TGINSIGHT CHAT
Sof.uz | Соф хабарлар
@sofuzb
EconomicsБанк, молия, иқтисодиёт соҳасидаги энг сўнгги, сифатли хабарлар, мақолалар Сайт: www.sof.uz Facebook: fb.com/sofuzb Instagram: instagram.com/sof.uz_live Почта: [email protected] Хабар жўнатиш: @Sofuzgaxatbot Тижорий ҳамкорлик: @almmedia
Сүүлийн нийтлэлүүд
2/85 хуудас · 1,016 нийтлэл
Нийтэлсэн 7-р сарын 27
Ўзбекистонда ўртача ойлик иш ҳақи ошгани маълум қилинди Республикада номинал ҳисобланган ўртача ойлик иш ҳақи кўтарилди. Бу ҳақда Статистика агентлиги маълум қилди. Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, жорий йил январь–июль ойларида Ўзбекистонда ўртача ойлик номинал ҳисобланган иш ҳақи 5 миллион 92 минг сўмга етган. Бу кўрсаткич 2023-йилнинг мос даврида 4 миллион 337 минг сўм бўлган. Қайд этилишича, ярим йил мобайнида ҳудудлар бўйича ўртача ойлик номинал ҳисобланган иш ҳақининг энг юқори кўрсаткичлари Тошкент шаҳрида (8,4 миллион сўм), Навоий (6,6 миллион сўм), Тошкент (4,9 миллион сўм), Андижон (4,4 миллион сўм) вилоятлари ҳамда Қорақалпоғистон Республикасида (4,2 миллион сўм) кузатилди. Олти ой давомида ҳудудлар бўйича ўртача ойлик номинал ҳисобланган иш ҳақининг энг юқори ўсиш суръатлари Тошкент шаҳрида (20,2 фоиз), Самарқанд (18,2 фоиз), Андижон (17,6 фоиз), Фарғона (16,8 фоиз) ҳамда Навоий (16,2 фоиз) вилоятларида кузатилган. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉@sofuzb
Нийтэлсэн 4-р сарын 18
Бухоро шаҳри ва Шаржа Амирлиги ўртасида биродарлик битими имзоланди Бирлашган Араб Амирликлари Шаржа амирлиги Ҳукумати ижрочи раиси Шайх Фаҳим ибн Султон Ол Қосимий бошчилигидаги делегация юртимизга ташриф буюрди. Делегация вакиллари Бухородаги “Мир Араб” мадрасаси, “Минораи Калон”, “Лаби-Ҳовуз” ва бошқа қатор тарихий мажмуалар билан яқиндан танишишди. Шунингдек, Бухоро шаҳри ва Шаржа Амирлиги ўртасида ҳамкорлик тўғрисидаги меморандум (биродарлик битими) имзоланди. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉@sofuzb
Нийтэлсэн 12-р сарын 23
2024 йилда қўшимча дам олиш кунлари белгиланди Президент фармонга кўра, 2024 йилда қуйидаги қўшимча дам олиш кунлари белгиланди: ➖барча ходимлар учун (иш ҳафтасининг туридан қатъи назар): ▫️22 март – жума; ▫️11 апрель – пайшанба; ▫️18 июнь – сешанба; ▫️3 сентябрь – сешанба; ▫️31 декабрь – сешанба. ➖6 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун: ▫️2 январь – сешанба; ▫️23 март – шанба; ▫️12 апрель – жума; ▫️31 август – шанба; ▫️30 декабрь – душанба. ➖5 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун дам олиш кунлари қуйидаги тартибда кўчирилади ▫️6 январь – шанба кунидан 2 январь – сешанба кунига; ▫️13 апрель – шанба кунидан 12 апрель – жума кунига; ▫️14 декабрь – шанба кунидан 30 декабрь – душанба кунига. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉@sofuzb
Нийтэлсэн 12-р сарын 12
Бугундан "метан заправка"лар фақат соат 06:00 дан 12:00 гача ишлайди «Ҳудудгазтаъминот»нинг расмий хабарига кўра, айрим жойларда истеъмол ортгани сабабли газ босими пасайиши кузатилаётгани, шунинг учун бугундан АГТКШлар иш вақтига ўзгартиришлар киритилиб, соат 06:00 дан 12:00 гача этиб белгилангани ҳақида маълум қилди. Ушбу чоралар вақтинчалик бўлиб, ҳаво ҳарорати кескин пасайиб кетган вақтда қўлланади. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉@sofuzb
Нийтэлсэн 11-р сарын 29
АҚШ долларининг расмий курси пасайди Марказий банк 30 ноябрдан хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан янги қийматини белгилади. 1 АҚШ доллари — 12 297,88 сўм (-17,96); 1 Россия рубли — 138,27 сўм (-0,72); 1 Евро — 13 496,92 сўм (+7,07). Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉@sofuzb
Нийтэлсэн 11-р сарын 27
⚡️Доллар расмий курси 12310 сўмдан ошди Марказий банк 28 ноябрдан хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан қийматини белгилади. Унга кўра, 1 АҚШ доллари курси +13,88 сўмга ошиб, 12 310,04 сўм этиб белгиланди. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉@sofuzb
