TGINSIGHT CHAT
Sof.uz | Соф хабарлар
@sofuzb
EconomicsБанк, молия, иқтисодиёт соҳасидаги энг сўнгги, сифатли хабарлар, мақолалар Сайт: www.sof.uz Facebook: fb.com/sofuzb Instagram: instagram.com/sof.uz_live Почта: [email protected] Хабар жўнатиш: @Sofuzgaxatbot Тижорий ҳамкорлик: @almmedia
Сүүлийн нийтлэлүүд
60/85 хуудас · 1,016 нийтлэл
Нийтэлсэн 5-р сарын 26
Silicon Valley Bank'нинг янги эгаси юзлаб ходимларни қисқартиради Silicon Valley Bank'ни янги зарбалар кутяпти. Банкнинг янги эгаси First Citizens 500 га яқин ходимини ишдан бўшатишга қарор қилди, деб хабар беради BBC News. Қарор компания томонидан банк сотиб олинганидан атиги икки ой ўтгач қабул қилинди. Silicon Valley Bank'нинг қулаши АҚШнинг бошқа банклар инқирози хавфини кучайтирди ва бу мамлакат расмийларини аралашишга мажбур қилди. Банкнинг Буюк Британиядаги бўлими март ойида Лондонда жойлашган HSBC томонидан номинал 1 фунт стерлингга (1,25 доллар) сотиб олинган эди. Шу ой бошида HSBC банкни сотиб олиш натижасида унинг фойдаси 1,5 миллиард долларга ошганини айтди. First Citizens ижрочи директори Фрэнк Холдинг банк жорий йил бошида дуч келган қийинчиликларни қайд этди ва қисқартиришлар мижозлар билан ишлайдиган ходимлар эмас, балки корпоратив функциялардаги ходимлар учун бўлишини айтди. BBC News хулосасига кўра, иш ўринларини қисқартириш умумий ишчи кучининг тахминан 3 фоизини ташкил қилади. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb
Нийтэлсэн 5-р сарын 26
Маданият ва туризм вазирлиги "Пикник маданияти" тадбирини ташкил қилмоқда Жорий йилнинг 27 май куни Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар марказий ҳиёбон ва боғларида ҳамда Тошкент шаҳридаги “Заҳириддин Муҳаммад Бобур” номидаги марказий эко-боғда, соат 10.00 да “Пикник маданияти” тадбири бўлиб ўтади. Бу ҳақда Маданият ва туризм вазирлиги ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифалари орқали хабар берди. Тадбирда қўшиқчи-хонандаларнинг чиқишлари, рақслар, цирк томошалари, спорт мусобақалари, расмлар кўргазмаси, кинофильмлар намойиши ўтказилади. Шунингдек, вазирлик барча юртдошлар ва республика меҳмонларини мазкур тадбирга таклиф қилмоқда. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb
Нийтэлсэн 5-р сарын 26
Долларнинг расмий курси пасайди Марказий банк 29 майдан хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан расмий қийматини белгилади. — 1 АҚШ доллари – 11 415,00 (-10,15) сўм; — 1 Евро – 12 254,00 (-7,47) сўм; — 1 Россия рубли – 142,56 (-0,57) сўм. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉 @sofuzb
Нийтэлсэн 5-р сарын 26
Қайси ҳудудда оилавий корхоналар сони кўп? Статистика агентлиги маълумотларига кўра, республикамизда 2023 йилнинг 1 май ҳолатига 47 813 та оилавий корхоналар фаолият юритмоқда. Ҳудудлар кесимида фаолият юритаётган оилавий корхоналар сони: — Самарқанд вилояти – 8 477 та — Фарғона вилояти – 5 261 та — Хоразм вилояти – 4 878 та — Қашқадарё вилояти – 4 642 та — Сурхондарё вилояти – 4 302 та — Тошкент вилояти – 3 990 та — Навоий вилояти – 3 690 та — Бухоро вилояти – 2 987 та — Тошкент шаҳри – 2 883 та — Қорақалпоғистон Республикаси – 1 996 та — Жиззах вилояти – 1 734 та — Андижон вилояти – 1 645 та — Наманган вилояти – 1 082 та — Сирдарё вилояти – 246 та Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb
Нийтэлсэн 5-р сарын 26
Дунёнинг энг бой одами бир кунда 11,2 млрд доллар йўқотди Дунёнинг энг бой одами Бернард Арно АҚШ иқтисодиётининг заифлашиши ҳашаматли товарларга бўлган талабни камайтиради деган таҳдид туфайли бир кун ичида 11,2 миллиард доллар бойлигини йўқотди. Бу ҳақда NDTV.com хабар беради. Louis Vuitton, Moet & Chandon ва Christian Dior каби брендларни ўз ичига олган Франциянинг LVMH трансмиллий компанияси асосчиси Б.Арнонинг бойлиги 2023 йилда тез ўсишни кўрсатди. Чунки Европа ҳашаматли товарлар ишлаб чиқарувчи компанияларининг акциялари қиймати дарҳол ошди. Бироқ, вазият бироз ўзгарди. Парижда LVMH акциялари 5 фоизга тушди (бир йил ичида энг юқори кўрсаткич). Шундай қилиб, Европа ҳашаматли сегменти бир кунда жами 30 миллиард доллар йўқотди. Бироқ, Bloomberg миллиардерларнинг индексига кўра, Б.Арнонинг қимматли қоғозлар нархининг пасайганлиги сабабли бойлиги ҳамон 191,6 миллиард долларни ташкил этади. Бу йил унинг хазинаси 29,5 миллиард долларга тўлди. Эслатиб ўтамиз, Бернард Арно ва дунёнинг иккинчи энг бадавлат одами Илон Маскнинг бойлиги ўртасидаги тафовут 11,4 миллиард долларга камайди. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb
Нийтэлсэн 5-р сарын 26
Германия иқтисодиётида рецессия бошланди Статистика ходимлари Германия ялпи ички маҳсулотининг икки чорак кетма-кет пасайишини қайд этишди. Бу Германия иқтисодиёти рецессияга юз тутганини англатади, деб хабар беради Euronews. Федерал статистика бошқармаси томонидан эълон қилинган маълумотларга кўра, жорий йилнинг биринчи чорагида ялпи ички маҳсулот олдинги уч ойга нисбатан 0,3 фоизга камайди. Ўтган йилнинг тўртинчи чорагида ЯИМ ўтган чоракка нисбатан 0,5 фоизга камайган. Мутахассислар аҳолининг харид қобилияти пасайганини ҳам таъкидлади. Шунга қарамай, жорий йилнинг биринчи чорагида мамлакатда бандлик даражаси ошди ва инфляция бироз пасайди. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb
Нийтэлсэн 5-р сарын 26
Қайси ҳудудда саноат корхоналари сони кўп? Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023 йилнинг 1 май ҳолатига республикамизда жами фаолият кўрсатаётган саноат корхоналари сони 76 236 та бўлиб, улар жами фаолият юритаётган корхоналарнинг 6,4 фоизини ташкил этди. Шундан 75 357 таси кичик бизнес субъектларидир. Ҳудудлар кесимида фаолият юритаётган саноат корхоналари сони: Тошкент шаҳрида – 12 192 та Фарғона вилоятида – 8 475 та Тошкент вилоятида – 7 745 та Самарқанд вилоятида – 6 766 та Андижон вилоятида – 6 695 та Наманган вилоятида – 5 837 та Қашқадарё вилоятида – 4 928 та Бухоро вилоятида – 4 290 та Хоразм вилоятида – 4 102 та Сурхондарё вилояда – 3 620 та Навоий вилоятида – 3 542 та Қорақалпоғистон Р. – 3 348 та Жиззах вилоятида – 3 002 та Сирдарё вилоятида – 1 694 та Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb
Нийтэлсэн 5-р сарын 25
Долларнинг расмий курси кўтарилди Марказий банк 26 майдан хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан расмий қийматини белгилади. Унга кўра: 1 АҚШ доллари – 11 425,15 so‘m (+7,15); 1 Евро – 12 261,47 so‘m (-40,28); 1 Россия рубли – 143,13 so‘m (+0,33). Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb
Нийтэлсэн 5-р сарын 25
Chevrolet Tracker ва Onix автомобиллари нархлари эълон қилинди Бугундан Chevrolet Tracker ва Onix автомобиллари учун шартнома бериш бошланди. ➖ Chevrolet Tracker Аввалги комплектациялар: LS - 211 454 880 сўм; LTZ - 231 196 000 сўм; Премьер - 251 142 080 сўм; Янгиланган комплектациялар: LS Plus - 223 824 160 сўм; LTZ Plus - 246 981 280 сўм; Премьер Плюс - 276 016 160 сўм; Redline - 285 834 080 сўм. ➖ Chevrolet Onix Аввалги комплектациялар: Премьер 1 - 207 347 000 сўм; Премьер 2 - 214 748 000 сўм; Янгиланган комплектациялар: Премьер 2 Плюс - 221 640 160 сўм; Redline - 230 624 800 сўм. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb
Нийтэлсэн 5-р сарын 25
Ўзбекистон импортидаги ТОП: 10 давлатлар Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, 2023 йилнинг январь-апрель ойларида Ўзбекистон импортида юқори улушга эга бўлган ҳамкор давлатлар: — Хитой – 2,7 млрд — Россия – 2,2 млрд — Қозоғистон – 1,1 млрд — Корея – 788 млн — Германия – 762 млн — Туркия – 598 млн — Туркманистон – 258,5 млн — Бразилия – 233,5 млн — Литва – 196,5 млн — Швейцария – 169 млн АҚШ доллари Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb
Нийтэлсэн 5-р сарын 25
"Афросиёб" поезди нечта йўналишда қатнайди? Бугунги кунда юқори тезликда ҳаракатланувчи "Афросиёб" поездининг 12 та қатнови амалга оширилмоқда. Улар: 780/779-сонли «Тошкент — Қарши — Тошкент» йўналиши; 762/761-сонли «Тошкент — Бухоро — Тошкент» йўналиши 760/759-сонли «Тошкент — Қарши — Тошкент» йўналиши 758/757-сонли «Тошкент — Шаҳрисабз — Тошкент» йўналиши 764/763-сонли «Тошкент — Самарқанд — Тошкент» йўналиши 770/769-сонли «Тошкент — Бухоро — Тошкент» йўналиши 766/765-сонли «Тошкент — Бухоро — Тошкент» йўналиши ➖Бундан ташқари Ўзбекистонда нишонланадиган байрам кунлари ва айрим расмий саналар арафасида қўшимча 3 та 780/779-сонли «Тошкент — Қарши — Тошкент», 768/767-сонли «Тошкент — Самарқанд — Тошкент», 156/155-сонли «Тошкент — Хива — Тошкент» йўналишлари ҳаракати доимий равишда қўйилмоқда. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb
Нийтэлсэн 5-р сарын 25
4 ойда 257 дона автобус ишлаб чиқарилган Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, Ўзбекистонда 2023 йил январь-апрель ойларида жами 257 дона автобус ишлаб чиқарилган. Автобус ишлаб чиқариш ҳажми 2022 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 4 фоизга ёки 10 тага ошган. Ўзбекистонда 2023 йилнинг апрель ойида 57 дона автобус ишлаб чиқарилган. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb