TGINSIGHT CHAT
Дайди ўқ
@daydi2021
Politics‼️ДАЙДИ ЎҚ! динга эмас, сохта диндорларга, радикал мутаасибларга қарши курашади ва бу кураш мунтазам давом этади.
Недавни постови
Страница 24 од 85 · 1,010 постова
Објављено 22. окт
‼️‼️‼️‼️ҲАММА КЎРСИН 🟠 Интернетда кўз ёш тўкиб, масжид қурилиши ёки ногирон, камбағал ва ёлғиз одамларнинг шароитини атайин ночор кўрсатиб, халқнинг раҳмини келтириб пул йиғиш ҳолатлари тобора кўпаймоқда. Бу фирибгарликнинг замонавий тури бўлиб, Бу турдаги мошенниклар бир ё икки одамни эмас, бирваракайига оммани алдайди. Ҳалол меҳнат. қилмасдан, одамларнинг ишонч ва меҳрибонлигини суистеъмол қилиб, ҳаром пул жамғаради. Улар видеода йиғлайди, сиқтайди, деворга бошини ургандек кўрсатиб, драматургия яратади ва содда одамларни ишонтиради. Манови видеода ҳам йиғлаб халқни раҳмини келтираётган шахс фирибгарликда жуда устаси фаранг экан. У навбатдаги фирибгарлигини содир қилишда Қурилаётган масжидга сантехник бўлиб ёлланган армян миллатидан бўлган одамни машинасин. кўрсатиб, “бир акамиз эҳсон қилдилар” деб йиғлаб беради. Аммо, ўша автомашина рақами орқали текширилганда, у ҳеч қандай эҳсон эмас, балки фирибгарлик қуроли экани аниқланган. “Сиз ўтказган пул масжидга эмас мошенникларнинг айфони, ресторанларда овқатланиши, ҳашаматли машина ва уй-жой олишига ёрдамлашади. Лох бўлманглар. https://t.me/daydi2021
Објављено 21. окт
ХОТИНГА НИМА ФАРҚИ БОР?! Яқиндагина Умрага бориб келган Абдуазим деган одамни хотини: - Абдуазим мусорни ташлаб келинг, дебди - Мен ҳожиман, менга ярашмайди мусор кўтариб юриш; - Абдуазим ҳожиииии! Мусорни ташлаб кел дедим!!! - Хўп,хўп деяпманку, шунгаям бақириш керакми 👳🏻♂️ Сиз ким бўлишингиздан қатъий назар, оилада оддий эр ва хотин бўлиб қолаверасиз. Ўзингиздан ҳожи ва қория ясаманглар))) https://t.me/daydi2021
Објављено 19. окт
Ҳижоб араблар ҳаёти ( чўл-биёбони) билан боғлиқ либос бўлиб, у араб маданияти орқали бошқа мусулмон халқларга тарқалган. Ўзбекистонда диний муҳит тескари авж олиб, хотин-қизлар тушуниб-тушунмасдан ҳижобга кириб кетишаяпти ва миллий хонатласларимиз, адрасларимиз аста-секин йўқолишни бошлади. https://t.me/daydi2021
Објављено 17. окт
Айтишларича, айнан жума кунлари Ўзбекистонда йўл-транспорт ҳодисаларининг сони кескин ошар экан. Сабаби ҳайдовчилар жума намозига улгуриш учун қоидаларни унутиб, қизил чироқ ва белгиланган тезлик, пешеходни “ҳалоллаштириб олишади”, Инспекторлар ҳам ҳаракат хавфсизлигини “савоб” деб ўйлаб хизматини унутади. Давлат Йўл Ҳаракати Хавфсизлиги хизмати диний эҳтиёжлар билан боғлиқ реал ҳолатларни ҳисобга олмаган ҳолда иш тутади. Инспекторлар жума кунлари кўп йўлларни ёпиб қўйиб, аҳолини “тўсиқ” ичида қолдираяпти. Бу эса зарур эҳтиёжи учун йўл тополмаган ҳайдовчиларни тор кўчаларга ҳайдаб, тирбандлик ва авариялар оқимини янада кучайтириб юбормоқда. Натижада ҳар жума куни йўлларда “қурбонлар” кўпаймоқда ҳеч ким жавобгар эмас, ҳеч ким сабабни таҳлил қилмайди. Ҳар бир фожеа кейинги жумагача унутилади. Ҳокимлар ва ички ишлар бошлиқлари ўзига тегишли ҳудудлар инфратузилмасини яхши ўзлаштирмагани оқибатида инсон ҳаётига нисбатан масъулиятсизлик кўринмоқда. Балки улар ҳам савоб илинжида, кабинетдан чиқолмаётган кўрмуридга айланишгандир https://t.me/daydi2021
Објављено 17. окт