Нийтэлсэн 11-р сарын 17
Иш ҳақи, пенсиялар ва ижтимоий нафақалар оширилади Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 17 ноябрдаги “Иш ҳақи, пенсиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида”ги 196-сонли фармонига кўра, жорий йил 1 декабрдан иш ҳақи, пенсиялар ва ижтимоий нафақалар 7 фоизга оширилмоқда, яъни: - пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори – 372 минг сўм; - ёшга доир энг кам пенсия миқдори – 725 минг сўм; - меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори – 1 млн 50 минг сўм этиб белгиланмоқда. Президентнинг фармони натижасида 4,5 млн кишининг пенсияси ва нафақалари миқдори кўпаяди ва барча бюджет ташкилотлари ходимларининг ойлик маошлари декабрдан бошлаб 7 фоизга ошган ҳолда ҳисобланади. Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, базавий ҳисоблаш миқдори 1 декабрдан 3 фоиз миқдорда (7 фоиз эмас!) ўзгариб, 340 минг сўм этиб белгиланмоқда. Умуман олганда йил давомида иш ҳақи, пенсия ва ижтимоий нафақалар жами 14,5 фоизга ошган бўлса, базавий ҳисоблаш миқдори эса бундан камроқ, яъни 13 фоизни ташкил этди. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉@sofuzb
Нийтэлсэн 11-р сарын 17
“Сариосиё – Тошкент” йўналишида поезд қатнови йўлга қўйилади Йил якунига қадар Сариосиё аэропортида фуқаро авиацияси фаолиятини тиклаш, келгуси йилдан Сариосиёдан Самарқанд ва Тошкентга мунтазам рейсларни йўлга қўйиш, Термиздан Истанбул, Фарғона, Бухоро ва Хоразмга рейсларни кўпайтириш топширилди. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉@sofuzb
Нийтэлсэн 11-р сарын 13
Ичимлик ва оқова сув таъминотидаги ўзгарган тарифлар Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉@sofuzb
Нийтэлсэн 11-р сарын 13
Долларнинг расмий курси кўтарилди Марказий банк 14 ноябрдан хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан расмий курсини эълон қилди. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉@sofuzb
Нийтэлсэн 11-р сарын 13
Ҳозирги кунда Ўзбекистон ҳудудида: ➖меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори – 980 000 сўм; ➖базавий ҳисоблаш миқдори – 330 000 сўм; ➖пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори – 347 000 сўм; ➖ёшга доир энг кам пенсия – 677 000 сўм; ➖ногиронлик пенсиялари, жумладан иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги ногиронлик пенсиясининг энг кам миқдори – 747 000 сўм; ➖меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган ногиронлик нафақаси ва болаликдан ногиронлиги бўлган шахсларга бериладиган нафақа – 747 000 сўм; ➖белгиланган ёшга доир энг кам пенсия миқдоридан (677 000 сўмдан) 747 000 сўмгача пенсия олувчиларнинг ёшга доир пенсиялари – 747 000 сўм; ➖зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги фуқароларга бериладиган нафақа – 568 000 сўм; ➖иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги ёшга доир пенсиянинг энг кам миқдори қўшимча тўловни ҳисобга олган ҳолда – 568 000 сўм. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉@sofuzb
Нийтэлсэн 11-р сарын 6
Ўзбекистоннинг ташқи қарзи 31 млрд. доллардан ошди Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан эълон қилинган 2024-2026 йиллар учун Бюджетнома маълумотларига кўра, Ўзбекистоннинг қарзи 2017 йилдан буён қарийб 20 млрд долларга ошиб, 31,5 млрд долларга етган. Маълум бўлишича, шундан давлат ташқи қарзи — 25,9 млрд доллар, давлат ички қарзи — 5,6 млрд долларни ташкил қилади. Шунингдек, мамлакатлар кесимида Ўзбекистоннинг энг кўп ташқи қарзи Хитой халқ республикаси, ташкилотлар кесимида, Осиё тараққиёт банкига тегишли. Бюджетномада қўшимча қилинишича, Халқаро Валюта Жамғармаси Ўзбекистоннинг ташқи қарз ҳолатини "мўътадил" дея баҳолаган. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉@sofuzb