TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
Сувгийн жагсаалт руу буцах
Sof.uz | Соф хабарлар avatar

TGINSIGHT CHAT

Sof.uz | Соф хабарлар

@sofuzb

Economics

Банк, молия, иқтисодиёт соҳасидаги энг сўнгги, сифатли хабарлар, мақолалар Сайт: www.sof.uz Facebook: fb.com/sofuzb Instagram: instagram.com/sof.uz_live Почта: [email protected] Хабар жўнатиш: @Sofuzgaxatbot Тижорий ҳамкорлик: @almmedia

Дагагчид2,550Одоогийн дагагчдын тоо
Хянасан нийтлэлүүд1,016Индекслэгдсэн нийтлэлийн тоо
Сүүлийн хамрах хүрээ24,989Сүүлийн үзэлтийн нийлбэр
Сүүлийн нийтлэлүүд

Сүүлийн нийтлэлүүд

15/85 хуудас · 1,016 нийтлэл

Нийтэлсэн 8-р сарын 25

Россияда бензин нархи рекорд даражада кўтарилди Россиянинг Европа қисмида «Премиум-95» маркали бензиннинг биржа нархи биринчи марта тоннаси учун 71 минг рублдан ошди ва максимал қийматга етди. Бу ҳақда Санкт-Петербург халқаро товар биржаси маълум қилди. АИ-95 бензинининг нархи 1,11 фоизга ошиб, бир тонна учун 71 746 минг рублни ташкил этиб, янги рекорд ўрнатди. Аввалги рекорд кўрсаткич 23 август куни ўрнатилган ва бир тонна учун 70 959 минг рублга етган эди. Ёзги дизель ёқилғиси 0,56 фоизга пасайиб, бир тонна учун 66 026 минг рублни ташкил этди, Аи-92 бензини 0,42 фоизга пасайиб, 62 432 минг рублни ташкил қилди. Реактив двигателлар учун ёқилғи (реактив керосин) нархи 0,56 фоизга ошиб, бир тонна учун 68 183 минг рублни, иситиш мазут 1,66 фоизга ошиб, бир тонна учун 33 121 минг рублни ташкил қилди. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉@sofuzb

2,050 views

Нийтэлсэн 8-р сарын 25

АҚШ долларининг расмий курси кўтарилди Марказий банк хорижий валюталарнинг янгиланган расмий курслари тўғрисида ахборот берди. Унга кўра, АҚШ доллари, Россия рубли ҳамда Хитой юанининг сўмга нисбатан қиймати ошган, евро ва бошқа хорижий валюталар курси эса пастлаган. — 1 АҚШ доллари — 12 070.10 (+21.08) сўм; — 1 Россия рубли — 128.17 (+0.56) сўм; — 1 евро — 13 023.64 (-47.14) сўм. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉@sofuzb

2,009 views

Нийтэлсэн 8-р сарын 25

Саида Мирзиёева расман президент ёрдамчиси лавозимига тайинланди Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли фармонлари билан: – Саида Шавкатовна Мирзиёева Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёрдамчиси лавозимига; – Азиз Юлдашевич Магрупов Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёрдамчиси лавозимига; – Равшан Аюбович Гулямов Ўзбекистон Республикаси Президентининг иқтисодий ривожланиш масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига; – Алишер Саидаббасович Султанов Ўзбекистон Республикаси Президентининг энергетика хавфсизлиги масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига; – Шухрат Мадаминович Ғаниев Ўзбекистон Республикаси Президентининг аграр ривожланиш масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига; – Музаффар Муротович Камилов Ўзбекистон Республикаси Президентининг дин ва миллатлараро муносабатлар масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига; – Ғофуржон Ғаниевич Мирзаев Ўзбекистон Республикаси Президентининг кадрлар сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси – Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги директори лавозимига; – Дониёр Бахтиёрович Кадиров Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат органлари фаолиятини мувофиқлаштириш масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига; – Комил Исмоилович Алламжонов Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Ахборот сиёсати департаментининг раҳбари лавозимига; – Одил Қаландарович Абдурахманов Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Ижтимоий ривожланиш департаментининг раҳбари лавозимига; – Кахрамон Кучкарович Куранбаев Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Ёшлар сиёсати департаментининг раҳбари лавозимига; – Алишербек Азизович Пайгамов Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Ташқи алоқалар департаментининг раҳбари лавозимига; – Нодиржон Абдуқундузович Абдурахимов Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Режалаштириш ва ахборот таъминоти департаментининг раҳбари лавозимига; – Уткиржон Ғайратович Кодиров Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Ҳудудлар билан ҳамкорлик қилиш ва таҳлилий материалларни тайёрлаш департаментининг раҳбари лавозимига; – Улугбек Учкунович Курбанов Ўзбекистон Республикаси Президенти протоколининг раҳбари лавозимига; – Шерзод Икромович Асадов Ўзбекистон Республикаси Президентининг Матбуот котиби лавозимига; – Саидлазиз Саидасилович Саидкаримов Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Назорат инспекциясининг бошлиғи лавозимига тайинланди. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉@sofuzb

