TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
Назад на канале
Дайди ўқ avatar

TGINSIGHT CHAT

Дайди ўқ

@daydi2021

Politics

‼️ДАЙДИ ЎҚ! динга эмас, сохта диндорларга, радикал мутаасибларга қарши курашади ва бу кураш мунтазам давом этади.

Претплатници1.1万Тренутни претплатници
Праћени постови1,010Број индексираних постова
Недавни досег196,000Збир недавних прегледа
Недавни постови

Недавни постови

Страница 66 од 85 · 1,010 постова

Објављено 14. сеп

БЎЛГАН ВОҚЕА Ситора келин бўлиб тушгач, маҳалладаги аёллардан кам бўмий деб, ҳижобга киради. Маҳалладаги ҳижобли қўшнилар кругида тез-тез кўриниш беравергач, Кўча бошидаги Одинахон деган кенайи уни йўлдан уради. - Юрасанми сан учун бир тийин бермийдиган эрга вафо қилиб, юр биза билан ҳам пул ишлийсан ҳам роҳатланасан деб, Ситора қандай қилиб уйдан чиқмийдиган хотин пул ишлаб роҳатланиши мумкинлиги ҳақида эрдан нима қилиб рухсат олиши ҳақида қизиқиб сўрайди. Одинахон кенайи, Ситорага қараб шундай дейди. - Эрингга араб тилини ўрганишга бораман десанг қўш-қўллаб қўлингга пул тутқазади. Камига “Аллоҳ йўлида байтуллоҳда ўзим араб тилида гаплашиб сизни етаклаб юраман” десанг шаръий оргазм ҳис қиворадида рухсат берворади дейди. Шундай бўлади ҳам Абсаттор хотинининг кўнглига араб тили ўрганишни солган Аллоҳга ҳамдлар айтиб, фақат хотин-қизлардан иборат араб тили курсига боришидан хурсанд бўлади. Хотини араб тили курсларига қатнай бошлагач, кунда ҳам тунда ҳам ўзгаришлар бўлаётганини сезиб, ич-ичидан қувонади. Аммо Абсатторнинг акаси Аблазиз келини борадиган араб-тили курсининг доимий мижозларидан бири эди. У Ситорани “араб тили” курсида учратади ва ҳаммаси тугайди. @daydi2021

13,000 views

Објављено 14. сеп

13,700 views

Објављено 13. сеп

Инстаграмда "Аёлига рўмол ўратолмаган эркак даюс", деб постлар эълон қилган фуқаро Ўринова Гулмира Ҳасановага жиноий иш очилди. Аёл ўзининг "S_a_b_r_571" номли инстаграм профилида диний тарғибот мазмунидаги 22 видео жойлаган. Видеолар Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмита хулосасида салбий баҳоланди. Шунингдек, Ўринова Гулмира инстаграм жонли эфирларида ўзбек эркакларини мунтазам равишда ҳақорат қилиб келгани тасдиқланиб қамоққа олинган. Минг маротаба такрорлаймиз, диндор бўлсанг ўзинг учун, қисиб уйингда ибодатингни қил, бошқалардан ўзингни устун деб билма, даъватчи бўлганни охири вой. @daydi2021

16,100 views

Објављено 13. сеп

Пулга никоҳ ўқиб қуйиш ва жанозани пулга ўқиш ўртасида қандай фарқ бор ? - Ҳеч қандай ! Бу шунчаки диний харизма холос. Сексни дин билан аллақачон легаллаштириб олганларга жанозани пулга ўқиш чепуха. Нафси бузуқ аёл ҳам эркак ҳам ҳирси учун пулга никоҳ ўқитиб ётибди. “У қиган иши учун жаноза ўқилмайди бу қиган иши учун жаноза ўқилмайди” деган гаплар бари сафсата. Пулини берса кофиргаям жаноза ўқиб юборишади булар 🤣 @daydi2021

12,100 views

Објављено 13. сеп

Мактаблар ва диний муҳит Пойтахтдаги мактаблардан бирида ўқитувчи сифатидаги “маҳкума” бўлиб ишлайман. Ҳозирги вақтда ўқитувчи бўлиб ишлаш жуда ҳам қийинлашиб бораяпти. Буни қуйидагича тушунтираман. Охирги йилларда ўқувчиларнинг ёппасига диний қарашлари ўзгариб кетгани, бир синфда 30 та ўқувчи бўлса, шундан 15-16 таси қиз бола бўлса, бари ҳижоб ўраниб олган, мен каби ўқитувчиларни устоз даражасидан (уларга мактаб даврида бўлганида) чўри, хизматкор таъбир жоиз бўлса, ғинг дея олмайдиган маҳкума даражасигача тушириб қуйган. Биз “маҳкумалар” жим туриб кузатмоқдамиз 👇👇 — ўқувчиларнинг билим олишидан кўра, диндор кўринишга иштиёқи, ўғил болаларнинг жума кунлари ёппасига касал бўволишлари ёки қандайдир баҳона билан дарсга келмасликларини; — фан нима учун уларга керак эканлигини тушунтиришга ҳар қанча уринмайлик, “динда бу ҳақида ёзилган деган” писанди гапларини эшитишга мажбур бўлаётганимизни; — нима учун мактаб таълими уларга керак эканлигини етказиб беришнинг ўзи қийин. Чунки деярли ҳаммасин битта аргументи бор “буларни бари қуръонда ёзилган” — Динни мотивация манбаи сифатида кўришади, бадиий адабиётлардан мотивацион руҳ олишолмайди, энг зўр фанларни осонгина чиқитга чиқаришини; — сўзнинг нотўғри ёзилишига визуал кўникиб кетганидан, тўғри ёзилган сўзларни устидан кулишларини; - Ўқувчиларда ватанпарварлик ҳисси деярли йўқлиги, араб мамлакатларига ҳавасмандлиги ортиб кетаётганлигини; Ушбу ачинарли ҳолатлар фақат мен ишлаётган мактабда эмас, пойтахтнинг 90 фоиз мактабида содир бўлаяпти десам адашмайман. Саноқли мактаблар (рус тилига ихтисослашган ёки айрим ИДУМ) лардагина тартиб интизом бошқача холос. Бу йил Ўзбекистон буйлаб тест топширган абитуриентларнинг 50 фоиздан ортиғи энг паст бўлган баллни ҳам қўлга кирита олишмаганида мактаблардаги педагогларни айбланди. Ўқитувчилар шаънига турли тана-дашномларни ўқидик. - Ҳой инсонлар, қўлинглардан келса мамлакатда стандарт формани жорий қилиб, мактабларда диний муҳитни пасайтириб беринглар, кейин биздан сифатли таълим талаб қилинглар. Ҳижоб ўраб олганидан қулоғига ҳеч нарса кирмаяпти ахир. Вояга етган қизларни аксарияти иккинчи учинчи хотин бўлса ҳам зўр яшаши ҳақида уйлайди. Ўғил болаларни Жума кунлари дарсда бўлиши шартлигини талаб қилсак, бизни худосизга чиқариб, ота-оналар гуруҳларида сазойи қилишади. Бизга турли юклама ва топшириқлар берадиган вазирлик ва бошқармаларнинг катталари шахсан келиб, ўқитувчи сифатида мактаблардаги диний муҳит ҳолатидан келиб чиқиб дарс ўтиб кўришларини тавсия қиламан. К.В. @daydi2021

17,600 views

Објављено 8. сеп

Сизнингча нега араб давлатидаги автобусда ўзбекча ёзилган? Вариантлар борми?

17,000 views

Објављено 8. сеп

Саудия Арабистони бош имоми муфтий Абдул-Ази́з ибн Абдуллоҳ ибн Муҳа́ммад ибн Абдул-Лати́ф ибн Абдуррахмон ибн Ҳа́сан ибн Муха́ммад ибн Абд аль-Ваххоб Аль аш-Шейх нинг фатвосига қараганда, Мусулмон эркак Яҳудийлардан бўлган хотин-қизларга уйланиши жоиз экан. Шунингдек яҳудий қассоблар суйган жонивор гўштини сотиб олиш мумкин экан. У ўз фатвосига далил сифатида Муҳаммад пайғамбарнинг онаси Амина бинт Ваҳабнинг яҳудий қизи эканлигини важ қилиб келтирган. @daydi2021

