TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
Назад на канале
Дайди ўқ avatar

TGINSIGHT CHAT

Дайди ўқ

@daydi2021

Politics

‼️ДАЙДИ ЎҚ! динга эмас, сохта диндорларга, радикал мутаасибларга қарши курашади ва бу кураш мунтазам давом этади.

Претплатници1.1万Тренутни претплатници
Праћени постови1,010Број индексираних постова
Недавни досег172,900Збир недавних прегледа
Недавни постови

Недавни постови

Страница 52 од 85 · 1,010 постова

Објављено 19. феб

Миллий кийимда ўзбекча хониш қилаётган ўзбегим аёллари аслан кимлигимизни намоён этишмоқда Айрим шариатпараст эркаклардан фарқли равишда, ўзбек аёли миллий ғурурни ҳимоя қилишда асл ҳолида асрашда ва келажак авлодга бекаму-кўст етказишда қаҳрамонлик кўрсатишмоқда. Улар, ҳижоб ўраволиб, қандайдир ўқимаган аврат қоровулнинг чўриси бўлгандан кўра, миллий кийиниб, соф ўзбек тилида хониш қилиб, миллийлигимизни улуғлашни бошлашди. Таҳсинларга сазовор бу хонишлар, миллий кийим ва санъатни асраб қолишдаги энг кучли ҳаракатдир. Баракалла ўзбегимнинг асл қизлари, биз сиз биланмиз https://t.me/daydi2021

10,800 views

Објављено 18. феб

Гоҳида «Ёшлар китоб ўқимай қўйди» ёки «Китоб ўқийдиган кишилар камайиб кетди» деб нолиб қоламиз. Хўш, ўзи нега китоб ўқиш керак? Ўрганиш, ўқиш биринчи навбатда, улғайиш учун заруриятдир. https://t.me/daydi2021

26,900 views

Објављено 17. феб

Ҳижобашкаларга ҳирс қондирадиган объект сифатида қарашаяпти Ислом аёлларни ҳимоя қиладиган, уларнинг шаъни ва қадр-қимматини юксалтирувчи диндир дейилгани билан айрим сохта диндорлар динни ўз нафсига бўйсундириб, ҳижобли аёлларга ҳирс билан қарашни ўзларига жоиз деб билишади. Ҳозирда юзминглаб “шаръий никоҳ” ниқоби остидага оилаларда ҳижобли аёллардан “ҳаловат манбаи” сифатида фойдаланиб келишмоқда. Бундай оилалардаги шаръий ифлос эркаклар “талоқ”ни дастак қиволиб, ҳали у ҳижобашкага ҳали бу ҳижобашка нисбатан беаёв қўллаб ташашмоқда. Энг дахшатлиси ҳозирда кўча-куйдаги ҳижобашкаларни муслима, мўмина деб ҳисоблашмаяпти. Латтабош аёлларни кўриб, фақат жинсий лаззат олиш учун улар билан шаръий тилда гаплашишга ўтишади. Биз, аслида на динни, на ҳаёни тушунадиган сохта диндорларнинг мана шу кунларгача бориши ҳақида минглаб постлар чоп этдик. Дин аралашган муносабатларда сохталик ва алдов урчишини исботлашга уринишимиз бежизга эмас эди. Постни “Ҳалол қилинган” хижобашкаларга жўнатинг, зероки кўзлари очилиб, ўзларини асл ҳолатларига қайтиш тараддудига тушишса. https://t.me/daydi2021

10,700 views

Објављено 17. феб

11,800 views

Објављено 17. феб

#Диққат Жуда зўр янгилик!!! ❗️Халқаро фан олимпиадаси ғолибларига 70 минг доллар мукофот бериладиган бўлди Президент ёшлар билан учрашувда шу янгиликни эълон қилди, яъни мукофот пули 5 карра оширилди. Олдин 187 млн сўм (14.000$) бўлган. Ғолибларга пул мукофот бериш 2019 йилдан йўлга қўйилган. Эслатиб ўтамиз, ғолибларнинг ўқитувчилари ҳам 168 млн сўм (13.000$) мукофот олиб келишмоқда. Фақат спортчиларга эътибор деганлар аслида адашади. Олдин ҳам зўр рағбат бериб келинган, энди эса каррасига ошди илм-фанни қўллаш. Илм олинг, билим олинг. Нажот илмда. Олға Ўзбекистон!!!

