TGINSIGHT CHAT
SIYOSIY FANLAR AKADEMIYASI
@uz_sfa
PoliticsMaqsadimiz siyosiy bilimlarni rivojlantirishdan iborat. Muloqot uchun: @sfafikrbot
Nedavne objave
Stran 7 od 85 · 1,010 objav
Objavljeno 5. maj
Мен “Руҳнома”нинг биринчи ва иккинчи китобларини ёзиб тугатгач, Аллоҳдан шундай илтижо қилдим: кимки бу китобни ўз уйида, тонг саҳарда бир соат ва кечқурун бир соат овоз чиқариб уч карра ўқиса, у тўғри жаннатга тушсин. Сапармурод Ниёзов * * * * * * Когда я закончил писать первую и вторую книги «Рухнамы», я попросил Аллаха о том, чтобы тот, кто сможет эту книгу прочитать трижды, у себя дома, вслух, час на рассвете, час вечером — чтобы он сразу попадал в рай. Сапармурат Ниязов P.S.: “Рухнама” – Туркманистоннинг биринчи президенти Сапармурат Ниязов томонидан ёзилган машҳур китобдир. Унда Марказий Осиё, жумладан туркман халқининг тарихи, миллий қадриятлари, ахлоқий тарбияси ва маънавий ғоялари баён қилинган. ✅Kanalga ulanish: 👉🏻@uz_sfa
Objavljeno 4. maj
Эътиборга лойиқ бўлган шахс танқидчи эмас; кучли инсоннинг қандай қоқилганини ёки ишнинг устаси уни қандай яхшироқ бажариши мумкинлигини кўрсатувчи шахс ҳам эмас. Асл эътироф майдоннинг ўзида бўлган, юз-кўзи чанг, тер ва қонга беланган, мардона интилувчи, хато қилувчи, қайта-қайта камчиликка йўл қўювчи инсонга тегишлидир. Зеро хато ва камчиликларсиз ҳеч қандай интилиш мавжуд эмас. Бироқ у амалда буюк ишларни бажаришга ҳаракат қилади. У юксак иштиёқ ва фидойилик нималигини билади. Ўзини муносиб мақсад йўлида сафарбар этади. У энг яхши ҳолатда якунда юксак ғалаба нашидасини суради. Энг ёмон ҳолатда эса, мағлуб бўлган тақдирда ҳам, улкан жасорат кўрсатиб мағлуб бўлади. Токи унинг ўрни на ғалабани, на мағлубиятни биладиган совуқ ва қўрқоқ руҳлар билан бир қаторда бўлмасин. ✅Kanalga ulanish: 👉🏻@uz_sfa
Objavljeno 4. maj
📜Теодор Рузвелтнинг “Майдондаги одам” номли машҳур нутқи билан қуйидаги постда танишинг👇👇👇 📍 Сорбонна университети, Париж (Франция) 📅 1910 йил, 23 апрель 📝 Равшан Бурхонов таржимаси Бу нутқ — ҳаракат қилаётган инсонни улуғлайдиган, танқид эмас, амал қадрли эканини эслатадиган кучли даъватдир. Унда майдонга тушиб, хатоларга қарамай олдинга интиладиган инсон танқидчилардан устун қўйилади. 👉 Бу сўзлар ҳар биримизга савол беради: биз томошабинмизми ёки майдондаги одамми? ✅Kanalga ulanish: 👉🏻@uz_sfa
Objavljeno 4. maj
АҚШ Эрон билан урушга 25 миллиард доллар сарфлади Пентагон маълумотларига кўра, Эронга қарши уруш ҳозирча Америка армиясига тахминан 25 миллиард долларга тушган. Бу маблағнинг катта қисми ўқ-дориларга сарфланган, деди Ҳарбий департамент молия директори Джулс Хёрст III АҚШ Конгрессининг Қуролли кучлар қўмитасидаги эшитувда. 📌АҚШ ва Исроилнинг Эронга қарши уруши жорий йилнинг 28 февралида бошланди. “Уруш харажатларини тўлиқ ҳисоблаб чиққанимиздан сўнг”, Пентагон Оқ уй орқали қўшимча бюджет сўровини юборади, деди Ҳёрст. “Politico” журналининг ёзишича, у аввалроқ Эрон билан урушнинг дастлабки ҳафтаси 11 миллиард долларга тушганини айтган. ✅Kanalga ulanish: 👉🏻@uz_sfa
Objavljeno 4. maj
Ҳукмдорнинг донишмандлигига унинг даврида қилинган буюк ишларига қараб эмас, у йўл қўймаган фалокатли хатоликларга қараб баҳо берилади. Сюнь-Цзи ✅Kanalga ulanish: 👉🏻@uz_sfa
Objavljeno 2. maj
Бугун бизнинг устозимиз, таниқли сиёсатшунос, сиёсий фанлар доктори, профессор, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси, бутун умрини илм ва таълим йўлига бағишлаган Муқимжон ака Қирғизбоев залворли 78 ёшни қарши олдилар! Муқимжон ака — нафақат юксак билим ва тафаккур соҳиби, балки юзлаб, минглаб шогирдлар учун ҳаёт мактаби бўлган қадрли мураббийдир. Уларнинг илмий салоҳияти, теран фикрлари ва доно маслаҳатлари бугун ҳам кўплаб талабаларимизга йўл кўрсатиб келади. “Ўзбекистонда хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси” деган юксак эътироф уларга бежиз берилмаган. Бу Муқимжон аканинг фидокорона меҳнат, сабр, матонат ва устозликка садоқатининг самарасидир. Сизга мустаҳкам соғлик, узоқ умр, яна кўп йиллар давомида шогирдлар қалбига илм ва маърифат нурини улашишда куч-ғайрат тилаймиз. ЎзЖОКУда Сиз каби устозлар бор экан, илм йўли ҳеч қачон сўнмайди. Чин юракда табриклайман! Эҳтиром ила, шогирдингиз Шерзодхон ҚУДРАТХЎЖА ———————————————
