TGINSIGHT CHAT
Дайди ўқ
@daydi2021
Politics‼️ДАЙДИ ЎҚ! динга эмас, сохта диндорларга, радикал мутаасибларга қарши курашади ва бу кураш мунтазам давом этади.
Недавни постови
Страница 36 од 85 · 1,010 постова
Објављено 28. јун
Ҳижоб ва ўранган ҳолда бассейнга тушиш тақиқланди Янги қоидага кўра, умумий чўмилиш ҳавзалари ва бассейнларда ҳижоб ҳамда бошқа кўчада кийиладиган уст кийимлар билан чўмилиш тақиқланди. Ўзбеккосмос агентлиги очиқ бассейнлар ва сув ҳавзаларида сунъий йўлдош орқали мунтазам кузатув олиб боради. Ёпиқ сув ҳавзаларида эса уларда ўрнатилган кузатув камералари орқали назорат амалга оширилади. Қоидабузар ҳижобашкалар “жамиятда юриш-туриш қоидаларини бузиш” моддаси асосида жавобгарликка тортилади. https://t.me/daydi2021
Објављено 27. јун
‼️‼️‼️‼️‼️ Кийим ортига яширинган террор Яқинда Наманганга бордим. Тоза, озода шаҳар. Янги гулзорлар, маданий боғлар, бетакрор қуёш нурида порлаётган майдонлар. Аммо шу жойда бир гуруҳ аёлларни кўриб, қалбим титраб кетди. Ўзимизнинг ўзбек хотин қизлари қоп-қора арабча либослардп, юзини тўлиқ ёпган ниқобларда, кўзлардан бошқа ҳеч нарса кўринмайдиган бурқаларда юришибди. Бу қандай мода бўлди, наҳот Наманган араблашиб кетибди деб ён атрофимга жиддийроқ қарадим. Қора рўдаполарга ҳамоҳанг рангба-ранг ҳижоблар, юзлари тўсилган хотин-қизлар юрибди. Гуллар фестифалига араблар ҳам келишибдида деб уйлайди киши. Узоқ уйладим… Бугунги ўзбек аёллари эркинлик сари интилиши керак эмасми? У таълим олиши, ишлаши, жамиятда ўзига хос ўринга эга бўлиши керак эмасми? Нега бизда қора либослар ичида ўзини инкор қилаётган, аниқроғи, ўзини йўққа чиқараётган аёллар кўпайган. Улар кимдан, нима учун яширинишяпти? Шу “кийим ихлос” деб, аслида ўз ҳуқуқларидан воз кечаётганини балки англамас. Эртага ўша юзини тўсган аёлни мактабга ишга олишмайди, шифохонада ишлашни тақиқлашади. Эндигина жамиятда аёллар ўз сўзи, ўз овози билан чиқиб келаётган пайтда — мана шундай “зулмат либослар” уларни яна узоқ ўтмишга қайтармаяптими?. Энг аламлиси — буни ҳеч ким таҳдид деб кўрмаяпти. Ички ишлар органлари фақатгина хавфсизликни текшириш билан банд. Ҳақиқий хавфни ҳеч ким ва ҳеч қайси орган тушунмаётгандек. Хотин-қизлар қўмитаси, феминист деб кўповоз бўлувчи гуруҳлар, нега бу масалани кўтаришмаяпти? Минглаб доллар грантлар учун ёлғон тадқиқотлар қиладиган фаоллар қани? Нега ҳеч ким реал таҳдид – ўзбек аёлининг ўз юртида ўз юзини яширишининг оқибатларини муҳокама қилмаяпти ? Бу либослар — бизга бегона кийимлар, бу кўринишлар ортида террор хавфи яширин. Негаки уларда фикр эркинлиги йўқ! Мияси арабларга тақлид қилиш билан банд оммани эртага МИЛЛИЙЛИККА ҚАРШИ БОШ КЎТАРМАСЛИГИГА ким кафолат беради ? Бу постни огоҳлик сигнали деб қабул қилинглар. Йўқса кеч бўлади. https://t.me/daydi2021
Објављено 27. јун
Видеодаги хижобашка-мамашкалар, ўзимизнинг миллий кийимлардан кийишганида, сийналари бўртиб думбалари бу қадар балқиб кўринмасмиди-а 🙄 https://t.me/daydi2021
