TGINSIGHT CHAT
Дайди ўқ
@daydi2021
Politics‼️ДАЙДИ ЎҚ! динга эмас, сохта диндорларга, радикал мутаасибларга қарши курашади ва бу кураш мунтазам давом этади.
Недавни постови
Страница 67 од 85 · 1,010 постова
Објављено 5. сеп
Маросим бахона яқинлар ва бегоналар билан мехмондамиз, олинг, синдиринг, қўйинг, қўқонча мулозамат хуллас. Ичимизда ёши каттаси битта ака нонни синдириб ҳаммани олдига қўйиб чиқди, танишларни бири чой узатади, салатга таклиф қилади. Яхши ўтиришда энди. Ман ҳам секин иштаха билан мясарубкам, дробилками чархлаб бисмилло деб аввал нондан бошладим. Шу пайт мани кузатиб турган нон синдирар ака, манга дакки беришни бошлади. - Ука нонни ўнг қўлда енг, гуноҳи оғир бўлади. Айб иш қилса, мулзам бўладиган кичкинтойларга ўхшатворди шекилли брат мани. Гапирсам хоп деб ўнг қўлга олиб кечирим сўрайди деб ўйлади шекиллида. Ман эса даб дурустдан: - ака нега чап қўлда таомланиб бўлмайди, нимага? деб сўрадим. Ака аввалига бақрайиб турди, ўйладики бу одам мани калака қимоқчими? Ёки ростдан билмайдими деб. Манга қаттиқ тикилди. Ман эса ўзими билмасликка олиб, хокисор, билмасвой, соддани ёқиб турибман. Ака бошладилар: - ҳадисдан келишича, чап қўлда ейилган таом, харом, ундай таомни қўл тиқиб қусиб юбориш керак, ундай таом харомдир. Чап қўлдаги харом бўлишликка сабаб эса, чап қўл билан кет ювилади, истинжо, истибро қилинади. Бу эса гигенияга ҳам тўғри келмайди деб қўйдилар. Ман: - хааа унда нега нон синдиришда чап қўлингизни ишлатдингиз? Ахир сиз ҳам шу чап қўлда кет ювасизку? Ака қизариб бўзариб кетдилар ва хижолат бўлиб, ман қўлимни совунлаб ювдим, қўлим тоъза эди деб қўлларини манга кўрсатиб туродилар. Ман эса яна газладим. А совунлаб ювса тоъза бўлса, яна нимага муаммо қиляпсиз дедим. Ака миясида мажлис ва азгинча рухий хорғинлик ҳис қивордилар ўзларида, тавба тавба. 👉Мухаммад Довуд саҳифасидан олинди https://t.me/daydi2021
Објављено 5. сеп
Қатор-қатор масжид солинг, бари бекор, Ибодатда қойим бўлинг, такрор-такрор, Жойнамозда ухлаб қолинг, бўлиб бедор, Фаросатдан қисган бўлса бари бекор. Намозни канда қилмай, дейсиз лофчи, Дунё деган, ўтар кетар ёлғон фолчи, Аршни ларзон қилар экан битта томчи, Фаросатдан қисган бўлса, бари бекор. Мол топасиз, кўз тутмайсиз эртасига, Шариатда рухсат бор деб тўрттасига, Уй қурасиз, жаҳаннамнинг ўртасига, Фаросатдан қисган бўлса, бари бекор. Ҳою-ҳавас, ўтар кетар дунё дейсиз, Қуйиб берса диндошингиз, гўшин ейсиз. Соқол қуйиб, мудом ёлғон гапирасиз, Фаросатдан қисган бўлса, бари бекор. Умрага отланасиз, пуллар йиғиб, Ҳожи бўлиб келдим дея ишшайиб, Қадам босманг, Байтуллоҳдай пок ерига, Фаросатдан қисган бўлса, бари бекор. Ҳижоб каби латта-путта ўрайсизлар, Ўзингизча хатму-қуръон қиласизлар. Ҳаром ишдан тийилгандек бўласизлар, Фаросатдан қисган бўлса бари бекор. https://t.me/daydi2021
Објављено 4. сеп