2,240 views

Нийтэлсэн 8-р сарын 25

Туркманистон билан йилига 2 млрд. куб метр газ етказиб бериш бўйича шартнома имзоланди Энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудовнинг айтишича, Ўзбекистон ва Туркманистон йилига 2 млрд куб метргача табиий газ етказиб бериш бўйича қисқа муддатли шартнома имзолаган. "Бу бошланиши ва газ Ўзбекистоннинг ички эҳтиёжлари учун йўналтирилади", — дейди вазир туркман ОАВга берган интервьюсида. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉@sofuzb

2,150 views

Нийтэлсэн 8-р сарын 25

Ўзбекистонда қайси давлатларнинг капитали иштирокидаги корхоналар сони кўп? Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023 йил 1 августь ҳолатига республикамизда фаолият юритаётган хорижий капитал иштирокидаги корхона ва ташкилотлар сони 12 771 тани ташкил этган. Хорижий капитал иштирокида энг кўп фаолият кўрсатаётган корхоналарнинг давлатлар кесимида сони: — Россия – 2 872 та — Хитой – 1 873 та — Туркия – 1 736 та — Қозоғистон – 951 та — Жанубий Корея – 694 та — АҚШ – 295 та — Қирғиз Р. – 253 та — Тожикистон – 247 та — Озарбайжон – 203 та — Германия – 196 та — Туркманистон – 138 та Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉@sofuzb

2,130 views

Нийтэлсэн 8-р сарын 24

Самарқанд туманида қурилаётган мажмуада 10 мингга яқин иш ўрни бўлади Президент Шавкат Мирзиёев Самарқанд туманида барпо этилаётган савдо, саноат ва сервис мажмуасининг қурилиш майдонида бўлди. Унинг ҳудуди 37 гектар. Бу ерда умумий қиймати 2 триллион 79 миллиард сўмлик 7 та лойиҳа амалга оширилмоқда. Улардан биринчиси – автомобиллар эҳтиёт қисмлари бозори яқинда ишга туширилади. 11 гектарни эгаллаган савдо дўконларида 3 мингта иш ўрни яратилади. Айни пайтда газоблок, пенопласт, оҳак ва зичлагич ишлаб чиқариш корхоналари қурилиши жадал олиб борилмоқда. Улар шу йил охирида фойдаланишга топширилади. Шунингдек, келгуси йилларда “Кўксарой автомолл” савдо ва кўнгилочар маркази, ойнага ишлов бериш, пластик ва алюмин ромлар корхонаси қуриб битказилиши режалаштирилган. Умуман, ушбу лойиҳаларда ўн мингга яқин аҳоли доимий иш билан таъминланади. Давлат раҳбари бунинг аҳамиятига алоҳида тўхталиб, лойиҳаларни тезлаштириш, шу ернинг ўзида ишлаб чиқаришларни йўлга қўйиш, ишсиз аҳоли бандлигини таъминлаш муҳимлигини таъкидлади. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉@sofuzb

2,150 views

Нийтэлсэн 8-р сарын 24

Дубай 2030 йилгача сувни тўлиқ қайта ишлашга ўтмоқчи Дубай муниципалитети 2030 йилга бориб, тўлиқ қайта ишланган сув таъминотига ўтишни, сувни тузсизлаш ва ушбу жараёнга сарфланадиган электр энергияси сарфини 30 фоиз камайтиришни режалаштираётганини маълум қилди. Сувни қайта ишлатиш дастури Бирлашган Aраб Aмирликларининг «яшил» иқтисодиёт билан боғлиқ қарашини қўллаб-қувватлайди. Маҳаллий ОAВ хабарига кўра, айни дам Дубайда сув 90 фоиз қайта ишлатилмоқда. Бу йилига 2 миллиард дирҳамдан зиёд маблағни тежаш имконини беради. Сувни қайта ишлатиш ҳаётий муҳим табиий ресурсни тежаш баробарида тузсизлантиришга кетадиган энергияни тежайди, иссиқхона гази чиқиндисини камайтиради. Дубай муниципалитети бош директори Доуд Ал Ҳожий сўзларига кўра, ҳукумат анчадан бери сувни тежаш келажак авлод учун жуда муҳимлигини таъкидлаб келади. Сувни қайта ишлаш эндиликда Aмирликни глобал «яшил» иқтисодиёт марказига айлантиришга йўналтирилган саъй-ҳаракатининг муҳим қисмига айланган. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉@sofuzb

2,100 views

Нийтэлсэн 8-р сарын 24

АҚШ долларининг сўмга нисбатан қиймати яна пастлади Марказий банк хорижий валюталарнинг янгиланган расмий курслари тўғрисида маълумот берди. Унга кўра, АҚШ доллари ва рублнинг сўмга нисбатан қиймати пастлаган, евронинг қиймати эса кўтарилган. — 1 АҚШ доллари — 12 049.02 (-18.53) сўм; — 1 Россия рубли — 127.61 (-0.25) сўм; — 1 евро — 13 070.78 (+25.76) сўм. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉@sofuzb

