TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
Назад на канале
Дайди ўқ avatar

TGINSIGHT CHAT

Дайди ўқ

@daydi2021

Politics

‼️ДАЙДИ ЎҚ! динга эмас, сохта диндорларга, радикал мутаасибларга қарши курашади ва бу кураш мунтазам давом этади.

Претплатници1.1万Тренутни претплатници
Праћени постови1,010Број индексираних постова
Недавни досег225,500Збир недавних прегледа
Недавни постови

Недавни постови

Страница 34 од 85 · 1,010 постова

Објављено 18. јул

“Ҳамма ҳужралар ноқонуний экан, болаларимизга динни қаерда ўргатамиз?” деб ёзишибди Биринчидан, болага дин эмас, диёнат керак. У эса аввало оилада инсоф, меҳр, ростгўйлик, адолат билан берилади. Мактабда яхши ўқитмасдан динга тиқиб қуйишни оқибатларини ҳам уйлаш керак. Иккинчидан, “динни ўргатиш” дегани болани ёзда керакли-кераксиз ҳадислар ёдлатиб, туну кун эрта туриб намоз ўқитиш эмас. Учинчидан, агар ҳақиқатан болангизга динни ўргатмоқчи бўлсангиз, давлат рухсат берган, диний таълимда масъулликни зиммасига оладиган расмий курслар, масжидлар ва диний билим муассасалари бор. Лекин у ерда ҳам бола ўз хоҳиши билан бориши ва ёши дунёни англаш даражасига етгани муҳим. Маълумот учун 2021 йилдан бери Ўзбекистон мусулмонлари идорасида Шайх Алижон қори бош бўлган «Қуръон тажвидини ўргатиш» бўлими фаолият юритмоқда. Барча вилоятлар ва туманлар марказларида имом-хатиблар ҳузурида мазкур бўлимнинг курслари очилган. Қуръон тажвидини ўргатиш бўлимининг тарғиботи жуда сустлиги сабаб, боласини муллавачча қиламан деган ота-оналар бундай бўлим борлигидан бехабар бўлишлари мумкин. Шунинг учун қуйидаги рақамлардан бирига қўнғироқ қилиб, қонуний қуръон курслари ҳақида маълумот олишингиз мумкин. +998 (71) 240‒39‒33 +998 (78) 150‒64‒40 +998 (71) 240‒08‒41 +998 (71) 227‒24‒95 https://t.me/daydi2021

16,600 views

Објављено 18. јул

Каникул пайтида фарзандларимиз дам олиб, жисмонан ҳам, руҳан ҳам соғайиши керак. Афсуски, баъзи ота-оналар буни тушунмай, болаларни бекор қолмасин деб диний ҳужра ва ёпиқ муҳитларга тиқиб қўйишмоқда. Ёш бола ақл-заковати шаклланаётган, ҳаёт ҳақидаги тасаввурлари эндигина пишиб бораётган бир паллада танқидий фикрлаш имконидан маҳрум диний муҳитга тушиб қолса, у ерда айтилган ҳар қандай гапни ҳақиқат деб қабул қилиб ўрганади. Тарбия ўрнига итоат ўргатилади, мустақил фикр ўрнига кўр-кўрона ишониш сингдирилади. Бундай муҳитда вояга етган боланинг бири эртага экстремистик ғоялар ортидан кетса, бошқаси бачавоз, яна бири танбал бўлиб катта бўлишини юз марталаб гувоҳи бўлдик. https://t.me/daydi2021

15,700 views

Објављено 16. јул

Сомсачи салафийлар Ушбу кейсда энг диққатли ва хавфли жиҳат, молиявий қийинчилик гирдобида қолган ёшларни, хусусан талабаларни, картошкали сомса орқали ўз сафларига торта бошлаганидир. Биз аввалги таҳлилларимизда ҳам кўп таъкидлаганмиз: ошхона ва кафелар баъзи диний экстремистлар учун йиғилиш нуқтасига айланмоқда. Ислом ниқобидаги радикал гуруҳлар ўз “даъват”ини эндиликда чойхона ва ҳужраларда эмас, овқатланиш жойларида олиб бормоқда. Айрим ошхоналарда спиртли ичимлик ҳақида гапириш эмас, ўйлашнинг ўзи куфр ҳисобланади. Чет эллик меҳмон ёки ўзимизнинг бирор қоракўз кириб, спиртли ичимлик сўраса борми, нақд ўлдириб юборадигандек туришади. Хуллас, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан фош этилган янги ҳолат, бу энди шунчаки диний радикаллик эмас, кучли экстремистик ва ғоявий ҳаракат борлигини яққол исботи бўлди. Қўлга олинган сомсачи, муқаддам Ироқ ва Суриядаги ислом жангарилари лагерларида жанговар тайёргарликдан ўтаган ўта мутаасиб одам бўлган. У ва икки нафар шериги, халифаликка асосланган давлат қурилиши йўлида бирлашишган. Бундан ташқари, улар мижозлар орасида динга жуда берилган, қарз ва кредитлари сабаб руҳий тушкунликка тушган, ишсиз ва пулсиз ёшларни нишонга олиб, уларни “Аллоҳ розилиги учун” картошкали сомса билан сийлашган. Бу сийловлари замирида эса ўзларининг оқимларига оғдириш ишлари олиб борилган. Яхши ҳамки, улар фош этилиб, бошқа ёшларнинг жувонмарг бўлиб кетиши олди олинди. Суд, Сомсапаз радикалларнинг тўдабошисига етти йил, унинг гап-сўзлари таъсирига тушган икки нафар шеригини олти йилдан озодликдан маҳрум этган. https://t.me/daydi2021