Ҳурматли ўзбегимнинг бетакрор ва беғубор, ақл-фаросатда тенгги йўқ гўзаллари. Сўнгги йиллардаги диний эркинлик сабаб, юзага чиқиб келаётган айрим мулла, имом ва домлаларнинг мантиқсиз ва маъно касб этмайдиган маърузаларини кўриб эшитиб келмоқдасизлар. Бундан ташқари, ижтимоий тармоқларда ўз аудиториясини йиғиб олган, тинмай шариатдан вайсайдиган блогерсифат нусхаларнинг ҳам ҳар хил хурмача постларини ўқиб келаётирсизлар. Аҳамият бераётган бўлсангиз барча диндор қиёфасидаги махлуқлар, соқол ўстириб олган, тартибсиз кийинишиб, тинмай хотин-қизларни латтага ўратишни, аёлларнинг тўшакда қандай ётиб беришини, 5-6 ёшар қизчаларни ҳам авратларига урғу бериб чиқиш қилишмоқда. Муҳтарама опа-сингилларимиз, биз зўр бериб сизнинг ҳақ-ҳуқуқларингиз учун курашаётган бир пайтда, кўпчилингиз диндор авомнинг бетофиқ ҳатти-ҳаракатлар содир этишларини жим туриб кузатаётганингиздан афсусдамиз. Наҳот сизлар, ўз ҳақ-ҳуқуқларингиз зимдан чекланаётганини англаб етмаётган бўлсангиз. Оилангиздаги эркакларни миялари радикализмнинг ҳаром-ҳариш қоидалари билан суғорилаётганини тушунмасангиз. Кун келиб жондан азиз ўғлингизни бахти бузилиб иккинчи ёки учинчи хотинга илакишишини, қизингизни ўзингиздан ёши катта эркакка, 3 ёки 4-хотин қилиб беришга мажбур бўлишингизга ақлингиз етмаса. Шунингдек ёстиқдошингиз сиздан кетиб бошқа бир ҳижобли аёлни никоҳлаб олишини уйламасангиз. Ўзингиз уйлаб кўринг, ҳижоб ўраш ва соқол қуйиш нега бу қадар кучайиб кетди?, нега кўп хотинликка даъволар кучайгандан кучаймоқда, нега қизларни ўқитмасдан тупица қилиш тарғиботи кучайтирилмоқда ? Барча диний талаблар ва шариат қоидалари ҳақида бонг ураётган патак соқолларга, хотин-қизларнинг бефаросат бўлиб уйда ўтириши, фақатгина эрни жинсий майлларини қондириши, сиздан ёшроғига уйланганда ғинг дея олмайдиган тупарелалар керак. Агар сизлар бугундан бошлаб ўз ҳақ-ҳуқуқингиз учун курашмасангиз, қизларингизни яхши ўқитиб, чет тилларини ўргатиб, барча тенгдошлари каби бир хил замонавий кийдирмасангиз, эртага буйнингиздан буйинтуруқ боғланган афғон аёлларидек, нима берса ейсиз бўлмаса чидаб яшашга маҳкум бўласизлар. Ҳижоб ҳеч қандай ахлоқсизликдан қутқармаслиги ҳақида каналимизда юзлаб постларимизни кўринг ва фикр қилинг. Ёш болани миясини дин билан заҳарламасдан ҳақ-ҳуқуқларини ва ўзини англашни ўргатсангиз ҳеч кимга ўзини тортиқ қилиб юбормайди. Қайтанга ҳижоб ўратиб, миясини у тушунмаган арабча қоидаларни мажбур сингдирсангиз “Аллоҳ розилиги учун” дейиладиган баҳона билан чолни тагига ўзингиз опкириб қуйганизни сезмай қоласиз. Шундай экан ҳозирданоқ ўзгаринг, тафаккурингизни ишга солинг, ўзингизни ва жондан азиз жужуқларингизни келажагига замин яратиб, илм-фанга ва замонавийликка ўргатиб боринг. Ўзингизни ва яқинларингизни дин баҳона қилинаётган тузоқлардан асранг. Дайди ўқ каналини кузатиб боринг 👇👇👇 https://t.me/daydi2021
Објављено 4. сеп
Објављено 3. сеп