1,980 views

Нийтэлсэн 8-р сарын 24

Бу йил Қозоғистонда 61 миллион 700 минг тонна кўмир қазиб олинди Жорий йилнинг 7 ойида Қозоғистонда 61 миллион 700 минг тонна кўмир қазиб олинди. Бу ҳақда ҚР Индустрия ва инфратузилмани ривожлантириш вазири ўринбосари Илияс Оспанов маълум қилди. «Иссиқлик таъминоти даврига мўлжалланган режага кўра, қарийб 9 миллион 100 минг тонна кўмир (шундан 2,4 миллион тоннаси коммунал соҳага, 6,7 миллион тоннаси аҳолига) керак. Жорий йилнинг 7 ойида 61 миллион 700 минг тонна кўмир қазиб олинди, шундан 3 миллион 900 минг тоннаси аҳолига коммунал ва маиший эҳтиёжлар учун жўнатилди», - дейди И.Оспанов Ҳукумат мажлисида. Унинг сўзларига кўра, ижтимоий кўмирни ташлаб юборишнинг олдини олиш мақсадида вазирлик томонидан автомобил транспортида кўмир ташишни чеклашга қаратилган профилактика чоралари кўрилган. Бундан ташқари, кўмирни экспорт қилиш бўйича мутлақ ҳуқуқни белгилаш, кўмир қазиб олиш бўйича шартномалар тузган кўмир қазиб олувчи корхоналар ва уларга қарашли савдо корхоналарига ташиш ҳуқуқини бериш масаласи ишлаб чиқилмоқда. «Маҳаллий ижро ҳокимияти органлари назорат қилувчи органлар билан ҳамкорликда иситиш мавсумига тайёргарликни кучайтириш имконини берадиган қатор чора-тадбирлар ишлаб чиқиши керак», - деди вазир ўринбосари. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉@sofuzb

1,980 views

Нийтэлсэн 8-р сарын 24

Тошкент шаҳрида йил бошидан қайд этилган туғилишлар сони Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, 2023 йилнинг январь-июль ойларида ФҲДЁ органлари томонидан Тошкент шаҳри бўйича 45 473 та тирик туғилиш ҳолатлари қайд этилган. Шундан 23 571 нафари ўғил болалар, 21 902 нафари эса қиз болалар. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉@sofuzb

1,980 views

Нийтэлсэн 8-р сарын 24

Агар қиш совуқ бўлса, Европанинг газ омборлари тўлдирилганидан наф йўқ — эксперт Ресурс ва энергия бозори бўйича мустақил эксперт Владимир Демидовнинг Lenta.ru нашрига берган интервьюсида айтишича, агар қиш жуда совуқ бўлса, Европа газ омборлари кўп миқдорда газ билан тўлдирилган бўлишига қарамай, аҳоли бу билан боғлиқ муаммоларга дуч келиши мумкин. Таҳлилчининг қайд этишича, омборларни тўлдириш кўрсаткичи 90 фоиздан ошади. “Европадаги омборхоналарнинг умумий ҳажми тахминан 100 миллиард куб метрни ташкил этишини инобатга олсак, ҳозирда сақлаш 92-93 миллиардга яқин. Бу, эҳтимол, омборни тўлдириш бўйича энг яхши натижалардан биридир. Чунки улар ҳеч қачон август ойида омборларни тўлдириш бўйича натижани 90 фоиздан ошира олишмаган”, — деди Демидов. Бироқ, Lenta.ru суҳбатдошининг эслатишича, одатий йилларда Европа ўртача ҳисобда 500 миллиард куб метрга яқин газ истеъмол қилган. Шундай қилиб, жорий захира бу кўрсаткичнинг 20 фоизидан камини қоплайди. Шу билан бирга, ўтган йили Европа сезиларли даражада камроқ истеъмол қилди - бу кўрсаткич тахминан 400-430 млрд. куб метрни ташкил қилган. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉@sofuzb

2,060 views

Нийтэлсэн 8-р сарын 23

Қиймати 672,9 млн АҚШ долларлик мева-сабзавотлар экспорт қилинган Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, 2023 йилнинг январь-июль ойларида Ўзбекистон 1,1 млн тонна мева- сабзавотлар экспортини амалга оширган. Бу кўрсатгич 2022 йилнинг мос даврига нисбатан 1,2 баробарга ёки 153,8 минг тоннага кўпайган. Ўзбекистон мева-сабзавот маҳсулотларининг асосий экспорт бозорлари Россия (41,8 фоиз), Покистон (14,6 фоиз), Қозоғистон (12,0 фоиз) ҳамда Қирғиз Республиакаси (9,1 фоиз) ҳиссасига тўғри келган. 2023 йилнинг январь-июль ойларида хорижга қиймати 672,9 млн АҚШ долларлик мева-сабзавотлар экспорт қилинди. Бу кўрсаткич 2022 йилнинг мос даврига нисбатан 22,4 фоизга кўпайди ва жами экспортдаги улуши 4,5 фоизни ташкил этди. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉@sofuzb

2,160 views
12•••5•••10•••1314151617•••20•••25•••30•••35•••40•••45•••50•••55•••60•••65•••70•••75•••80•••8485