14,200 views

Објављено 16. јул

4000 марта “Субҳаналлоҳ” деб, қассобга бориб “500 грамм гўшт бер” деб кўринг — бермайди! 😄 Ислом фақат тасбеҳда эмас — илм, меҳнат ва фидокорликда ҳам намоён бўлиши керак. Динни сўз билан эмас, амали билан кўрсатадиган, билим, тафаккур, ҳунарни ишга солиб ўзига, оиласига ва ватанига нафи тегадиганларни кўпайтиришимиз керак. Ўзбек муллалари орасида ҳам. фақат динга эмас, миллатга, маърифатга ҳам хизмат қилишни ўз бурчи деб биладиганлари бор экан, биз бундан хурсанд бўламиз. Шукрулло домла Эгамбердиев ана шундай домлалардан. У динни илмий фикр ва миллий ғурур билан уйғунлаштиради. Кўрмуридларни фақат ибодат билан вақт ўлдирмасдан,илм-фанга, фаол ҳаётга ундайди. Биз уни, Ўзбекни қулликдан ва танбалликдан қутқаришга интилган имом сифатида кўрамиз. Сизни қўллаб-қувватлаймиз, мулло Шукрулло. Шундай давом этинг! https://t.me/daydi2021

63,500 views

Објављено 15. јул

Миясини жаннатдаги ҳурлар эгаллаб олган манови манқурт, пешин намозига шошаётиб, пиёдалар йўлагидан кесиб ўтаётган икки болачадан биттасини туртиб юборди. Дўппили Рижжол, ўз ибодатини бошқаларни ҳаётидан устун қўядиган намозхон экан. Динни кийиб олганларга савол, ибодат бошқаларни ҳаётидан устунми шунчалик ? https://t.me/daydi2021

11,300 views

Објављено 13. јул

Ҳижоб ортида асл юзини яшираётган иккиюзламачилар https://t.me/daydi2021

14,000 views

Објављено 12. јул

Миллат кийими — миллат юзи Автобусдаги бири тўлиқ арабча қопланган, бошқаси эса ярим яланғоч ҳолдаги икки аёлнинг кўриниши — бизга ёт. Булар ниқоб ортидаги ифрат ҳам, “эркинлик” ниқобидаги беҳаёлик ҳамдир. Ўзбегимнинг хотин-қизлари ҳаё, одоб ва маънавият тимсолидир. Ҳаё — бизнинг либосимиз! https://t.me/daydi2021

16,500 views

Објављено 10. јул

Марғилонликлар ўзининг дини-диёнати билан ҳаммага ўрнак, барчага ҳавас бўлади деб уйларкаман. Аслида бундай дейиш хато ! Диндор ҳам динсиз ҳам ҳудудга боғлиқ эмас. Айрим инсофсизлар, ўзини диндор кўрсатиши кўпайиб кетаётгани ачинарли… https://t.me/daydi2021

17,300 views

Објављено 10. јул

Фозилхўжа яқинда қамоқдан чиққанди. У радикал қарашлари, шаръий тузумга қилган даъватлари туфайли жавобгарликка тортилган. Шунга қарамасдан у тузалиш йўлига ўтмаган. У яна замонавийликка, хусусан санъат ва маданиятга бўлган душманона қарашлари ва нафратини кўрсатмоқда. Тушунмаганлар учун бастакор Султонали Рахматов бугунги кунда оғир касал бўлиб, реанимацияда ҳаёт учун курашиб яшамоқда. Бир гуруҳ фаоллар, Султонали аканинг тузалиши учун зарур бўлган пул маблағини йиғиш учун эҳсонга чорловчи постлар чоп этишган. Уларнинг бу эзгу ҳаракатига Фозилхўжа “вовчик” мана шундай нафратини кўрсатмоқда. https://t.me/daydi2021