Објављено 25. јун
Шаръий шаҳват 🔞 Умида 35 ёшда. У тўрт фарзанднинг онаси. Икки йил аввал турмушдан ажрашган. Орадан вақт ўтиб, у 23 ёшли Абдуғаффорни “шаръий никоҳ” орқали эр қилиб олди. Аёл ҳижобда, йигит эса соқолда. Қўлларида тасбеҳ, Instagram-да исломий цитаталар, ҳаётларида эса порнографик характердаги саҳналар. Тўшак — уларнинг шахсий иши. Лекин ҳар бир гапида машаллах ва иншаалах деб одамларни аврамасин. Абдуғаффор “кўзим ҳалол эримда” деган сторилар қаҳрамонига айланган. Зулайхо эса “ҳижобим бор, Аллоҳдан қўрқаман” дея ҳали кеча фарзандларини боқиш учун тозалагич бўлиб ишлаган кунларини унутган. Биз уларни танқид қилиш учун бу постни чиқармаяпмиз, шундай жирканч ҳаётларини бошқаларга тиқиштиришгани учун ёздик. Яқин кунларда, аёлнинг эри Тошкент шаҳридаги масжидлардан бирининг муаззини бўлганини, жазмани Абдуғаффор эса собиқ эрининг шогирд-муриди бўлганини ЗАГС ҳужжати асосида эълон қиламиз. https://t.me/daydi2021
Објављено 24. јун
Бугун юз минглаган болалар тўлиқ оилада эмас, талоқ қилинган оналар бағрида ўсмоқда 🤐😏 Болаларнинг бундай қора тақдирига ота-оналарининг “шаръий” ҳирслари сабаб бўлаяпти. Ёш қиз ва жувонлар тушуниб-тушунмай ҳижобга киришган, ҳуқуқий билим ва савиялари пастлиги боис “такво” ни баҳона қилган эркакларга ишониб, ҳеч қандай кафолатсиз турмуш қуришмоқда. Ва оқибатда 1–2 бола туғишгандан сўнг эса шаръий эрлари “талоқ” қилиб, қуённи расмини чизмоқда. Бадани тирсиллаб турган пайтида ҳаммага керак бўлган “ҳижобли ғунажин” бир жойи калиш бўлгач, ҳеч кимга кераги бўлмай қолишини уйлаб ҳам ўтирмайди. Бугуни билан яшайди ва эртанги ҳаётида ўқимаган, ҳунарсиз, ишсиз она сифатида фарзандлари билан ёлғиз қолади. Кейин нима қилади шаръий кайф берган эрини орқасидан Судга югуради, арзимаган алиментга қониқмасдан, ўзининг ёшидан анча катта эркакларнинг тўшакдошига айланади. Алал оқибат бирор хонадон хизматкорига ёки ҳеч ким ишламайдиган паст ишларда ишлаб қорнини туйдириб яшайди. Шунинг учун ҳар бир қиз ва жувон билиши керак. Чирой ва қомат вақтинчалигини, шаръий никоҳ эмас, билим, тил, ҳунар уни ҳар қандай вазиятда ҳимоялашини англаши шарт. Динни шаръий кайфпарастлар билан эмас, ақл билан англа. Фақат ўша ҳолдагина сен ҳам, фарзандинг ҳам ишончли келажакка эга бўласизлар. Постни шаръий никоҳли танишларингизга жўнатинг https://t.me/daydi2021
Објављено 22. јун
Шайх Раҳматилло Термизий ҳақида daydi o’q каналида чиққан танқидий пост ортидан нафақат ижтимоий, балки шахсий оқибатлар ҳам юзага келди. Бу воқеа псевдо шайхнинг «шоҳона ҳаёт тарзи»ни акс эттирган Instagram саҳифасини тўлиқ ёптирди ва барча «люкс» контентни ўчиртирди. Бу ҳолат бир томондан жамоатчилик танқидига жавоб бўлса, иккинчи томондан оилавий муаммоларнинг юзага чиқишига туртки бўлди. Эътиборлиси, ушбу постгача жамоатчиликка мутлақо номаълум бўлган Раҳматилло Термезийнинг биринчи никоҳдан бўлган фарзандлари оталаридан ўз улушларини талаб қилишга киришгани бўлибди. Улар