“Бизга диний эркинлик керак, 4 та хотин олишимиз керак, метродан алоҳида вагон, ҳижоб, соқол” ва яна алламбало талаблари бор манқуртлар бях келларингчи Манови ифлос радикал тинч аҳолига қарата пичоқ ўқталган, бегуноҳ намозхонларни бўғизламоқчи бўлиб масжидга кирган. Бу маразларни чиқмайдиган қилиб қамаб юборилганини сабаби мана шундай қабиҳ жиноятларини олдини олиш эди. Ўзича ароқ пивони ҳаром ҳисоблаб, террорчилар сходкаси учун шароит яратиб берган кафе ресторанларда ҳам айнан мана шу каби қабиҳликларни режаси қилинмаганига ким кафолат бера олади ? Видеодаги одамсўярни қозоқ полицияси тағинам аяб ўтирибди. АҚШ ва Европада пичоқ кўтарган заҳоти итдек отиб ташлашарди. @daydi2021
Објављено 3. сеп
Макка ва Мадина шаҳарларини илоҳийлаштирганларни ўзлари энг катта мошенниклар бўлган Бу икки шаҳар мусулмон оламида энг муқаддас жойлар бўлгани билан қуръонда ман этилган гуноҳларданда баттар гуноҳ содир этиладиган жой ҳам ҳисобланади. Айнан Аллоҳни уйида ҳар куни 10 лаб ёш жувонлар ўғирлаб кетилади. Айнан Маккатиллода минглаб одамлар фирибгарлар қурбони бўлишади. Араблар учун битмас-туганмас бойлик манбаи бўлган лохлар таракандек дунёнинг тўрт томонидан босиб келаверишади. Яқиндагина макка атрофида сизни номингизга дарахт экамиз деб 300-800 доллар таъма қилувчи лўттивозлар гуруҳи ҳақида пост қилгандик. Ундан олдин Тошкентлик бир эркакнинг хотини Умра зиёратида йўқолиб қолганини ёзгандик. Битта конкрет гап бор “Савобни к@ти тешик” деган. Араблар 1,5 минг йилдан буён бутун дунёни ўзлари уйлаб топган савоб, суннат ва фарз амаллари билан соғиб келишмоқда. Буни эса кўпчилик тушунмасдан йиққан терганини ҳабашларга бориб ташлаб келишда давом этмоқда. @daydi2021
Објављено 1. сеп
Эрталаб, нонга чиқиб, бир танишни кўриб қолдим.Байрамлашдик.Ҳол - аҳвол сўрашдик. Нима ишлар билан бандсан? - дедим, кўзлари беъжолигини пайқагандан кейин. Курсга қатнаб, арабча ўрганмоқчиман.Диний китобларни арабчада ўқисам, савоби кўпроқ бўларкан. Жаннат тили арабча - ку - деяпти, ўзини оламшумул кашфиётчидек тутиб. Шу бўлмағур гапни сенга ким айтди?- дедим, ўзимни кулгудан тиёлмай. Китоб сотувчиси - деди, кулганимга йиғидан бери бўлиб. Бўпти, со бў дедим, у билан бошқа гаплашгим келмади. Сотиб олган ширмой нонларимни бағримга қучоқлаб, кетвордим. Хайр - маъзурни ҳам насия қилдим. Тўғрида. Менинг юртимда яшаб, камига, қора капанда қаршимга чиқиб: "араб тилни ўрганиш шарт" - деб уқтирмоқчи бўлса - ю, мен ҳам бор - э дейман ва унақа танишдан воз кечвораман! Чунки, мен, жаннат тушунчасини бу тоифадан фарқли тушунаман. Мен учун ЖАННАТ - Ўзбек тилида гаплашилган ердир!!! Ҳатто, бир - биримиз билан ҳеч ҳам гапиришмасак - да, аммо расмий тили Ўзбекча бўлган - Ўзбекистон давлатидир!!! Нуқта! Муҳаббат Назар @daydi2021
Објављено 30. авг
Ҳеч қандай йўл билан оқлаб бўлмайдиган диний ва дунёвий жиноятни қаранг ! Йўқчиликдан деманг, молдек еганидан семириб ётибди. Қийинчиликдан деманг кийган кийими ва бошидаги очкисига оддий ўқитувчининг пули етмайди. Кимнидир онаси ёки опасидир қуй индама ҳам деманг зеро тийинни тийин йиғиб савдо қилаётган тадбиркор ҳам кимнингдир боласи, кимнидир отаси ёки онаси. Шунчаки ақлни ишга солинг ҳижобли кўпайди дегани диндор кўпайди дегани эмас… @daydi2021