12,600 views

Објављено 10. јул

Аёл, эри билан Умра зиёратига бориб, араблардан бирини севиб қолди. Тошкентнинг Сергели туманида яшовчи Забихулло ва Мухтабар 2006 йилда турмуш қуришган. Ўрталарида 3 нафар фарзанд бор. Забихулло автошиналар олди-сотдиси билан шуғулланадиган ҳожака, хотини эса уй бекаси бўлган. Жуфтлик шу йилнинг апрель ойида Умра сафарига бориб, Каъбани зиёрат қилиб келиш мақсадида Тошкент–Жидда йўналишидаги чартер рейсига чиқишади. Саудия Арабистонига боришгач, Мадина шаҳридаги меҳмонхоналардан бирида қўним топишади. Таомилга кўра, эркаклар алоҳида, аёллар алоҳида зиёрат қилиши ташкил этилади. Сафар кунларидан бирида меҳмонхонада (ҳайзи келгани сабабли) ёлғиз қолган Мухтабарни, меҳмонхона хизматчиси фойега тушишини сўраб, уни бир араб эркаги йўқлаётганини айтган. Мухтабар араб эркаги билан учрашувга чиқади. Ҳаммаси шундан кейин бошланади. Салман Ал-Бақий исмли бу араб, меҳмонхона эгасининг жияни бўлиб, Мухтабарни келган кундан буён кузатиб юрганини, у аёл унга ёқиб қолганини айтиб, мулозамат кўрсатади. Арабларни севиш иймондан деб ўйлайдиган жувон, арабнинг мулозаматини самимий қабул қилади ва у билан бирга меҳмонхонадан қочиб кетади😳 Ана сизга хотинни араблаштириш оқибати. Мана сизга эр билан ётганда араб пайғамбарини хаёлида тасаввур қилиш орзуси. https://t.me/daydi2021

15,100 views

Објављено 9. јул

Умрачи алкаш ва масжид учун пул йиққан мошенникларни айби йўқ!!! Ижтимоий тармоқларда шов-шувларга сабаб бўлган, Умрага велосипедда кетаётганини кўрсатиб, одамлардан пул йиғиб юрган алкаш зиёратчи ва Тошкентда масжид қурилиши учун деб одамларни кийдириб юрган мошенникларда айб йўқ. Ҳамма айб, уларга пул бериб, савоб йиғаман деган ахмоқларда. Агар булар кийдирмаса, бошқалари барибир кийдиради. Чунки одамларимизнинг аксарияти ким нима деса ишониб кетаверадиган лақмалардан иборат. Тем более дин аралашган ҳар қандай фирибгарликда осонликча қурбон бўлишади. Диний фириблар тузоғига тушмаслик учун. Ҳижобига, соқолига, намозхонлигига ишонманг. иншолло, мошолло дейдиганлардан қочинглар. https://t.me/daydi2021

15,800 views

Објављено 7. јул

Фарғоналик хижобашка учта боласини эрига ташлаб, жазмани билан Россияга кетворган Олтиариқлик аёл, уч нафар вояга етмаган фарзандини турмуш ўртоғига Россия Федерациясига кетгани ҳақида хабар тарқалди. У Россияга ишлаш учун эмас балки қичиғини қондириш учун кетгани яқинларини иснодга қолдиради. Аёл аввал телеграмдаги қуръон дарслари ҳақидаги гуруҳга аъзо бўлади. У ерда ўзини Билолиддин деб таништирган шахс билан танишади. У унга араб тили ва қуръоннинг моҳиятини ўргатишни таклиф этади. Илк қарашда бу ҳолат диний маърифатга интилиш сифатида кўринади. Аммо вақт ўтиши билан ёзишмалар шахсий тус олади. Аёлнинг турмуш ўртоғи ва фарзандларига бўлган муносабати совуқлашади. Кейинчалик улар яширинча учрашади. Мазкур шахс билан ноқонуний тарзда «шаръий никоҳ» дан ўтганини айтганида аввалига уни жинни бўлиб қолибди деб уйлашади. Аммо аёлнинг ҳижобда бўлгани ва 5 маҳал ибодатни канда қилмаганига қарамай, жинсий ҳирси устунлик қилади ва болаларини ота қарамоғида қолдириб Россияга кетиб қолади. Болалар билан ўзи қолган эркак, ноилож хотини билан ажрашиб, Фарзандларини онасидан алимент ундириш мақсадида судга беради. Суд жараёнлари узоқ вақт давом этди. Натижада 13 миллион сўм алимент ундирилди. Аммо энг ачинарлиси шундаки болалар ўз онаси билан кўришишни хоҳлашмаган. Улар юракларни ёриб юборган она хиёнати оғриғини қабул қила олишмаган. Бугун кўпчилик оталарни фарзандини ташлаб кетганликда айблайди. Аммо бу воқеа она деган муқаддас номга, муслима, мўмина, солиҳа деганлар шаънига ҳам доғ бўлиб тушди. Бу фожиани ақлан тушуниш мумкин. Лекин қалбан қабул қилиб бўлмайди. Чунки бола учун она ҳеч қачон алмаштирилмайдиган зот ҳисобланади. https://t.me/daydi2021

12,900 views
12•••5•••10•••15•••20•••25•••30•••3233343536•••40•••45•••50•••55•••60•••65•••70•••75•••80•••8485
ПретходнаСтраница 34 од 85Следећа