Шайх Раҳматилло ҳаётлик чоғидаёқ мерос масаласини аниқлаштиришни истамоқда. Яна бир ачинарли ҳақиқат борки, ҳайратдан ёқа ушлайди одам. Рахматилло домла иккинчи никоҳдан бўлган ўғли Абдуллаходхон оғир касал. У на етарли дори-дармонга эга, на муносиб шароитга. Шайхнинг эътибори ҳам, маблағлари ҳам мана шу бола учун эмас, учинчи хотин марям ва унинг фарзандининг “брендли ҳаёти” учун сарфланган кўринади. Дайди ўқ канали бу маълумотларни шахсий адоват ёки қоралаш учун эмас, балки кўзгудай кўрсатиш учун чиқармоқда. Зеро ҳар қандай домла ортидан кўр-кўрона эргашиш яхшиликка чорламайди. https://t.me/daydi2021
Објављено 22. јун
Замонавий қоривачча ва унинг зодагон отаси Инстаграмда Шайх бир балои Термизийнинг ўғли Said Habibulloh саҳифаси фаол реклама қилинмоқда. У ерда жойланаётган видеоларда имом, хотини ва болакайнинг ҳашаматли ҳаёт тарзи очиқ-ойдин намоён бўлмоқда. Қаноат ва сабрга даъват қиладиган “Раҳматилло брат”нинг ўзи нархи 800 евро турадиган Philippe Model Paris кроссовкасини кийган, ўғли эса 250 долларлик Nike Huarache брендида юргани кўринади. Профилдаги суратларга қараб, улар танлайдиган қимматбаҳо бренд либослари ва ресторанма-ресторан сайрларини кўриб, “бахтларига кўрмуридлари соғ бўлсин” дегингиз келади 🤣 Билмаганлар учун: Шайх Раҳматилло Термизий — бугунги кунда Тошкентдаги муҳташам Минор масжидининг бош имом-хатиби. Улар раҳбарлик қиладиган диний маросимлар учун белгиланган ставкалар қуйидагича: Илк шаръий никоҳ — $500; Загссиз шаръий никоҳ — $1000 дан бошланади; Жаноза — $200; Хатму Қуръон — $1000; Ақиқа маросими — $1000; Амру маъруф — $1500; Мулла ва артист улуғланган жамият шунга маҳкумдир. Баттар бўлайлик. https://t.me/daydi2021
Објављено 22. јун
Ўзбек агар диндор бўлса — бу яхши. Чунки у ҳалол, одобли, маърифатли инсон бўлади. Лекин агар у арабпараст бўлса ўз динини эмас, арабни севса у манқурт ва қулга айланади. Арабча ёзилган ҳар қандай қоғозни «муқаддас» деб билиш, ҳар бир арабни «авлиё» деб улуғлаш бу таассубдан бошқаси эмас. Арабларни ўзи ҳам ҳаёт тарзи ҳам дин эмас, жаҳолатдан иборат. Тўғри тушунинглар шариат қоидалари билан бугунги замонда инсондек яшаб бўлмайди. Ислом динини ўзбекча англашимиз керак. Ҳа ! энг тўғри йўл бу қуръонни ўзбек тилида англаб ўқиш, динни ақл билан тушуниш ва ўзлигимизни сақлаган ҳолда арабпарастликка зарба беришимиз керак. Ҳақиқий диндорлик — ўзлигини англашдан бошланади, ўзбекча турмушда намоён бўлади, ва фақат ақлли, эркин инсон юрагида бардавом яшайди. Видеони, умрага бориш орзусида яшаётган арабсеварларга жўнатинг https://t.me/daydi2021
Објављено 21. јун
