TGINSIGHT CHAT
Sof.uz | Соф хабарлар
@sofuzb
EconomicsБанк, молия, иқтисодиёт соҳасидаги энг сўнгги, сифатли хабарлар, мақолалар Сайт: www.sof.uz Facebook: fb.com/sofuzb Instagram: instagram.com/sof.uz_live Почта: [email protected] Хабар жўнатиш: @Sofuzgaxatbot Тижорий ҳамкорлик: @almmedia
Сүүлийн нийтлэлүүд
85/85 хуудас · 1,016 нийтлэл
Нийтэлсэн 4-р сарын 13
Президент қарори: ер эгаларига 6 ойгача имтиёзли давр билан йиллик 14 фоиз ставкада маблағ ажратилади Фермер хўжаликларининг дала четларида қишлоқ хўжалиги экинларини етиштириш, ҳосилини сақлаш, уларни касаллик ва зараркунандалардан ҳимоя қилишнинг самарали, уйғунлашган инновацион услубларини жорий қилиш чоралари кўрилади. Бу борадаги вазифалар Президент Шавкат Мирзиёевнинг “Қишлоқ хўжалиги корхоналари дала четларидаги ер майдонларида маҳсулот етиштириш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида белгиланди. Батафсил: https://sof.uz/mf9b Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉 @sofuzb
Нийтэлсэн 4-р сарын 13
Рамазон ойи бошидан ҳозирга қадар "Вақф" хайрия жамоат фондига 1 млрд 238 млн 460 минг сўм қабул қилинган Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда фонд раҳбари вазифасини бажарувчи Зиёвуддин Мирсодиқов маълум қилди: Рамазон ойининг учинчи ҳафтаси давомида фонд томонидан аҳолининг ижтимоий кўмакка муҳтож қатлами, диний соҳа ходимлари ҳамда диний таълим муассасалари талабалари учун 382 миллион 100 минг сўмлик хайрия ишлари амалга оширилди. 🟢Шунингдек, учинчи ҳафтада 393 та оилага69 090 000 сўмлик озиқ-овқат маҳсулотлари; 🟢Моддий кўмакка муҳтож 48 нафар фуқарога56 300 000 сўмлик пул маблағлари; 🟢ҳамда 910 нафардан ортиқ ҳамюртларимиз учунифторлик дастурхонлари ёзилди. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉 @sofuzb
Нийтэлсэн 4-р сарын 13
Ўзбек киберспортида янги рекорд Илк бор киберспорт бўйича чемпионатда 3000 нафарга яқин киберспортчилар иштирок этади. Юртимизда биринчи маротаба бўлиб ўтадиган киберспорт йўналиши бўйича “Uzbekistan Esports Championship” республика чемпионати доирасида махсус портал орқали 2894 та киберспортчи рўйхатдан ўтган бўлиб, Киберспортнинг 5 тури бўйича жами 770 дан зиёд жамоалар шакллантирилди. Турнирнинг биринчи босқичи 12 апрель куни бошланди, йўналишлар бўйича саралаш жараёнида жамоалар гуруҳлари шаклланади. Чемпионатнинг ярим-финал ва финал босқичлари Тошкент шаҳрида 5-8 май кунлари ўтказилиши режалаштирилган. Эслатиб ўтамиз, чемпионатнинг мукофот жамғармаси 332 млн сўмни ташкил этади ва қўшимча ҳомийлик маблағлари жалб этилиши ҳам мумкин. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉 @sofuzb
Нийтэлсэн 4-р сарын 13
Субсидия хабарномасининг амал қилиш муддати 12 ойдан 4 ойга туширилди Ипотека кредитлари орқали аҳолини уй-жой билан таъминлаш юзасидан янги фармон қабул қилинди. Бугун, 13 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан “2023 йилда бозор тамойилларига асосланган ипотека кредитлари орқали аҳолини уй-жой билан таъминлаш дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ФАРМОН имзоланди. Батафсил:https://sof.uz/sdub Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb
Нийтэлсэн 4-р сарын 13
Ўзбекистонда сабзи нархи кескин ошди Ўзбекистонда сабзи кескин ўсиши қайд этилди. Бу ҳақда Шарқий Европа ва Марказий Осиёдаги сабзавот, мева, резаворлар ва ёнғоқлар бозори ҳақида маълумот берувчи ихтисослаштирилган Европа “East Fruit” порталида хабар берилди. Берилган маълумотларга кўра, ўтган йилги сабзи ҳосили кетма-кет учинчи ҳафтадан буён тез суръатларда ошиб бормоқда. Бу даврда улгуржи нархлар 1,5 баробар ошди ва камида охирги бир неча йил ичида рекорд даражадаги юқори даражага етди. Батафсил: https://sof.uz/9g7u Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb
Нийтэлсэн 4-р сарын 13
АҚШ Молия вазирлиги санкциялар рўйхатини кенгайтирди АҚШ Молия вазирлиги бугун Россияга алоқадор бизнеслар ва инсонлар учун янги санкциялар рўйхатини эълон қилди. Рўйхатда Алишер Усмоновнинг USM Holdings компаниясига алоқадор Akkermann Cement CA ва у эгалик қиладиган “Оҳангаронцемент” АЖ, шунингдек Усмоновга алоқадорлиги айтилган “Windfel properties limited” компанияси ва унинг Ўзбекистондаги ваколатхонасига нисбатан санкциялар жорий қилинган. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb
Нийтэлсэн 4-р сарын 13
⚡️Ўзбекистонда талабаларга 2 курсдан ишлашга рухсат берилиши мумкин Талабаларга иккинчи курсдан бошлаб ОТМ раҳбари томонидан берилган сертификат асосида мутахассислиги бўйича ўқишдан бўш вақтида ишлашига рухсат этилиши мумкин. Вазирлар Маҳкамасининг «Олий таълим муассасалари талабаларини мутахассислиги бўйича ишлашига имконият яратиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори лойиҳаси эълон қилинди. Унга кўра олий таълим муассасалари талабаларини иккинчи курсдан (айрим таълим йўналишларида иккинчи курсдан кейинги курслардан) бошлаб олий таълим муассасаси раҳбари томонидан берилган сертификат асосида мутахассислиги бўйича ўқишдан бўш вақтида ишлашига рухсат этилади. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb
Нийтэлсэн 4-р сарын 13
Google Жанубий Корея антимонополия идораси томонидан 32 миллион долларлик жаримага тортилди Жанубий Корея адолатли савдо комиссияси (KFTC) Google корпорациясини 42,1 миллиард вон (31,9 миллион доллар) миқдорида жаримага тортди. Бунга мазкур компаниянинг мобил ўйинлар бозорида рақобатни бузгани сабаб бўлди, дейилади Yonhap агентлиги тарқатган хабарда. Батафсил: https://sof.uz/jhl9 Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉 @sofuzb