TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
Nazaj na kanale
SIYOSIY FANLAR AKADEMIYASI avatar

TGINSIGHT CHAT

SIYOSIY FANLAR AKADEMIYASI

@uz_sfa

Politics

Maqsadimiz siyosiy bilimlarni rivojlantirishdan iborat. Muloqot uchun: @sfafikrbot

Naročniki3,770Trenutni naročniki
Sledene objave1,010Število indeksiranih objav
Nedavni doseg13,964Vsota nedavnih ogledov
Nedavne objave

Nedavne objave

Stran 19 od 85 · 1,010 objav

Objavljeno 6. apr.

Юз минг отлиқ аскар қила олмаган ишни бир тўғри тадбир билан амалга ошириш мумкин. Амир Темур ✅Kanalga ulanish: 👉🏻@uz_sfa

1,280 views

Objavljeno 5. apr.

P.S.: Ўзбекистонда қисқа вақт ичида амалга оширилган ишлар натижаларини қуйидаги рақамларда кўриш мумкин. Бу эса мамлакатимиз қудратини янада оширишга хизмат қилади.  Ўзбекистонда умумий баҳоси тахминан 3 триллион долларга тенг 2 минг 500 дан ортиқ кон ва 3 мингдан зиёд истиқболли майдонлар аниқланган;  Бугунги кунга қадар 1 минг 458 та фойдали қазилма объекти онлайн аукцион орқали сотилди. Бунинг ҳисобидан давлат бюджетига 1 триллион сўмдан зиёд маблағ тушди, 100 мингга яқин юқори даромадли янги иш ўринлари яратилди;  2016-2025 йилларда 1 минг 900 дан зиёд янги конлар очилди.  2016 йилда тасдиқланган уран захираларимиз 97 минг тоннани ташкил этган бўлса, ўтган даврда яна 16 та янги кон аниқланиб, захира 140 минг тоннага етказилди.  Яқинда Олмалиқда йилига 60 миллион тонна рудани қайта ишлаш қувватига эга бўлган янги мис бойитиш фабрикасини ишга тушди.  “Ўзбекистон – 2030” стратегиясида олтин ишлаб чиқаришни – 1,5 баробар, кумушни – 3 карра, мисни – 3,5 марта, уран, темир ва кўмирни – 3 ҳисса ошириш мақсад қилинган. ✅Kanalga ulanish: 👉🏻@uz_sfa

1,270 views

Objavljeno 5. apr.

Президентимиз мамлакатимиз геология соҳаси ходимларига табрик йўллади. ✅Kanalga ulanish: 👉🏻@uz_sfa

984 views

Objavljeno 5. apr.

АҚШ геологлари Америка нефтининг йирик конлари устида араб мамлакатларидан бири жойлашганини аниқладилар. 😄 * * * * * * Геологи из США обнаружили, что над крупными залежами американской нефти расположена одна из арабских стран. 😄 ✅Kanalga ulanish: 👉🏻@uz_sfa

1,090 views

Objavljeno 4. apr.

1,020 views

Objavljeno 4. apr.

Дунёдаги энг қадимги парламент ҳақида биласизми? Исландия парламенти — Альтинг (Alþingi) дунёдаги энг қадимги ва ҳозиргача узлуксиз фаолият юритаётган қонунчилик органи бўлиб, унга 930 йилда, яъни Европанинг катта қисмида ҳали феодал тарқоқлик ва мутлақ монархия ҳукм сурган бир даврда асос солинган. Ушбу ноёб сиёсий институт дастлаб Исландия викинглари томонидан турли қабилалар ўртасидаги низоларни ҳал қилиш ва ягона қонунларни қабул қилиш мақсадида ташкил этилган бўлиб, унинг мажлислари анъанавий равишда Тингвеллир (Þingvellir) водийсида, иккита тектоник плита туташган очиқ майдонда ўтказилган. Ёзув кенг тарқалмаган ўша даврларда парламентнинг энг муҳим шахси "Қонун сўзловчи" (Lögsögumaður) ҳисобланган ва у барча амалдаги қонунларни ёддан билиши ҳамда ҳар йилги йиғилишда уларни баланд овозда халққа ўқиб бериши шарт бўлган. Гарчи 1800 йилда Дания қироли босими билан Альтинг фаолияти вақтинча тўхтатилган бўлса-да, 1843 йилда у яна тикланди ва бугунги кунда Рейкьявик шаҳридаги замонавий бинода 63 нафар депутатдан иборат бир палатали парламент сифатида ўз ишини давом эттирмоқда. ЮНЕСКО томонидан Бутунжаҳон мероси рўйхатига киритилган ушбу маскан нафақат Исландиянинг миллий ғурури, балки инсоният тарихидаги илк демократик қадриятлар ва халқ ҳокимияти шаклланишининг жонли тимсоли бўлиб хизмат қилмоқда. ✅Kanalga ulanish: 👉🏻@uz_sfa

1,160 views

Objavljeno 4. apr.

Улжаева Ш. Амир Темур дипломатияси: илмий-оммабоп кўлланма, / Ш.Улжаева – Т.: “ IJOD-PRESS” нашриёти, 2018 йил. – 156 б.

1,360 views

Objavljeno 4. apr.

1,340 views

Objavljeno 4. apr.

Пиру комил шайх Баҳоуддин Нақшбандийнинг: «Кам егин, кам ухла, кам гапир» деган панду насиҳатларига амал қилдим. Аркону давлатга, барча мулозимларга ҳам айтар сўзим шу бўлди: «Кам енглар – очарчилик кўрмасдан бой-бадавлат яшайсизлар, кам ухланглар – мукаммалликка эришасизлар, кам гапиринглар – доно бўласизлар». Амир Темур ✅Kanalga ulanish: 👉🏻@uz_sfa

1,330 views

Objavljeno 3. apr.

Президент Шавкат Мирзиёев олий таълим, фан ва инновациялар тизимини янада такомиллаштиришга қаратилган таклифлар тақдимоти билан танишди. Олий таълим тизимида натижага йўналтирилган молиялаштириш механизмларини жорий этиш назарда тутилмоқда. Хусусан, 2027 йилдан бошлаб олий таълим ташкилотларини уларнинг миллий рейтингдаги натижаларига кўра молиявий рағбатлантириш тизими йўлга қўйилади. Бунда университетлар таълим сифати, илмий фаолият, халқаро ҳамкорлик, рақамлаштириш ва битирувчилар бандлиги каби мезонлар асосида баҳоланади. Давлат гранти асосида таълим олаётган талабалар учун олийгоҳларга ажратиладиган маблағлар миқдорини шакллантиришда ҳам янги ёндашувлар таклиф этилди. Эндиликда таълим йўналишининг мураккаблиги, меҳнат бозори эҳтиёжлари, университет рейтинги, ҳудудий омиллар ва профессор-ўқитувчилар меҳнатини рағбатлантириш каби кўрсаткичлар инобатга олинади. Kanalga ulanish: 👉🏻@uz_sfa

1,050 views

Objavljeno 3. apr.

1,050 views

Objavljeno 3. apr.

⚡️”Бу ҳолатдан чиқиш йўли қайрда?” Time журнали Эронга қарши операциядан чиқиш йўлини топишга уринаётган Трамп акс этган муқовани тақдим қилди. “Иттифоқчиларнинг сўзларига кўра, Трамп ғалабани эълон қилиш ва жанговар ҳаракатларни тўхтатиш йўлини қидирмоқда ҳамда сиёсий зарар ортга қайтариб бўлмайдиган даражага етмасидан иқтисодий вазият барқарорлашишига умид қилмоқда”, – деб ёзади нашр. P.S.: Бу ҳолат шуни кўрсатадики, глобал сиёсатдаги бу уруш қарори аниқ стратегияга эмас, вазият босимига таяниб қабул қилинган ва уруш бошлаган томонларнинг бошини берк кўчага кириб қолишига олиб келди. Энг муҳими эса – инсонлар ҳаёти ва барқарорликни сақлаб қолишдир; чунки кечиккан қарорлар қайтариб бўлмас оқибатларга олиб келиши мумкин. ✅Kanalga ulanish: 👉🏻@uz_sfa

1,030 views
12•••5•••10•••15•••1718192021•••25•••30•••35•••40•••45•••50•••55•••60•••65•••70•••75•••80•••8485