TGINSIGHT CHAT
Дайди ўқ
@daydi2021
Politics‼️ДАЙДИ ЎҚ! динга эмас, сохта диндорларга, радикал мутаасибларга қарши курашади ва бу кураш мунтазам давом этади.
Недавни постови
Страница 9 од 85 · 1,010 постова
Објављено 20. феб
Инсон ҳирси (нафси) олдида дин ҳам диёнат ҳам ожиз қолади Рамазон ойини ҳар қанча улуғламайлик, “рўзадор” баднафсларнинг кўпчилиги ўзини тия олмайди. “Қон билан кирган жон билан чиқади” деганларидек, атиги 30 кун мусулмон “роли” га кириб, ҳайит кунидан бошлаб, яна асл холларига қайтишади. https://t.me/daydi2021
Објављено 19. феб
🔤🔤🔤🔤🔤🔤 Сўнгги огоҳлантирув Иш вақтида диний эътиқодини хизмат вазифасидан устун қўяётган ишчи-хизматчилар диққатига! Шу пайтгача сизларга бир неча бор расмий тарзда ҳам, оғзаки тарзда ҳам тушунтириш берилди. Қонун талаблари, хизмат интизоми, ички тартиб-қоидалар ҳақида очиқ айтиб келинди. Шунга қарамай, айрим давлат хизматчилари иш пайтида хизмат вазифасини тўхтатиб, таҳорату-ибодатда давом этишаяпти. Давлат идораси ибодат маскани эмас деб кўп марта айтилди. Ишхонангизда ўтаётган ҳар бир дақиқа халқ иши учун ажратилган. Давлатдан ойлик олаётган ҳар бир ишчи аввало ўз хизмат бурчини виждонан бажариши шарт. Диний эътиқоди эса шахсий масаласи. Уйига борсинда хоҳласа тонггача энкайиб-тўнқайсин, совуқ-сув, иссиқ сувга пул тўлаб, истаганча, ғусл-таҳорат қилсин. Конституциямиз дунёвийлик тамойилига асосланганми бўлдида, нима қиласанлар ишхонада шариатбозлик қилиб. https://t.me/daydi2021
Објављено 19. феб
Арабларни ҳисоб-китоби буйича рўза тутаётган танишларингизга юборинг Каналга аъзо бўлинг 👇 https://t.me/daydi2021
Објављено 19. феб
Аёлларни араблаштирувчи латталар сотувчи хижобашка, дўконига тушган ўғри хижобашка видеосини интернетга тарқатиб юборди. Бироқ одамларнинг бу видеога муносабати ғалати кўриниш олди. Изоҳ қолдирувчиларнинг катта қисми ўғриликни қоралаш ўрнига, сотувчининг бу ишини танқид қилиб, ҳатто бу ўғриликни «савоб» деб баҳолашгача боришди. Дин аввало юксак ахлоқ демакдир. Хусусан Ислом инсонни покликка, адолатга ва шахсий масъулиятга чорлаши лозим. Агар жамиятда бирор жиноят «мафкуравий» ёки «ғоявий» баҳоналар билан оқлана бошланса, бу ўша жамият учун энг хавфли кўриниш ҳисобланади. Сотилаётган товарнинг тури ўғрилик фактини ўзгартирмайди. Бугун кимдир кийим дўконини ёмон кўриб унинг таланганини олқишласа, эртага бошқа биров сизнинг мулкингизни шундай «савоб» ниқобида тортиб олиши мумкин. https://t.me/daydi2021
Објављено 18. феб
Muborak Ramazon oyi kirib kelishi munosabati bilan O‘zbekiston xalqiga tabrik. Kanalga ulanish: https://t.me/daydi2021
Објављено 18. феб
💙💙💙💙💙💙💙💙💙 Ислом динида нима мумкин ёки нима мумкинмаслиги ҳақида 🫥🫥🫥🫥 рақамларига телефон қилиш орқали билиб олинг https://t.me/daydi2021
Објављено 18. феб
