TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
Сувгийн жагсаалт руу буцах
Sof.uz | Соф хабарлар avatar

TGINSIGHT CHAT

Sof.uz | Соф хабарлар

@sofuzb

Economics

Банк, молия, иқтисодиёт соҳасидаги энг сўнгги, сифатли хабарлар, мақолалар Сайт: www.sof.uz Facebook: fb.com/sofuzb Instagram: instagram.com/sof.uz_live Почта: [email protected] Хабар жўнатиш: @Sofuzgaxatbot Тижорий ҳамкорлик: @almmedia

Дагагчид2,550Одоогийн дагагчдын тоо
Хянасан нийтлэлүүд1,016Индекслэгдсэн нийтлэлийн тоо
Сүүлийн хамрах хүрээ26,310Сүүлийн үзэлтийн нийлбэр
Сүүлийн нийтлэлүүд

Сүүлийн нийтлэлүүд

10/85 хуудас · 1,016 нийтлэл

Нийтэлсэн 9-р сарын 8

Президент раислигидаги видеоселектор йиғилиши бошланди Президент раислигида саноат корхоналари барқарор ишлаши учун тармоқ ва ҳудудларда амалга оширилаётган ишлар муҳокамасига бағишланган видеоселектор йиғилиши бошланди. Глобал ишлаб чиқариш ва транспорт-логистикадаги узилишлар, ҳамкор давлатлардаги инфляция саноат ишлаб чиқариш ва экспорт бўйича режаларни хавф остида қолдираётгани таъкидланди. Бундай шароитда ҳар бир ҳоким ва тармоқ раҳбари маҳсулотлар ҳажмини ошириш ва экспортга янги бозорларни топиш учун ҳар куни бош қотириб, қаттиқ ишлаши зарурлиги кўрсатиб ўтилди. Қайси вилоят, туман ҳокими ўзи корхоналар билан ишлаб, муаммосига ёрдам бериб, ҳаракат қилаётган бўлса, ўзгариш бўлаётгани қайд этилди. Президент йиғилишда ўтган етти ойда юртимизда саноат маҳсулотлари ҳажми 5,7 фоизга ўсиб, 345 триллион сўмга етганини таъкидлади. Бу кўрсаткич электротехника саноатида 46 фоизни, енгил автомобиллар ишлаб чиқаришда 16 фоиз, қурилиш материалларида 12 фоиз, тайёр кийим-кечак ишлаб чиқаришда 11 фоизни ташкил қилиб, юқори суръатларда ўсди. Мисол учун, мисни қайта ишлаш 30 фоизга ва юқори қўшилган қийматли маиший техникалар ҳажми 36 фоизга ошиши ҳисобига жами 12,5 триллион сўмлик электротехника маҳсулотлари ишлаб чиқарилди. Уларнинг экспорти 25 фоизга кўпайиб, 550 миллион доллардан ошди. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉@sofuzb

2,420 views

Нийтэлсэн 9-р сарын 8

Самарқанд форумида 1,88 миллиард долларлик ҳужжатлар имзоланган Самарқанд шаҳридаги Буюк Ипак йўли туризм марказида бўлиб ўтаётган БМТ Озиқ-овқат хавфсизлигига бағишланган халқаро конференция доирасида 1,88 миллиард долларлик ҳужжатлар имзоланган. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉@sofuzb

2,150 views

Нийтэлсэн 9-р сарын 8

АҚШ долларининг расмий курси яна кўтарилди Марказий банк хорижий валюталарнинг янгиланган расмий курслари тўғрисида маълумот берди. Унга кўра, АҚШ доллари ва Россия рублининг сўмга нисбатан қиймати ошган, еврода эса аксинча ҳолат қайд этилган. — 1 АҚШ доллари — 12 147.25 (+10.09) сўм; — 1 Россия рубли — 124.33 (+1.09) сўм; — 1 евро — 13 002.42 (-1.33) сўм. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉@sofuzb

2,150 views

Нийтэлсэн 9-р сарын 8

Бироздан сўнг президент Шавкат Мирзиёев раислигида тармоқ ва ҳудудларда саноат маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ошириш бўйича мавжуд имкониятлар ва янги захираларни сафарбар этишга қаратилган устувор вазифалар юзасидан видеоселектор йиғилиши бошланади. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉@sofuzb

