TGINSIGHT CHAT
Дайди ўқ
@daydi2021
Politics‼️ДАЙДИ ЎҚ! динга эмас, сохта диндорларга, радикал мутаасибларга қарши курашади ва бу кураш мунтазам давом этади.
Недавни постови
Страница 8 од 85 · 1,010 постова
Објављено 27. феб
https://t.me/daydi2021
Објављено 27. феб
‼️‼️‼️‼️ ЖУМА КУНИ ИШЛАМАСЛИК — ҚОНУНГА ХИЛОФ ҲАРАКАТ! Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодекси, 129-моддасига биноан Умумий дам олиш куни — ЯКШАНБА куни. Бу – давлат қонуни. буни муҳокама қилиб ҳам бўлмайди. Ҳеч қандай ташкилот — давлатга тегишлими, жамоат ташкилотига алоқадорми, хусусий ишхона бўладими — ўз бошича равишда ўзига дам олиш кунини белгилаб олишга ҳақли эмас. Бундан ташқари диний амаллар баҳонасида ишни тўхтатиш ҳам қонунни поймол қилишдир. Чунки давлатники бўлса бюджетга!, хусусий бўлса- давлат яратиб қуйган хавфсизлик ва қонунийлик принципларига хиёнат қилган ҳисобланади. Агар сиз бирор хизмат кўрсатиш жойига бориб, “Бугун жума, ишламаймиз” деган ёзувни кўрсангиз ёки шунақа гап эшитсангиз, Бу шунчаки уларнинг хоҳишини эмас сизга нисбатан содир қилинаётган қонунбузарлик эканлигини тушуниб, Дарҳол адлия органларининг 🟠 🔴 🔴 🔴қисқа рақамига мурожаат қилинг. 🇺🇿 Ўзбекистон — дунёвий давлат. Ҳеч қандай эътиқод фуқаро ҳақларидан устун эмас. https://t.me/daydi2021
Објављено 26. феб
Ижтимоий онгги пастлик ва динга кўр-кўрона амал қилиш ўртасида қандай боғлиқлик бор ? Ютубдан скрин қилинган, ушбу скриншотларга яхшилаб эътибор беринглар, ҳижобли бевалар бн айш қилиш савоб экан 🤦🏻♂️ Бундан тушуниш мумкинки, ҳижоблилар аксарият ҳолларда бева қолишади ёки бевалар ҳижобга киришади. https://t.me/daydi2021
Објављено 26. феб
Нуҳ пайғамбар хамма ҳайвонларни кемага жуфт жуфт миндиргач кемада жой кам, кўпайсак сиғмай қоламиз деб уларга қовушмоқни тақиқлабди. Мушук айланиб юрса ит жуфти билан қовушётганмиш. Борасолиб Нуҳ пайғамбарга бу ҳақда айтиб берибди. Нуҳ пайғамбар итни чақириб уришган экан, ит айбини тан олмабди, ёлғон деб қутулиб кетибди. Мушук эртасига қараса яна қовушиб турганмишда. Шуларни шу ҳолатда ёпиштириб қўй, мен Нуҳ пайғамбарни чақириб келай дея Яратгандан сўрабди, дуоси ижобат бўлиб ит ёпишиб қолибди, шарманда бўлибди, мени шарманда қилган ҳам мени ҳолимга тушсин дея ит ҳам Яратганга нола қилибди лекин дуоси ижобат бўлмабди лекин карами кенг Яратган энг олий зот, мушук жуфти билан қовушмоқчи бўлса шундай войвойларканки бутун мавжудот бундан хабар топаркан. Бировнинг айбини айтиб шарманда қилган ҳам албатта шарманда бўлганнинг ҳолига тушаркан (Қиссаси Рабғузийдан қисқартириб олинди) 😃 https://t.me/daydi2021
Објављено 25. феб
НЕГА БИЗДА ЛОХЛАР КЎП ? Тошкент шаҳри марказида, Кўкалдош масжиди атрофида (Собиқ ГУМ) ҳабашларга тегишли деб сотилаётган турфа маҳсулотлар дўконлари бор. Шу дўконларда лох (содда) одамлар доим тумонат. Республикамиздаги Дори ва БАД бизнесининг шариатча шакли авж олган ҳудуд десак ҳам бўлаверади. Турли касалликларни даволайди деб 100 хилдан ортиқ таркиби тушунарсиз бўлган порошок, малҳам ва суюқликларни лохларга пуллаб ўтиришади. Энг ачинарлиси содда одамлар дардидан фориғ бўлиш учун арабларникини муқаддас билиб мана шу жойларга ошиқади. Таркиби номаълум бўлган воситаларни харид қилишиб, касалликларини баттар кучайтиришади 😟🙄 Масъулларга эса ПХ. Чунки лохларни бу йўлдан қайтариб бўлмайди. https://t.me/daydi2021
Објављено 25. феб