Бу аёлнинг ташқи қиёфаси интернетни ларзага солмоқда https://t.me/daydi2021
Објављено 16. феб
Мен хонандаман. Шу касбга ўқиганман. Оилавий даромадимиз ҳам шу соҳадан. Туй-маросимларда қўшиқ куйлаб пул топаман, топиш-тутишимиз ёмон эмас. Эрим билан ҳам муносабатларимиз жойида, бир-биримизни севиб ардоқлаб, шўх-шодон яшаймиз. Аммо эримнинг ғалати талаби менга бироз эриш туюлаяпти. Тунги ишларимиздан олдин ҳижобга ўранишимни буюради, ҳижобда бўлсам унинг ҳирслари қўзғалармиш. На илож завжаи ҳалолимнинг талабини бажариб, тунда у ёқтирган ҳижобларни ўрайман ва … Бу гапни сирдош дугоналаримга айтганимда, уларнинг йигитлари ёки эрлари ҳам ҳижобдаги ҳолатларида бирга бўлишни яхши кўришаркан. Ҳижоб ҳирс уйғотадиган тунги кийимга айланганми ҳайронман 🤦🏻♀️ https://t.me/daydi2021
Објављено 16. феб
ЗАГСсиз никоҳ — аёлни ҳуқуқсиз қолдиришнинг “ҳалол” усули Шариатда Аллоҳ барчасини кўриб туради, бироқ ажрим пайтида адвокат ва ҳужжат талаб этилади. «Бизга қоғоз керак йўқ, биз Аллоҳ олдида никоҳдамиз…» Аммо суд остонасида дуо сўралмайди, ҳужжат талаб қилинади. У учун сиз расмий хотин ҳисобланмайсиз Чунки ҳеч қандай кафолатсиз унинг хизматига, ётоғига ва бола туғиб беришга розилик берган аёлсиз. Шаръий эрингиз сизни шу туришизни бир нечта дуо билан “сотиб олади” ва ўзининг қонуний масъулиятини нолга туширади. Беш йил бирга яшалди Уй ва машина расмийлаштирилди. Сиз уйни асрадингиз, пул тежадингиз, меҳнатингиз ва меҳрингизни сарфладингиз. Бир кун у шундай дейди: «сени талоқ қилдим, уйимдан йўқол, кўзимга кўринма” Сиз нима олиб кетасиз ? Фақат устингиздаги ҳижоб билан. Судда сиз унга бегонасиз! Ҳаммаси унинг номида демак уники. Сиз эса “меҳмон” бўлгансиз. Агар ЗАГС бўлмаса, болага автоматик равишда оталик ёзилмайди. Ундан туғилган фарзандингизни тан олмаса, сиз судма-суд югурасиз, ДНК топширасиз, йиллаб вақт сарфлаб кўчадан оттирмаганизни исботлашга мажбур бўласиз. Туғилганлик гувоҳномасида отаси деган жойида чизиқча ва алимент ҳам йўқ. Амалиётда учрайдиган ҳолат Кўп ҳолларда шаръий никоҳ таклифи расман хотини бўлган эркак томонидан билдирилади. Аёл ўзини “иккинчи хотин” деб ҳисоблайди. Қонун олдида эса у оддий яқин муносабатдаги шахс сифатида баҳоланади. Бу ҳолатда аёл на биринчи, на охирги бўлади. Чунки қонуний хотини бор ёки загсдан ўтишни истамаган шахс сиздан сексуал объект сифатида фойдаланади холос. Ўзбекистон дунёвий давлат ҳисобланади. ЗАГСда қайд этилмаган никоҳ қонун нуқтаи назаридан никоҳ сифатида тан олинмайди. УШБУ ПОСТНИ ЗАГССИЗ ЯШАЁТГАНЛАРГА ЖЎНАТИНГ https://t.me/daydi2021
Објављено 15. феб
