TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
Назад на канале
Дайди ўқ avatar

TGINSIGHT CHAT

Дайди ўқ

@daydi2021

Politics

‼️ДАЙДИ ЎҚ! динга эмас, сохта диндорларга, радикал мутаасибларга қарши курашади ва бу кураш мунтазам давом этади.

Претплатници1.1万Тренутни претплатници
Праћени постови1,010Број индексираних постова
Недавни досег141,700Збир недавних прегледа
Недавни постови

Недавни постови

Страница 26 од 85 · 1,010 постова

Објављено 4. окт

Умрага машинада бориб пўқ борми, Камида ёш болаларни ўзинг билан олиб бориб нима қилардинг ? 2024 йилдан бошлаб ғирт мошенник, гадой умрачила пайдо бўлишган, шу гадойваччалар умрага машинада, эшак аравада, велосипед ва пешком бораётгани видеога олиб интернетда тарқатиб, пул ишлашади. Мана бу миясига урган хотин ҳам осон ва хавфсиз йўл билан умрага бориш ўрнига ўзини интернетда кўз-кўз қилиб, машинада йўлга чиқиб, авария бўлибди. Бу калтафаҳмни ўзи ўлиб кетса ачинмайди киши, аммо гўдак болаларини ўзи билан етаклаб уларни ҳам умрига зомин бўлаяпти. https://t.me/daydi2021

11,700 views

Објављено 4. окт

Боку шаҳрида “Озод қилинган аёл” ҳайкали мавжуд. У 1960-йилда ҳайкалтарош Фуад Абдурахманов томонидан яратилган. Ҳайкал образида аёл ўзининг бошидан диний рўмолини ечиб ташлаётган ҳолда тасвирланган. Бу ҳолат Озарбайжон аёлларининг озодлиги ва уларнинг жамиятда тенг иштирокини рамзий тарзда ифода этади. Аёлнинг рўмолини ечиши бу фақат ташқи кўринишини замонавийлаштирни акс эттирмайди, балки юртда қолиб кетаётган муллократия ва тор тафаккурли шариатча қолдиқларга қарши қўйилган кучли рамзий ҳаракатдир. У аёлнинг жамият ҳаётида эркин қатнашиши, ўқиши, ишлаши ва ривожланиши учун очилган йўлни англатади. “Озод қилинган аёл” ҳайкали мусулмон мамлакатлари орасида диний мажбуриятлардан воз кечаётган аёл образини очиқ тасвирлаган бетакрор ҳайкаллардан бири сифатида эътироф этилган. Ҳайкалнинг мавжудлиги ва маъносининг эътироф этилиши, айниқса гендер тенглиги, модернизация ва жендер сиёсати мавзуларида муҳим символ ҳисобланади. https://t.me/daydi2021

10,800 views

Објављено 4. окт

Шаръий никоҳ дейишади, лекин унинг талаблари кўп ҳолларда ақлга ҳам, адолатга ҳам тўғри келмайди. Уйлангач, хотин «энди маҳрамим» деб, ҳатто овозини ҳам бошқалардан асраб, дунёдан изоляция қилиниб рўдапога ўраб ташланади. Аёлнинг нафақат кўриниши, балки табассуми, сўзи, ҳатто нафаси ҳам турмуш ўртоғидан бошқага ёпиқ бўлиши шарт қилинади. Аммо шунча «ҳурмат» ва «ғайрат» кўрсатган эркак, арзимаган бир гапга жанжал чиқса, ҳеч иккиланмай «талоқ» берадида ажрашиб кетворади. Шу бир оғиз ахмоқона сўз билан ойлар ёки йиллар давомида қурилган муносабат, орзу ва ишонч вайрон бўлади. Натижада, бир пайтлар овози ҳам қизғанилган аёл, талоқ қилинган ташландиққа айланади. Унинг бор қадри бир оғиз «талоқ» билан ерга урилади. Вақтида ҳаммадан қизғанилган бадан бошқа эркакнинг эрмагига айланади. Моҳинур Абдувахитова https://t.me/daydi2021