2,120 views

Нийтэлсэн 9-р сарын 8

Истеъмол харажатлари ошиши кутилмоқда ИТИМ 2023 йил биринчи ярим йиллиги бўйича Макроиқтисодий шарҳини тақдим қилди. Асосий хулосалар қуйидагича: — Иқтисодий ўсишнинг асосий омили бўлиб аҳолининг ялпи истеъмол харажатлари кўпайиши хизмат қилмоқда; — май ойига келиб аҳолининг номинал даромадлари йиллик 24,6 фоизга ўсган; — аҳолининг истеъмол харажатлари ва иқтисодий фаолликнинг ошиши кутилмоқда; — фискал ва монетар воситалар орқали иқтисодиётни рағбатлантиришни давом эттириш инфляцион босимни келтириб чиқариши мумкин; — 2023 йилда Ўзбекистон иқтисодиёти 5,8 фоизга ўсиши кутилмоқда. Бундан ташқари йил охирига келиб экспорт 29,6 фоизга, импорт 16,9 фоизга ўсиши кутилмоқда. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉@sofuzb

2,170 views

Нийтэлсэн 9-р сарын 7

АҚШ долларининг расмий курси пастлади Марказий банк хорижий валюталарнинг янгиланган расмий курслари тўғрисида маълумот берди. Унга кўра, барча валюталар, жумладан, АҚШ долларининг сўмга нисбатан қиймати тушган. — 1 АҚШ доллари — 12 137.16 (-4.95); — 1 Россия рубли — 123.24 (-0.82) сўм; — 1 евро — 13 003. 75 (-28.38) сўм. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉@sofuzb

2,260 views

Нийтэлсэн 9-р сарын 7

Фарғонада 5 миллиард 542 миллион сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланилгани аниқланди Талон-тарож қилинган газ5 млн 542 минг метр кубни ташкил этган. Ушбу ҳажмдаги табиий газ 27 минг 700 дан зиёд хонадоннинг бир ойлик истеъмолига тенг. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉@sofuzb

2,260 views

Нийтэлсэн 9-р сарын 6

MKBАNK'нинг Тошкент шаҳар Бошқармаси очилди Жорий йилнинг 4 cентябрь куни Мустақиллигимизнинг 32 йиллиги муносабати билан «Микрокредитбанк» акциядорлик тижорат банкининг Тошкент шаҳар Бошқармаси янгидан иш бошлади. «Микрокредитбанк» АТБ – кичик бизнес, хусусий тадбиркорликни ривожлантириш, якка тартибдаги меҳнат фаолиятини, кам таъминланганларни қўллаб-қувватлаш, ҳунармандчилик ва касаначиликни фаоллаштириш йўли билан янги иш ўринларини яратиш учун молиявий маблағлар ажратиб келмоқда. Тошкент шаҳрида янги ва замонавий Бошқарма очилиши эса, ҳудудда тадбиркорликни янада ривожлантириш, аҳолига қулай банк хизматларини таклиф қилиш имкониятини беради. Пойтахт марказида жойлашган Тошкент шаҳар Бошқармаси таркибида 2 та Банк хизматлари офиси, 3 та Банк хизматлари маркази ҳамда 33 та банкомат орқали аҳолига барча банк хизматлари тақдим этилади. Бошқармада тадбиркорлар учун алоҳида имтиёзлар берилган бўлиб, унга кўра кейинги 6 ой давомида, • ҳисобварақдан маблағ ўтказиш 6 ой давомида бепул амалга оширилади; • тўлов терминалларидан (Humo, Uzcard) бепул фойдаланилади; • корпоратив банк карталарини бепул берилади. Манзил: Тошкент шаҳар Юнусобод тумани Боғишамол кўчаси 110-уй Маълумот учун, «Микрокредитбанк» АТБнинг ҳудудлардан жами 59 та филиали, 12 та Банк хизматлари офиси, 75 та Банк хизматлари маркази, 300 дан ортиқ вальюта айирбошлаш ва халқаро пул ўтказмалари шохобчалари, 164 та махсус касса, 260 та 24/7 режимида ишловчи бўлимлари орқали аҳолига барча турдаги банк хизматлари кўрсатиб келинмоқда. Бундан ташқари бугунги кунда 310 мингга яқин юридик ва 1 483 мингдан ортиқ жисмоний шахсларга банкимиз хизматидан доимий фойдаланиб келишмоқда. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉@sofuzb

