма илк бор 2001 йилнинг 11 сентябрида АҚШда амалга оширилган террорчилик актлардан сўнг ишга тушди. Ушбу воқеалар ташкилот аъзоларига коллектив ўз-ўзини мудофаа қилиш ҳуқуқини берувчи ҳолат деб баҳоланди. НАТО тузилмаси сиёсий ва ҳарбий таркибий қисмларга бўлинади. Шимолий Атлантика Кенгаши НАТОнинг олий сиёсий органи ҳисобланиб, унинг кун тартибига амалда ҳар қандай масала қўйилиши мумкин. 1994 йилда НАТОнинг Тинчлик йўлида ҳамкорлик дастури жорий этилди. Ўзбекистон 1992 йилда Шимолий Атлантика ҳамкорлиги кенгашига, 1994 йилда дастурга қўшилди. 2024 йилга келиб, Финляндия ва Швециянинг НАТОга қўшилиши билан унинг аъзолари сони 32 тага етди. НАТОнинг қароргоҳи Брюссель шаҳри (Бельгия)да жойлашган. Миллий ва халқаро хавфсизлик. Луғат-маълумотнома / И.И.Бобоқулов. Қайта ишланган ва тўлдирилган иккинчи нашри. – Тошкент: Олий мактаб, 2025 – 173 б. ✅Kanalga ulanish: 👉🏻@uz_sfa