10,600 views

Објављено 3. окт

Соқол нафсни яшира олмайди, ҳижоб ҳирсни беркита олмайди Ҳозирги кунда тобора урф бўлаётган соқол ва ҳижоб диний қиёфа сифатида баҳоланади. Лекин дангалини айтганда, одамлардаги соқол нафсни яшириш хусусиятига эгами? Ёки ҳижоб ҳирсни беркита оладими? Албатта ЙЎҚ ! Чунки эркакда тестостерон гормони қўзғалганда, унинг соқоли ҳам намозхонлиги ҳам эсидан чиқиб кетиб, ғАмга боши билан калла ташлайди. Аёл эса гормонал беқарорликка тушганда, ҳижобига қараб ўтирмасдан, ёшу-қари демасдан меҳрини бериб ташлайверади. Шу боис ташқи қиёфани, тем более “диний қиёфани” илоҳий юз сифатида талқин қилиш катта хато. Чунки ҳеч қандай соқол ёки ҳижоб инсоннинг ички дунёсидаги нафсни, заифликни, эҳтирос ва ҳирсни йўқ қила олмайди. Ҳақиқий ташқи қиёфа бу инсоний амаллар, маънавият, одоб-ахлоқ ва самимиятда кўринади. Диний қиёфа эса фақат юзаки кўриниш, ўзини ва бошқаларни алдашдан бошқаси эмас. https://t.me/daydi2021

11,200 views

Објављено 3. окт

Мубина 11 ёшидан ҳижоб ўраган. Унинг оиласи охирги пайтларда динга қаттиқ боғланиб қолаётганди. Қиз Instagram’даги эълонлардан бирида “араб тилини бепул ўргатаман, ҳаммаси Аллоҳ розилиги учун” деган хабарни кўриб, араб тили ўрганишга қарор қилади. 49 ёшли Мирвосил исмли киши 3–4 та қизга араб тилидан дарс ўтишини айтади. Мубина 17 ёшда бўлишига қарамай, отаси уни ўзи олиб боради. Дарслар давомида Мирвосил нафақат араб тили, балки шахсий ва жинсий муносабатлар ҳақида ҳам гапира бошлайди. Қиз бу ҳолатни отасига айтганда, отаси: “Шариатда бор гапларни айтяпти, индaмай боравер”, дея бепарво қарайди. Бир ойча дарсга қатнаганидан сўнг, Мирвосил қизни зўрлаб, қизлигини олади. Шундан кейин эса унга беписанд муносабатда бўлиб, узоқлаша бошлайди. Ҳолатдан хабар топган қизнинг онаси эса Мирвосилни устидан ИИБга шикоят қилади. Ҳурматли ота-оналар! араб тили, қуръон курслари ва бошқа диний қарашларингиз сабаб гулдек фарзандингиз ҳаётини дабдала қилманг! Қизларни эркига зид равишда ҳижоблантирманг. Агар Мубина, хуфиёна тарздаги араб тилига эмас лицензияга эга бошқа курсларга борганида эди, шу каби аянчли ҳолатга тушмас эди. Унутманг вояга етмаган фарзандни ҳар бир хатоси бевосита сизнинг хатоингиздир. https://t.me/daydi2021

12,000 views

Објављено 1. окт

БУНИ ШАРИАТ ДЕЙДИЛАР… Ҳалоллик иш битгунча, эшак лойдан ўтгунча. https://t.me/daydi2021

11,000 views

Објављено 1. окт

👶🇺🇿 Болалар – юрт келажаги! ⏳ Уларни қиммат вақтини ўғирлаб, динга берманг. 📚 Илм ва фан – ҳар қандай эътиқоддан устунлиги тушунинг! Илм-фан орқали миллат кучли бўлади, ватан равнақ топади. Эътиқод инсонни маънан поклайди тўғри, лекин билимсиз бола бу қанотсиз қушдек гап! На уча олади на сайрай олади. Болаларимизга беминнат билим бераётган Устоз ва Мураббийларимизни бугунги байрам билан табриклаймиз. https://t.me/daydi2021