17,300 views

Објављено 7. сеп

Сардор Рахимхон поездга чиқиб купега кирса, Манзура ўтирган эмиш. Бир оз ўтгач Манзура: — Келинг, "Мошолло" — деган ўйин ўйнаймиз, — деса, Сардор Рахимхон: — Мен билмайман-ку? Қанақа ўйин экан? — деса, Манзура: — Мен ўргатаман. Кўзингизни юмиб ичингизда 50 гача санаб, очасиз, — дебди. Сардор кўзини юмиб, 50 гача санаб, очса, Манзура фақат ич кийимда турганмиш. Сардор Рахимхон Манзурага қараб: — "Мошолло", — деб юборса, Манзура: — Энди мен кўзимни юмиб, 50 гача санайман, — деб кўзини юмиб, 50гача санаб кўзини очса, Сардор ҳам шундай турган эмиш. Манзура унга қараб: — "Мошолло", — дебди. Энди навбат Сардор Рахимхонга келиб, кўзини юмиб, 50 гача санаб кўзини очса, Манзура ҳам, кийимлари ҳам йўқ экан. Сардор нима қилишини билмай вагон кузатувчисидан оқ чойшаб олиб, ўраниб, вокзалга тушса, 3 та араб кетаётган экан. Секин бориб уларга эргашиб кетаётса, ҳалиги араблар Сардор Рахимхонга қараб, кулишиб: — Биз аслида "Шерали Жўраевни уч ўғли Шохжаҳон, Зоҳиршоҳ, Ботир бўламиз" , сиз ҳам "Мошолло" ўйнабсиз-а? — дермиш.🤣🤣🤣 P.S.: Шу-шу бўлибдию, ўзбек эстрадасини ҳамма "Мошоллочилар"чилар босиб кетибди... https://t.me/daydi2021

19,500 views

Објављено 7. сеп

15,300 views

Објављено 7. сеп

Шерали Жўраевнинг яна бир никоҳидан туғилган қизи кўриниш берди Ижтимоий тармоқларда Жўраева Мафтуна Шерали қизи деган ҳижобли қиз ўзини реклама қила бошлади. Қиз марҳум ҳофиз Шерали Жўраев ва у билан яширинча турмуш қурган Мавлуда Жаббарова деган аёлдан туғилганини иддао қилади. Мафтуна Жўраева шоиралик, хонандалик ва бастакорлик қобилияти унга ота мерос эканлигини бот-бот такрорламоқда. Қоп қора жилбоб кийвоган арабмонанд қиз, Шераканинг машҳур атиргулим қўшиғини хониш қилиб ўзига мухлис оттиришга ҳам улгурган. Шерака тушмагур жуда шўх бўлган эканларда 😀 @daydi2021

25,900 views

#КИРҒИЗИСТОН#АНТИТЕРРОР‼️ Энди Қирғизистон мансабдорлари диндан сиёсий пиар қилишларига қаътий таъқиқ, диний масканлар ва диний ташкилотлар иштирокида сиёсий тарғибот олиб боришларига мутлақо чек қўйилади! ‼️ Диний ташкилотлар эса давлат ташкилотлари фаолиятига аралашганлиги учун жавобгарлик белгиланаяпти..! ‼️ Қирғизистоннинг ноқонуний диний фаолиятга жавобгарликни кучайтиришга доир яна бир қатор чекловлар киритиш режалаштирилмоқда. Жумладан, махсус органлар рухсатисиз диний арбобларни, шу жумладан, ваъзхонларни қуйидаги манзиллардаги маросим ва бошқа тадбирларни ўтказишга таклиф қилишни тақиқлаш ташаббуси белгиланди: 👉 қариялар уйлари; 👉 колониялар; 👉 тергов ҳибсхоналари; 👉 ҳарбий қисмлар. Бундан ташқари, мансабдор шахсларнинг диний масканларда сиёсий ташвиқот олиб бориши, диний ташкилотларнинг давлат органлари фаолиятига аралашиши ва партияларни молиялаштириши, диний адабиёт ва бошқа шу каби материалларни тарқатиши, шахс ёки гуруҳни диний мансублиги бўйича камситилишига (шу жумладан Интернетда) қарши жарима солиш таклиф қилинмоқда. Ҳар бир алоҳида ҳолатда пул жаримаси миқдори бир хил бўлиб қолади: фуқаролар учун 200 ҳисоб-китоб кўрсатгичи: 20 минг сом (236 доллар), юридик шахслар учун – 650 ҳисоб китоб кўрсатгичи: 65 минг сом (767 доллар). Мазкур қонун лойиҳаси асосланишида унинг мақсади фуқароларнинг диний ташкилотлардаги ҳуқуқ ва мажбуриятларини амалга ошириш, бу борадаги қонунчилик базасини такомиллаштиришдан иборат экани қайд этилган. Шунингдек, бу ерда ўзгартиришлар тўплами республика Бош вазири ўринбосари – махсус хизматлар раиси Қамчибек Ташиев топшириғига биноан Ички ишлар вазирлиги ва Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси вакиллари иштирокидаги ишчи гуруҳ томонидан тузилгани қайд этилган. 👉Исмигул Шайхуддинова саҳифасидан олинди. https://t.me/daydi2021

14,800 views

Објављено 6. сеп

13,700 views
12•••5•••10•••15•••20•••25•••30•••35•••40•••45•••50•••55•••60•••6465666768•••70•••75•••80•••8485
ПретходнаСтраница 66 од 85Следећа