‼️‼️‼️‼️ Жанубий Ҳалаб. Исроил F-16 самолёти жангарилар позициясини бомбалаяпти. Портлаш тўлқини тоғ қоясидаги кичик бир қарға уясини бузиб ташлайди. Қарға инида ётган уч полапон қарғача нобуд бўлади. Овдан қайтган она қарға уяси бузилиб, болалари вафот этганини кўриб қичқириб ўзини тўрт томонга уради, табиат унинг кўз ёшини яшира олмайди. У уяси ёнидаги снаряд бўлагини кўриб тушунадики, унинг ини ва болаларини айнан шу байроқ рамзига эга снаряд йўқ қилган. Орадан ярим йил ўтгач Қарға Сурия пойтахти Дамашқ шаҳрига миграция қилади. У. яқиндагина очилган Исроил ваколатхонаси устидан уча туриб, Исроил байроғини кўриб қолади. Бор кучи билан тумшуғи ёрдамида байроқни узиб ерга ташлайди. Исроил ваколатхонаси қўриқлашга бириктирилган асаблари таранг, анчадан бери автомати отилмаган суриялик ислом жангчиси, Қарғани шайтоний қуш деб отиб ташлайди. https://t.me/daydi2021
Објављено 21. јун
Арабларнинг динини яҳудийлар ёзиб берган (ми ) Исроил-Эрон уруши фонида Бирлашган Араб Амирликлари Исроилга тиббиёт самолёти юборибди. Яқинда эса Саудия мутасаддилари яҳудийлар билан яқинлашишни “янги имконият” деб атаганди ва эрондан учган баллистик ракеталарни тутиб қолишда бор имкониятларидан фойдаланишни очиқ-ойдин билдиришганди. Сизлар ишонаётган араблар дини шариат байроғи остидаги арабларнинг ҳақиқий башарасини яширган. Араблар дунёдаги энг манфаатпараст миллат, яҳудийларнинг укаси ҳисобланади. Бу иккаласи бир бўлиб бутун дунёни лох қилиб келаяпти. Ижтимоий тармоқларга эътибор беринг, Исроилни бирорта араб ёмонламайди. Ҳамма негативни динга мажбурлаб тиқилган манқурт арабқуллар ёзиб ўтирибди. Арабларнинг Исроилни очиқдан-очиқ қўллашидан балки ислом ҳам яҳудийларнинг муваффақиятли геосиёсий лойиҳаси бўлганмикан деган саволлар пайдо бўлаяпти! Ислом дини 15 асрдан бери араблар учун бошқа миллатлар устидан ҳукмронлик ва пул ишлаш воситаси бўлиб келганини инкор этмассизлар … https://t.me/daydi2021
Објављено 17. јун
‼️‼️‼️‼️ Аҳмад ал-Жўлоний — бир вақтлар АҚШ ва Ғарб томонидан “энг қидирилган” террорчилардан бири сифатида эълон қилинган, ИГИЛнинг энг қонли қўмондонларидан. Унинг найрангли тарғиботлари туфайли кўплаб мусулмон йигитлар, жумладан минглаб ўзбеклар ҳам, “Ислом давлати” деган сохта шиорлар орқасидан юришиб, ўз юртига хиёнат қилиб, қонли урушларга қўшилишди. Улар ҳалок бўлди, қамалди, йўқ бўлди. Аммо ҳақиқат бошқача чиқди. Вақт ўтиши билан ҳақиқий манзара очилди: Жўлоний — АҚШ махсус хизматлари томонидан тайёрланган, Исроил манфаатларини ҳимоя қилувчи бир қўғирчоқ экани намоён бўлди. Унинг сиёсий карьераси ҳам айнан шу сценарий асосида шакллантирилган: аввал террорчи қилиб яратилди, кейин “жанг майдонида ўзгарди”, охири эса “президент” қилиб кўтарилди. Ҳозирчи энг аламлиси шуки — Жўлоний Сурия президенти сифатида шундай таҳликали баёнот бермоқда: “Эрондан Исроилга учирилган баллистик ракеталарга қарши курашиш учун Сурия осмони очиқ.” Бу нимани англатади? Демак, “жиҳод” деб, “ислом давлати” деб, жон фидо қилган ёшлар аслида Ислом учун эмас, АҚШ ва Исроил учун курашишган. Уларга Суриядаги фаолият “жиҳод” сифатида сотилган, аслида эса бу ўзини Ислом ниқоби ортига беркитган геосиёсий макр-ҳийла эди. Ёшлар, айниқса ўзбек йигитлари буни англашлари шарт: Жўлоний кабилар қўлидаги қурол билан эмас, сизга ўхшаганларни танасини қурол сифатида ишлатиб мақсадига эришиб олди. Постни тушунишингиз учун қуйидаги саволни ўзингизга қайта ва қайта беринг ! Жўлоний қандай қилиб Ислом номидан жасоратга ундаб, кейин Исроилни ҳимоя қилувчи президентга айланди ? https://t.me/daydi2021