ЖАННАТГА ВИЗА БЕРИШ БОШЛАНИБДИ Ислом дунёсида жинниликнинг янги тури пайдо бўлибди. Мусулмон қизлар орасида “кўкрагимга Муҳаммад деб ёзсам, жаннатда пайғамбарнинг канизаги бўламан” деган ишонч тарқалиб, кўкрагига محمد татусини урдириш урф бўлибди. Одамлар дилдаги ният билан, диндаги чин маънони аралаштириб юборишди. Агар ҳар битта муслика Муҳаммад исмини кўкрагига ёзиб олиб жаннатга кираверса, ҳозир дунёнинг тенг ярми фаришта бўлиб кетган бўлардику 😂 Қисқаси, бунақа жинниликни кўриб, мени сабрим тугади мен кетдим Марсга!🚀 https://t.me/daydi2021
Објављено 17. окт
Пайшанбада ош тайёрлаб, қази қўшиб ейишга одатланган Хадича исмли жувон роса қийналарди. Эри тоат-ибодат билан туну-кун банд бўлиб хотинига қарамай қўйган, кўкрагигача тушадиган соқолини пасга силаб яратганга шукрдан бошқасига ярамай қолганди. Соқолтой эри Абдуллоҳнинг талаби билан ҳижобга мажбурий киргач ёш кўнглига таскин топмади. У бошқа дугоналари каби пайшанба кунлари эрига нозланишни, эрининг бағрида ўзини эркин ҳис қилишни ҳоҳлаб кунларни тунга улади. У бирор натижа бўлармикан деб, энг бақувват қассоблар суйган қозоқ отларининг қазисини, тузланган тўшлару, жайдари думбалардан энергияга тўла ош пишириб, эри билан бирга пайшанба оқшомида танаввул қилар, энг чиройли тор кийимлар ва қизил рангли ҳижоб ўраб эрининг қаршисида нозу-карашма қиларди. Орадан кўп вақтлар ўтди, қиш кетиб баҳор келди, динга боши билан шўнғиган Абдуллоҳдан садо чиқмади. Хадичанинг кечалари қийналишини тушунмаган эри, ярим тунда соат иккида уйғониб муздек сувда таҳорат қилиб, ибодат қилишини буюрди. Шундай қилса қазини кучи йўқолиб, шайтон хотинидан нари бўлишини тинмай такрорларди. Кунлардан бир кун ҳаммасидан туйиб кетган Хадича ортиқча бу азобларга чидашга сабри етмади ва ушбу видеони олиб, интернетга тарқатиб юборди. Каналга хотинини ҳам одам ҳисоблайдиган эрларни аъзо қилинг 👇👇👇 https://t.me/daydi2021
Објављено 16. окт
Шариат инсонни қул қиладиган қонун Шариат деб, одамлар ўз қоидаларини Аллоҳ номидан қўйиб, аёлларнинг овозини ўчиришган. “Ҳаё” деган ниқоб остида аёл қулликда, “ибо” деган шарт билан сукутга мажбур бўлиб яшайди. Ислом дини адолатли бағрикенг деганлари шуми. Адолатни фақат эркаклар учун ёзганми ? Бу дин эмас. Бу ахмоқ одамлар яратган девор. https://t.me/daydi2021
Објављено 16. окт
АҚШ Давлат департаменти чет элликларнинг ижтимоий тармоқлардаги диний постларидан келиб чиқиб, уларнинг визаларини бекор қиляпти экан. Динни д ҳарфиниям тушунмасдан, диний контентларга лайк босиб тарқатадиганлага жўнатиб қуйинглар. АҚШ дан сўнг бошқа давлатлар ҳам бу ишни қилишига шубҳа йўқ! манба https://t.me/daydi2021
Објављено 15. окт
📣БОЛАНИ ДИНДОР ЭМАС, ФУҚАРО ҚИЛИБ ТАРБИЯЛАШ КЕРАК! Ҳали ўлим нима эканини ҳам билмаган болага “ўлгандан кейин нима бўлади” деб гапириш бу тарбия эмас, бу руҳий босим. Болани тирикликни ҳис қилишга, ҳаётни севишга, эркин фикрлашга ўргатиш керак. Бизда эса кўпинча тескариси бўляпти. Ҳали дунё қандай жой эканини ҳам тушуна олмаган болага “қабр азоби”, “дўзахда ёниш”, “жазо” ҳақида дарс бериш бу таълим эмас, бу болани руҳан духини олишдир. У ҳаётни англамай туриб қўрқувда яшай бошлайди. Илмга қизиқиши йўқолади, эркин фикр ўлади. Ривожланган давлатлар буни анча олдин тушуниб етган. 🇫🇷 Францияда давлат мактабларида дин 1905 йилдан бери ўқитилмайди. 🇺🇸 АҚШда “болани диндор эмас, фуқаро қилиб тарбиялаш керак” дейишади. 