Objavljeno 2. maj
Қирғизбоев М. Сиёсатшунослик: олий ўқув юртлари талабалари учун дарслик / М.Қирғизбоев; Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети. – Тошкент: "Шарқ", 2024. – 504 б. P.S. Профессор Муқимжон Қирғизбоев 2024 йилда ўз шахсий жамғармасидан 170 миллион сўм сарфлаб юқоридаги “Сиёсатшунослик” дарслигини нашр эттирган. Ушбу дарслик ҳозирда олий таълим муассасаларида ўқитиб келинмоқда. ✅Kanalga ulanish: 👉🏻@uz_sfa
Objavljeno 2. maj
Қирғизбоев М. ва бошқалар. Замонавий сайлов технологиялари [Матн]. Тошкент. «O'zbekiston» НМИУ, 2021. - 116 б. ✅Kanalga ulanish: 👉🏻@uz_sfa
Objavljeno 2. maj
ЗАМОНАВИЙ САЙЛОВ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ Тузувчилар: с.ф.д„ проф. М. Қирғизбоев, с.ф.д., проф. Қ.Қуранбаев, с. ф.д. О.Хасанов, с.ф.н., доц. Н.Умарова, с.ф д., проф. А.Жалилов, с.ф.д., проф. С.Саидолимов, ю.ф.н. доц. А.Раҳмонов, Ш.Нуралиев, Т.Абдуллаев, Д.Абдурашидов. Мазкур рисолада XXI аср бошларида ривожланган мамлакатларда сайлов тизимларини демократлаштириш ислоҳотлари натижасида шаклланган янги ўқув-амалий соҳа — замонавий сайлов технологиялари ҳақида атрофлича маълумотлар баён этилган. Рисолада “сайлов технологиялари” тушунчаси ва унинг терминологияси, сайлов кампанияси стратегияси ва тактикаси, кампанияни самарали ташкил этиш ва бошқариш масалалари кенг ёритилган. Шунингдек, номзод имижини шакллантириш усуллари, сайлов жараёнида ташвиқот олиб бориш, оммавий ахборот воситалари ва электорат билан самарали ишлашнинг замонавий механизмлари ҳақида муҳим маълумотлар жамланган. 🎯 Ушбу рисола: — сиёсий партиялар аъзолари ва фаоллари; — сайловларни ташкил этиш ва ўтказишга масъул ходимлар; — олий таълим муассасалари талабалари; — ҳамда ушбу соҳага қизиқувчи кенг китобхонлар оммаси учун мўлжалланган. 👇👇👇 ✅Kanalga ulanish: 👉🏻@uz_sfa
Objavljeno 2. maj
“Сиёсий фанлар доктори, профессор Муқимжон Қирғизбоев — юртимизнинг етук сиёсатшунос олимларидан бири. Унинг сиёсий фикр ва қарашлари ҳамиша билимларимизни бойитиб, янги нуқтаи назарлар билан илҳомлантиради. Профессорнинг нутқ ва мулоҳазалари орқали биз сиёсий жараёнларни янада чуқурроқ англаймиз.” Профессор М.Қирғизбоев: Иккита-учта сиёсатшунослар бор, улар ҳам тарафкаш, кўзи билан кўриб туриб уни таҳлил қилиб бериш бу сиёсатшунослик эмас, бу баёнчилик. ... 📹👉Daryo.uz нашри профессор М.Қирғизбоев билан суҳбат ташкиллаштирган. Тўлиқ кўриш учун: https://youtu.be/AdIJFWFJYAg?si=zHmQS_ERsyOKWQXN 👉🏻@uz_sfa
Objavljeno 2. maj
СИЁСАТШУНОСЛИК Олий таълим муассасалари талабалари учун мўлжалланган мазкур қўлланмада сиёсатшунослик фанининг асосий назарий ва амалий жиҳатлари кенг ёритилган. 📖 Қўлланмада: — сиёсатшунослик фанининг методологик асослари — сиёсий тизим ва институтлар — давлат, фуқаролик жамияти ва сиёсий партиялар — сиёсий жараёнлар ва етакчилик — халқаро сиёсат масалалари каби муҳим мавзулар қамраб олинган ✨ Бугунги кунда фуқаролик жамияти ва ҳуқуқий давлат қуриш жараёнида сиёсий билимлар муҳим аҳамият касб этади. Мазкур қўлланма эса ана шу билимларни эгаллашда ишончли қўлланма ҳисобланади.👇👇👇 ✅Kanalga ulanish: 👉🏻@uz_sfa
Objavljeno 2. maj
Қирғизбоев М. Сиёсатшунослик: олий ўқув юртлари талабалари учун ўқув қўлланма / М.Қирғизбоев; Андижон давлат университети. – Тошкент: Янги аср авлоди, 2013. -524 б. ✅Kanalga ulanish: 👉🏻@uz_sfa