2,330 views

Нийтэлсэн 9-р сарын 6

АҚШ долларининг расмий курси яна кўтарилди Марказий банк хорижий валюталарнинг янгиланган расмий курслари тўғрисида маълумот берди. Унга кўра, Россия рубли ва евронинг сўмга нисбати яна тушган, АҚШ доллари эса кўтарилишда давом этяпти. — 1 АҚШ доллари — 12 142.11 (+12.12) сўм; — 1 Россия рубли — 124.06 (-0.24) сўм; —1 евро — 13 032.13 (-5.18) сўм. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉@sofuzb

2,140 views

Нийтэлсэн 9-р сарын 6

Аёл раҳбарлар бошқарувидаги корхоналарнинг соф даромади 9,2 трлн сўмга ошган Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023 йилнинг 1 январь ҳолатига Ўзбекистонда аёл раҳбарлар бошқарувида кичик корхона ва микрофирмаларнинг маҳсулот сотишдан тушган соф даромади 31,8 трлн сўмни ташкил этган. Аёл раҳбарлар бошқарувидаги кичик корхона ва микрофирмаларнинг соф даромади ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда қарийб 9,2 трлн сўмга ошган. 2023 йилнинг 1 январь ҳолатига Ўзбекистонда аёл раҳбарлар бошқарувидаги кичик корхона ва микрофирмалар сони 39 078 тани ташкил этган. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉@sofuzb

2,210 views

Нийтэлсэн 9-р сарын 6

Франциядан 7 ойда Ўзбекистонга 9 266 нафар турист келган Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023 йилнинг январь-июль ойларида Франциядан Ўзбекистонга 9 266 нафар турист ташриф буюрган. 2023 йилнинг 7 ойида Франциядан Ўзбекистонга келган фуқароларнинг асосий сафар мақсадлари: дам олиш – 7 940 нафар хизмат юзасидан – 431 нафар қариндошларни йўқлаш – 847 нафар Ойлар кесимида Франциядан Ўзбекистонга келган кишилар сони: январда-279 нафар февралда — 494 нафар мартда — 738 нафар апрелда — 2 749 нафар майда — 2 797 нафар июнда — 1 066 нафар июлда — 1 143 нафар Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉@sofuzb

2,020 views

Нийтэлсэн 9-р сарын 5

Стокгольмда дунёдаги энг чуқур метро станцияларидан бири қурилмоқда Ер сатҳидан 105 метр пастда жойлашган метро қурилиши энг паст чегарасига етди, деб хабар беради Аzertag. Стокгольмдаги улкан метро қурилиши энг паст жойига етди. Ахборот манбасига кўра, яқинда бир гуруҳ қурилиш ишчилари София станциясида Зёдермалм оролида ер сатҳидан 105 метр чуқурликда портлатиш ишларини амалга оширган. Бу дунёдаги энг чуқур метро станцияларидан бири бўлади. Қурилиш 2030 йилда якунлангач, София станцияси платформаси қадимий қоянинг 100 метр чуқурлигидаги ўз ўрнини эгаллайди. Технологик макон қолган 5 метр чуқурликда жойлашади. 2025 йилда 20/20 метр бўлган шахтани очиш режалаштирилган, у ерда саккизта тезюрар София лифтлари ўрнатилади. Ҳар бир лифт сониясига тўрт метр тезликда 40 нафар йўловчини платформага олиб чиқади. Бир йўналишда пастга тушиш 30 сониядан камроқ вақтни олади. Тўғри эскалатор тахминан 20 баравар кўпроқ вақт олади. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉@sofuzb

2,080 views
12•••5•••89101112•••15•••20•••25•••30•••35•••40•••45•••50•••55•••60•••65•••70•••75•••80•••8485