❗️Диний саволлар учун #1171 қисқа рақами ишга тушди Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази қошидаги Колл-марказга 1171 қисқа рақами орқали қўнғироқ қилиш имконияти яратилди. Ҳар куни соат 09-00 дан 17-00 гача саволларга жавоб берилади. Эслатиб ўтамиз, Колл-марказнинг 78-150-33-44 рақами ҳам фаолиятини давом эттиради. Шунингдек, хориждаги ватандошлар Telegram орқали @fatvo_call_1 ва @fatvo_call_2 ҳамда WhatsApp орқали +998917806633 телефон рақами орқали боғланишлари мумкин. Динда саволи борлар, #ютуб_муллаларнинг гап сўзларига эргашманг, инонманг, зеро улар залолат ботқоғига тортгувчидирлар! https://t.me/daydi2021
Hashtags
Објављено 14. феб
🎄🎄🎄🎄🎄🎄 🎄🎄🎄🎄🎄🎄🎄 🎄🎄🎄🎄🎄🎄🎄🎄🎄 Андижонлик хижобашка икки нафар мурғак боласидан воз кечиб, бир эркакка шаърий эрга тегибди. Шариатда эркак хотинининг фарзандини тарбиялашга мажбурлиги белгиланмаган, чунки бола насаб жиҳатидан биологик отасига боғлиқ бўлади. Шаърий никоҳ ўқилгандан сўнг, хотин, эркакнинг "боласиз келасан" деган шартига кўниши ва эрнинг талабларига итоат этишга мажбур. Дунёвийликда эса, фарзанди билан турмуш қураётганларнинг қонуний мажбуриятлари бор. Бола ҳуқуқлари ҳимояланади, ота-она қарамоғида бўлишига шароит яратиб берилади. https://t.me/daydi2021
Објављено 14. феб
Орзулари хазон бўлган ҳурлар Бизнинг синфда 19 та қиз ва 14 нафар ўғил бола ўқирдик. Шўх-шодон, келажакка режалари улкан ёшлар эдик. Бироқ ҳали 10-синфда ўқиб юрган пайтимиздаёқ синфимизнинг энг кўзга кўринган аълочилари Камола, Малика, Дурдона ва Комиланинг ота-оналари томонидан унаштириб қўйилгани ҳақидаги хабар бизни шокка туширди. Ҳамма уларни университетларда ўқийди, чет элларга кетиб, илм чўққиларини забт этади, деб ишонарди. Афсуски, тақдири мактаб партасидаёқ бичиб қўйилган бу қизлар 11-синфга ўтар-ўтмас ўзгариб қолишди. Кўзларидаги орзулар сўнган, қаддилари эса мақсаддан айрилган жудолик юкидан букилгандек эди. Улар тириклигидаёқ орзулари дафн этилган тирик ҳайкалларга айланишганди ☹️ 11-синфга ўтганимиздан кейин уларга мактабдан кейинги таълим қатъиян ман қилинди, олдинда эса фақат "уй қамоғи" ва рўзғор ташвишлари кутиб турарди. Бир куни Дурдона кўзлари ёшга тўлиб, менга ичини бўшатди: - "Ўртоқ, узоқ-узоқларга қочиб кетгим келяпти... Мен ўқишни, дунёни кўришни, юрт кезишни истайман! Аммо ота-онамнинг қарори олдида ожизман..." Мен эса унга таскин беришга сўз тополмасдим. Менинг юрагимда ҳам уларнинг чорасизлиги учун аччиқ бир дард пайдо бўлганди. Бугун уларнинг ҳаёти мутлақо бошқача. Ўша пайтдаги шаддод ва билимга чанқоқ қизлардан асар ҳам қолмаган. Ҳозирда уларнинг барчаси ҳижобда ва ташқи дунёдан деярли узилган ҳолда яшашади. Энг аламлиси, уларга биз билан яъни эски синфдошлари билан кўришиш, суҳбатлашиш ҳам қатъиян ман этилган. Улар фақат ҳижобли аёллар йиғиладиган, чекланган ва рухсат берилган давраларгагина қўшила олишади. Қизларингизни орзусидан айирманг, уларни ўқитинг. Уй чўриси бўлиб яшамасин. Шифокор Шаҳноза Мирзаалиева https://t.me/daydi2021