14,800 views

Објављено 30. сеп

Ахмад Аш-Шаара: Бизга террорчи ва жиноятчилар керак эмас ! (Жаслиқ қамоқхонасини очаверсак ҳам бўлади, шекилли ) Сурия ва Ироқда юз берган жанглар миллионлаб одамлар тақдирини ўзгартириб юборди. Жангларга турли йўллар билан бориб қўшилганлар орасида ўзбеклар ҳам тиқилиб ётибди. Улар «жиҳод» қилиш орқали, «жаннат» га киришга ишонган долбаёблар армияси бўлишган. Хусусан Суриядаги ҳарбий ҳаракатларга қўшилган манқурт ўзбеклар ўз ҳаётини ва оиласи келажагини дабдала қилган террорчи деган тамға олишди. Дунёнинг биринчи рақамли террорчиси дейилган марионеткани Сурия президенти бўлишида борини бериб ҳаракат қилишди. Ўлдиришди, ўлишди. Бугун эса ишлатилиб бўлинган презирватив каби мусорга ташланишмоқда. Куни кеча Ахмад Аш-Шаара, дунё ҳамжамиятига мурожаат қилиб: «Бизга террорчи ва жиноятчилар керак эмас. Қидирувда бўлганларингизни ўз юртингизга олиб кетаверинглар» дея чиқиш қилди. Бу сўзлардан англаш лозимки, Суриянинг ўзи ҳам бу тупой «жангчилар»ни қабул қилмасдан бирма-бир ушлаб депорт қилишни бошлади. Баттар бўлларинг газандалар! Сенларни туғилишинг ўзи хато бўлганди. https://t.me/daydi2021

13,000 views

Објављено 29. сеп

Ислом манбаларида, айниқса ҳадисларда, Пайғамбар Муҳаммаднинг айрим беморларга туя сийдиги ва сутидан даво сифатида фойдаланишни тавсия қилгани ҳақида ривоятлар бор. Масалан, Саҳиҳ Бухорий ва Саҳиҳ Муслимда айрим саҳобалар бемор бўлиб қолганида туя сути ва сийдиги билан даволангани зикр этилган. Шу сабабли мусулмонлар буни суннатга асосланган табобат деб ҳисоблайди 😂🤮 https://t.me/daydi2021

12,100 views

Објављено 29. сеп

Замонавий қизлардан бирининг иқрори: “Ҳозир Камолонга овқат обкетишга кирдим. Кириб заказ бериб чекни олгунча 10 минут кетгандир, то шунгача шунақа ёмон қаради катта-катта эркаклар, тоба. Ҳамма ёғи ёпиқ кенг кийимда эдим, оламану чиқаман деган хаёл билан кирсам бу аҳвол. Хўрлигим кепкетти(“ ДАЙДИ ЎҚ: Бу ҳолат оддий тарбия эмас, балки диний иллатлар билан боғлиқ. Жамиятда йиллар давомида аёлнинг кийими ва одобини назорат қилиш “дин номидан” кучайтирилиб, эркакларнинг “аврат қоровули”га айланишига олиб келган. Шариатда аёлни эркак васвасаси учун масъул қилиб қўйиш натижасида, кенг кийимлар билан ресторанга кирган қиз ҳам айбдордек кўринаяпти. Қизнинг бундай хўрланиши фақат унинг шахсий муаммоси эмас, балки дин орқали жамиятга сингган стереотипларнинг салбий оқибати. Улар инсон эркинлигини чеклаб, ҳатто сабойга овқат оладиган оддий ҳолатда ҳам аёлни хижолатга қўяди. https://t.me/daydi2021

11,400 views

Објављено 29. сеп

Агар ҳижоб муслималарга хос ибo, ҳаё ва одоб рамзи бўлса, уни бошга эмас, қалбга ўраш керак. Сабаби, ҳижоб бошга ўралгани билан аёл ҳирсини чеклолмайди. Бузуқ қалб билан ҳижоб ўраб юрганлар жуда ҳам кўп. https://t.me/daydi2021

11,500 views

Објављено 29. сеп

Агар ҳижоб муслималарга хос ибo, ҳаё ва одоб рамзи бўлса, уни бошга эмас, қалбга ўраш керак. Сабаби, ҳижоб бошга ўралгани билан аёл ҳирсини чеклолмайди. Бузуқ қалб билан ҳижоб ўраб юрганлар жуда ҳам кўп. https://t.me/daydi2021

11,600 views
12•••5•••10•••15•••20•••2425262728•••30•••35•••40•••45•••50•••55•••60•••65•••70•••75•••80•••8485
ПретходнаСтраница 26 од 85Следећа