ХОТИНГА НИМА ФАРҚИ БОР?! Яқиндагина Умрага бориб келган Абдуазим деган одамни хотини: - Абдуазим мусорни ташлаб келинг, дебди - Мен ҳожиман, менга ярашмайди мусор кўтариб юриш; - Абдуазим ҳожиииии! Мусорни ташлаб кел дедим!!! - Хўп,хўп деяпманку, шунгаям бақириш керакми 👳🏻♂️ Сиз ким бўлишингиздан қатъий назар, оилада оддий эр ва хотин бўлиб қолаверасиз. Ўзингиздан ҳожи ва қория ясаманглар))) https://t.me/daydi2021
Објављено 24. феб
Ўзбекистонда ўзини врачман дейдиганлар БАҲОДИР МАГРУПОВни жуда яхши билишади. Паталогоанатомиянинг альфа-папаси бўлган бу олим жуда кўплаб врачларнинг ҳаёт-мамотини ҳал қилган. Талабалар айнан унинг дарсларига, туғишига саноқли сониялар қолган бўлса ҳам ота-онаси бугун вафот этган бўлса ҳам қатнашишган. Сабаби айнан унинг дарсларига қатнашмаслик мед.институтдан ҳайдалишга сабаб бўлишини яхши билишган. Биз бу инсонни бекорга эсламаяпмиз. Айнан унинг қатъияти ва медицинага бўлган содиқлиги туфайли бугунги Ўзбекистонда малакали врачлар борлигини сизларга тушунтирмоқчимиз. 90-йиллардан кейин давлатнинг диний соҳага ғамхўрлиги бошқа соҳаларда бўлгани каби ТИББИЁТ соҳасига ҳам зарба берган. Муллалар мурдаларни ёриб кўриш шариатга тўғри келмаслигини бу ишни қилган одам гуноҳи кабира қилганлиги ҳақида маъруза қила бошлашади. Ташмилар, Сампи, Адми, Бухми, Саммиларда ўқиётган бўлажак шифокорлар ўликни ёришни гуноҳ деб билишиб, тиббий дебилизмга чалинишади. Тиббиётдаги энг асосий фан анатомияни “муляж” мурдаларда ўргана бошлашади. Беморга тўғри ташхис қўя олмайдиган аксар врачлар анатомияни муляж таналарда ўрганган мед.институт талабалардир. Баходир Магрупов, радикал диндорлар жуда қутурган даврда 1990-2000 йилларда врач бўлгичларни танобини тортган буюк олим. У Талабаларни динга эмас фанга ишонишга бор умрини сарфлаган академик. Бу постни “рўмолим учун поликлиникага ишга олишмади”, “соқолим учун давлат шифохонасига ишга киролмадим” деб алдайдиган чала врачларга ташланг 👇👇👇 https://t.me/daydi2021
Објављено 24. феб
Қизиқчи АВАЗ ОХУН дадасининг оғирини енгил қилмай, масжидга кетиб қолганидан афсусланди Арабпарастлик одамни шунақа манқурт қип қўяди. Бола бўлиб ота-онага меҳр, ака-укага шафқат қилишни ўрнига, Араб зотига қулдек хизмат қилдиради. @daydi2021
Објављено 23. феб
Дайди ўқ каналида чоп этилаётган пост ва мақолалар юзасидан фикрингизни билдирмоқчи бўлсангиз Facebook саҳифамизга обуна бўлинг 👇👇👇 https://www.facebook.com/share/1DvTi8jtQz/?mibextid=wwXIfr https://t.me/daydi2021
Објављено 23. феб
Халқ орасида “бекорчидан худо безор” деган ҳикматона гап юради. Мана шу гап, ўзича тарки дунё қиладиган боқиманда диндорларга, ибодатини баҳона қилиб тирикчиликни четга суриб қўядиган танбалларга, рўзғорини эплолмаётган ўзича намозхонларга нисбатан кўп қўлланилади. Шукрулло домла ўз маърузасида бекорчи одамларга кескин оҳангда танбеҳ бериб, юқоридаги гапларни дангал айтибди. Тўппа тўғри, ҳақиқий эркакнинг оиласи, ватани олдида масъулияти ва бурчи бўлиши керак. Фақат динга калла тиқмасдан, эътиқодга ёпишиб олмасдан ўзи ва жамият учун фойдали бўлган ишларни бажарсагина ҳақиқий эркак ҳисобланади. https://t.me/daydi2021
Објављено 23. феб
Куннинг хайри сизнинг кўзларингизда. Дунёни гўзаллик қутқаради, шариат эмас )) Шунчаки мулоҳаза қилиб кўринг, яратган эгамиз, аёлнинг кўкракларини ўзи ясаган, шайтон эмас. Мамаларни мато билан тўсиш, ёпиш ,албатта инсонга хос ҳаё ва ибо белгиси, аммо нечун уни яшириш керак ? DAYDI O’Q
Објављено 22. феб
Рўзадорман деб бир қултум сув ичмайди аммо одамларни ҳаққини ейишда давом этади Ким ҳақида ёзаяпти дейсизми ? Бу сизга таниш ўша иккиюзламачи (мунофиқ одам). У рўзанинг фақат жисмоний томонини яъни еб-ичишдан тийилишнигина бажариб, қорнини ёғларини камайтираяпти холос. https://t.me/daydi2021