Објављено 28. авг
Худойберди Зоминий деган бир чала блогер бор. Шу бола арақ ичмасмуш ва буни ҳаммага реклом қилиб, тақво жойлари қолмаётганидан нолибмуш Энди жиян гап бундай. Ўзича тақво ошхона деб ном тарқатган Райҳон кафеси бўладими бошқасими ашаддий шариатпарастларни сходкаси ўтадиган ҳужрага айланиб кетаётганди. Сенга ўхшаган сиғинди блогерларни шариатга севгисини қўзғатиб қуйиб, ўзлари сени ақлинг етмайдиган хуфиёна режаларни ташкиллаштириб келишаётганди. Бундан ташқари чет эллик туристлар бир қултум “оби зам зам” ичгандан кейин 2 сих шашлик ейишади. Улар учун Ўзбекистон секуляр давлат. Райҳон кафеси тақвочи экан бошқасига борамиз деб овора бўлиб ўтирмайди. Ўша заҳотиёқ ижтимоий тармоқлардаги саҳифасига кириб Ўзбекистонга эмас Афғонистонга тушиб қолибман деб пост қилади. Табиийки шариатпараст кўпайган жойга туристлар қадамини ҳам қуймайди бу эса миллий туризмга зарба дегани. Сен ақли ноқис, Кореяда захда қолган ахтавачча бошқа бунақа нозик мавзуларда пост ёзмагин. Яхшиси фарзандли бўлиш куйида фолбинма-фолбин, табибма табиб, муллама-домла юрган хотинингни умрини бекорга ўтказмай жавобини бер. Ўшани увол-савоби билан яша… @daydi2021
Објављено 28. авг
Објављено 28. авг
Ўзбекистон фуқароларининг динийлашуви оқибатида 2016-2024 йилларда 270 мингга яқин оила ажрашиб кетган Умумий ҳисобда 2016 йилдан 2024 йилнинг мос давригача 320 мингдан зиёд оила ажрашиб кетишган. Ажримларни қайд этадиган фуқаролик ишлари буйича суд маълумотларига кўра 2016-2024 йилги ажримлар моҳияти шариат талаблари туфайли эканлиги исботланган. Яъни оилавий муносабатларга диний фаоллашув салбий таъсир кўрсатган. Ўзи Суриялик, лекин асли курд бўлган бир аёл шундай дейди: - Биз курдларда оила жуда муқаддас, фарзандлар тарбияси муҳим. Ажралиш кам, талоқ қилиш ёки талоқ сўрашдан иложи борича қочамиз. Лекин арабларда талоқ жуда кўпайган ва ажралиш осон бўлиб кетяпти…Аёллар қўрқмасдан талоқ талаб қилади, эркаклар ҳам осонликча талоқ бериб юборяпти. Сизларда қандай?” деб қолди. Мен : “Бизда ҳам аҳвол араблардаги каби…” дедим афсус билан. Чиндан ҳам охирги пайтларда юртимиз ичида ёки ташқарида яшайдиган ўзбеклар орасида ҳам ажралишлар жуда кўпайиб кетмоқда. Арзимаган сабаблар билан талоқ бериб юбориш ёки сал нарсага эрдан талоқ сўраш енгил саналиб қолинди. Авваллари ажрашиш номус эди, ҳар қандай ҳолатга сабр қилиб яшаларди. Эри ичувчи ва зинокор бўлса ҳам, болаларини тирик етим қилмаслик учун, эл-юртдан номус қилиб, бевалик осон эмаслигини билиб, йиллар давомида сабр қилиб ўтиб кетарди аёллар… Ёки аёлнинг феъли ёмон, ивирсиган, кўримсиз бўлса ҳам болалари учун сабр қилиб яшарди эркаклар… Ўзи киракаш, аравакаш, носкаш ва пасткаш бўлса ҳам талоққа ёпишиб олган бетайинлар кўпайган. Диндор кўриниш учун ҳижоб ўраган-у, аммо исломнинг моҳиятидан бехабарлар тарқаб кетган. Бу омиларнинг дастидан юз минглаган болалар нотўлиқ оилаларда яшашга маҳкум. 