TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
Сувгийн жагсаалт руу буцах
Sof.uz | Соф хабарлар avatar

TGINSIGHT CHAT

Sof.uz | Соф хабарлар

@sofuzb

Economics

Банк, молия, иқтисодиёт соҳасидаги энг сўнгги, сифатли хабарлар, мақолалар Сайт: www.sof.uz Facebook: fb.com/sofuzb Instagram: instagram.com/sof.uz_live Почта: [email protected] Хабар жўнатиш: @Sofuzgaxatbot Тижорий ҳамкорлик: @almmedia

Дагагчид2,550Одоогийн дагагчдын тоо
Хянасан нийтлэлүүд1,016Индекслэгдсэн нийтлэлийн тоо
Сүүлийн хамрах хүрээ25,520Сүүлийн үзэлтийн нийлбэр
Сүүлийн нийтлэлүүд

Сүүлийн нийтлэлүүд

20/85 хуудас · 1,016 нийтлэл

Нийтэлсэн 8-р сарын 14

UzAuto Motors ўз сўзидан қайтдими? Жорий йилнинг 11-12 август кунлари ойнинг 4-5 саналарида Cobalt, Lacetti ва Damas учун тарқатилган шартномаларнинг тўлов муддати тўлиқ тугаган. UzAuto Motors'нинг берган баёнотига кўра, тўлов ўз вақтида, 7 календар кундан кейин амалга оширилмаса, ушбу шартномалар яна қайта контрактация учун очиқ бўлиши керак. Бироқ "bakiroo" иқтисодий блокининг ёзишича, 14 август 10:00 ҳолатига, UzAvto Savdo иловаси ва телеграм ботида, шунингдек дилерлик тармоқларида тўланмаган шартномалар бўйича контрактациялар пайдо бўлмаган. "Контрактациялар ҳолати бўйича очиқ ва оммавий платформанинг йўқлиги, шартномаларнинг ёпиқ тарзда, шаффоф бўлмаган усулларда тақсимланиши билан боғлиқ савол, шубҳа ва гумонларни кўпайтирса кўпайтирадики, асло камайтирмайди", — дея мазкур ҳолатни изоҳлайди блок муаллифи Отабек Бакиров. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉@sofuzb

2,090 views

Нийтэлсэн 8-р сарын 14

Хитойга тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар сўнгги 25 йилдаги энг паст даражага тушди Хитой Давлат валюта бошқармаси маълумотларига кўра, 2023 йилнинг апрель-июнь ойларида Хитойга тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар оқими 4,9 миллиард долларни ташкил этган. Бу 1998 йилдан бери ўтказилган кузатишлар тарихидаги энг паст чораклик кўрсаткичдир. Хитойнинг тўғридан-тўғри инвестициялари 2022 йилнинг 1-чорагида 101,3 миллиард долларга етганидан сўнг (2013 йилнинг 4-чорагида энг юқори кўрсаткич - 105.2 миллиард доллар), кейинги икки даврда бу кўрсаткич кескин пасайиб, апрель-июнь ойларида 38.1 миллиард доллар, июль-сентябрь ойларида эса 13.1 миллиард долларни ташкил қилган. Ўтган йилнинг тўртинчи чорагида тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ўсиши тикланиш белгиларини кўрсатди ва 27,7 миллиард долларни ташкил этган, бироқ 2023 йилнинг январь-март ойларида у яна 20,5 миллиард долларга тушган. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉@sofuzb

1,930 views

Нийтэлсэн 8-р сарын 14

6 ойда 281,3 минг дона телевизор ишлаб чиқарилган Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, Ўзбекистонда 2023 йилнинг январь-июнь ойларида жами йирик корхоналар томонидан 281,3 минг дона телевизор ишлаб чиқарилган. Телевизор ишлаб чиқариш ҳажми 2022 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 14,6 фоизга ошган. Ўзбекистонда 2023 йилнинг июнь ойида йирик корхоналар томонидан 43,3 минг дона телевизор ишлаб чиқарилгани кузатилди. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉@sofuzb

