TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
Сувгийн жагсаалт руу буцах
Sof.uz | Соф хабарлар avatar

TGINSIGHT CHAT

Sof.uz | Соф хабарлар

@sofuzb

Economics

Банк, молия, иқтисодиёт соҳасидаги энг сўнгги, сифатли хабарлар, мақолалар Сайт: www.sof.uz Facebook: fb.com/sofuzb Instagram: instagram.com/sof.uz_live Почта: [email protected] Хабар жўнатиш: @Sofuzgaxatbot Тижорий ҳамкорлик: @almmedia

Дагагчид2,550Одоогийн дагагчдын тоо
Хянасан нийтлэлүүд1,016Индекслэгдсэн нийтлэлийн тоо
Сүүлийн хамрах хүрээ25,080Сүүлийн үзэлтийн нийлбэр
Сүүлийн нийтлэлүүд

Сүүлийн нийтлэлүүд

55/85 хуудас · 1,016 нийтлэл

Нийтэлсэн 6-р сарын 7

Қайси ҳудудда масъулияти чекланган жамиятлар сони кўп? Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, 2023 йилнинг 1 май ҳолатига кўра республикамизда фаолият юритган масъулияти чекланган жамиятлар сони 302 053 тани ташкил этган. Ҳудудлар кесимида фаолият юритаётган масъулияти чекланган жамиятлар сони: Тошкент шаҳри – 72 580 та Тошкент вилояти – 30 760 та Самарқанд вилояти – 23 186 та Андижон вилояти – 23 065 та Фарғона вилояти – 22 247 та Бухоро вилояти – 20 031 та Наманган вилояти – 19 039 та Қашқадарё вилояти – 18 381 та Қорақалпоғистон Р. – 14 928 та Хоразм вилояти – 12 505 та Жиззах вилояти – 12 464 та Сурхондарё вилояти – 11 587 та Навоий вилояти – 11 567 та Сирдарё вилояти – 9 713 та Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉 @sofuzb

2,100 views

Нийтэлсэн 6-р сарын 6

1902 йилда ишлаб чиқарилган олтин тангани 100 000 АҚШ долларига сотаётган шахслар ушланди Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Яккасарой туман бўлими томонидан ДХХ ва Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро А.Т. ва бошқалар 1902 йилда ишлаб чиқарилган оғирлиги 32,22 грам бўлган 1 дона “Николай-2” олтин тангасини 100 000 АҚШ долларига сотаётган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланганлар. Маданий мерос агентлигининг хулосасига кўра, ушбу олтин танганинг бугунги кундаги баҳоси 1 млрд сўмни ташкил этган. Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 177-моддаси (валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉 @sofuzb

2,210 views

Нийтэлсэн 6-р сарын 6

“Uzbekistan Airways” компанияси Қурбон ҳайити муносабати билан 50 фоизгача чегирма эълон қилди Батафсил: https://sof.uz/pjdn Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉 @sofuzb

2,130 views

Нийтэлсэн 6-р сарын 6

Ўзбекистон ва Қатар ўртасида 15 та ҳужжат имзоланди Булар: ➖Инвестицияларни ўзаро рағбатлантириш ва ҳимоя қилиш тўғрисида ҳукуматлараро битим; ➖Савдо соҳасида ҳамкорлик меморандуми; ➖Инвестиция соҳасида ўзаро ҳамкорлик тўғрисидаги ҳукуматлараро Баён; ➖икки томонлама солиққа тортишнинг олдини олиш тўғрисида ҳукуматлараро битим; ➖божхона ишларида ўзаро кўмак кўрсатиш тўғрисида ҳукуматлараро битим; ➖ходимларни ишга қабул қилиш бўйича ҳамкорлик тўғрисида ҳукуматлараро битим; ➖дипломатик паспорт эгаларини виза талабларидан озод этиш тўғрисида битим; ➖олий таълим ва илмий фаолият соҳасида ҳамкорлик тўғрисида ҳукуматлараро меморандум; ➖ташқи ишлар вазирликлари ўртасида 2023-2025 йилларга мўлжалланган ҳамкорлик дастури; ➖спорт ва ёшлар ишлари соҳасида ҳамкорлик тўғрисида меморандум; ➖адлия вазирликлари ўртасида 2023-2025 йилларга мўлжалланган ҳамкорлик дастури; ➖Тошкент билан Доҳа шаҳарлари ўртасида ҳамкорлик тўғрисида меморандум; ➖қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат хавфсизлиги соҳасида ҳамкорлик тўғрисида англашув меморандуми; ➖ўсимликлар карантини ва ҳимояси соҳасида ҳамкорлик тўғрисида англашув меморандуми; ➖маданият соҳасида ҳамкорлик тўғрисида ҳукуматлараро меморандум. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉 @sofuzb

2,110 views

Нийтэлсэн 6-р сарын 6

Долларнинг расмий курси яна кўтарилди Марказий банк 7 июндан хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан расмий қийматини белгилади. Унга кўра: 1 АҚШ доллари – 11 462,22 сўм (+13,08); 1 Евро – 12 255,41 сўм (+13,99); 1 Россия рубли – 141,05 сўм (+0,25). Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉 @sofuzb

1,920 views

Нийтэлсэн 6-р сарын 6

4 ойда 717 та юк автомобили ишлаб чиқарилган Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023 йилнинг январь-апрель ойларида Ўзбекистонда йирик корхоналар томонидан 717 та юк автомобили ишлаб чиқарилган. Сўнгги йилларда ишлаб чиқарилган юк автомобиллари сони: — 2021 йил январь-апрель – 1 268 та — 2022 йил январь-апрель – 1 188 та — 2023 йил январь-апрель – 717 та Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉 @sofuzb

2,080 views

Нийтэлсэн 6-р сарын 6

Жаҳон савдо ташкилоти масалалари бўйича махсус вакил лавозими жорий қилинди “Ўзбекистон Республикасининг Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиш жараёнини жадаллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди. ➖Қарорга мувофиқ, Жаҳон савдо ташкилоти билан ишлаш бўйича идоралараро комиссиянинг янгиланган таркиби тасдиқланди. ➖Қарор билан Президент Администрациясида Ўзбекистон Республикаси ПрезидентинингЖаҳон савдо ташкилоти масалалари бўйича махсус вакили лавозими ташкил қилинди. ➖ЖСТга аъзо бўлиш жараёнини жадаллаштириш, масъул вазирлик ва идоралар фаолиятининг натижадорлигини таъминлаш бўйича ишларни мувофиқлаштириш махсус вакилнинг асосий вазифаларидан бири ҳисобланади. Қарорга кўра: ➖Адлия вазирлигига маъмурий ислоҳотлар доирасида миллий қонунчиликни ЖСТ битимларига уйғунлаштириш функцияси юкланди; ➖Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги марказий аппаратида Жаҳон савдо ташкилоти билан ишлаш ва савдо музокаралари департаменти ташкил этилди; ➖Ўзбекистон Республикасининг Женева шаҳридаги Бирлашган Миллатлар Ташкилоти бўлинмаси ва бошқа халқаро ташкилотлар ҳузуридаги доимий ваколатхонасида ЖСТ масалалари бўйича биринчи котиб лавозими киритилди. ➖2023 йил 1 июлданЖСТ қоида ва меъёрларига мувофиқ бўлмаган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш тақиқланади. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉 @sofuzb

2,050 views

Нийтэлсэн 6-р сарын 6

Ўзбекистон 10 та давлатдан газ плиталарни импорт қилмоқда Статистика агентлиги маълумотларига кўра, Ўзбекистонга 2023 йилнинг январь-апрель ойларида хориждан қиймати 1,6 млн AҚШ долларига тенг бўлган 14,2 мингта газ плита импорт қилинган. Газ плиталар импорти 2022 йилнинг мос даврига нисбатан солиштирилганда 184 тага ошган. Ўзбекистон 10 та давлатдан газ плита импорт қилган. Ўзбекистон 4 ойда энг кўп газ плиталарни импорт қилган давлатлар: — Хитой – 6,8 мингта — Беларусь – 3,7 мингта — Туркия – 2,5 мингта — Испания – 451 та — Словения – 226 та — Италия – 203 та — Чехия – 158 та — Польша – 153 та Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉 @sofuzb

2,020 views

Нийтэлсэн 6-р сарын 6

Умумий овқатланиш шохобчалари тўрт ой ичида 300 млрд. сўм солиқ тўлаган Давлат солиқ қўмитасининг маълум қилишича, жорий йилнинг январь-апрель ойларида умумий овқатланиш фаолияти билан шуғулланувчи 19 364 та юридик шахс томонидан 300,4 млрд. сўм солиқ тўланган. Шундан 50,6 млрд. сўми, яъни 16,8 фоизи 20 та корхона ҳисобига тўғри келади. Уларнинг жами товар айланмаси 563,6 млрд. сўмни ташкил этган. Қўллаган солиқ имтиёзлари миқдори эса 7,6 млрд. сўм. Энг йирик солиқ тўловчилар сифатида KFC ва Evos ресторанлар тармоғига эгалик қилувчи “International Foodchain“ ва ”Mac food servis“ компаниялари қайд этилган бўлса, кейинги ўринни ”Euro Asia lider service“ МЧЖ эгаллаган. Мазкур солиқ тўловчилар томонидан таъминланган тушумлар солиқ турлари кесимида ҚҚС – 22,5 млрд. сўм, фойда солиғи – 16,4 млрд. сўм, JShODS – 9 млрд. сўм, бошқа солиқлар – 2,7 млрд. сўмни ташкил этади. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉 @sofuzb

2,070 views

Нийтэлсэн 6-р сарын 5

Пахта ёғи нархлари бир ойда ўртача 1,3 фоизга арзонлашган Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023 йилнинг май ойида пахта ёғи нархлари апрель ойига нисбатан яъни бир ойда ўртача 1,3 фоизга арзонлашган. Пахта ёғи нархлари 2023 йил бошидан бери ўртача 7,4 фоизга арзонлашгани кузатилган. 2023 йилнинг май ойида ўтган ойга нисбатан: Ўсимлик ёғлари нархлари - ўртача 1,7 фоизга арзонлашган. Кунгабоқар мойи нархлари - ўртача 2,1 фоизга арзонлашган. Сариёғ нархлари - ўртача 0,7 фоизга ошган. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉 @sofuzb

2,170 views

Нийтэлсэн 6-р сарын 5

Аргентина август ойида BRICS тараққиёт банкига аъзо бўлади Аргентина жорий йилнинг август ойидаёқ BRICS'нинг янги тараққиёт банкига қўшилиши мумкин. Бу ҳақда Télam агентлиги банк раҳбари Дилма Русефга асосланиб хабар берди. "NBI раҳбари Иқтисодиёт вазири (Аргентина) Серхио Массага ташкилот директорлар кенгаши кейинги йиғилишда Аргентинанинг ушбу институтга кириши бўйича овоз беришга рухсат бергани ҳақида маълум қилди", дейилади хабарда. Таклиф август ойи бошида Жанубий Африкада бўлиб ўтадиган банк бошқарувчилари йиғилишида муҳокама қилинади. BRICS доирасида янги тараққиёт банкини яратиш тўғрисидаги қарор 2013 йилда Дурбан саммитида қабул қилинган эди. Институтнинг асосий вазифаси BRICS'га аъзо мамлакатларда инфратузилма лойиҳалари ва барқарор ривожланиш лойиҳаларини молиялаштиришдан иборат. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉 @sofuzb

2,110 views

Нийтэлсэн 6-р сарын 5

Апрелда 0,7 минг тонна шафтоли шарбати ишлаб чиқарилди Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, Ўзбекистонда 2023 йилнинг январь-апрель ойларида йирик корхоналар томонидан 2,4 минг тонна шафтоли шарбати ишлаб чиқарилган. Шафтоли шарбати ишлаб чиқариш ҳажми 2022 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 81 фоизга ошган. Ўзбекистонда 2023 йилнинг апрель ойида йирик корхоналар томонидан 0,7 минг тонна шафтоли шарбати ишлаб чиқарилди. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉 @sofuzb

2,110 views
12•••5•••10•••15•••20•••25•••30•••35•••40•••45•••50•••5354555657•••60•••65•••70•••75•••80•••8485