Објављено 16. јун
Кун келиб, Эрон ёки Афғонистонга айланмайлик десангиз… Ҳозирги инсоният ажойиб даврни бошдан кечирмоқда. Шундай бир технологиялар яратилмоқдаки, уларни кўриб, биз энди кечаги оддий рўзғор одами эмас, балки тафаккур ва руҳиятда энг кучли инсон эканлигимизни англаб бормоқдамиз. Бугунги кун болалари техника ва технологияни бармоқчалари ёрдамида бошқариб, ўзларига яшаш, билим олиш ва дам олиш учун зарур бўлган эҳтиёжни яратиб олишмоқда. Шундай жараёнда, Марказий Осиёнинг қалбида жойлашган Ўзбекистон ҳам узоқ йиллик инерцияни енгиб, модернизация ва очиқлик йўлида дадил илгариламоқда. Давлат бошқарувидан тортиб, таълим, спорт, рақамлаштириш ва жамиятда фуқаролик позициясини шакллантиришгача бўлган жараёнларда ислоҳотлар юз бераётир. Бу — кўзбўямачилик эмас, балки тузумий ўзгаришлар самарасидир. Бироқ ана шундай ижобий муҳитда ҳам ахлоқий ва фикрий таҳдидлар йўқ эмас. Жумладан, диний манқуртизмнинг турли шакллари орқали жамиятни қайтадан фикрсизлик, итоаткорлик ва ақлий карахтликка бошлашга уринаётган оқимлар ҳали ҳам мавжуд. Улар замонавий билим ва демократик қадриятларни тан олиш ўрнига, таъқиқлар ва тушунмасликни асос қилган руҳий муҳит яратишга интилмоқда. Масалан, айрим минтақаларда давлат даражасида мана шундай мафкура ҳукмрон. Ёнимиздаги Толибон тузумини бу борада мисол сифатида келтириш мумкин: солиштириш учун айтайлик — Ўзбекистон 21-асрда, Афғонистон эса 7-асрда яшамоқда. Иккала қўшни давлат ўртасида 14 аср фарқ бор. Бугун Афғонистонда таълим тақиқланган, аёллар жамиятдан алоҳида қилинган, санъат ва илмга душман назар билан қараш кучли, тиббиёт йўқ, санитария ва гигиена ноль. Энг ачинарлиси — афғонларга бу зулмлар “дин” деб уқтирилиб, 7-аср тартиб-таомили билан яшашга мажбурланмоқда. Шу каби мафкураларга маҳаллий кўринишда ёрдам қилаётган айрим «диний лидерлар» ҳам борки, уларнинг мақсади — маърифат эмас, назорат; адолат эмас, оммани итоат қилдириш. Улар фикрлаш қобилияти кучли жамиятни эмас, бошқариш осон бўлган кўрмуридлар армиясини тарбиялашга интилишмоқда. Ўзбекистон ўз истиқболини очиқ жамият ва билимли авлодлар асосида кўраётган давлат сифатида, бундай фикрий чекиновга қарши маърифий иммунитет яратганига қарамай, мамлакатимизда ҳам 7-асрдагидай фикрлайдиган тўдалар борлиги — ташвишли масала. Дин — руҳий устунлик манбаи. Аммо уни манфаат қуролига айлантириб оладиганлар бор экан, ҳушёрликни ҳеч қачон йўқотмаслигимиз шарт. Шу нуқтада ҳам давлат, ҳам жамият бир мақсад атрофида жипс бўлиши лозим: эркин, илмли ва масъул авлодни тарбиялаш. Чунки бугунги муаммо — фақат диний эмас, балки инсонийлик, тафаккур ва истиқлол масаласидир. Тафаккур қилинг https://t.me/daydi2021