2,070 views

Нийтэлсэн 8-р сарын 13

Туркия портига келган круиз кемалари сони рекорд даражага етди Жорий йилнинг биринчи ярмида Туркияга круиз лайнерларида келган qoловчилар сони 2022 йилнинг мос даврига нисбатан 83,6 фоизга – 692 минг кишига кўпайди, деб хабар бермоқда Trend. Жорий йил июлда Туркия портларига келган круиз кемалари сони 2022 йилнинг шу ойига нисбатан 28,3 фоизга ошиб, 154 тага етди. Бундан ташқари, бу даврда Туркияга келган круиз кемаси йўловчилари сони 72,6 фоизга ортиб, 209 минг 33 кишига етди. Йилнинг етти ойида Туркия портларига келган круиз кемалари сони 31,4 фоизга ортиб, 574 тага етди. Туркиянинг Кушадаси порти энг кўп круиз кемаларини қабул қилди. Жорий йилнинг етти ойида портга 372 831 йўловчи билан 264 та кема етиб келди. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉@sofuzb

2,270 views

Нийтэлсэн 8-р сарын 13

Туркманистон Марказий Осиё ва Хитойнинг табиий газ бўйича алоқаларига Россия таъсири кучайишига қаршилигини маълум қилди Россиялик дипломатнинг Россия, Қозоғистон ва Ўзбекистон иштирокидаги газ бўйича ҳамкорлик кенгайиши ҳақидаги баёнотидан кейин, Туркманистон Россияга нисбатан Марказий Осиёдан Хитойга табиий газ етказиб бериш занжирига ўз таъсирини кучайтиришга ҳаракат қилмаслик тўғрисида огоҳлантириш эълон қилди. “Қандай ‘кенгайиш имкониятлари’ ҳақида гап кетмоқда, қайси ‘бошқа давлатлар’ унга қизиқиш билдирмоқда, газ соҳасидаги ‘уч томонлама ҳамкорлик’ ортида, қоида тариқасида, нима турибди? Бу аниқликни талаб этади, чунки бу бошқа давлатларнинг, жумладан Туркманистоннинг манфаатларига ҳам таъсир қилади”, — деди “Туркмангаз” давлат концерни раиси ўринбосари Мирад Арчаев. Маълумот учун, ҳозирда Туркманистон, Қозоғистон ва Ўзбекистон Хитойга газ етказиб бериш бўйича ҳамкорлик қилмоқда. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉@sofuzb

2,160 views

Нийтэлсэн 8-р сарын 13

Янгиобод туман ҳокимлиги мансабдори тадбиркордан 200 минг доллар талаб қилган Жиззах вилоятидаги қурилиш фирмаси раҳбари тадбиркорлик билан шуғулланмоқчи бўлган фуқаронинг ишончига кириб, Янгиобод тумани ҳокимлигида ишловчи мансабдор таниши ёрдамида, ёпиқ шаклда ўтказиладиган тендер орқали унга мазкур туман ҳудудидан 200 гектар ер майдонини шамол электр станциялари қуриш учун олиб бериш эвазига 200 минг АҚШ доллари талаб қилади. ДХХ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, у сўралган пул маблағидан 100 минг АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди. Шунингдек, жиноятни тўлиқ фош этиш мақсадида, қурилиш фирмаси раҳбаридан олинган дастлабки кўрсатмалар ҳамда мавжуд далилларга асосланиб, унинг Янгиобод тумани ҳокимлигида масъул лавозимда ишловчи таниши ҳам қўлга олинди. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉@sofuzb

2,170 views

Нийтэлсэн 8-р сарын 12

Узум етиштириш ҳажми 2,7 фоизга ошган. Энг кўп ҳосил Сурхондарё вилоятида олинган Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, 2023 йилнинг январь-июнь ойларида барча тоифадаги хўжаликлар томонидан қарийб 50 минг тонна узум етиштирилган. Бу кўрсаткич 2022 йилнинг мос даври билан солиштирганда 2,7 фоизга ошган. Ўзбекистонда етиштирилган узум умумий ҳажмининг қарийб учдан бир қисми Сурхондарё вилояти (29,2 фоиз) ҳиссасига тўғри келди. Шунингдек, юқори улуш Наманган (15,1 фоиз), Қашқадарё (12,4 фоиз), Бухоро (12,2 фоиз) ва Самарқанд (8,9 фоиз) вилоятларида қайд этилган. Узум етиштиришнинг умумий ҳажмидаги улушининг энг паст кўрсаткичлари Қорақалпоғистон Республикаси (0,7 фоиз) ва Жиззах вилояти (1,4 фоиз)га тўғри келгани кузатилган. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉@sofuzb

2,230 views

Нийтэлсэн 8-р сарын 12

Қозоғистон Германияга 90 минг тоннага яқин нефть жўнатди Қозоғистон Германияга 90 минг тоннага яқин нефть жўнатди. Келишувларга кўра, кўрсатилган ҳажм кўпаяди. Бу ҳақда ҚР Энергетика вазири Алмасадам Сатқалиев маълум қилди. «Боку-Тбилиси-Жайҳон нефть қувури билан Қозоғистон нефтини экспорт қилиш бўйича келишувларимиз бор. Боку-Супса йўналишида нефтни ташиш имкониятлари муҳокама қилиняпти. Шунингдек, биз ОАВга Қозоғистон «Дружба» қувури орқали Германияга нефть етказиб беришни бошлаганини айтдик», – деди Алмасадам Сатқалиев Ҳукумат йиғилишида. Қайд этиш жоизки, ушбу етказиб беришлар Қозоғистон нефтини транзит қилиш бўйича аввал тузилган шартномаларга мувофиқ амалга ошириляпти. «Қозоғистоннинг углеводород хомашёси ҳажми халқаро шартномалар доирасида амалга ошириляпти. Тахминан 90 минг тонна жўнатилди. Келишувларга кўра, бу ҳажм кўпаяди», – деди Вазир. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉@sofuzb

2,130 views

Нийтэлсэн 8-р сарын 12

Ўзбекистонга 67,1 минг тонна банан импорт қилинган Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, Ўзбекистонга 2023 йилнинг январь-июнь ойларида хориждан қиймати 47,4 млн АҚШ долларига тенг бўлган 67,1 минг тонна банан импорт қилинган. Банан импорти ҳажми 2022 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 3,7 минг тоннага ошган. Ўзбекистон 2023 йилнинг 6 ойида энг кўп банан импорт қилган давлатлар: — Эквадор – 66,7 минг тонна; — Туркия – 200 тонна; — Қозоғистон – 142 тонна. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉@sofuzb

2,020 views

Нийтэлсэн 8-р сарын 12

Адлия ходими 1 млн 200 минг сўм пора билан қўлга тушди Сирдарё туман адлия бўлими Давлат хизматлари маркази шўъба бошлиғи М.Б. фуқаро Ш.У.нинг ишончига кириб, унга 1,4 млн сўм эвазига яшаш хонадони кадастр ҳужжатларини расмийлаштириб беришини айтиб, олдиндан 1,2 млн сўмни таниши Н.С.нинг пластик картасига ўтказиб олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган. Мазкур ҳолат юзасидан, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉@sofuzb

2,150 views

Нийтэлсэн 8-р сарын 12

Департамент: Қумқўрғонда 1 млн АҚШ доллари миқдорида кредит маблағи талон-торож қилинган Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг хабар беришича, Қумқўрғон Боёвут ва Қўнғирот туманларида кредит маблағларини талон-торож қилиш ҳолатлари аниқланган. Хабарда айтилишича, Қумқўрғонда жами 1 млн АҚШ долларлик маблағларни ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганликлари, Боёвут туманида 912 млн сўм кредитни бошқа МЧЖнинг ҳисоб рақамига ўтказиб, нақдлаштириш йўли билан талон-торож қилганликлари, Қўнғирот туманида эса расмий ҳужжатларга сохта маълумотлар киритиш орқали жами 571,3 млн сўмни нақдлаштириб олганлиги аниқланган. Қўшимча қилинишича, мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 209-моддаси (мансаб сохтакорлиги) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉@sofuzb

2,170 views

Нийтэлсэн 8-р сарын 11

Ўзбекистонга 6 ойда қиймати 52,1 млн АҚШ долларлик енгил автомобил шинаси импорт қилинган Статистика агентлиги маълумотларига кўра, Ўзбекистонга 2023 йилнинг январь-июнь ойларида хориждан қиймати 52,1 млн AҚШ долларига тенг бўлган 2 397 минг дона енгил автомобиль шиналари импорт қилинган. Ўзбекистон 2023 йилнинг 6 ойида энг кўп енгил автомобиль шиналарини импорт қилган давлатлар: — Хитой – 1 865,4 минг дона; — Корея Р. – 219,8 минг дона; — Словакия – 151,3 минг дона; — Туркия – 58,7 минг дона; — Чехия – 56,8 минг дона; — Россия – 15,5 минг дона; — Бразилия – 15,3 минг дона; — Бошқа давлатлар – 13,7 минг дона. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉@sofuzb

2,130 views
12•••5•••10•••15•••1819202122•••25•••30•••35•••40•••45•••50•••55•••60•••65•••70•••75•••80•••8485