1.3 млнта вояга етмаган боланинг алимент пули билан куни ўтаяпти (mib.uz) Нега бундай бўляпти? Нега жоҳиллик, дахрийлик ҳукм сурган ўтмишимизда ажралиш кам эдию, бугун Исломни англаган, диндорлар кўпайган замонимизда бу нарса кўпайиб кетди? Аслида дин бизни ислоҳ этиши керак эдику? Диндор бўлса, ҳақ-ҳуқуқини таниса яшаш осон бўлиши керакмасмиди аслида? Диндор кўпайдию, аммо сабр, меҳр, мурувват, ҳиммат, одамийлик йўқолиб кетди… Афсуски, икки томон ҳам фақат ўз ҳақларини билишда “диндор”, бурчларига келганда эса “динсиз”… Кошкийди, ҳаққи билан бирга, ҳар ким бурчини ҳам ўрганса ва бажарса! Диндор кўриниш билан бирга амалларини ҳам қойиллатса! Менга қуйиб берса оддий одамларни омига айлантирган диний сўтакларни битта қолмай жаслиққа жўнатардим. @daydi2021
Објављено 28. авг
Араб урф-одатлари “Суннат” эмас, пайғамбар ҳам одам (илоҳ эмас) “Суннат” дея тақдим этилаётган ривоятларнинг аксари – Пайғамбарга қарши уйдирилган туҳмат ва бўҳтонлардир. Бу суннатларнинг асосий қисми – Пайғамбарнинг қaвмига яъни арaблaрга оид урф-одатлар, ёки мазҳаб ва ҳадис китоблари тузилган замон ва маконга оид анъаналар ёки Пайғамбарнинг шахсий қарор ва танловларидир. Унутманг пайғамбар ҳам одам (илоҳ эмас) у киши ҳам биз каби еган ичган ва чиқарган. Аллоҳнинг барча инсониятга юборгани ва Қиёматгача қойим қолдирадигани дини билан арабларнинг туриш-турмуши динга aлоқaсиз нарсалардир. Соқол қўйиш, ҳижоб ўраш, чопон кийиш, салла ўраш, қовоқ ейиш, ер суфрaсида емак ейиш ва ҳоказолар Пайғамбарга қарши урушгaн мушриклар, масалан Абу Жаҳл ҳам қилиб ўтган одатлар эканлигини фаҳмланг. Масалан бугунда ҳижоб дея аталувчи аёллар латтасини бош қисмини чанг-тўзондан асраш учун саҳро арабларининг эркагу-аёли ўрайди. Соқолни ҳам ҳудудий табиат шароитидан келиб чиқиб қуйишган. Арабистон шунчалик иссиқ ва чангли давлатки у ерда соқолги қиртишлашни имкони йўқ (юз куйиши, соқол олинган жойлар чангдан тўлиши эҳтимоли юқори. Булардан ташқари арабларга шахсий гигиена гарчи таҳорат амали билан буюрилган бўлсада, бу бутун бошли танани ва тишларни тозалаш учун етарли эмаслигини ҳам тушуниш лозим. Қуръонда буюрилмаган бу амаллардан қўшимча савоблар кутиш ёки уларни динга боғлаш, аслида динга илова қўшишдир. Қуръон барча нарсани очиклaган, барча тафсилотни берган. Агар Аллоҳ истаганида, саллани, чопонни, қовоқни, ер суфрaсини ва “Суннат” дея динга илова этилган юзлаб араб урф-одатини ҳам Қуръонда зикр этарди ва бизга “яна-да кўпроқ савоб олиш” йўлларини кўрсатарди. “Суннатларга эргашишдa савоб бор, уларни қилиш ва тарғиб этишни нимаси ёмон?” каби юмшaтиш уринишлaри ҳам бу иловаларни оқлай олмайди. Чунки хоҳ савоб номи бериб, хоҳ суннат номи бериб бўлсин, Қуръонда буюрилмaгaн бир амалга диний қиёфа кийдиришга уриниш – барибир динга иловадир. @daydi2021