TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
Сувгийн жагсаалт руу буцах
Sof.uz | Соф хабарлар avatar

TGINSIGHT CHAT

Sof.uz | Соф хабарлар

@sofuzb

Economics

Банк, молия, иқтисодиёт соҳасидаги энг сўнгги, сифатли хабарлар, мақолалар Сайт: www.sof.uz Facebook: fb.com/sofuzb Instagram: instagram.com/sof.uz_live Почта: [email protected] Хабар жўнатиш: @Sofuzgaxatbot Тижорий ҳамкорлик: @almmedia

Дагагчид2,550Одоогийн дагагчдын тоо
Хянасан нийтлэлүүд1,016Индекслэгдсэн нийтлэлийн тоо
Сүүлийн хамрах хүрээ33,160Сүүлийн үзэлтийн нийлбэр
Сүүлийн нийтлэлүүд

Сүүлийн нийтлэлүүд

80/85 хуудас · 1,016 нийтлэл

Нийтэлсэн 4-р сарын 20

Марказий банк қатор тўловлар бўйича олинадиган комиссиянинг энг юқори миқдорини белгилашни таклиф қилмоқда Марказий банк аҳолидан чипталар, барча турдаги коммунал хизматлар, давлат божи ва бошқа хизматлар учун тўловларни амалга оширишда олинадиган комиссияларнинг энг юқори миқдорини БҲМнинг 20 фоизидан кўп бўлмаган миқдорда (60,6 минг сўм) белгилашни таклиф қилмоқда. Батафсил: https://sof.uz/6xn5 Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉 @sofuzb

2,600 views

Нийтэлсэн 4-р сарын 20

“Twitter” ШҲТ котибияти аккаунтини чеклади “Twitter” Шанхай ҳамкорлик ташкилоти котибияти аккаунтини очилганидан бир ой ўтиб, блоклади. Бу ҳақда тузилма бош котиби ўринбосари Григорий Логвинов маълум қилди. – Ҳозир дунёда кечаётган тектоник силкиниш, кескинлашаётган халқаро муносабат яққол кузатилаётган, халқаро ҳамжамият қарама-қаршилик гирдобига шўнғиб бораётган бир пайтда рақамли кенглик макони жанг майдонига айланмоқда, – деди у Минскда бўлиб ўтган V Евросиё рақамли форумида сўзга чиқиб. Мулозим ташкилот ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида ҳужум ва қўпорувчиликка қарши туриш учун саъй-ҳаракатни кучайтириши муҳим эканини таъкидлади. – Россия ва Ғарб ўртасидаги муносабат бузилиши ШҲТ котибияти фаолиятига ҳам таъсирини кўрсатди, – дея қўшимча қилди Логвинов. – Бир ой олдин очилган “Twitter” тармоғидаги аккаунтимиз компания эгалари томонидан ёпиб қўйилди. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉 @sofuzb

2,600 views

Нийтэлсэн 4-р сарын 20

Расман: 4 кун кетма-кет дам олиш куни бўлади Президент фармонига кўра, Рамазон Ҳайити муносабати билан қуйидаги кунлар дам олиш куни бўлади: ➖ 21 апрель, жума — Ҳайит байрами; ➖ 22 апрель, шанба — 6 кунлик иш ҳафтасидаги ходимлар учун қўшимча дам олиш куни; ➖ 23 апрель, якшанба — одатдаги дам олиш куни; ➖ 24 апрель, душанба — 6 кунлик иш ҳафтасидаги ходимлар учун қўшимча дам олиш куни, 5 кунлик иш ҳафтасидагилар учун кўчирилган (29 апрель шанбадан) дам олиш куни бўлади. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉 @sofuzb

3,820 views

Нийтэлсэн 4-р сарын 20

Бугун, эрта тонгдан Тошкент шаҳрида 400 та автобус ва электробуслар йўналишларга чиқарилди Тошкент шаҳри йўловчилари учун 400 та автобус ва электробуслар, жумладан ўта катта сиғимли 114 та 18 метрлик автобуслари, 169 та Ютонг электробуслари ҳамда 117 та газда юрадиган катта сиғимли Ютонг автобуслари йўналишларга чиқарилди. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉 @sofuzb

2,440 views

Нийтэлсэн 4-р сарын 20

Илон Маск TruthGPT чатботи ишга туширилишини эълон қилди Илон Маск TruthGPT чат-ботининг ўзига хос версиясини ишга туширмоқчи. Бу ҳақда у Fox News бошловчиси Такер Карлсонга маълум қилди, дея хабар беради ТАСС. «Мен TruthGPT деб атайдиган нарсани ёки коинотнинг табиатини тушунишга ҳаракат қиладиган максимал ҳақиқатни изловчи СИ (сунъий интеллект - тахминан) ни ишга туширмоқчиман», – деди у. The Wall Street Journal газетининг хабар беришича, Маск 15 апрель куни X.AI номли сунъий интеллект компаниясини ишга туширган. 14 апрель куни Financial Times газетаси бир нечта манбаларга таяниб, Маск ChatGPT чатбот компанияси OpenAI билан рақобатлаша оладиган янги сунъий интеллект стартапини ишга тушириш учун жамоа йиғаётгани ҳақида хабар берди. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉 @sofuzb

2,400 views

Нийтэлсэн 4-р сарын 20

3 ойда 17 774 та “Cobalt” автомобили ишлаб чиқарилган Статистика агентлиги маълумотларига кўра, автомобил ишлаб чиқариш саноатида 2023 йилнинг январь-март ойларида ишлаб чиқарилган енгил автомобиллар сони: —“Cobalt” - 17 774 дона —“Damas” - 16 855 дона —“Lacetti-Gentra” - 11 142 дона —“Nexia T-250” - 1 843 дона — "Tracker" - 1 660 дона — “Onix” - 559 дона —Махсус енгил автомобиллар - 6 209 дона Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉 @sofuzb

3,280 views

Нийтэлсэн 4-р сарын 19

Картошка уруғлари 1 минг 700 та аҳоли томорқаларига бепул тарқатилади Президент Шавкат Мирзиёев картошкачиликни ривожлантиришга қаратилган режа ва таклифлар тақдимоти билан танишди. Қишлоқ хўжалиги вазирлигига 500 тонна элита картошка уруғларини 1 минг 700 та аҳоли томорқаларига бепул тарқатиш, картошка етиштирувчиларга имтиёзли маблағлар ажратиш вазифаси қўйилди. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉 @sofuzb

2,900 views

Нийтэлсэн 4-р сарын 19

Венгрия Польша орқали газ сотиб олмоқчи Венгрия раҳбарияти суюлтирилган газни (LNG) Польша регазификация терминаллари орқали етказиб бериш масаласини муҳокама қилмоқда. Бу ҳақда ташқи ишлар ва ташқи иқтисодий алоқалар вазири Петер Сийярто маълум қилди, деб ёзади “ТАСС”. Унинг сўзларига кўра, Варшава ўз имкониятларини кенгайтирмоқда, агар у кўпроқ газ олса, у ҳолда сотиб олиш имконияти пайдо бўлади. Бироқ, Сийяртонинг фикрича, бу ҳақда фақат уч-тўрт йилдан кейин батафсил гапириш мумкин бўлади. ТИВ раҳбари Венгрия нефть ва газ етказиб бериш манбалари ва йўналишларини диверсификация қилишга интилаётганини, бироқ ҳозирча Россия билан ҳамкорликка муқобил йўл кўрмаётганини тасдиқлади. Транспорт йўналишларини алмаштириш имконияти бўлмаса, газ сотиб олишга тўғри келади. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉 @sofuzb

2,650 views

Нийтэлсэн 4-р сарын 19

«Рамазон Ҳайити» айёми муносабати билан байрам кунлари поездлар қатнови ҳамда метро иш вақти ўзгаради «Рамазон Ҳайити» айёми муносабати билан байрам кунлари поездлар қатнови ҳамда метро иш вақти қуйидаги тартибда амалга оширилади: «Рамазон Ҳайити» айёми кунида метро поездлари ҳаракати интервали доимий жадвал асосида соат 04:00 дан йўловчиларга хизмат кўрсатишни бошлайди. Шунингдек, байрам муносабати белгиланган бошқа дам олиш кунлари метро поездлари якшанба куни учун тасдиқланган жадвал асосида соат 05:00 дан ҳаракатланади. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉 @sofuzb

2,670 views

Нийтэлсэн 4-р сарын 19

Ўзбекистонда 5,8 миллионта якка тартибдаги уйлар мавжуд Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023 йилнинг 1 январь ҳолатига республикамизда якка тартибдаги уйлар 5 836 682 тани ташкил этмоқда. Бу кўрсаткич 2022 йилнинг мос даврига нисбатан 91,9 мингтага ошган. Ҳудудлар бўйича якка тартибдаги уйлар сони: 🔸Қорақалпоғистон Р. – 345,8 мингта 🔸Андижон вилояти – 589,2 мингта 🔸Бухоро вилояти – 374,4 мингта 🔸Жиззах вилояти – 192,4 мингта 🔸Қашқадарё вилояти – 625,5 мингта 🔸Навоий вилояти – 169,3 мингта 🔸Наманган вилояти – 506,9 мингта 🔸Самарқанд вилояти – 690,6 мингта 🔸Сурхондарё вилояти – 446,6 мингта 🔸Сирдарё вилояти – 131,8 мингта 🔸Тошкент вилояти – 543,6 мингта 🔸Фарғона вилояти – 675,4 мингта 🔸Хоразм вилояти – 348,4 мингта 🔸Тошкент шаҳри – 196,7 мингта Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉 @sofuzb

2,790 views

Нийтэлсэн 4-р сарын 19

"Ўзбекистонда шакар маҳсулоти мавжуд ва ҳеч қандай хавотирга ўрин йўқ"— Рақобат қўмитаси ➖Шакар маҳсулотини ишлаб чиқарувчи ва реализация қилувчи маҳаллий тадбиркорларнинг 2023 йилдаги фаолиятида вужудга келиши мумкин бўлган хавф-хатарларнинг олдини олиш бўйича Ҳукумат томонидан зарур чора-тадбирлар ишлаб чиқилган. ➖Республика аҳолисининг йиллик эҳтиёжини (ўртача 650 минг тн) барқарор таъминлаш учун зарур даражада (1 млн тн) шакар маҳсулоти мавжуд ва ҳеч қандай хавотирга ўрин йўқ. ➖ Бугунги кунда аҳолига шакар 11 500 – 14 000 сўмдан, айрим олис ҳудудларда 12 000 – 15 000 сўмгача чакана нархларда реализация қилинмоқда. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉 @sofuzb

2,500 views

Нийтэлсэн 4-р сарын 19

Долларнинг расмий курси яна пасайди Марказий банк 20 апрелдан хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан расмий қийматини белгилади. Унга кўра: 1 АҚШ доллари – 11 416,17 so‘m (-19,82); 1 Евро – 12 477,87 so‘m (-73,13); 1 Россия рубли – 139,89 so‘m (-0,33). Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉 @sofuzb

2,510 views
12•••5•••10•••15•••20•••25•••30•••35•••40•••45•••50•••55•••60•••65•••70•••75•••7879808182•••8485