🇯🇵 Японияда бола ёшлигидан меҳнат ва инсонийликни ўрганади. 🇨🇳 Хитойда ҳар бир инсон жамият олдидаги масъулиятини ҳис қилади. Бизда эса етти ёшли болага “ўлимдан кейин нима бўлади?” деган саволни миясига қуйишади. Кейин “нега ёшлар фикрламайди, нега ташаббуссиз?” деб ҳайрон бўламиз. Аввал болага бу дунёни англашни, тирикликдан завқ олишни, фикрлашни ўргатайлик. Кейин ўзи хоҳласа, нариги дунёни ҳам ўзи ўрганади. 🧠 Болани қўрқитиш орқали эмас, англатиш орқали тарбиялаш керак. 💬 Нима дейсизлар? https://t.me/daydi2021
Објављено 14. окт
Чингиз Айтматовнинг “Асрга татигулик кун ” романида, инсон зотининг руҳий инқирози тасвирланган. Ёзувчи ўрта осиё халқларининг ўзлигини йўқотиш фожиасини олдиндан ёзиб кетган экан У яратган “манқурт” образи бу жисмонан тирик, аммо маънан ўлик инсон сифатида тасвирланади. Соппа-соғ инсоннинг бошига туя терисини қоплаб, иссиқ қуёш остида ётқизишади. Вақт давомида соғлом одам ўз хотирасини, онасини, тилини унутган. Эгаси нима деса бажарадиган қулга айланади. Биздаги арабқулларнинг бошига туя териси қопланмаган бўлсада, улар араб маданияти таъсирига тушишиб, манқуртга айланиб олишган. Бугун кўчада, ижтимоий тармоқларда, ҳатто мактабларда ҳам шундай манқуртларни кўряпмиз. Улар араб тилида гапиришни фахр деб билишади, ўзбекча сўзни “ҳижолат” деб билади, миллий кийимни “ширк” деб атайди, Наврўзни “ҳаром байрам” дейди. Улар ўзлигини англамаган ҳолда, араб маданиятини миллийликка қарши қўйяпти. Аслида улар динга эмас, “араблик”ка сиғиниб қолишган. Одам ўзини мусулмон деб билади, лекин ўз онасининг дуосини “бидъат”, ўз тилини “наҳс”, ўз халқини “жоҳил” деб атайди. Бу энг оғир манқуртликдир Айтматов асарида манқурт онасини ўлдирган. Бугунги манқурт эса она тилини, она маданиятини, она юртини ўлдирмоқда. https://t.me/daydi2021
Објављено 11. окт
Аслинг каби кўрин, Ёки... Тонг. Тоғли худуд. Масжид эшиги олдида турган аёлга кўзим тушди. Бошида рўмол, юзига қора маска тақиб олган. Ичимда: Бир муслима аёл эҳтиёжи учун мажбур бўлибди дедим... Бир кишидан: Бу хақиқий муҳтожми? - деб сўрадим. У ҳам мендек мусофир экан: Билмадим - деди. Намоздан сўнг ўша аёлни йўл четида кўрдим. Кўрдим-у тўхтадим. Етиб келишини кутдим. Ҳамроҳим сўроқ-савол қилиши, мен эҳсон беришим керак эди. Аёл биз ўтирган машинага ўн қадам қолганда рўмолини ечиб, сумкасига солди. Ва маскани ечди... Кимга ишонишни ҳам билмайсан... манба: ABDUVOHID USTA https://t.me/daydi2021
Објављено 10. окт
🇰🇬Қирғизистонда “Ҳизб ут-Таҳрир”нинг уч аъзоси қўлга олинди Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси экстремистик фаолиятда гумон қилинаётган уч нафар фуқарони ҳибсга олди. Расмий маълумотларга кўра, улар тақиқланган “Ҳизб ут-Таҳрир” диний-экстремистик ташкилотининг ғояларини тарқатиш ва ёшларни вербовка қилиш билан шуғулланган. Маълум бўлишича, гумонланувчилардан бири аввал ҳам экстремизм учун жавобгарликка тортилган. Тергов жараёнида уларнинг уйларидан экстремистик мазмундаги диний адабиётлар топилиб, экспертизага юборилди. Айни пайтда ушбу шахслар СИЗО-1 га жойлаштирилган бўлиб, тергов-оператив ҳаракатлари давом этмоқда. Ҳуқуқ-тартибот идоралари мазкур ёпиқ гуруҳнинг бошқа аъзоларини аниқлашга ҳаракат қилмоқда. Бундай ёпиқ ячейкалар орамизда яшириниб фаолият юритади. У сизга таниш бўлган ҳижобашка ёки соқол қўйган яқин кишингиз ҳам бўлиши мумкин. @daydi2021