17,300 views

Објављено 15. феб

Шу жойида битта саволда, паспортга аёл ходим расмга олгани билан, паспорт тайёр бўлгунча ва ундан кейин нечта “номаҳрам” хотинингни турқини ҳижобсиз кўради биласанми 🤣 Қиз фарзандингни, опа-синглингни ёки уйланмоқчи бўлиб юрган қизларингни номаҳрам эркаклар бор ўқитмийсанлар, Ҳунар ёки иш ўрганишга қуймайсанлар. Аммо, тиш дўхтири, оёқ дўхтири ва гинеколог ёки паспортга расмга тушиш керак бўлса аёл мутахассис излайсанлар. Мантиғингга от тепгурлар, санлага ўхшаган мияси бир жойда қотиб қоганлар кўп бўлса, аёл мутахассисни энангникидан топиб берамизми ? Аввало қизингни ўқит, олий маълумотли қил ва айнан шу соҳа бўйича ишлашига рухсат бер. Шунда сени вазиятингдаги кишилар бемалол аёлини паспорт учун расмга тушишга олиб боради. https://t.me/daydi2021

13,600 views

Објављено 14. феб

"Битта қизни ўқитсак, бутун оилани ўқитган бўламиз. Оила билимли, маърифатли бўлса, бутун жамият билимли, маърифатли бўлади" - Президент Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X

12,100 views

Објављено 13. феб

Божхона қўмитаси – мамлакат иқтисодиёти ва хавфсизлиги билан бевосита боғлиқ орган. Бу идорада ишлаётган ходимларнинг диний экстремизмга мойиллиги давлатнинг ички барқарорлигига жиддий таҳдид ҳисобланади. Ҳуқуқ-тартибот идораларидаги бундай гуруҳлар қонунни ҳимоя қилиш ўрнига, ўзларининг яширин мақсадларини амалга ошириб келаётгани шунчаки шахсий эътиқод масаласи эмас – балки давлат хизматчисининг ноқонуний диний фаолият билан шуғуллангани, атрофидагиларни ҳам бу жараёнга жалб қилгани ва натижада давлат тизими ичида яширин тармоқ шакллангани каби хавотирли исбот-далилдир. Барча турдаги давлат идоралари бу ҳолатдан жиддий хулоса чиқариши, Бу каби радикал тўдалар нафақат Божхона қўмитасида, балки бошқа вазирликларда ҳам бор. (Айниқса жума кунлари, ишни ташлаб 3-4 соат масжидда вақт ўтказадиган ходимлар қаттиқ назорат қилиш керак) Ҳар бир давлат ташкилотининг махсус бўлимлари ва маънавиятчилари бор, шулар қоғозбозлик ва тадбирбозлик қилмасдан, ишчи-хизматчиларнинг ишига, ватанига ва миллатига нисбатан иммунитетлари юзасидан текширувлар ўтказиб, ходимларнинг мафкуравий барқарорлигини аниқлаш буйича қилиниши керак бўлган ишларни вақтида амалга оширишганида, балки бу каби шармандачиликлар учрамас эди. https://t.me/daydi2021

19,800 views

Објављено 13. феб

18,600 views

Објављено 12. феб

Дайди ўқ pinned a photo

views

Објављено 12. феб

Баьзи бир ишларни баъзан бўрттириб юборишадиде https://t.me/daydi2021

15,000 views

Објављено 12. феб

Бувайдада ҳужра фош этилди: 23 нафар вояга етмаган бола зах ва моғор ичида “диний таълим” олиб яшаб келган Фарғона вилояти Бувайда туманида ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида 1991 йилда туғилган шахс ва унинг 1996 йилда туғилган турмуш ўртоғи ўз хонадонининг ертўла қисмида ноқонуний равишда 30 нафар шахсга ҳужра шароитида диний таълим бериб келаётгани аниқланди. Эътиборли жиҳати, мазкур шахс 2022 йилда ҳам диний таълим бериш тартибини бузганлиги учун судланган бўлишига қарамай, бу ҳаракатини давом эттирган. Энг даҳшатлиси! Ушбу ҳужрада таълим олаётганларнинг 23 нафари вояга етмаган болалар! Улар нафақат Фарғона вилоятидан, балки Сирдарё, Наманган ва Сурхондарё вилоятларидан ота-оналари томонидан олиб келинган. Ҳурматли ота-оналар! Ташқарида 21-аср! Ахборот асри, замонавий билимлар, техник тараққиёт даври! Сиз эса ҳали ҳам фарзандингизни зах ва моғорга тўлган, чирик ҳид анқиб турган, вентиляциясиз, қуёш нури тушмайдиган ертўлаларда “қори” қилмоқчи бўлиб юрибсизми?! Бу – на ақлга сиғадиган, на инсонийликка тўғри келадиган ишку 😡 https://t.me/daydi2021

16,300 views
12•••5•••10•••15•••20•••25•••30•••35•••40•••45•••505152535455•••60•••65•••70•••75•••80•••8485
ПретходнаСтраница 52 од 85Следећа